Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16462 Хокимият Пахтачинского района 31/03/2020 15/04/2020 2

Обсуждение завершено

Решение хокима
Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни давом эттириш ҳамда жисмоний шахслар фойдаланишидаги турар-жойлар эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида
ID-16462

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сонли Фармонига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинди ва у 2019 йил 1 майга қадар давом этиб якунланди.

Аммо, ушбу давр мобайнида бир марталик умумдавлат акцияси доирасида мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин бўлган кўплаб турар-жойларда яшовчи фуқаролар томонидан белгиланган тартибда мурожаат этилмаган. Буларнинг аксариятини, жисмоний шахслар томонидан «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган, шунингдек, ушбу Қонун қабул қилинишига қадар (1990 йил 20 июнь) якка тартибдаги уй-жой қурилган, аммо ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлари сақлаб қолинмаган турар-жойлар ташкил этади.

Бугунги кунга келиб, шундай турар-жойларга эга фуқаролар турли ташкилотларга мурожаат қилиб, фойдаланиб, эгалик қилиб келаётган турар-жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишни сўрамоқда.

Бундай турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмаслигининг асосий сабаби бу - жисмоний шахсларнинг фойдаланишидаги турар-жойлар эгаллаб турган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларининг мавжуд эмаслигидир.

 Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 17-моддасида жисмоний шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкинлиги назарда тутилган.

Юқоридагиларга кўра, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни давом эттириш ҳамда жисмоний шахслар фойдаланишидаги турар-жойлар эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6 ва 17, 19-моддаларига асосан

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

1. Жисмоний шахслар фойдаланишидаги турар-жойлар эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари  (Ш.Мусирманов), туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (А.Қохоров), туман қурилиш бўлими (С.Қиличев):

жисмоний шахслар фойдаланишидаги турар-жойлар эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этишда амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга амал қилсинлар.

3. Туман Қурилиш бўлими (С.Қиличев), Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман филиали (Б.Сапаров) билан биргаликда уч кун муддатда:

Низомга мувофиқ мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эътироф этилган ер участкаларининг чегараларини (натурада) жойида белгилаб берсинлар.

4. Туман Давлат хизматлари маркази (С.Жуманов), Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман филиали (Б.Сапаров):

Низомга асосан жисмоний шахслар фойдаланишидаги турар-жойлар эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан эътироф этилган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини ташкиллаштирсинлар.

5. Туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари  (Ш.Мусирманов):

Жисмоний шахсларнинг аризаларини Низомда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарор “Пахтачи” газетасида расмий эълон қилинсин, расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (http://paxtachi.uz)га жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ш.Мусирманов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                 М.Хамдамов

 

 

 

Туман ҳокимининг 2020 йил “_______________даги ______-Қ-сонли қарорига

илова

Жисмоний шахслар фойдаланишидаги турар-жойлар эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида жойлашган жисмоний шахслар томонидан «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган, шунингдек, ушбу Қонун қабул қилинишига қадар (1990 йил 20 июнь) қурилган, аммо ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари сақлаб қолинмаган якка тартибдаги турар-жойлар эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳудудлар жойлашган ер участкаларига;

бўш турган ер часткаларига;

низоли турар-жойлар эгаллаб турган ер участкларига;

магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари қўриқланадиган муҳофаза зоналари, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида жойлашган ер участкларига нисбатан татбиқ этилмайди.

  2-боб. Жисмоний шахслар фойдаланишидаги турар-жойлар эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш учун мурожаат қилиш тартиби

  3. Жисмоний шахслар фойдаланишидаги турар-жойлар эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш учун туман ҳокимининг номига ариза билан мурожаат қилади.

  4. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;

  ер часткасининг кадастр плани;

  жисмоний шахслар томонидан Нарпай туман давлат архивидан олинган ширкат/жамоа хўжаликларининг умумий йиғилиш қарорларидан, шунингдек хўжалик китобларидан кўчирмалар.

  Мурожаат этувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган зарур маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш мумкин.

  5. Ариза туман ҳокимлиги томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин рўйхатдан ўтказиш рақамини кўрсатган ҳолда, ариза нусхасида унинг қабул қилингани тўғрисида тегишли ёзувни қайд этади.

6. Мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман ҳокимлиги Девонхонаси томонидан сканерланади ва ариза келиб тушган куннинг ўзида “DOC FLOW” тизими орқали:

а) туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига – иморат жойлашган ер участкаси қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмагани ёки жойлашгани, шунингдек, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мавжуд турар-жойларнинг ҳуқуқ белгиланмаган қисмига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш мақсадга мувофиқ/мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса олиш учун;

б) туман қурилиш бўлимига – ер майдонининг мавжуд имкониятларини аниқлаб, ер участкасининг кадастр планига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин бўлган ер майдонининг чегараларини белгилаш учун;

в) турар-жой жойлашган фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига – ер майдонига оид низо мавжуд/мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот олиш учун;

г) туман фавқулодда вазиятлар бўлимига — иморат жойлашган ер участкасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилингани ёки риоя қилинмагани тўғрисида хулоса олиш учун;

д) туман санитария эпидемиология осойишталик марказига - иморат жойлашган ер участкасида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя қилингани ёки риоя қилинмагани тўғрисида хулоса олиш учун юборилади.

Хулосаларни тақдим этиш муддати - уч иш куни.

7. Барча хулосалар ижобий бўлган тақдирда, бу ҳақда 1 кун муддатда мурожаатчи хабардор қилинади ва унга ҳисобварақ-фактура тақдим этилади.

Мурожаат этувчи ҳисобварақ-фактурани олган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган тўловни амалга оширади.

Тўлов туман ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади:

8. Ер участкаларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

0,06 гектаргача ва 0,06 гектар бўлган ер майдони учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида:

0,12 гектаргача ва 0,12 гектар бўлган ер майдони учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида;

ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мавжуд турар-жойлар учун 0,12 гектаргача бўлган ер майдони учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, ер участкасига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш ишлари тўхтатиб турилади.

9. Жисмоний шахслар томонидан фойдаланиб келинаётган турар-жойлар эгаллаб турган ер участкаларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эътироф этиладиган ер майдонининг ўлчами 0,12 гектардан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ер участкаларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар (уларда кўрсатилган маълумотлар) асосида эътироф этилади.

10. Туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари  мазкур Низомнинг 6-бандида келтирилган органлар томонидан хулосаларнинг ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширади.

11. Туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари:

жисмоний шахслар томонидан турар-жойлар эгаллаб турган ер майдонларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш учун ушбу Низомда белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидан сўнг, 2 календарь иш куни мобайнида хулосаларга асосан ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлаб, туман ҳокими тасдиғига киритади.

12. Туман ҳокими томонидан қабул қилинган қарор ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

3-боб. Ер участкаларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этишни рад этиш

13. Қуйидаги ҳолларда ер участкаларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этиш рад этилади:

қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони бўлса;  

ер майдонига оид низо мавжуд бўлганда;

магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари қўриқланадиган муҳофаза зоналари, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида жойлашган бўлса.

4-боб. Ер участкаларига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг бекор қилиниши

  14. Қуйидаги ҳолларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинади:

  а) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;

  б) ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;

  в) қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда.

  15. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига мувофиқ ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тегишинча туман, вилоят ҳокимининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги қарорлардан норози бўлган юридик ва жисмоний шахслар ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилишлари мумкин.

5-боб. Якунловчи қоида

  16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

 

Общие предложения: 2

311