Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16270 Центральный банк Республики Узбекистан 25/03/2020 09/04/2020 21

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-16270

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк бошқаруви қарор қилади:   

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 27-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.  

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси

                                         М. Нурмуратов

 

                        Тошкент ш.,

                 2020 йил ___ март,

                        ___/___ - сон

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2020 йил ___ мартдаги

__/__ - сон қарорига

ИЛОВА

 

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар
тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1.  373 - банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“373. Қарз олувчи-юридик шахснинг хорижий валютада кредит олишга бўлган танлови ва бундай танловга кўра хорижий валюта курсининг ўзгариши натижасида хорижий валютада олинган кредит бўйича миллий валютадаги қарз юкининг ошиши билан боғлиқ равишда келиб чиқадиган оқибатлар қарз олувчининг таваккалчилиги ҳисобланиши ҳақидаги шарт банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномасида акс эттирилиши шарт.”.

2. Қуйидаги мазмундаги 375, 376 , 377 , 378 ва 379 -бандлар билан тўлдирилсин:

“375. Банк ёки гаровга қўювчи бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғида тузиладиган ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномаларни нотариал тартибда тасдиқланишига талаб қўйишга ҳақли.

376.  Қарз олувчи кредит бўйича гаров предметини банкнинг гаров сиёсати талабларига жавоб берадиган бошқа тенг қийматли мол-мулк билан алмаштириш таклифи билан банкка мурожаат қилишга ҳақли.

377. Агарда кредит бўйича гаров таъминотининг бозор қиймати кредитнинг сўндирилмаган қисмидан ошган бўлса, унда қарз олувчи банкнинг гаров сиёсати талабларини ҳисобга олган ҳолда гаров таъминотини камайтириш юзасидан банкка мурожаат қилишга ҳақли.

378. Банк мазкур низомнинг 376 ва 377 бандларида кўзда тутилган мурожаатларни мурожаат банкка келган санадан эътиборан ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқиши шарт.

379. Банк гаров шартномасининг шартларини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда, кредит бўйича гаров предмети бошқа мулкка алмаштирилганда қандай мулкни гаров сифатида қабул қилиш ёки гаров таъминоти камайтирилганда қандай мулкларни гаров сифатида қолдириш бўйича қарор банк томонидан мустақил қабул қилинади.”.

3.  403 - банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“403. Қонун ҳужжатларида ўрнатилган мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун, тўловларни амалга оширишнинг ва хато амалга оширилган тўловларни қайтаришнинг ўрнатилган муддатларини бузишни истисно этган ҳолда, банк ҳар бир ҳолат учун банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Банк томонидан тўловларни амалга ошириш муддатлари бузилган тақдирда, у тўловчига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши шарт.

Банкнинг айби билан тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у хато аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай пул маблағларини олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт. Акс ҳолда, тўловчи қонунда белгиланган тартибда банкдан маблағларни қайтаришни, шунингдек муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ нотўғри амалга оширилган тўлов суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.”.

Общие предложения: 21

344