Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16258 Хокимият города Карши 25/03/2020 09/04/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қарши шаҳрида дам олиш кунларида ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-16258

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2012 йилдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидаларига мувофиқ, вилоят ҳудудида дам олиш кунлари ярмаркаларини ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1. Қарши шаҳридаги фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ярмаркалар ўтказиш бўйича берган тақдимномаларини инобатга олиб, шаҳарда фаолият кўрсатиб келаётган деҳқон (озиқ-овқат) бозорлар ҳудудларида ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 07-00 дан 17-00 гача ярмаркалар ташкил этилиши белгилансин.

2. Ярмаркаларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилиши;

ярмаркалар ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилиши;

ярмаркалар учун ажратилган савдо ўринларининг тоза ва тартибли сақланишига сотувчилар масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.

3. Ярмаркаларда маҳсулотларни сотиш қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин:

товарга оид ҳужжатлар (тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган сотилаётган маҳсулот жисмоний шахс томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи, белгиланган шаклдаги ҳужжат (маълумотнома));

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари.

4. Шаҳардаги деҳқон (озиқ-овқат) бозор маъмуриятлари:

ярмаркалар ташкил этиш учун бозорнинг аҳқоли учун қулай бўлган қисмидан, бозорнинг умумий савдо майдонининг 5 фоизидан кам бўлмаган махсус жойлар ажратилишини;

ярмаркалар учун ажратилган ҳудуддан савдо ўринларининг бепул берилишини;

ярмаркалар ўтказилишини оммавий ахборот воситаларига эълонлар жойлаштиришни ташкил этилишини инобатга олсин.

5. Шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (К.Қурбонов) ҳар якшанба кунлари ярмаркалар ташкил этиш учун жой ажратилганлигини, ўтказилаётганлигини ҳамда ярмаркалар ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини ҳамда ярмаркаларда товарга оид ҳужжатлар мавжудлигини доимий назорат қилсин.

6. Қарши шаҳар санитария-эпидемиолог осишталик маркази (С.Ражабов) ярмаркаларда сотилаётган маҳсулотларнинг турларига қараб жойлаштириш ва улар сифатининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўғри келишини доимий назоратга олсин.

7. Шаҳар ИИБ ФМБ (Б.Мирзаев) бозор ҳудудида ярмаркалар ўтказиладиган кунда жамоат тартибини сақлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор “Nasaf” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг “qarshishahar.uz” расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг  биринчи ўринбосари Д.Султонов зиммасига юклатилсин.

Общие предложения: 0

214