Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16439 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 31/03/2020 15/04/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Дори-дармонларни сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-16439

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

 МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Дори-дармонларни сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 февралдаги 85-сон “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги
қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 2 июндаги 25/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами
1976, 2009 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 310-модда) билан тасдиқланган Дори-дармонларни сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                 Н.Хусанов

 

 

 

 

 

 

         Тошкент ш.,

2020 йил __ _________

          ____-сон

         

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2020 йил ___  _______________

__________ буйруғига

ИЛОВА

 

Дори-дармонларни сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ дори-дармонларни (бундан кейинги ўринларда дори воситалари деб юритилади) сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.”.

2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.”.

3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Дори воситаларини сақлаш билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш
ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.”.

4. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Муассасаларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.”.

5. 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“52. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш хоналарига қўйиладиган техник талаблар Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар ҳақидаги низом (рўйхат рақами 1048, 2001 йил
11 июль) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.”.

6. 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“59. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорлар “Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш шартлари тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 1090, 2001 йил 29 декабрь) талабларига мувофиқ сақланади.”.

 

Дори-дармонларни сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига
(рўйхат рақами 1976, 2009 йил 26 июнь) киритилаётган ўзгартиришлар бўйича
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Т/р

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1.

Муқаддима.

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) мувофиқ дорихона муассасалари ва омборхоналарда (бундан кейинги ўринларда муассасалар деб юритилади) дори-дармонларни (бундан кейинги ўринларда дори воситалари деб юритилади) сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.

Муқаддима.

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қарорига
мувофиқ дори-дармонларни (бундан кейинги ўринларда дори воситалари деб юритилади) сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-410-сон “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилган.

   2.

6. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда)
14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар
ва ундан ошадиган корхоналарда махсус тайёргарликка эга шахслар орасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.

 

6. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг
12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (янги таҳрири) 12-моддасига асосан ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиш белгиланган.

   3.

8. Дори воситаларини сақлаш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

 

8. Дори воситаларини сақлаш билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар
ва бошқа жароҳатланишларни текшириш
ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 1-бандига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил
6 июндаги 286-сон “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қайта номланди.

 

   4.

15. Муассасаларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2000 йил 6 июндаги 300-сон «Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) асосида амалга оширилиши лозим.

Ходимлар тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

 

15. Муассасаларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.

 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги
200-сон “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғининг (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) 2-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2000 йил 6 июндаги
300-сон “Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) ўз кучини йўқотган.

   5.

52. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш хоналарига қўйиладиган техник талаблар Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар ҳақидаги низом (рўйхат рақами 1048, 2001 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 13-сон) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

52. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш хоналарига қўйиладиган техник талаблар Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар ҳақидаги низом (рўйхат рақами 1048, 2001 йил 11 июль) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 85-сон “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўзгартиршлар киритилди.

   6.

59. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш шартлари тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 1090, 2001 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 23-24-сон) талабларига мувофиқ сақланади.

 

59. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорлар “Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш шартлари тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 1090, 2001 йил 29 декабрь) талабларига мувофиқ сақланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги
85-сон “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўзгартиршлар киритилди

 

Общие предложения: 0

557