Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16382 Хокимият Самаркандской области 28/03/2020 12/04/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қаттиқ маиший чиқиндиларни турар ва нотурар жой биноларида ўртача тўпланиш бўйича меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-16382

Қаттиқ маиший чиқиндиларни турар ва нотурар жой биноларида ўртача тўпланиш бўйича меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сонли қарори билан тасдиқланган “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар Дастури”нинг 40-банди ижросини таъминлаш мақсадида,  Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2020 йил 13 январдаги 01-04/1-16-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўпланиш меъёрларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажриба тадқиқот ва хронометраж натижаларини инобатга олиб,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров), вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Д.Ачилов), “Тоза ҳудуд” ДУК (З.Юсупов), вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (Х.Боймуродов)нинг “Қаттиқ маиший чиқиндиларни турар ва нотурар жой биноларида ўртача тўпланиш бўйича меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги таклифлари маъқуллансин.

2. Вилоят миқёсида қаттиқ маиший чиқиндиларни турар ва нотурар жой биноларида ўртача тўпланиши бўйича меъёрлар (кейинги ўринда меъёрлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Д.Ачилов) вилоятдаги барча санитар тозалаш корхоналари билан биргаликда ҳудудларни санитария жиҳатдан тозалаш ишларини мазкур қарор билан тасдиқланган меъёрлар асосида ташкил этишни таъминласин.

4. Белгилаб қўйилсинки, меъёрлардан:

санитар тозалаш корхоналари фаолиятларини олдиндан режалаштириш;

чиқинди ташиш техникалари, механизмлар ва ускуналарга бўлган талаб ва эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиш;

санитар тозалаш корхоналари томонидан маиший чиқиндиларни йиғиш ва аҳоли пунктларидан олиб чиқиш хизматини кўрсатиш;

юридик шахслар билан шартномалар тузиш;

маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш соҳасининг усулларини белгилаш мақсадларида фойдаланилади.

 5. Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Д.Ачилов), “Тоза ҳудуд” ДУК (З.Юсупов) туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига:

санитар тозалаш корхоналари билан шартнома тузмаган юридик шахсларга ўз муддатида огоҳлантириш хатлари бериш;

 шартнома тузишдан бош тортган юридик шахсларга нисбатан қонун хужжатларида ўрнатилган тартибда чоралар кўриш;

чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирларини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилсин.

6. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати - матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Анваров) ушбу қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

                       Вилоят ҳокими                                                          Э.Турдимов

Вилоят ҳокимининг

2020 йил _____ мартдаги

_______ - сон қарорига

илова

 

Қаттиқ маиший чиқиндиларни турар ва нотурар жой биноларида ўртача тўпланиш бўйича меъёрлари

 

Қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш объектлари

Ҳисоб бирлиги

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тупланиш меъёри кг/ҳисоб бирлик

Турар жойлар

1

Уй жой фонди (кўп квартирали уйлар ва якка тартибдаги)

1 киши (истиқомат қилувчи)

0,780

Нотурар жойлар

2

Маъмурий ва бошқа муассасалар (ташкилотлар, офислар, идоралар, банклар ва х.к.)

1 ходим

0,205

3

Меҳмонхоналар, умумий ётоқхоналар, дам олиш масканлари ва х.к.

1 ўрин

0,304

4

Интернатлар, меҳрибонлик (болалар) уйлари, қариялар уйлари ва х.к.

1 ўрин

0,241

5

Умумий овқатланиш корхоналари (кафелар, ресторанлар, ошхоналар, барлар ва х.к.)

1 ўрин

0,526

6

Болалар боғчалари, яслилари ва х.к.

1 ўрин

0,052

7

Мактаблар, коллежлар, олий таълим муассасалари ва бошқа ўқув муассасалари.

1 ўқувчи,

талаба

0,017

8

Поликлиникалар

1 ташриф буюрувчи

0,111

9

Шифохоналар, санаториялар, сиҳатгоҳлар, бошқа даволаш-профилактика муассасалари ва х.к.

1 ётоқ ўрни

0,375

10

Театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, кутубхоналар, клублар, автомат ўйин заллари ва х.к.

1 ўрин

0,033

11

Сартарошхоналар, гўзаллик салонлари ва х.к.

1 ўрин

0,159

12

Стадионлар, спорт ареналари, спорт майдончалари ва х.к. 

лойиҳа бўйича 1 ўрин

0,0002

13

Бозорлар, супермаркетлар, гипермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, саноат моллари дўконлари, ярмаркалар, хўжалик моллари дўконлари, савдо павильонлари, киоскалар, палаткалар ва х.к.

1 м2 савдо майдончаси
 

0,073

14

Дорихоналар

1 м2 савдо майдончаси

0,06

15

Кўчма озиқ – овқат дўконлари

1 савдо ўрни

2,937

16

Музейлар, кўргазмалар ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,012

17

Спорт, рақс, ўйин заллари ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,002

18

Улгуржи савдо базалари, озиқ-овқат ва саноат моллари, омборлари ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,056

19

Вокзаллар, автовокзаллар, аэропортлар ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,004

20

Маиший хизмат уйлари: аҳолига хизмат кўрсатиш

1 м2 умумий майдон

0,002

21

Кирхоналар (кир ювиш), химчисткалар, кийим тикиш ва таъмирлаш ательелари, пойабзал таъмирлаш устахоналари ва х.к. 

1 м2 умумий майдон

0,028

22

Ҳаммомлар, сауналар ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,018

23

Маиший ва электрон техникаларни таъмирлаш устахоналари ва х.к.

1 иш ўрни

0,351

24

Автомобиль турар жойлари, автомобиль ювиш шохобчалари, автомобиль таъмирлаш устахоналари, ёқилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ), гаражлар ва х.к.

1 машина-ўрни

3,894

25

Оммавий йиғилиш тадбирларини ўтказадиган юридик шахслар.

1000 қатнашувчи

0,042

Общие предложения: 0

249