Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16388 Хокимият Пахтачинского района 28/03/2020 12/04/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган бино-иншоотларни бузиш тўғрисида
ID-16388

Автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан эскирган уй-жой фонди объектлари аниқланиб, тақдимот материаллари тайёрланган.

Қурилиш бўлимининг қурилиш объектларининг лойиҳа ҳужжатларини ушбу ҳудудни ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқли юзасидан ҳулосаси олиниб, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман филиали томонидан ушбу ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг тўлиқ рўйхати ва улар ҳақидаги бошқа маълумотлар шакллантирилган.

Шакллантирилган рўйхат асосида мулкдорларга бериладиган компенсациянинг дастлабки миқдорлари аниқланган ва барча материаллар вилоят Кузатув кенгашига тақдим қилиниб, розилиги олинган ҳолда, Халқ депутатлари туман Кенгашига киритилиб, очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Белгиланган тартибда очиқ муҳокамалар ўтказилиб, фойда ва харажатлар тўлиқ баҳоланганидан сўнг, Халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши тўғрисидаги қарори қабул қилинган ва мулкдорлар билан келишув ишлари амалга оширилиб, икки томонлама Келишувлар тузилиб, нотариал идора томонидан тасдиқланган. Келишувларга эришилган мулкдорларга компенсация тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилган.

Автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қисман олиб қўйилган ҳамда мулкдорлар томонидан бўшатиб берилган кўчмас мулк объектларини бузиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори
1-иловаси билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаларида жойлашган бўшатиб берилган кўчмас мулк объектлари қисман бузиб ташлансин.

2. Қисман бузиб ташланидиган кўчмас мулк объектлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.  Туман қурилиш бўлими (С.Қиличев) қисман бузиладиган кўчмас мулк объектларининг чегараларини жойида белгилаб берилишини таъминласин.

4. Туман электр тармоқлари корхонаси (Ф.Бердиёров), вилоят газ таъминоти корхонасининг туман филиали (Э.Исмаилов), туман “Сувоқова” ДУК (Ю.Шернаев) ва “Ўзтелеком” туман филиали (Э.Бобоев) реконструкция қилиниши муносабати билан коммуникация тармоқларини ўрнатилган тартибда тез ва сифатли кўчириш ишларини ташкиллаштирсин.

5. Бузилишга тушаётган биноларни бузиш ҳисобидан бўшаган ер майдонлари туман ҳокимлиги захира ер фонди таркибига ўтказилган.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Мусирманов зиммасига юклатилсин. 

 

Туман ҳокими                                                                 М.Хамдамов

 

 

Общие предложения: 0

259