Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16262 Министерство юстиции Республики Узбекистан 25/03/2020 09/04/2020 0
Закон Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-16262

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1,
8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар;
2011 йил, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда;
2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда)
212-моддасининг биринчи қисмидаги “никоҳланувчи шахслардан бирининг яшаш жойидаги” деган сўзлар “республиканинг исталган ҳудудидаги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-155-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда;
2011 йил, № 4, 99-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, 2018 йил, № __________) 14-моддаси учинчи қисмидаги “жойлаштиришга йўл қўйилмайди” деган сўзлардан кейин “, Давлат хизматлари марказлари эгаллаб турган бинолар ва ҳудудлар бундан мустасно” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январда қабул қилинган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 2-модда, 2020 йил, № ______)
40-моддасининг учинчи қисмидаги “ёки” деган сўз “ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг

        Президенти                                          Ш. Мирзиёев

 

Тошкент ш.,

2020 йил ________,

ЎРҚ-____-сон

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
”ги Қонуни лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси

212-модда. Никоҳ тузилганлигини қайд этиш жойи ва вақти

Никоҳни қайд этиш никоҳланувчи шахслардан бирининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан амалга оширилади.

Алоҳида ҳолларда никоҳни қайд этиш касалхона ёки уйда амалга оширилади.

Никоҳни қайд этиш тантанали вазиятда амалга оширилиши мумкин.

Никоҳланувчилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига никоҳ қайд этилишидан бир ой илгари никоҳга кириш тўғрисида ариза берадилар.

212-модда. Никоҳ тузилганлигини қайд этиш жойи ва вақти

Никоҳни қайд этиш республиканинг исталган ҳудудидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан амалга оширилади.

Алоҳида ҳолларда никоҳни қайд этиш касалхона ёки уйда амалга оширилади.

Никоҳни қайд этиш тантанали вазиятда амалга оширилиши мумкин.

Никоҳланувчилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига никоҳ қайд этилишидан бир ой илгари никоҳга кириш тўғрисида ариза берадилар.

Никоҳни қайд этишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ушбу хизматни исталган ҳудудда қайд этиш имкониятини яратиш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни

14-модда. Мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурталовчиларга қўйиладиган талаблар

Мажбурий суғуртани амалга ошириш учун суғурталовчи ўзига махсус ваколатли давлат органи томонидан берилган мажбурий суғурта бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши керак.

Мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурталовчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаси тузишга, жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) суғурта тўловлари ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта тўловларини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши керак.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эгаллаб турган биноларда ва ҳудудларда мажбурий суғурта шартномалари тузишга ҳамда мажбурий суғурта бўйича муайян суғурталовчининг хизматлари рекламасини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

14-модда. Мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурталовчиларга қўйиладиган талаблар

Мажбурий суғуртани амалга ошириш учун суғурталовчи ўзига махсус ваколатли давлат органи томонидан берилган мажбурий суғурта бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши керак.

Мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурталовчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаси тузишга, жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) суғурта тўловлари ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта тўловларини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши керак.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эгаллаб турган биноларда ва ҳудудларда мажбурий суғурта шартномалари тузишга ҳамда мажбурий суғурта бўйича муайян суғурталовчининг хизматлари рекламасини жойлаштиришга йўл қўйилмайди, Давлат хизматлари марказлари эгаллаб турган бинолар ва ҳудудлар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги ПФ–5930-сон Фармонининг 13-бандига асосан суғурта компанияларига Давлат хизматлари марказлари эгаллаб турган биноларда ва ҳудудларда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини тузиш ҳамда мажбурий суғурта қилиш бўйича хизматлар рекламасини жойлаштириш ҳуқуқи берилди. Ушбу нормани Қонунда акс эттириш учун ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни

40-модда. Маъмурий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар

Маъмурий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар маъмурий иш юритишни амалга оширувчи маъмурий орган зиммасида бўлади.

Маъмурий иш юритишда қўшимча ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан маъмурий ишни ҳал қилишга кўмаклашувчи шахсларнинг иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар ҳақини тўлаш ушбу ҳаракатлар маъмурий иш юритишнинг қайси иштирокчилари илтимосномаси бўйича амалга оширилган бўлса, ўша иштирокчининг зиммасида бўлади.

Маъмурий органларга бериладиган аризалардан қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ёки йиғим ундирилиши мумкин. Йиғимнинг миқдори маъмурий ишни кўриб чиқиш чоғида маъмурий орган сарфлаган харажатлар доирасида белгиланади.

 

Маъмурий шикоятлар учун давлат божи ва йиғим ундирилмайди.

40-модда. Маъмурий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар

Маъмурий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар маъмурий иш юритишни амалга оширувчи маъмурий орган зиммасида бўлади.

Маъмурий иш юритишда қўшимча ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан маъмурий ишни ҳал қилишга кўмаклашувчи шахсларнинг иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар ҳақини тўлаш ушбу ҳаракатлар маъмурий иш юритишнинг қайси иштирокчилари илтимосномаси бўйича амалга оширилган бўлса, ўша иштирокчининг зиммасида бўлади.

Маъмурий органларга бериладиган аризалардан қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда йиғим ундирилиши мумкин. Йиғимнинг миқдори маъмурий ишни кўриб чиқиш чоғида маъмурий орган сарфлаган харажатлар доирасида белгиланади.

Маъмурий шикоятлар учун давлат божи ва йиғим ундирилмайди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий органларга бериладиган аризалардан, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатишда ариза берувчилардан йиғимлар ундирилиши кўзда тутилган.

Ушбу Қонуннинг 40-моддасига “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан киритилган ўзгартиш матни йиғимларни қонунларда кўрсатишни талаб этмоқда. Бироқ, йиғимлар миқдори қонунларда кўрсатилмаган ҳолда тегишли қонуности ҳужжатлари билан белгиланади.

Шу боис, қонунчиликда йиғим ундириш билан боғлиқ ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида ушбу норма киритилмоқда.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

          адлия вазири                                                                                                                                   Р. Давлетов

Общие предложения: 0

1150