Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16161 Инспекция по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров Республики Узбекистан 20/03/2020 04/04/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
МУЛКЧИЛИК ШАКЛИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР ҒАЛЛА ЕТИШТИРУВЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ВА КОРХОНАЛАРДАН СОТИБ ОЛИНАДИГАН ДОННИ САҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
ID-16161

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. “Мулкчилик шаклидан қатъий назар ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисида”ги Низом
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Сотиб олинган ғалла сақланаётган омборларда ғалланинг сифати ва миқдори бўйича тўғри сақланиши юзасидан ойлик назорат ўрнатилишини таъминлаш бўйича Ишчи комиссияларининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бир ой муддатда мазкур Низом талаблари асосида дон сақлаш сиғимларини сертификатлаштириш (хулоса бериш) тартибини, сертификат шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И.Барноев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                                 А. Арипов

       Вазирлар Маҳкамасининг

     2020 йил __ мартдаги __ сонли

қарорига 1-Илова

 

Мулкчилик шаклидан қатъий назар ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом мулкчилик шаклидан қатъий назар ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етиштирилган ва харид қилинадиган буғдой, арпа донлари ва уларнинг уруғлари (келгуси матнда – бошоқли дон деб аталади)ни қабул қилувчи ва сақловчи барча корхоналар учун тадбиқ этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Давлат статистика қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўздонмаҳсулот” АК, Тегирмончилар уюшмаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш Жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари сотиб олинадиган ғалланинг ҳудудлар кесимидаги тақсимотини ва ушбу ғаллани сақлашга талабгор корхоналарнинг ҳудудлар кесимидаги рўйхатини шакллантиришга масъул ҳисобланади.

4. Мулкчилик шаклидан қатъий назар ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади.

5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бошоқли дон – озиқ-овқат, озуқа ем ва техник мақсадлар учун фойдаланиладиган бошоқли экинларнинг дони;

доннинг тўпи (партияси) – сифати бўйича бир хил, бир вақтда қабул қилишга, юклашга ёки сақлашга мўлжалланган, сифати тўғрисидаги битта ҳужжат билан расмийлаштирилган доннинг миқдори;

доннинг сифати – мўлжалланишига мувофиқ белгиланган эҳтиёжларни қондириш учун яроқли эканлигини белгиловчи дон хоссаларининг мажмуи;

доннинг чекланган меъёри – тайёрланадиган ва етказиб бериладиган доннинг сифатига белгиланган йўл қўйиладиган талабларни чекловчи сифат кўрсаткичларининг меъёри;

доннинг намлиги – дон тўқималари билан физик кимёвий ва механик боғланган, стандарт шароитларда аниқланаётганда чиқиб кетадиган сувнинг миқдори;

ифлослантирувчи аралашмалар – дондан мақсадли фойдаланишда ажратиб олинадиган истеъмолга яроқсиз бўлган органик ва ноорганик аралашмалар;

зараркунандалар билан зарарланган дон – ҳашоратлар ёки каналар билан доннинг ташқариси ёки ичи, куртак, қобиқлари ва эндосперма қисман ёки тўлиқ кемирилган дон;

бузилган дон – қобиғининг ранги ўзгарган ва эндосперми аниқ бузилган дон;

доннинг бегона ҳиди – донда бегона ҳидли моддаларнинг ютилиши (сорбцияси) натижасида ҳосил бўладиган ҳид (нефть маҳсулотлари, фумигантлар ва бошқа ҳидлар киради);

элеватор – махсус сиғимга эга бўлган мукаммал ва тўлиқ механизациялаштирилган, донни сақлаш мўлжалланган омборхона;

сиғим – дон сақлашга мўлжалланган, аниқ ўлчамга эга бўлган ва махсус талабларга мос келадиган иншоот;

омбор – технологик, конструктив ва иқтисодий тавсифга эга бўлган, доннинг миқдорий ва сифат сақланувчанлигини, сақланадиган донга ер ости сувлари ва атмосфера ёғинлари тушмаслиги таъминлашга мўлжалланган иншоот.

6. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган “Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Бошоқли донларни қабул қилиш ва сақлаш майдонлари, омборлари ҳамда бошқа сиғимларга бўлган талаблар

7. Бошоқли донларни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар (келгуси матнда – корхона деб аталади)га тегишли бўлган барча бино-иншоот, ускуна ва жиҳозлар билан бирга унинг ҳудуди ўралган бўлиши лозим ва донни сақловчи корхоналардаги техника хавфсизлиги ва санитария қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган 2011 йил 16 февральдаги 6-24/13-486/6-сон “Ўсимлик хом ашёсини сақлаш, қайта ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш бўйича портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд бўлган ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги қоидалари” ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 30 апрелда 2669-сонли “Донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидалари” га қатъий риоя қилиниши талаб этилади.

8. Корхона ҳудудидан атмосфера ва ерости сувларини қувурларга чиқиб кетишини таъминловчи тизими бўлиши лозим.

Ҳудуднинг транспорт юрадиган қисми, шунингдек бошоқли донлар билан ишлайдиган барча майдонлар ва жойлар асфальтланган, тунги вақтларда белгиланган меъёрлар бўйича ёритилган бўлиши керак. Дон омборлари ва бошқа сиғимларининг периметри бўйлаб нишаби 10°С дан кам бўлмаган ва эни 1,0-2,0 метр (ерости сув сатҳини инобатга олган ҳолда) йўлакчалар, шунингдек сув оқиб кетадиган ариқлар мавжуд бўлиши керак.

9. Дон заҳиралари зараркунандалар билан зарарланишини олдини олинишини таъминловчи чора-тадбирлар, яъни корхоналарнинг моддий техникавий базаларини янги дон ҳосилини қабул қилишга тайёрлаш жараёнида объектларни комплекс дезинсекциялаш мажбурий ҳисобланади.

10. Дон омборлари ва бошқа сиғимларнинг техник ва санитар ҳолати бўйича қуйидагилар талаб этилади:

қуруқ бўлиши;

ерости ва оқава сувларининг сизиб киришидан ҳимояланган бўлиши;

бошоқли донга хос бўлмаган ҳидга эга бўлмаслиги ҳамда заракунандалар билан зарарланмаган бўлиши;

омборларнинг ички ва ташқи деворлари сувалган, элеваторларда беркитилмаган горизонтал ва вертикал ёриқлар бўлмаслиги;

эшиклар зич ёпилиши, паст ва девор қисмлари силлиқ, тирқишларсиз бўлиши;

томлари соз ҳолатда бўлиши;

деразалар омборнинг ички тарафидан беркитилиши;

чироқларга махсус ҳимоя ғилофлари кийдирилган бўлиши;

шамоллатиш тизимлари доимий иш ҳолатида бўлиши керак.

11. Ерости сувларининг сатҳи паст бўлган ҳолларда қадоқланган бошоқли донни бевосита (текис, соз ҳолдаги) асфальтланган юзада сақлашга рухсат этилади.

12. Тара ва брезентларни сақлаш, шунингдек зарарсизлантириш мақсадида уларни тозалаш ва газация қилиш, дон сақлаш омборларидан ажратилган алоҳида хоналарда амалга оширилади.

Тара ва брезентларни ифлос, намлиги юқори, зараркунандалар билан зарарланган ҳолда сақлашга рухсат этилмайди.

13. Барча тоифадаги оралиқ маҳсулот ва чиқиндилар дон омборларидан ажратилган алоҳида сиғимларда сақланиши керак.

14. Дон билан ишлашда дон омборлари ва ҳудудни тозалашдан ҳосил бўлган ифлослантирувчи аралашмалар (қўшимчалар) ҳамда чанг уюмлари ўрнатилган тартибда корхона ҳудудидан ташқарига чиқариб ташланиши, ёқилиши ёки ерга кўмилиши керак.

15. Дон уюми устидан юришда уюм устига солинган тахта траплар ёки тўшамалар устидан ёки пойафзал устидан кийиладиган бахилалар ёки матоли пайпоқларда юриш талаб этилади.

16. Дон омборлари ва маҳсулот омборларига фақат хизмат қилувчи ходимлар ва сақланаётган доннинг устидан назорат ва кузатишни амалга оширувчи шахслар киришига рухсат этилади.

17. Дон омборларини эксплуатация қилиш жараёнида чанг, ифлослантирувчи аралашмалар, бегона жисмларнинг тўпланишига йўл қўйилмайди. Хонани мунтазам тозалаб туриш ва ускуналарни озода сақлаш талаб этилади. Омборларда фойдаланилмайдиган кўчма ва олиб юриладиган мосламаларни қолдириш таъқиқланади.

18. Ҳар бир корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида омборлар, элеватор сиғимларини дон қолдиқлари ва чангдан тозалаш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш графиги кўзда тутилган бўлиши керак.

3-боб. Бошоқли дон партияларини қабул қилиш, шакллантириш ва жойлаштириш тартиби

19. Янги ҳосилдан олинган бошоқли донни қабул қилиш ва жойлаштиришни тўғри ташкил этиш мақсадида ҳар бир дон қабул қилиш маскани бўйича донни қабул қилиш ва жойлаштириш режаси тузилади.

Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш талаб этилади:

харид қилиниши кутилаётган бошоқли дон миқдори, шартномалар (контрактация, фьючерс, форвард ва бошқа), бошқа корхоналардан қабул қилиниши ва жўнатилиши кутилаётган миқдор, ўтган йиллардаги бошоқли дон қолдиқлари, дастлабки йиллар маълумотлари бўйича кутилаётган сифат ҳамда қайси мақсадга мўлжалланганлиги;

дон сақлаш сиғимлари ва ускуналардан самарали фойдаланиш, доннинг сифати, миқдори, ҳолати ва қайси мақсадда фойдаланилиши мўлжалланганлигидан келиб чиқиб партияларни шакллантиришни таъминлаш;

дон билан амалга ошириладиган операцияларни механизациялаштириш даражаси ва унинг самарасиз кўчирилишига йўл қўймаслик;

жойлаштириш схемаси дон сифатини дастлабки баҳолаш натижалари бўйича ўзгартирилади.

20. Ўрим йиғим даврида донни узлуксиз қабул қилиш, тўғри жойлаштириш, вақтида ишлов бериш, дон сиғимлари, транспорт ва технологик ускуналардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида технологик карталарни тузиш тавсия этилади.

Технологик картани тузиш методикаси “Элеваторлар ва дон қабул қилувчи корхоналарда технологик жараённи ташкил қилиш ва юритиш Қоидалари” асосида амалга оширилади.

21. Бир турдаги дон партияларини шакллантириш ва уларни жойлаштириш норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ уларнинг технологик тавсияларини ифодаловчи сифат кўрсаткичлари, шунингдек намлиги, ифлос ва донли аралашмаларнинг мавжудлик ҳолати бўйича амалга оширилади.

Доннинг намлик ва ифлосланганлик ҳолати таснифи 1-жадвалда келтирилган.

22. Алоҳида ҳисобга олинадиган кўрсаткичлари бўйича – совуқ урган, қоракуя, фузариоз, тошбақасиман кана ва кана (клещ) билан зарарланган, бошоқли донга хос бўлмаган ҳидли, унган дон (5фоиздан ортиқ), шунингдек зарарли ва қийин ажралувчи аралашмалар (меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган) билан ифлосланган, пестицидлар миқдори белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган донлар алоҳида жойлаштирилади ва ишлов берилади. Қолдиқ пестицидлар миқдори дон етиштирувчи хўжалик ҳужжатларида кўрсатилади.

Таркибида 3 фоизгача унган дон бўлган партиялар алоҳида жойлаштирилади.

23. Тури жиҳатидан, буғдой учун клейковина миқдори ва сифати, намлиги ва ифлосланганлик ҳолати ҳамда сифатнинг бошқа кўрсаткичлари бўйича бир хил бўлган, дастлабки йиллар ҳосили дон партияларини бирлаштириш мумкин, давлат заҳирасига олиб қўйилган донлар бундан мустасно.

24. Фумигация қилиш талаб этиладиган дастлабки йиллар ҳосили дони янги йил ҳосили дони билан, шунингдек “ўз-ўзидан қизиб кетувчи” донни “соғлом” дон билан  бирлаштириш таъқиқланади.

25. Янги йиғиб олинган донни ғарамлангунга қадар майдончаларга жойлаштирилиб, кондицияга етказилиб қуритилади.

26. Қуруқ ва ўртача қуруқ дон уюмининг баландлиги дон омборининг техник ҳолати йўл қўйган даражадаги баландликда белгиланади.

27. Донни сақлаш, юклаш ҳамда шамоллатиш ишларини амалга ошириш учун омборнинг 10 фоиз қисмини, элеваторларда эса – ҳар бир транспортёр учун камида битта бўш сиғим бўлиши талаб этилади.

28. Дон топширувчилардан қабул қилинаётган донни корхоналар омборларига жойлаштириш мазкур Йўриқнома талабларига мувофиқ амалга оширилади.

4-боб. Доннинг сифатли сақланишини таъминловчи

технологик усуллар

29. Корхонага келаётган донга, унинг сифатининг сақланишини таъминловчи муддатларда ишлов (тозалаш, қуритиш, совутиш, зарарсизлантириш ва ҳ.к.) берилиши керак.

30. Бир йилгача сақлашга мўлжалланган ва сиғимларга жойлаштирлаётган доннинг намлик даражаси 14,5 фоиздан ошмаслиги керак.

31. Кузги салқин тушиши билан, олдиндан ишлаб чиқилган режага асосан корхонанинг барча техник воситаларини қўллаш орқали корхоналарда донни қишки шароитда сақлашга ўтказиш борасида ишлар амалга оширилади. Дон партияларини совутиш навбати уларнинг намлиги, ҳарорати, зарарланганлигига қараб белгиланади.

32. Дон массасининг ҳарорати +10°С дан 0°С гача бўлган дон партиялари биринчи даражагача, дон массасининг барча қатламларининг ҳарорати 0°С дан пастгача совутилган дон партиялари иккинчи даражагача совутилган ҳисобланади.

33. Баҳорда кунлар исиши билан донда паст ҳароратни имкон қадар узоқ сақлаш учун қуйидагиларни бажариш лозим:

омборларнинг эшик ва деразаларини, элеваторларнинг силос усти ва силос ости қаватларини ёпиб қўйиш;

сақланаётган дон ҳароратини тонгги соатларда текшириб туриш;

дон омборларини шамоллатишни фақат қуруқ ва салқин об-ҳавода ўтказиш.

34. Ўз-ўзидан қизиши мумкинлигидан далолат берувчи сақланаётган дон ҳароратининг кўтарилишида, уни зудлик билан совутиш ва қуритиш чоралари кўрилади, бунда, тозалаш, қуритиш ва шамоллатиш бўйича мавжуд бўлган барча воситалар, шунингдек, ҳавонинг пасайган ва тунги ҳароратидан фойдаланилади.

Қизиётган донни совутиш, метереологик шароитлардан қатъий назар, ташқи ҳаво ҳароратига яқин келгунича амалга оширилади.

35. Ўз-ўзидан қизиган дон биринчи навбатда сотилади.

36. Сақланаётган донда моғор ҳиди пайдо бўлганда (дон ҳарорати ошмаса) шамоллатилади.

5-боб. Нархлар барқарорлигини таъминлашда дон сифати устидан назорат

37. Назоратнинг асосий мақсади бошоқли доннинг сифатли сақланишини таъминлаш бўлиб, доннинг нархлари барқарорлигига салбий таъсир кўрсатадиган камомадларга ва оқланмайдиган йўқотишларга олиб келадиган омилларни олдини олиш ҳисобланади.

Бунда назорат қўйидаги тартибда олиб борилади:

донни қабул қилиш, сақлаш, юклаш, ташиш жараёнларида табиий камайиш миқдорларининг асосланганлиги ва ҳаққонийлиги;

ҳисоботларнинг тўғри юритилиши;

режасиз қарама-қарши ташишларга йўл қўйилмаслиги;

дон партияларининг асоссиз хатловдан ўтказилишига йўл қўймаслик;

дон партиялари айланма ҳаракатининг сунъий оширилишига йўл қўймаслик;

заракунандалар билан зарарланишини олдини олиш бўйича тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини (зарарсизлантириш ишлари олиб борилганлигининг асосланганлиги ўрганилади) таъминлаш.

Дон корхонага келиб тушган вақтдан бошлаб, бутун сақланиш муддати давомида ҳар бир партиянинг сифати ва ҳолати устидан мунтазам назорат ташкил этилади. Назорат доннинг намлиги, ҳарорати, дон заҳираларининг зараркунандалар билан зарарланганлиги, ҳиди, ранги ва амалдаги норматив-техник ҳужжатлар билан меъёрланадиган сифатнинг бошқа кўрсаткичлари устидан амалга оширилади.

38. Дон ҳароратини элеваторларда ўлчаш учун ҳароратни масофадан назорат қилишнинг электротермометрик ускуналари қўлланилади.

Дон ҳароратини омборларда ўлчаш учун техник термометрли термошуплар, ҳарорат индикаторларидан фойдаланилади.

39. Донни жойлаштириш, ишлов беришдан олдин ва кейин намликни тезкор аниқлаш учун намлик ўлчагичларни (влагомер) қўллаш рухсат этилади.

40. Дон ҳароратини омборларда кузатиб туриш учун унинг юзаси шартли равишда ҳар бири тахминан 200 m² дан бўлган қисмларга бўлинади. Ҳар бир қисм рақамланиб, омборга кириб келишда кўринадиган ўлчамда йирик рақамлар билан ёзиб қўйилади.

41. Омборлардаги уюм баландлиги 1,5 метрдан ортиқ бўлганда ҳар бир қисмда турли сатҳда (юқорига, ўртага, пастга) учта термоштанга ўрнатилади. Уюм баландлиги 1,5 метрдан паст бўлганда ҳарорат иккита қатламда – юқориги ва пастки қатламда ўлчанади.

Дон ҳарорати ҳар сафар ўлчанганидан сўнг термоштангалар олдинги қисм доирасида ўлчанган жойдан 2 метр масофага шахмат тартибда, тушириш чуқурлигини ўзгартирган ҳолда кўчирилади.

42. Масофадан назорат қилиш мосламалари билан жиҳозланмаган элеватор сиғимларида ҳарорат 0,5; 1,5; 3 метр чуқурликда термоштанга ёрдамида ўлчанади.

Дон сифати ва ҳолатини назорат қилиш учун зарур ҳолларда у бўш сиғимларга кўчирилади, бўш идиш бўлмаган ҳолларда эса сиғимдан доннинг 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорини чиқариб туриш мумкин, бу дон шу сиғимга қайта солинади. Кўчириш вақтида доннинг ҳарорати, намлиги, ҳиди, ранги ва заракунандалар билан зарарланганлиги текширилади.

43. Дон ҳарорати 1-жадвалда кўрсатилган муддатларда текшириб турилади.

 

1-жадвал

 

Доннинг намлиги бўйича холати

Янги йиғиб олинган дон  (қабул қилинган вақтдан бошлаб уч ой давомида)

Ҳарорати қуйидагича бўлган бошқа донлар

10°С дан юқори

10 °С дан 0°С гача

0°С ва ундан паст

қуруқ ва ўртача қуруқ

15 кунда 1 марта

15 кунда
1 марта

15 кунда
1 марта

15 кунда
1 марта

Нам

ҳар куни

2 кунда
1 марта

5 кунда
1 марта

15 кунда
1 марта

Хом

ҳар куни

-

-

-

 

44. Металл сиғимларда қуруқ доннинг ҳароратини назорат қилиш 10°С дан ортиқ бўлганда 3 кунда бир марта, 10°С ва ундан паст бўлганда эса – 7 кунда бир марта амалга оширилади.

45. Текшириш муддатлари дон уюмининг алоҳида қатламларидан аниқланган энг юқори ҳароратга қараб белгиланади, масъул шахслар ва лаборатория ходимлари томонидан ҳарорат назорат қилади.

46. Бошоқли донни сақлаш учун жойлаштиришда, шунингдек, тозалаш, қуритиш, шамоллатишдан сўнг ва жўнатишдан аввал унинг тўлиқ техник таҳлили ўтказилади.

Сақлаш даврида тўлиқ техник таҳлил бир турдаги партиядан олинган ўртача намуна бўйича бир ойда бир марта ўтказилади.

Донни зараркунандалар билан зарарланганлигини текшириш дон ҳарорати      5°С ва ундан паст бўлганда бир ойда бир марта, 5°С дан юқори бўлганда эса – бир ойда 2 марта ўтказилади.

47. Металл сиғимлардан намуналар уюмнинг юқори қатламидан (устки қопқоқ ва ички нарвон мавжуд бўлганда, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда), шунингдек, пастки қопқоқ орқали доннинг бир қисмини бўш сиғимга ўтказиш йўли билан олинади.

48. Барча таҳлил ва кузатишлар натижалари лаборатория журналида қайд қилинади. Бир турдаги доннинг ҳар бир партиясига лаборатория ходимлари доннинг сифати тўғрисидаги бирламчи лаборатория ҳужжатларини тўлдириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмаларга мувофиқ белгиланган шаклда штабель ва элеватор сиғим ёрлиқлари ёзадилар ва юритадилар.

49. Ҳар бир элеваторда сиғимларнинг схемаси акс эттирилган “сиғим пештахтаси” бўлиши лозим. Бунда элеватор сиғими, юлдузча (звездочка) ва бункер белгиланган тартибда рақамланади, уларга элеватор сиғим ёрлиғи тузилади. Элеватор сиғим ёрлиғида дон тури, сақланаётган дон партиясининг массаси, жойлаштирилган санаси, сифат кўрсаткичлари акс эттирилади.

6-боб. Техника ва саноат хавфсизлиги, санитария талаблари                                       ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш

50. Техника ва саноат хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

51. Дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун сотиб олинадиган бошоқли дон сақланаётган сиғимларда унинг сифати ва миқдори бўйича тўғри сақланиши юзасидан “Ўзагроинспекция” ойлик назорат олиб боради.

52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020  йил __ мартдаги ___- сон қарорига 2-Илова

 

Сотиб олинган ғалла сақланаётган омборларда ғалланинг сифати ва миқдори бўйича тўғри сақланиши юзасидан ойлик назорат ўрнатилишини таъминлаш бўйича Ишчи комиссиясининг

ТАРКИБИ

                                                                                                                                                            

1. 

У.Джавлиев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг ўринбосари, Ишчи комиссия раҳбари:

 

аъзолари:

 

 

2.

Ш.Узоқов

-

“Ўздонмаҳсулот” АК бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари в.б.

3.

Ф.Ашуров

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошқарма бошлиғи

4.

К.Ахмедов

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бўлим бошлиғи

5.

М.Қамбаров

-

“Ўзстандарт” агентлиги бўлим бошлиғи

6.

М.Мадаминов

-

“Ўздонмаҳсулот” АК бошқарма бошлиғи

7.

 

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари
(лавозим бўйича)

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

 

 

Мулкчилик шаклидан қатъий назар

ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

 

Мулкчилик шаклидан қатъий назар ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартибини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

“Ўздонмаҳсулот” АК

 

Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча дон қабул қилиш ва сақлаш корхоналарида сотиб олинган ғалла сақланаётган омборларда бошоқли доннинг сифати ва миқдори бўйича тўғри сақланишини назорат қилиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

 

Календарь йилнинг

1 апрелига қадар

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

“Ўздонмаҳсулот” АК

 

Мулкчилик шаклидан қатъий назар ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш сиғимларини сертификатлаш (хулоса бериш) тартиби ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Сертификат (хулоса) шакли ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Календарь йилнинг

1 апрелига қадар

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

“Ўздонмаҳсулот” АК,

 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

 

Жорий йил ҳосилидан етиштирилган бошоқли донни қабул қилиш, сақлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган корхоналар рўйхати шакллантирилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Ҳисобот йилининг  15 апрелига қадар

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўздонмаҳсулот” АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

 

Мулкчилик шаклидан қатъий назар дон сақлашга ва тайёрлов масканларини  барча дон қабул қилиш корхоналарнинг дон сақлаш сиғимлари хатловдан ўтказилишини ва уларнинг амалдаги талабларга мослиги тўғрисида хулоса бериш.

 

Ҳисобот йилининг  1 майига қадар

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, “Ўздонмаҳсулот” АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

 

Дон сақлашга рухсат этилган корхоналар рўйхати ҳамда уларнинг дон сақлаш қувватлари тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

 

Ҳисобот йилининг   1 майига қадар

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,

“Ўздонмаҳсулот” АК

 

Сотиб олинган доннинг сифати ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар, донларни сақланиши ҳолати юзасидан ойлик назорат ўрнатилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилади.

 

Тасдиқланган графикка асосан

 

Общие предложения: 0

168