Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16178 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 22/03/2020 06/04/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларни татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-16178

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларни татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 52-моддасига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ушбу соҳада кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2020 йил 10 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига оид маълумотлар базасини ўз ичига олган “E-Fuqaro” идоралараро ахборот тизими (кейинги ўринларда – “E-Fuqaro” ИАТ) жорий этсин.

Белгилансинки, “E-Fuqaro” ИАТ орқали:

фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва уларни кўриб чиқишни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш;

фуқаролик масалалари бўйича келиб тушган аризаларни идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирлик ва идоралар ўртасида кўриб чиқиш ва тегишли хулосани шакллантириш;

фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга оширилади.

 

 

 

2. Қуйидагилар:

“E-Fuqaro” ИАТ орқали реал вақт режимида маълумотлар базасига киритиладиган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар рўйхати
1-иловага мувофиқ;

“E-Fuqaro” ИАТни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “E-Fuqaro” ИАТнинг балансда сақловчиси ҳисобланади;

“E-Fuqaro” ИАТни ишлаб чиқиш, кузатиб бориш, таъминлаш ва такомиллаштириш, шунингдек кейинчалик қўллаб-қувватлаш Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

“E-Fuqaro” ИАТни жорий қилиш доирасида масъул вазирлик ва идораларнинг сервер қурилмаларини модернизациялаш ҳамда замонавий технологик қурилмалар билан таъминлаш ҳар бир вазирлик ва идоралар учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

4. 2020 йил 1 сентябрга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг реал вақт режимида маълумот алмашинуви Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг идоралараро интеграцион платформаси орқали амалга оширилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда доимий равишда идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида алмашинадиган маълумотларни янгилаб бориш, олиш ва беришда фойдаланиладиган ахборот тизимларини “E-Fuqaro” ИАТ билан ўзаро мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юклатилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 1 августга қадар бўлган муддатда – фуқаролик масалалари бўйича аризаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган давлат божи тўловларни давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлари суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилиши таъминлансин;

2021 йил 1 январгача бўлган муддатда – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) орқали, хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали дастлабки ариза юбориш механизмини шахсан келиб мурожаат қилишни истисно этмаган ҳолда жорий қилинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ёки фуқаролигидан чиқариш тўғрисида аризалар бериш учун ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига ўзи келиб мурожаат этганда:

50 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;

в) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасига;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига;

30 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича мазкур лойиҳани амалга ошириш учун давлат бюджетидан зарурий маблағларни ажратилишини таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                                 А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “__” мартдаги __ -сон қарорига
2-ИЛОВА

 

“E-Fuqaro” идоралараро ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича
“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Т

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатларни ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишни “E-Fuqaro” электрон тизимга ўтказиш бўйича муаммоларни аниқлаш ва мавжуд техник имкониятларини ўрганиш.

1. Фуқаролик масалалари бўйича ваколатли органларига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш.

2. Фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини
“E-Fuqaro” идоралараро ахборот тизимига интеграциялашда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2020 йил апрель

 

 

2020 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура,

Давлат хизматлари агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги,

Давлат пресоналлаштириш маркази

2.

Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда қабул қилиш, кўриб чиқиш тартибини жорий этиш.

1. Фуқаролик масалалари бўйича мавжуд норматив ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

2. “Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда қабул қилиш, кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил апрель

 

 

2020 йил май

 

 

Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги,

Давлат хизматлари агентлиги,  Олий суд, Бош прокуратура, Давлат пресоналлаштириш маркази, Бандлик вазирлиги,  Давлат солиқ қўмитаси

3.

“E-Fuqaro” ИАТни яратиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

1. Техник талабларни шакллантириш.

 

 

2. “E-Fuqaro” электрон тизимга уланиш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш, тегишли идора ва ташкилотлар билан келишиш.

2020 йил май

 

 

2020 йил май

Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат пресоналлаштириш маркази, Бандлик вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.

“E-Fuqaro” ИАТни амалиётга жорий этиш доирасида ваколатли органларнинг ахборот тизимлари самарали ишлаши учун зарурий техник қурилма ва сервер ускуналарни модернизация қилиш.

Зарурий техник қурилма ва сервер ускуналарни харид қилиш ёки ички ахборот тизимларини модернизация қилиш чораларини кўриш.

2020 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат персоналлаштириш маркази, Бандлик вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,

ва бошқалар

5.

“E-Fuqaro” ИАТни манфаатдор вазирлик ва идораларни тегишли ахборот тизимлари билан интеграциялаш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

Идоралараро технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Йўриқномада:

ягона электрон ҳамкорлик тизими билан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича;

солиқ мажбуриятлари бўйича;

Электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграциялашув платформаси билан коммунал хизматлар бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан маълумотлар алмашинуви белгиланади.

2020 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги,

Мажбурий ижро бюроси,

Давлат солиқ қўмитаси,

Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва бошқалар

6.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)дан фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатларни электрон тарзда юбориш, қабул қилиш жараёнларини жорий қилиш.

1. ЯИДХПда давлат хизмати шаклини ишга тушириш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

 

2. Техник ҳужжатларни тасдиқлаш ва жорий қилиш учун ЛБМАга киритиш.

 

3. Фуқаролик масалалари бўйича хизматни ЯИДХПда ишга тушириш.

2020 йил июнь

 

 

 

2020 йил июнь

 

 

2020 йил

август

Ички ишлар вазирлиги

Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги

 

 

Ички ишлар вазирлиги,

Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги

 

Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги

 

7.

Хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан фуқаролик масалалари бўйича мурожаатларни Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати (ТИВ ИКХ) орқали дастлабки ариза юбориш тартибини белгилаш.

1. ТИВ ИКХда интерактив шаклда фуқаролардан аризаларни қабул қилиш учун техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2. Техник ҳужжатлар асосида аризаларни қабул қилишни амалиётга жорий этиш.

2020 йил август

Ташқи ишлар вазирлиги

 

 

Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

Давлат хизматлари

Агентлиги

8.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мавжуд давлат божи ва йиғимларни электрон тарзда тўловларни амалга ошириш механизмларини жорий қилиш.

1. Фуқаролик масалалари бўйича мавжуд давлат божи ва йиғимларни биллинг тизимига улаш учун ҳисоб рақамлар очиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Ягона биллинг тизимига улаш учун ариза билан мурожаат қилиш.

2. “E-Fuqaro” ИАТни ягона биллинг тизимига улаш.

2020 йил июнь

 

 

 

 

 

2020 йил август

Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий банк

 

 

 

 

Марказий банк,

Ички ишлар вазирлиги

 

9.

“E-Fuqaro” ИАТни ишга тушириш.

1. Фуқаролик масалалари бўйича мурожаатларни ваколатли органлар томонидан «E-Fuqaro» ИАТ орқали кўриб чиқишни синовдан ўтказиш.

2. Синов натижалари бўйича “E-Fuqaro” ИАТда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш ва ахборот тизимини амалиётга жорий қилиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли тузилмасини “E-Fuqaro” ИАТга уланишини таъминлаш.

2020 йил август

 

 

 

2020 йил сентябрь

 

 

 

2020 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати

ва бошқа вазирлик ва идоралар

10.

"E-Fuqaro” ИАТни ишга тушириш.

Ҳар 15 кунда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот бериб бориш.

2020 йил сентябрь

Иштирок этувчи вазирлик ва идоралар

 

 

 
 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” мартдаги __ -сон

қарорига

1-ИЛОВА

 

 

 

“E-Fuqaro” идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали реал вақт режимида маълумотлар базасига киритиладиган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик орқали айирбошлаш

схемаси

 

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

  

 

 

Биринчи босқич

Фуқарларнинг “Варақа асосида” маълумотлар тўпламида тўлдириш

“Манзил” АТ орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар

 

 

 

 

 

Ҳудудий ИИБ

Биллинг тизимида рўйхатдан ўтиш

 

 

 

 

24 соат ичида

Фуқаронинг аризасини E-Fuqaro AATда қабул қилиш ва рўйҳатдан ўтказиш

Тўртинчи босқич

 

ИИВ (ТИВ) хулоса тайёрлаш

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик комиссиясига юбориш

 

Президент фармонини эълон қилиш.

 

Ҳаракатдаги ҳужжатларни бекор қилиш

Биометрик паспорт ёки
ID карта расмийлаштириш

 

 

Бир ой

Текширув натижаси бўйича аризачига хабар бериш

 

Учинчи босқич

Вилоят ИИБ
ёки ТИВ

 

Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ (ТИВ) фикр мулоҳазалари.

 

 

Бир ой

 

E-Fuqaro AAT

Текширув натижаси бўйича аризачига хабар бериш

Иккинчи босқич

 

Ҳудудий ИИБ ёки ТИВнинг чет элдаги Консуллик муассасаси

 

 

Давлат солиқ қўмитаси

Адлия вазирлиги (ФҲДЁ)

Бандлик ва 
меҳнат муносабатлари  вазирлиги

 

Олий Суд

 

ИИВ ТМБ

бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

 

Мажбурий ижро бюроси

 

 

Реал вақт режимида

 

 

E-Fuqaro AAT вазирлик ва идораларда текшириш

 

       
   
 
 
 
   

 

Общие предложения: 0

423