Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16489 Агентство «Узархив» при Кабинете Министров Республики Узбекистан 01/04/2020 16/04/2020 0
Постановление Президента Республики Узбекистан
Фуқароларга пенсияларни тайинлаш учун ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар бўйича архив маълумотномаларини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-16489

 

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ–5953-сон Фармони ҳамда Фуқароларга пенсияларни тайинлаш учун ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар бўйича архив маълумотномаларини олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

   1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва “Ўзархив” агентлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

   2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсияни ҳисоблашда меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилаш “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида мавжуд маълумотлар асосида амалга оширилади;

   фуқароларнинг иш стажи тўғрисидаги маълумотлари “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига иш берувчилар, ҳудудий туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва Пенсия жамғармаси бўлимлари ёки фуқаро томонидан ихтиёрий равишда киритилади;

 “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган фуқароларнинг иш стажи тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаш ҳамда иш ҳақи маълумотларини киритиш 2005 йилгача давр учун иш берувчилар ва “Ўзархив” агентлиги тизимидаги тегишли давлат архивлари томонидан, 2005 йилдан кейинги давр учун Жамғарилиб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари якка тартибдаги ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри ҳамда фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотлари асосида амалга оширилади.

  2. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тизимидаги шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларида давлат бюджетидан молиялаштириладиган лавозимлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  Белгилансинки, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига киритилаётган штат бирликлари тегишли бюджет ташкилотлари штат бирликлари сонини кераклигича қисқартирган ҳолда, уларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъминланади.

   3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари бир ой муддатда шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларининг бино билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиб чиқиш ҳамда уларни зарур шарт-шароитларга эга бино билан таъминлаш чораларини кўрсин.

   4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фуқароларга пенсияларни тайинлаш учун ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар бўйича архив маълумотномаларини олиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш
ва ишга тушириш, у билан боғлиқ шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш учун “Ўзархив” агентлигига ва давлат архивларига республика бюджети қўшимча маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

   5. “Ўзархив” агентлигига, истисно тариқасида, танлов савдоларисиз, энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали фуқароларга пенсияларни тайинлаш учун ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар юзасидан архив маълумотномаларини олиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича ташкилотни белгилашга рухсат берилсин.

  6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) барча давлат архивларини юқори тезликдаги интернет алоқаси билан қамраб олинишини таъминласин.

   7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларини тасдиқласин.

  8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюжетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2020 йил 1 январга қадар:

  фуқароларга давлат пенсия (нафақа)ларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш мақсадида Пенсия жамғармасининг дастурий таъминотини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш юзасидан технологик йўриқномалар ишлаб чиқсин, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ўзаро ҳамкорлиги бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин;

   Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюжетдан ташқари Пенсия жамғармасининг расмий веб-сайтида (www.pfru.uz) пенсия олувчиларнинг шахсий кабинетлари орқали уларнинг пенсияларига доир батафсил маълумотларни олиш имкониятини яратсин.

   9. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив”агентлиги уч ой муддатда:

  шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари тўғрисидаги намунавий низомини белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

  шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларининг янгиланган намунавий штатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

   10. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳамкорликда:

   2020 йил 1 апрелга қадар “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий аппарат комплекси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ахборот тизимларини интеграция қилиш юзасидан зарур тадбирлар амалга оширсин;

   бир ой муддатда, фуқароларнинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш, тасдиқлаш ҳамда пенсия ҳисоблашда фойдаланиш тартибини белгиловчи Низом лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

  11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

 

   Ўзбекистон Республикаси

             Президенти                                                                                Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил ___ февралдаги ПҚ- ____-сон қарорига илова

 

 

Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларида давлат бюджетидан молиялаштириладиган лавозимлар рўйхати

 

 

Т/р

Лавозимлар номи

Ягона тариф сеткаси бўйича разряд

1.

Директор

14

2.

Етакчи архивчи

10

3.

Катта фондлар сақловчиси

9

 

Общие предложения: 0

166