Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16290 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 26/03/2020 10/04/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-16290

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

 

 

Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг
ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги
ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

3. Ушбу буйруқ Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантинга оид чоралар бекор қилингунга қадар амал қилади.

 

 

Вазир                                                                  Н.Хусанов

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил “    ” мартдаги ____________-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг
ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик
тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
19 мартдаги ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (кейинги ўринларда – Фармон)нинг 18-бандини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган.   

2. Ушбу Низом мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига тўланадиган йиллик меҳнат таътили (кейинги ўринларда – меҳнат таътили)ни бериш шартлари тўғрисида иш берувчи ва ходимларни, шунингдек, аҳолининг кенг қатламини хабардор қилишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

3. Ушбу Низом ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, барча ташкилотлар ва уларнинг ходимларга қўлланилади.

 

II. МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИНГ БЕРИЛИШИ ШАРТЛАРИ

4. Меҳнат таътили ушбу Низомга мувофиқ, коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш вақтида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиси – боланинг ва умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиси, яъни 1-дан 4-синфгача бўлган ўқувчининг ота-она (васий, ҳомий)сига берилади.

5. Ушбу Низомга мувофиқ меҳнат таътили берилганда:

меҳнат таътили олти ой ишлагандан кейин берилишини инобатга олган ҳолда, биринчи йил ишлаётган ходимга ушбу таътил бериш қоидалари қўлланилмайди;

меҳнат таътили ходимнинг хохишига кўра ташкилот томонидан тасдиқланган таътиллар жадвалидан қатъий назар навбатдан ташқари берилади.

6. Агар ходим коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш вақтида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилгандан олдин меҳнат таътилини олган бўлса ёки карантин тадбирлари амалга оширилаётган даврда меҳнат таътилини олишни хохламаса, иш берувчи ходимнинг хохишига кўра қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:

ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш жадвали ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиши мумкин;

ходимга меҳнат ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш.

 

III. ЙИЛЛИК МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИНГ БЕРИЛИШИ ТАРТИБИ

7. Ходимлар ташкилот раҳбари (кейинги ўринларда – иш берувчи)  номига йиллик меҳнат таътилини берилиши бўйича сабаби ва санасини кўрсатган ҳолда ёзма ариза тақдим этадилар.

Ходимнинг хохишига биноан, аризада сўралаётган меҳнат таътилининг иш кунларини кўрсатган ҳолда давомийлиги кўрсатилиши мумкин, аммо ташкилотнинг жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатларда белгиланган, меҳнат шартномаси шартларига асосан йиллик меҳнат таътили кунларидан ошиб кетмаслиги керак.

Шу билан бирга ушбу қоида ҳам асосий, ҳам узайтирилган меҳнат таътиллари, шунингдек, йиллик қўшимча таътиллар, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлари ҳамда меҳнат шартномаси шартларида белгиланган ҳолатларда тадбиқ этилади.

8. Асосий ва узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтасидаги ҳисобланадиган календар бўйича кунларда ҳисобланади. Таътил даврига тўғри келадиган ва таътил муддатини аниқлашда иш куни ҳисобланмайдиган байрам кунлари ҳисобга олинмайди, таътил берилиши куни эса якшанбага тўғри келмаслиги керак.

9. Иш берувчи йиллик меҳнат таътилини аризада кўрсатилган муддатга ташкилотда тасдиқланган таътил бериш жадвалининг муддатига тўғри келиши ёки келмаслигидан, агар таътил биринчи иш йили учун берилаётган бўлса, шу иш йилида ишланган ойлар сонидан қатъий назар беришга мажбур.

10. Иш берувчи ходимдан ариза олган куни меҳнат таътилининг бошланиш ва тугаш санасини кўрсатган ҳолда ходимга меҳнат таътилини бериш тўғрисида буйруқ чиқаради.  

11. Таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади. Аммо, агар таътил ариза берилган кундан кейинги кун ёки кейинги икки кун ичида талаб қилинган ҳолатларда, иш берувчи уни таътил олиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида тўлаши шарт ва меҳнат таътили ҳақини ходимнинг яшаш жойига етказиб беришни таъминлаши ёки иш ҳақи ва даромадлар билан боғлиқ бошқа тўловларни олиш учун мўлжалланган ходимнинг банк картасига тўлаш орқали амалга оширади.

12. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилиши давом этиши муносабати билан ходим йиллик меҳнат таътили тугаш куни ишга чиқиш имконияти мавжуд бўлмаса, ходим иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани жўнатади:

муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган меҳнат ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил олиш бўйича;

масофавий иш усулига вақтинча ўтказиш бўйича.

13. Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга меҳнат ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур. Ушбу таътилга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг
150-моддаси 1-қисмида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар тадбиқ қилинмайди. Бунда ушбу таътилнинг муддати мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхташи муддатидан ошмаслиги керак. Ушбу таътил унинг муддатидан қатъий назар ходининг иш стажига киради.

Ходимни масофавий иш усулига вақтинча ўтказиш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

14. Агар ходим йиллик меҳнат таътилида бўлган даврда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тикланса, ёки ходимнинг меҳнат таътилида бўлиш эҳтиёжи йўқолса, ходим муддатидан олдин ишга чиқиш бўйича ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин, иш берувчи эса ушбу аризани қондириши лозим.

Ушбу норма олдиндан тасдиқланган таътиллар жадвалига мувофиқ таътилда бўлган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинмайди.

15. Агар ходим меҳнат ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил (ёки масофавий иш усули, мослашувчан иш жадвали ёки уйда ишлаш ёки тўлиқсиз иш куни шароитлари)да бўлган даврда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тикланса, ходим муддатидан олдин ишга чиқиш ёки одатий (тўлиқ) иш режимига ўтказиш бўйича ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин, иш берувчи эса ушбу аризани қондириши лозим.

16. Ушбу Низомнинг 14-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бўйича меҳнат таътили муддатидан олдин тугалланган тақдирда, меҳнат таътили учун ортиқча тўланган ҳақ ўрнатилган тартибда қайтарилади.

17. Агар ушбу Низомнинг 14-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган сабаблар меҳнат таътили даврида юзага келган бўлса, унда таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми тасдиқланган таътиллар жадвалига мувофиқ ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув асосида белгиланган бошқа муддатга, шу жумладан кейинги календарь йили учун меҳнат таътилига қўшилиш орқали кўчирилиши мумкин.

18. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганлиги сабабли ходим таътилга чиққан даврида, ходимни таътилдан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

 

IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

20. Ушбу Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.

 

Келишилган:

                                                

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси

 

2020 йил “    ” март

 

        Қ. Рафиков

 

 

Общие предложения: 0

916