Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16401 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 31/03/2020 15/04/2020 0
Распоряжение Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-16401

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4634-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                   Ш. Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
20__ йил “___” ________даги ПФ – ___ - сон Фармонига

1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ–5780-сон Фармонининг 25-банди “б” кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“суммаси 10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган миллий валютадаги кредитлар учун – қайта молиялаш ставкасидан ошадиган, лекин 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми, шунингдек, донни қайта ишловчи корхоналар ҳамда донни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан республикада етиштирилган ғаллани харид қилиш бўйича миллий валютадаги кредитлар учун – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми;”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4015-сон қарорининг 14-банди чиқариб ташлансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
20__ йил “___” ________даги ПФ – ___ - сон Фармонига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 майдаги “Бошоқли дон экинларини харид қилиш нархлари тўғрисида”ги ПҚ–867-сон қарори.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3574-сон қарорининг 1-банди.

Общие предложения: 0

184