ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1648 Хокимият Самаркандского района 28/12/2018 12/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туманнинг 2019 йил асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида
ID-1648

Туманнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози

ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги 249/47-Қ-сонли “2018 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Бюджет кодекси"нинг 28 моддаси ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25 моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Халқ депутатлари Самарқнад туман Кенгашининг 2018 йил

27 декабрдаги 249/47-Қ-сонли “2018 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги

249/47-Қ-сонли “2018 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги қарори билан 2019 йил туман маҳаллий бюджетининг параметрлари умумий миқдорлари тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Туманнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози 1-иловага мувофиқ ҳамда Самарқанд тумани маҳаллий бюджетининг

2019 йилги параметрлари ва нақд пул айланма касса маблағлари меъёри энг кам миқдорлари 2-иловага асосан тасдиқлансин.

Туман маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағи меъёрини амалдаги қонун ва меъёрий хужжатларда кўзда тутилган муддатларда сақланиши таъминлансин.

4. 2019 йилда умумдавлат солиқлари бўйича Самарқанд туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган меъёрлари 3-иловага мувофиқ;

Самарқанд тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги даромадлари, харажатлари, ижтимоий соҳа учун трансфертлари ва вилоят бюджетига ажратмалари ҳажми 4-иловага асосан тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан туман ҳудудидан ундириладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг 2019 йил учун ставкалари миқдори

5-иловага асосан белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

6. Туман ҳокимлиги Молия бўлими (Ш.Восеев), туман Ғазначилик бўлинмаси (И.Элбоев), туман Давлат солиқ инспекцияси (Ш.Аслиев) ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари:

бюджетга тўловлар тўлиқ тушишини ҳамда туман маҳаллий бюджети ижроси жараёнида унинг мувозанатини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбааларини қидириб топиш, маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми ижросини таъминлаш ва бюджет ташкилотларида бюджет маблағларининг сарфланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиши;

бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни маблағ билан таъминлаганликлари ва кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.

7. Туман ҳокимлиги Молия бўлими (Ш.Восеев), туман Ғазначилик бўлинмаси (И.Элбоев), туман Давлат солиқ инспекцияси (Ш.Аслиев) туманнинг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларининг бажарилиши юзасидан таҳлилларни ҳар чорак якуни билан туман ҳокимига ахборот киритиб бориш вазифаси топширилсин.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Норов зиммасига юклансин.

Туман ҳокими Ш.Джамалов

Общие предложения

537