Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16198 Центральный банк Республики Узбекистан 24/03/2020 08/04/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан инспекция (текширув) ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-16198

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан инспекция (текширув) ўтказиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 Марказий банк раиси

 

            М. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
инспекция (текшир
ув) ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ

 

Мазкур Низом “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида” ва “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан назорат қилиниши лозим бўлган шахсларда инспекция (текширув) ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Марказий банк ўзининг назоратга доир вазифаларини амалга ошириш учун назорат қилиниши лозим бўлган шахсларни инспекциядан (текширувдан) ўтказади.

2. Назорат қилиниши лозим бўлган шахсларни инспекциядан (текширувдан) ўтказиш Марказий банкнинг ваколатли таркибий бўлинмалари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

назорат қилиниши лозим бўлган шахслар – кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари, кредит бюролари, банк томонидан аутсорсингга топширилган хизматлар ва операцияларни амалга оширувчи шахслар, шунингдек консолидациялашган тарзда назорат қилиниши лозим бўлган шахслар;

масофали назорат – назорат қилиниши лозим бўлган шахслар фаолиятида мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган рискларни дастлабки босқичларда аниқлаш мақсадида, Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар ва маълумотлар таҳлили асосида масофадан амалга ошириладиган назорат;

жойида амалга ошириладиган назорат – масофали назорат натижалари асосида мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган рисклар ва уларнинг омилларини бевосита жойига чиққан ҳолда амалга ошириладиган инспекция (текширув);

риск профили– маълум бир санага жорий ва прогноз қилинган тахминлар асосида юзага келиши мумкин бўлган рискларнинг умумий даражаси (риск даражасини камайтириш бўйича чоралар кўрилгунга қадар) ёки соф қолдиғи (риск даражасини камайтириш бўйича чоралар кўрилгандан сўнг) бўйича барча мавжуд рисклар турларининг йиғиндиси.

4. Марказий банк томонидан назорат қилиниши лозим бўлган шахсларда жойида амалга ошириладиган назорат қуйидаги турларга бўлинади:

комплекс инспекция – назорат қилиниши лозим бўлган шахсларфаолияти
ва рискларини кенг доирада инспекция қилиш асосида улар фаолиятига умумий баҳо бериш;

мавзули инспекция (текширув) – муайян йўналиш, маҳсулот ва/ёки хизмат тури бўйича бир вақтда айнан бир нечта назорат қилиниши лозим бўлган шахларда ёки уларнинг барчасида мавжуд ва/ёки юзага келиши мумкин бўлган рискларни баҳолаш;

мақсадли инспекция (текширув) – назорат қилиниши лозим бўлган шахснинг маълум бир фаолият йўналиши, маҳсулоти, функцияси ёки рискини баҳолаш ёки бирор бир ҳолатга аниқлик киритиш.

5. Марказий банк томонидан банкларда жойида амалга ошириладиган инспекция (текширув) қуйидаги ёндашувлардан бири асосида амалга оширилади:

рискка асосланган назорат(бундан буён матнда РАН деб юритилади) – банкнинг барқарор молиявий ҳолатини таъминлаш мақсадида унинг фаолиятидаги асосий рискларни, уларга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва ушбу рисклар банк томонидан қандай бошқарилаётганлигини баҳолаш усули;

CAMELS – банк фаолиятининг умумий ҳолатини компонентлар асосида баҳолашнинг рейтинг тизими.

6. Назорат қилиниши лозим бўлган шахсларда ўтказилган инспекция (текширув) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланган тафтишлар ҳамда молиявий ҳисоботларнинг ташқи аудит текширувини ўтказиш мажбуриятидан озод этмайди.

2-боб. Банкларда инспекция (текширув) ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари

7. Банкларда инспекция (текширув) ўтказиш Марказий банк томонидан улар фаолиятини назорат қилиш жараёнининг муҳим компонентлариданбири ҳисобланади.

8. Банкларда инспекция текшируви қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, комплекс, мавзули ва мақсадли бўлиши мумкин.

9. Марказий банк банкларда комплекс, мақсадли ва мавзули инспекция текширувларини масофали назорат тизими билан боғлиқликда амалга ошириш бўйича пруденциал назорат дастурини ишлаб чиқади.

10. Марказий банк ўз ваколатлари доирасида назорат қилиш жараёнининг ҳар бир босқичида банклар ўз рискларини қай даражада аниқлаётганлиги, баҳолаётганлиги
ва бошқараётганлигини баҳолайди.

11. Инспекция (текширув) кўлами пруденциал назорат дастури ҳамда банкнинг тизимдаги аҳамияти, ихтисослашуви ҳамда тармоғидан келиб чиқиб белгиланади.

12. Банкларда комплекс инспекция CAMELS рейтинг тизими ёкиРАН асосида ўтказилиши мумкин.

13. CAMELS рейтинг тизими доирасида амалга ошириладиган комплекс инспекция банкнинг капитал монандлиги, активлар сифати, бошқаруви, даромадлилик, ликвидлилик ва бозор рискига сезувчанлик даражаси асосида унинг умумий ҳолатига баҳо бериш мақсадида амалга оширилади.

CAMELS рейтинг тизими асосида амалга ошириладиган комплекс инспекция ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олади (лекин, бу билан чекланиб қолмайди):

банклар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган назоратга доир ҳисобларнинг шаффофлиги ва ишонлилиги;

 банклар фаолиятида пруденциал нормативларга риоя қилиниши, белгиланган меъёрларнинг тўғри ҳисобланиши аҳволи;

бозор риски билан боғлиқ ташқи омилларнинг банк молиявий ҳолатига таъсирини аниқлаш нуқтаи назаридан банк капитали, активлари сифати, бошқаруви, даромадлари
ва ликвидлилигига баҳо бериш;

банкларда ички назорат тизимининг самарадорлиги;

ички аудит томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда ташқи аудит ҳисоботлари;

балансдан ташқари операциялар билан боғлиқ рисклар даражасини аниқлаш ҳамда ушбу рискларни бошқаришни баҳолаш.

14. РАН доирасида амалга ошириладиган комплекс инспекция банк риск профилининг барча элементларини (кредит, бозор, ликвидлик, ЖФОДЛ/ТМ/ОҚҚТМ, комплаенс рисклари, рискларни бошқариш сифати, капитал, даромадлилик ва бошқарув) баҳолаш мақсадида амалга оширилади.

РАН асосида амалга ошириладиган комплекс инспекция текшируви ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олиши (лекин, бу билан чегараланиб қолмаслиги) керак:

кредит риски;

бозор риски;

ликвидлилик риски;

операцион риск;

комплаенс-риск;

ЖФОДЛ/ТМ/ОҚҚТМ риск;

бошқарув;

даромадлилик;

капитал монандлиги;

ички назорат, рискларни бошқариш ва ташқи аудит;

банкнинг молиявий ҳисоботларида қайд этилган маълумотларни ҳамда эълон қилинган маълумотларни ҳаққонийлиги;

банк акцияларига эгалик қилиш ёки акциядорлар таркибидан чиқиш, шунингдек қонунчиликка мувофиқ акциядорлар капиталини ошириш/камайтириш жараёнлари;

хорижий валютадаги операцияларни улар билан боғлиқ бўлган рисклар даражасини аниқлаш мақсадида ўрганиш ва валюта рискини бошқаришни баҳолаш;

балансдан ташқари операцияларни улар билан боғлиқ бўлган рисклар даражасини аниқлаш мақсадида ўрганиш ва рискларни бошқаришни баҳолаш.

15. Марказий банк томонидан банклар фаолиятини РАН асосида назорат қилиш рискларни баҳолаш, инспекторларнинг профессионал мулоҳазалари асосида миқдорий
ва сифат жиҳатидан таҳлил қилиш, шунингдек банк фаолиятининг тизимдаги аҳамияти, ихтисослашуви, миқёси ва мураккаблигидан келиб чиқиб, ҳар бир банкка алоҳида ёндашишни ҳамда меҳнат ресурсларини самарали тақсимлашни таъминлайди.

16. Ҳар бир банк унинг аҳамиятга моликлиги ва риск профилидан қатъий назар уч йилда камида бир марта комплекс инспекция текширувидан ўтказилиши керак. Янги ташкил қилинган ва қайта ташкил этилган банклар банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олган кундан бошлаб 18 ой давомида комплекс инспекциядан ўтказилади.

17. Мавзули ва мақсадли инспекция текшируви режали ва режадан ташқари ўтказилиши мумкин.

18. Банклар, уларнинг акциядорлари, мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари, шунингдек, банкка алоқадор шахслар Марказий банк талаби бўйича ҳар қандай маълумот, ҳужжат ва ҳисоботни ўз вақтида тақдим этишга мажбур.

3-боб. Инспекция (текширув) ўтказиш мақсадлари

19. Банклар фаолиятини инспекциядан (текширувдан) ўтказишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

риск профилини инобатга олган ҳолда, банкнинг барқарор молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўзига хос рисклар даражаси, характери
ва хусусиятини ўрганиш ҳамда баҳолаш;

банкнинг бизнес фаолияти ва рисклар даражаси, характери ва хусусиятини ҳисобга олган ҳолда унинг корпоратив бошқарув структураси ва ички назорат тизими самарадорлиги, сифатини ўрганиш ва баҳолаш;

банкнинг капитал  монандлиги ва ликвидлилик кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кучсиз/заиф жиҳатларга алоҳида эътибор берган ҳолда рискларни бошқариш тизими ва жараёнларини баҳолаш;

банкнинг молиявий ҳисоботлари ва маълумотлари ишончлилигини аниқлаш, шунингдек унинг молиявий ҳолатини ўрганиш;

банк томонидан Марказий банк талаблари, кўрсатмалари ва тавсиялари бажарилишини баҳолаш;

банк томонидан Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилиги нормаларига риоя қилинишини ва мувофиқлигини баҳолаш;

банк фаолиятида аниқланган салбий тенденциялар тўғрисида огоҳлантириш,рискларни камайтириш бўйича тавсияларни, зарур ҳолларда эса олдини олиш ва/ёки таъсир чораларини ишлаб чиқиш;

банкнинг асосий рискларини, уларни бошқариш ва назорат қилиш функциясини ўрганиш;

банк томонидан Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилигида белгиланган бошқа талаблар ва мажбуриятларнинг бажаралишини ўрганиш.

20. Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини инспекциядан (текширувдан) ўтказишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

микрокредит ташкилоти ва ломбарднинг молиявий ҳисоботлари маълумотлари ишончлилигини аниқлаш, шунингдек унинг молиявий ҳолатини ўрганиш;

микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Марказий банк талаблари, кўрсатмалари ва тавсиялари бажарилишини баҳолаш;

микрокредит ташкилоти ва ломбард томонидан улар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиниши баҳолаш.

21. Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини инспекциядан (текширувдан) ўтказишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

мамлакат тўлов тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва тўлов тизимида вужудга келиши мумкин бўлган тизимли рискларни аниқлаш ва баҳолаш;

тўлов тизимлари самарадорлиги, тўлов инструментлари қулайлиги
ва ишончлилигини ошириш, тўлов хизматлари истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;

тўлов тизими субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси тўлов ва тўлов тизимлари қонунчилиги нормаларига риоя қилиниши ва мувофиқлигини ўрганиш
ва баҳолаш;

тўлов тизимидаги рискларни бошқариш тизимининг шаффофлиги ва амалга оширилаётган операцияларнинг кўламига мувофиқлигини аниқлаш;

ахборот хавфсизлиги даражасини, бошқарув ва таклиф этилаётган хизматларнинг сифатини баҳолаш;

тўлов тизимларининг барқарор фаолият юритишига салбий таъсир этувчи ҳолатларни ўрганиш;

тўлов тизимида аниқланган бузилишлар тўғрисида хабардор қилиш, уларни бартараф этиш бўйича тавсияларни, зарур ҳолларда эса олдини олиш ва/ёки таъсир чораларини ишлаб чиқиш.

22. Валюта биржалари, кредит бюролари, банк томонидан аутсорсингга топширилган хизматлар ва операцияларни амалга оширувчи шахслар, шунингдек консолидациялашган тарзда назорат қилиниши лозим бўлган шахсларни инспекциядан (текширувдан) ўтказишдан асосий мақсад уларнинг фаолиятиқонун ҳужжатлари, шунингдек Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолашдир.

4-боб. Инспекцияни (текширувни) ташкил этиш тартиби

23. Назорат қилиниши лозим бўлган шахсларда комплекс, мавзули ва мақсадли инспекция (текширув) ўтказиш масофали назорат натижалари асосида Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарори билан тайинланади ҳамда Марказий банк ва/ёки унинг ҳудудий бош бошқармалари фармойишига асосан танлов асосидаўтказилади.

24. Алоҳида масалалар, яъни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўровлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари, шунингдек Марказий банк раҳбарияти топшириғига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижроси бўйича текширув ўтказиш учун Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарори қабул қилиниши талаб қилинмаслиги мумкин.

25. Инспекция (текширув) ўтказиш ишчи гуруҳи, дастури ва/ёки саволномаси Марказий банк ва/ёки унинг ҳудудий бош бошқармалари фармойиши билан тасдиқланади. Бунда, ишчи гуруҳ таркиби ва унинг раҳбари бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда тайинланади.

26. Инспекция (текширув) ўтказиш муддати назорат қилиниши лозим бўлган шахслар томонидан амалга ошириладиган операциялар ҳажми, унинг филиаллари тармоғи кенглигини инобатга олган ҳолда белгиланади.

27. Инспекция текширувлари олдиндан хабардор қилинган ҳолда ёки тўсатдан (огоҳлантирилмаган ҳолда) ўтказилиши мумкин. Тўсатдан ўтказиладиган инспекция текшируви ҳақида инспекторлар томонидан инспекция (текширув) ўтказиладиган шахс бевосита жойида хабардор қилинади.

28. Тўсатдан ўтказиладиган инспекция текширувлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

тақдим этилган молиявий ҳисоботлар ва бошқа маълумотларга асосан назорат қилиниши лозим бўлган шахснинг молиявий ҳолати ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган салбий ўзгаришлар кузатилганда;

назорат қилиниши лозим бўлган шахс фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига номувофиқ ҳолатлар мавжуд бўлган ҳолларда.

Марказий банк бошқа асосларга кўра ҳам тўсатдан инспекция текширувини ўтказиши мумкин.

29. Инспекция (текширув) олдиндан хабардор қилинган ҳолда ўтказилганда Марказий банк томонидан назорат қилиниши лозим бўлган шахсга бу ҳақида хабарнома юборилади ва унда:

инспекция (текширув) ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни ва бошқа тегишли маълумот (ахборот)ларни тайёрлаш;

инспекция (текширув)ўтказиш ишчи гуруҳи учун алоҳида хона ажратиш ва уни зарур жиҳозлар, ахборот-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича ташкилий тадбирларни амалга ошириш талаблари қўйилади.

30. Ишчи гуруҳ раҳбари гуруҳга раҳбарлик қилади, унинг ишини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради, гуруҳ аъзоларининг билими ва тажрибасини ҳисобга олган ҳолда улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди.

31. Ишчи гуруҳ раҳбари гуруҳ аъзолари томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва инспекция (текширув) ҳисоботини тузади.

32. Инспекция (текширув) натижасидааниқланган хато ва камчиликлар назорат қилиниши лозим бўлган шахслар томонидан бартараф этилиши Марказий банк томонидан ўрганилиши мумкин.

5-боб. Инспекция (текширув) ўтказиш

33. Ишчи гуруҳи раҳбари инспекция (текширув) ўтказиладиган шахс раҳбари ёки унинг ўринбосари билан учрашув ўтказади ва унда:

инспекция ўтказиш тўғрисидаги фармойиш нусхаси тақдим этилади ва текширув вазифалари, кўлами маълум қилинади;

инспекция ўтказиш жараёни муҳокама қилинади;

ишчи гуруҳ аъзолари ва уларга юклатилган вазифалар таништирилади;

раҳбарият ва ходимлар билан ахборот алмашиш тартиби белгиланади;

раҳбарларнинг инспекция текшируви билан боғлиқ саволларига жавоб берилади.

Инспекция (текширув) ўтказиш тўғрисидаги фармойиш нусхаси олинганлиги инспекция (текширув) ўтказиладиган шахс раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан фамилияси, исми, шарифи ва сана кўрсатилган ҳолда имзо билан тасдиқланади.

34. Инспекция (текширув) ўтказиладиган шахс раҳбари ва ходимлари инспекция (текширув) давомида ишчи гуруҳига ҳар томонлама амалийёрдам кўрсатиши шарт.

35. Инспекция (текширув) давомида Ўзбекистон Республикасининг “Банклар
ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 54-моддасида қайд этилган қўпол қоидабузарликлардан бирига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, инспекция (текширув) тайинланган банкка нисбатан зудлик билан тегишли чоралар кўриш учун оралиқ маълумотлар Марказий банкнинг Банк назорати қўмитасига тақдим этилиши мумкин.

36. Инспекция (текширув) ўтказиш қуйидаги ҳоллардаМарказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан кечиктирилиши ёки тўхтатиб турилиши мумкин:

ахборотлар базасидан зарурий маълумотларни ўз вақтида ва сифатли олиш, уларни қайта ишлаш имкониятининг мавжуд эмаслиги;

инспекция (текширув) ўтказишга қаршилик кўрсатилиши;

инспекция (текширув) ўтказишни бошлаш ва/ёки уни давом эттиришга халақит қилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар.

Бунга, ишчи гуруҳи раҳбарининг Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси раисига ёзган асослантирилган билдиришномаси асос бўлади.

37. Назорат қилиниши лозим бўлган шахснинг лицензиясини чақириб олишга (амал қилишини тугатишга, реестрдан чиқаришга)асослар мавжуд бўлганда, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилиши белгиланган (ўтказилаётган) инспекция (текширув) бекор қилиниши мумкин.

38. Инспекция (текширув) ўтказилишини кечиктириш, тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида инспекция (текширув) ўтказилиши белгиланган (ўтказилаётган) шахсга хабарнома юборилади.

39. Инспекция (текширув) ўтказиш кечиктирилиши ёки тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганда Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан инспекция (текширув) ўтказиш ишлари давом эттирилади.

6-боб. Ишчи гуруҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

40. Ишчи гуруҳ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

инспекция (текширув) ўтказилаётган даврда назорат қилиниши лозим бўлган шахснинг биноларига ва хизмат хоналарига эркин кириб чиқиш;

автоматлаштирилган банк ва ахборот тизимларидаги зарур маълумотларданфойдаланиш, ушбу маълумотларнинг электрон нусхаларини ҳамда зарур ҳолларда кузатув камералари орқали ёзиб олинган видео маълумотларини олиш;

инспекция (текширув) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа ахборотларни олиш ҳамда маъсул ходимлардан олинган ахборотларни тушунтириб беришни талаб қилиш;

инспекция (текширув) ўтказилаётганназорат қилиниши лозим бўлган шахс раҳбари ва ходимларидан инспекция (текширув) билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳар қандай ҳужжатларнинг аслидан нусха олиш, лозим бўлганда эса ҳужжатлар нусхаларининг имзоланган, рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этилишини талаб қилиш;

зарур ҳолларда банк, микрокредит ташкилоти ходимлари билан биргаликда мижозларнинг фаолиятини кузатиш ҳамда гаров таъминоти (ломбардларда банк ячейкаларида сақланаётган гаров) ҳолатини кўриш учун жойига чиқиш;

назорат қилиниши лозим бўлган шахсларнингхорижий тилда тузилган ҳужжатлари (маълумотлари)ни давлат тилига таржима қилган ҳолда тақдим этилишини талаб қилиш;

кредит ташкилоти томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнини бевосита кузатиш, жараённи кузатишга мижозлар томонидан эътироз бўлган ҳолатлар бундан мустасно;

зарур ҳолларда назорат қилиниши лозим бўлган шахсларнинг мижозлари ваакциядорлари (таъсисчилари)дан ҳақиқий ҳолатларни аниқлаш учун керакли ҳужжат ва маълумотларниолиш, акциядорларидан эса,тасдиқлаб беришни сўраш;

инспекция (текширув) ўтказилаётганшахс раҳбарлари ва ходимлари билан суҳбатлар ўтказиш, улардан инспекция (текширув) давомида вужудга келадиган масалалар бўйича маълумотлар ва тушунтиришлар олиш, шунингдек қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлик ёки уларни талаб даражасида бажармаганлик ҳолатлари юзасидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;

инспекция (текширув) ҳисоботини ёки далолатномани (маълумотнома)инспекция (текширув) ўтказилган шахс раҳбарлари ёки ходимлари имзолашдан бош тортганда ёки уни имзолаш асоссиз кечиктирилганда, ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари томонидан имзо қўйилиб, бу ҳақида Марказий банк раҳбариятига билдиришнома киритиш.

Ишчи гуруҳи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Тижорат ва қонун билан ҳимояланган бошқа сирларни ўз ичига олган маълумотлар,уларни ишчигуруҳига тақдим этишни рад этиш учун асос бўла олмайди.

Ишчи гуруҳ томонидан давлат сирларини ўз ичига олган маълумотлар қонунчиликда белгиланган тартибда сўраб олиниши мумкин.

41. Ишчи гуруҳининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

инспекция (текширув) ўтказиш ҳуқуқини берувчи барча зарур ҳужжатларни инспекция ўтказиладиган шахсга таништириш;

инспекция (текширув) давомида назорат қилиниши лозим бўлган шахснинг жорий фаолиятини амалга оширишга халақит бермаслик;

инспекция (текширув) ҳисоботи ёки далолатноманинг (маълумотнома)
бир нусхасини инспекция (текширув) ўтказилганшахс ихтиёрида қолдириш;

инспекция (текширув)ни ўз вақтида ҳамда сифатли ўтказилишини таъминлаш;

инспекция (текширув) давомида ўз хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан ўзига маълум бўлган банк сирини ташкил этувчи ахборотни ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа ахборотни ошкор этмаслик ёки ўзининг шахсий манфаатларива учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб ундан фойдаланмаслик;

текширишларни рўйхатга олиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзув киритиш;

ўз вазифаларига виждонан ва ҳалол ёндашиш, касбга доир этикага, муомала маданиятига, аҳлоқий меъёрларга риоя қилиш;

инспекция (текширув) давомида назорат қилиниши лозим бўлган шахсдан фойдаланиш учун олинган ҳужжатлар ва мулкларнинг бут сақланишини ҳамда инспекция (текширув) якунлангандан сўнг қайтарилишини таъминлаш.

Ишчи гуруҳи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.

7-боб. Инспекция (текширув) тайинланган
шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

42. Инспекция (текширув) тайинланган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ишчи гуруҳидан Марказий банкнинг инспекция (текширув) ўтказиш тўғрисидаги фармойишини ҳамда хизмат гувоҳномаларини кўрсатишни талаб қилиш ва улар билан танишиш;

инспекция (текширув) ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларни инспекция (текширув)да иштирок этишигайўл қўймаслик;

инспекция (текширув) ҳисоботининг (далолатномасининг /маълумотномасининг) бир нусхасини олиш;

қонунда белгиланган тартибда инспекция (текширув) натижалари устидан шикоят қилиш.

Назорат қилиниши лозим бўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

43. Инспекция (текширув) тайинланган шахснингмажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ишчи гуруҳи аъзоларининг инспекция (текширув) даврида ташкилот бинолари ва хизмат хоналарига эркин кириб чиқишини таъминлаш;

ишчи гуруҳига инспекция (текширув) ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишва инспекция (текширув)ни ўтказишга кўмаклашиш;

ишчи гуруҳига инспекция (текширув) ўтказиш учун меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган, ходимлардан алоҳида, зарур мебель ва компютерлар ҳамда бошқа техник воситалар билан жиҳозланган хавфсизлик чоралари мавжуд, кузатув камералари ва овоз ёзиб олиш мосламалари ўрнатилмаган хоналар ажратиш;

автоматлаштирилган банк ва/ёки ахборот тизимларидаги зарур маълумотларданфойдаланишни таъминлаш, ушбу маълумотларнинг электрон нусхаларини ҳамда зарур ҳолларда кузатув камералари орқали ёзиб олинган видео маълумотларни бериш;

ишчи гуруҳига инспекция (текширув) ишларини ташкил этиш
ва мувофиқлаштириш учун ташкилот раҳбарларидан бирини ички буйруқ ёки фармойиш билан масъул этиб бириктириш;

инспекция (текширув) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа ахборотларни бериш;

инспекция (текширув) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган ишчи гуруҳи томонидан сўралганҳар қандай ҳужжатларнинг аслидан нусха бериш, лозим бўлганда эса, ҳужжатлар нусхаларини имзоланган, рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этиш.

Назорат қилиниши лозим бўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммаларига олиши мумкин.

44. Назорат қилиниши лозим бўлган шахс раҳбари ва ходимлари, шунингдек инспекция (текширув) ўтказилаётган ташкилотга кириб чиқишни ёки унинг хавфсизлигини таъминлаш устидан назоратни амалга оширувчи бошқа шахслар учун қуйидагилар таъқиқланади:

ишчигуруҳи раҳбари ва аъзолари томонидан инспекция (текширув)да фойдаланиладиган техник воситаларни текшириш, уларга тааллуқли бўлган ҳужжат ва/ёки маълумотларни олиб қўйиш ва/ёки кўриб чиқиш (инспекция ўтказиш учун асос бўлган фармойиш ва хизмат гувоҳномалари билан танишиш бундан мустасно)ҳамда уларданинспекция (текширув)вақтида фойдаланиш имкониятини чеклаш;

ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзоларидан оғзаки ва/ёки ёзма мажбуриятлар ва тушунтиришлар талаб қилиш;

ишчи гуруҳ раҳбари ёки аъзоларига ажратилган хоналарга улар йўқлиги вақтида кириш;

ишчи гуруҳ раҳбари ёки аъзоларига қонун ҳужжатлари ва ушбу низомда назарда тутилмаган бошқа талабларни қўйиш.

8-боб. Инспекция (текширув)га қаршилик
кўрсатиш ҳолатларини расмийлаштириш

45. Назорат қилиниши лозим бўлган шахслар томонидан инспекция (текширув) ўтказилиши жараёнидамазкур Низомда белгиланганмажбуриятларнингўз вақтида ёки умуман бажарилмаслиги ёхуд лозим даражада бажарилмаслигиинспекция (текширув) ўтказишга қаршилик кўрсатиш деб ҳисобланадива бундай ҳолат далолатнома билан расмийлаштирилади.

46. Далолатнома ишчи гуруҳ раҳбари ҳамда инспекция (текширув) ўтказилаётган ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосаритомонидан имзоланади.

Бунда,инспекция (текширув) ўтказилаётган ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосаридалолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, далолатнома ишчи гуруҳ раҳбари ва камида бир аъзоси томонидан имзоланади.

47. Далолатнома икки нусхада тузилади ва бир нусхаси инспекция (текширув) тайинланган ташкилотга маълумот учун, иккинчиси эса, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитасига ташкилотга нисбатан тегишли чоралар кўриш учун тақдим этилади.

9-боб. Инспекция натижаларини
расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар

48. Назорат қилиниши лозим бўлган шахсларда ўтказилган комплекс, мавзули
ва мақсадли инспекция (текширув) натижалари бўйича инспекция ҳисоботи (далолатнома/маълумотнома) тузилади.

49. Инспекция (текширув) ҳисоботи(далолатномаси/маълумотномаси)3 нусхада тузилади ва инспекция ўтказган ишчи гуруҳ раҳбари, аъзолари ҳамдаинспекция (текширув) ўтказилган ташкилот раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) ва бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахстомонидан имзоланади.

Банкларда ўтказилган инспекциянатижалари бўйича тузилган инспекция ҳисоботлари қўшимча равишда банк бошқаруви аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлар томонидан имзоланиши лозим.

50. Агар ишчи гуруҳи айрим аъзолари томонидан (касаллик, таътил, хизмат сафари ва бошқа асослисабаблар билан) имзо қўйишнинг имкони бўлмаса, ишчи гуруҳ раҳбари инспекция (текширув)ҳисоботида(далолатномасида/маълумотномасида) имзо қўйилмаганлик сабабларини қайд этиши керак.

51. Назорат қилиниши лозим бўлган шахсларда ўтказилаётган инспекция (текширув)Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарори асосида бекор қилинганда, инспекция (текширув) ҳисоботи (далолатномаси/маълумотномаси) уни расмийлаштириш учун етарли ҳужжатлар ва маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда тузилади.

52. Назорат қилиниши лозим бўлган шахслар ёки уларнинг филиалларида Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси томонидан ўтказилган инспекция (текширув) натижалари бўйича расмийлаштирилган инспекция (текширув) ҳисоботи (далолатномаси/маълумотномаси)  қуйидагиларга тақдим этилади:

инспекция (текширув) ўтказилган ташкилотга - инспекция (текширув) давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда уларга келгусида йўл қўйилмаслигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун;

Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига – инспекция (текширув) натижаларини кўриб чиқувчи ишчи орган йиғилишида хато ва камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини муҳокама қилиш, уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида такрорланмаслик чораларини кўриш учун;

Республика Ишчи гуруҳга маълумот ва умумлаштириш учун.

10-боб. Инспекция (текширув) ҳисоботи
(далолатномаси/маълумотномаси)ни имзолаш

53. Ишчи гуруҳи раҳбари ёки унинг аъзоси инспекция (текширув) тугалланган кунда инспекция (текширув)ҳисоботини(далолатномасини/маълумотномасини)инспекция (текширув) ўтказилган ташкилот раҳбарига ёки масъул раҳбар ходимига топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида тақдим этади.

Инспекция (текширув) ҳисоботи(далолатномаси/маълумотномаси) масъул раҳбар ходим томонидан қабул қилиб олинган тақдирда, уни кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда раҳбарга (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсга) етказиши шарт.

54. Инспекция (текширув) ҳисоботини (далолатномасини/маълумотномасини) топшириш-қабул қилиш далолатномаси ишчи гуруҳ раҳбари ва инспекция (текширув) ўтказилган ташкилот раҳбари ёки масъул раҳбар ходими томонидан имзоланади ва инспекция (текширув) ҳисоботига(далолатномасига/маълумотномасига) илова қилинади.

Инспекция (текширув) ўтказилаётган ташкилот раҳбари ёки масъул раҳбар ходимитомонидан топшириш-қабул қилиш далолатномасини қабул қилиш ва/ёки имзолаш рад этилганда, ишчи гуруҳ раҳбари далолатномадақабул қилиш ва/ёки имзолаш рад этилганлиги тўғрисида ёзувни қайд этади.

55. Инспекция (текширув) ўтказилган ташкилот раҳбари (унинг вазифасини бажарувчи) ҳамда бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс томонидан инспекция (текширув) ҳисоботи(далолатномаси/маълумотномаси) топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган кундан бошлаббешиш кунидавомида имзоланиши лозим.

56. Тизимли аҳамиятга молик банкларда инспекция (текширув) ҳисоботини (далолатномасини/маълумотномасини)имзолаш муддати асослантирилган сўровларга биноан ишчи гуруҳининг рухсати билан узоғи билан беш иш кунигача узайтирилиши мумкин.

57. Инспекция (текширув) ўтказилаётган ташкилот раҳбари ёки масъул раҳбар ходими томонидан инспекция (текширув) ҳисоботинидалолатномасини/маълумотномасини) имзолаш рад этилганда ёки мазкур низомда белгиланган муддатда имзоланмаган тақдирдаишчи гуруҳ раҳбари инспекция (текширув) ҳисоботида (далолатномасида/ маълумотномасида)буҳақида ёзувни қайд этади.

58. Инспекция (текширув) ўтказилаётган ташкилот раҳбари ёки бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс томонидан инспекция (текширув) ҳисоботини (далолатномасини/ маълумотномасини) имзолаш рад этилган тақдирда, уларнинг бу ҳақидаги асослантирилган фикр ва эътирозлари баён этилган тушунтириш хати тақдим этилиши шарт.

59. Инспекция (текширув) ҳисоботини (далолатномасини/маълумотномани) инспекция (текширув) ўтказилган ташкилот раҳбари ёкибош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс томонидан имзолашнинг рад этилиши ёки мазкур низомда белгиланган муддатда имзоланмаслиги инспекция (текширув) ҳисоботини(далолатномасини/маълумотномасини) Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси муҳокамасига киритмасликка асос бўлмайди.

60. Инспекция (текширув) ўтказилган ташкилот раҳбари ёки бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс томонидан инспекция (текширув) ҳисоботини (далолатномасини/маълумотномани) имзолаш рад этилган ҳолларда инспекция (текширув) ўтказилган ташкилотга инспекция (текширув) ҳисоботи (далолатномаси/маълумотномаси)почта орқали юборилади.

61. Инспекция (текширув) ўтказилган ташкилотнинг раҳбари инспекция (текширув) ҳисоботини(далолатномасини/маълумотномасини) белгиланган тартибда сақланишини таъминлаши шарт.

62. Инспекция (текширув) ўтказилган ташкилот раҳбари инспекция (текширув) ҳисоботи(далолатномаси/маълумотномаси) юзасидан эътирозлар ёки изоҳлар беришга ҳақлидир.

63. Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси имзоланмаган инспекция (текширув) ҳисоботини(далолатномасини/маълумотномасини)муҳокама қилиш жараёнида инспекция (текширув)ўтказилган ташкилотнинг тушунтириш хатида келтирилган асосланган фикр ва эътирозларни инобатга олиши шарт.

64. Инспекция (текширув) ўтказилган ташкилот раҳбари инспекция (текширув) ҳисоботи(далолатномаси/маълумотномаси) имзоланганкундан бошлаб 10 иш куни муддатидан кечиктирмаган ҳолдакузатув кенгашига (унинг ўрнини босувчи органига) инспекция (текширув) натижалари бўйича батафсил ҳисобот бериши шарт.

65. Назорат қилиниши лозим бўлган шахсларда ўтказилган инспекция (текширув) натижалари бўйича тузилган инспекция (текширув) ҳисоботи(далолатномаси/маълумотномаси) Марказий банкнинг ички ҳужжати ҳисобланади ва улар фақат Марказий банкнинг таркибий бўлинмаларига инспекция (текширув) ўтказилган шахслар фаолиятини назорат қилиш мақсадида берилади.

Инспекция (текширув) ҳисоботини (далолатномаси/маълумотномаси) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда учинчи шахслар эътиборига етказиш ҳоллари бундан мустасно.

11-боб. Якуний қоида

66. Инспекция жараёнида жиноят аломатлари аниқланганда, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

67. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

Общие предложения: 0

318