Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16136 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 20/03/2020 04/04/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан республика ҳудудларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-16136

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

 

Халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан республика ҳудудларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш учун етарли шарт-шароит яратиш, хусусий секторнинг улушини ошириш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг таркиби 1-иловага;

Жойларда тадбиркорлик субъектларининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини ўрганиб чиқиш ва таклифлар тайёрлаш ҳудудий комиссияларининг намунавий таркиби 2-иловага;

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини тижорат банклари томонидан молиялаштириш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси “Ўзмиллийбанк” АЖ жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 200 миллион евро, шу жумладан 2020 йилда
50 миллион евро миқдорида халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредит маблағларини жалб қилсин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
1 (бир) ой муддатда республика ҳудудида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини бунёд этиш лойиҳаларини аниқлаб, “Ўзмиллийбанк” АЖга бириктирилган тижорат банклари билан қарз келишуви имзолаш учун тақдим этсин.

 

4. “Ўзмиллийбанк” АЖ  томонидан халқаро молия институтлари
ва хорижий банкларнинг кредит маблағларини жалб қилинган маблағлар тижорат банкларига спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини молиялаштириш манбаи сифатида
1%лик устама (банк маржаси) билан тижорат банкларига ажратсин.     

5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан спорт заллари (бокс, кураш, фитнес, гимнастика), футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон
ва теннис майдонларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда, истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин
ва Республика комиссиясига қўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Республика комиссияси тақдим этилаётган истиқболли лойиҳаларни аниқлашда, уларни иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини назарда тутган ҳолда танланишини таъминласин.

Бунда, ҳар бир ташаббускор томонидан лойиҳанинг камида
25% миқдоридаги ўз маблағлари билан иштироки ҳамда тижорат банкларини қаноатлантирадиган миқдорда кредит таъминоти мавжудлиги таъминлансин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги лойиҳада қатнашувчи ташаббускорга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этишда аҳоли учун қулай бўлган ҳудудлардан бўш ер майдонларини ва дислокациясини жорий йил 1 апрелига қадар аниқлаб, Республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритисин.

9. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этадиган тижорат банкларига ушбу лойиҳалар учун кредитлар ажратишда спорт иншоотларининг қурилиши даврида асосий қарз бўйича имтиёзли давр белгилаш тартибини жорий этиш тавсия этилсин.

10. Белгилаб қўйилсинки:

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига, 2020-2021 йилларда спорт иншоотлари барпо этиш учун ажратиладиган тижорат банкларининг кредит суммаси
10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган миллий валютадаги кредитлар учун – қайта молиялаш ставкасидан ошадиган, лекин  8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмида компенсация тақдим этсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу имтиёзлар учун зарур бўлган маблағларни Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига белгиланган тартибда ажратсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа ташаббускорлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан спорт заллари (бокс, кураш, фитнес, гимнастика), футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон
ва теннис майдонларининг намунавий лойиҳалари асосида барпо этилишини таъминласин, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

            Бош вазири                                                       А. Арипов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___ ” __________ –даги _________–сон қарорига
1-илова

 

 

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини
барпо этиш лойиҳаларини мувофиқлаштириш
Республика комиссияси таркиби

 

Т/р

Ф.И.Ш.

Иш жойи ва лавозими

1.

Д.Х.Набиев

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири – Республикаси комиссияси раиси

2.

Ш.С.Ҳидоятов

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари – комиссия аъзоси

3.

Ғ.А.Маматкулов

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари – комиссия аъзоси

4.

Ш.Ш.Шорахметов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари – комиссия аъзоси

5.

Н.Қ.Холмуродов

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо  вазири ўринбосари – комиссия аъзоси

6.

А.Д.Ташкулов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари – комиссия аъзоси

7.

Б.Х.Умматов

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари – комиссия аъзоси

8.

Ж.А.Мамажонов

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари – комиссия аъзоси

9.

Н.Х.Муротов

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари – комиссия аъзоси

10.

Лавозимига кўра

“Ўзмиллийбанк” АЖ раисининг биринчи ўринбосари

11.

Х.Юнусов

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бўлим бошлиғи – комиссия котиби

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___ ” __________ –даги _________–сон қарорига
2-илова

 

Жойларда тадбиркорлик субъектларининг жисмоний
тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини ўрганиб чиқиш ва таклифлар тайёрлаш
Ҳудудий комиссиялари намунавий таркиби

 

Т/р

Ф.И.Ш.

Иш жойи ва лавозими

1

 

 

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари – ҳудудий комиссия раиси

2

 

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи – комиссия раиси ўринбосари

3

 

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирилигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи – комиссия аъзоси

4

 

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи – комиссия аъзоси

5

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи – комиссия аъзоси

6

 

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи – комиссия аъзоси

7

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи – комиссия аъзоси

8

 

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи – комиссия аъзоси

9

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи – комиссия аъзоси

10

Лавозимига кўра

Тижорат банклари ҳудудий бўлими раҳбарлари – комиссия аъзоси

 11

Комиссия котиби

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармаси мутахассиси

                                                     Вазирлар Маҳкамасининг

                                                          2020 йил “___ ” __________ –даги          

                                                                   _________–сон қарорига

                                                       3-илова

 

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий банклар томонидан ажратилаётган кредитлардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва ҳорижий банклар томонидан ажратилаётган кредитлардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

халқаро молия институтлари ва хорижий банклар – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини бунёд этиш учун кредит маблағлари тақдим этувчи хорижий молиявий муассасалар;

тижорат банклари – республика ҳудудида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини бунёд этиш лойиҳаларида иштирок этиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари;

тадбиркорлик субъектлари ёки лойиҳа ташаббускорлари - Давлат дастури доирасида манзилли рўйхатга киритилган, жисмоний тарбия
ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган, лойиҳада 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ўз маблағлари ҳисобидан қатнашадиган тадбиркорлик субъектлари;

республика комиссияси - тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Махкамасининг қарори билан тасдиқланадиган Жисмоний тарбия ва спорт вазири раислигида ҳамда тегишли вазирликларнинг вазир ўринбосарларидан иборат таркибда ташкил этиладиган комиссия;

ҳудудий комиссия - тегишли ҳудудда Давлат дастурининг бажарилишини мувофиқлаштириш, тизимли мониторинг қилиш ва рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш мақсадида вилоят (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бошчилигида ҳамда Вилоят (шаҳар) жисмоний тарбия бошқарма бошлиғи республика комиссияси таркибига киритилган вазирлик
ва иораларнинг вилоят ҳудудий бошқарма (бўлим) бошлиқлари, Тижорат банклари раҳбаридан иборат таркибда ташкил этиладиган комиссия;

намунавий лойиҳа (лойиҳа) – Халқаро молия институтлари
ва хорижий банкларнинг, тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилган шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган соғломлаштириш спорт иншоотларини барпо этишда инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан фойдаланишни назарда тутувчи намунавий лойиҳалар;

*(халқаро олимпиада стандартлари талаблари асосида);

намунавий лойиҳаларни молиялаштириш манбалари – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жалб қилинган, шунингдекреспублика комиссияси ва Молия вазирлиги томонидан тегишли равишда тақсимланган ҳолда қайта молиялаш асосида тижорат банкларига  йўналтирилган маблағлар;

ресурс маблағлари – “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан жалб этилган, 1% устама (банк маржаси) билан тижорат банкларига тақдим этиладиган мақсадли маблағлар;     

кредит маблағлари хорижий молиявий муассасалар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорларига тақдим этилувчи маблағлар;

манзилли рўйхат – жисмоний тарбия ва спортни аҳоли ўртасида оммалаштириш ривожлантириш истагини билдирган шунингдек, имтиёзли кредитлар бериш талабномаларини танлаб олиш натижалари бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан шакллантириладиган ҳамда жисмоний тарбияни ривожлантириш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳалари мажмуи;

давлат дастури - Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда тегишли тартибда шакллантирилган манзилли рўйхатга киритилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида  амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар юзасидан дастур;

жамғарма - Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси;

компенсация ва кафиллик - Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси низоми талаблари асосида тақдим этиладиган компенсация ва кафиллик хизматлари;

3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда республика комиссияси деб аталади) ишчи органи ҳисобланади.

2-боб. Манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби

4. Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар олиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш мазкур Низомга
1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

5. Ҳудудий комиссия тижорат банклари билан биргаликда Давлат дастури доирасида кредитлар олиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради.

6. Ҳудудий комиссия тижорат банклари билан биргаликда шакллантирилган тадбиркорлик субъектларининг дастлабки рўйхатига мувофиқ лойиҳаларни ҳар йили 15 апрелга қадар қуйидаги мезонларга асосан ўрганиб чиқади:

лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган намунали лойиҳалар асосида ишлаб чиқилганлиги қатъий равишда ўрганилиши; 

лойиҳанинг ҳисоб-китоблари асосланганлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги;

лойиҳани амалга ошириш имкониятлари ва етарлича шароит мавжудлиги;

лойиҳани амалга ошириш юзасидан имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича мажбуриятларни мол-мулк гарови, суғурта ташкилотлари кафолати, учинчи шахс кафиллиги билан таъминланиши, шунингдек, Жамғарманинг кафиллигига бўлган эҳтиёжи;

лойиҳани ҳақиқатдан ҳам тадбиркорлик субъекти лойиҳа ташаббускори эканлиги, унинг бизнес кўникмаларга ва лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари бўйича тўлиқ тушунчага эга эканлиги;

лойиҳанинг мазкур Низомнинг 25 -банди талабларига мувофиқлиги;

лойиҳани амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва унинг бошқа муҳим жиҳатларини ўрганади.

7. Ҳудудий комиссиялар томонидан манзилли рўйхатга киритиш учун лойиҳалар танлаб олинишида қуйидагиларга устуворлик берилади:

ташаббускорнинг тасдиқланган намунали лойиҳалар асосида ташкил этилиши режалаштирилган лойиҳаларга бўлган молиявий ҳамда маънавий жиҳатларига; 

инновацион ва стартап лойиҳаларга;

Ўзбекистон Республикаси иқлим шароитига мос енгил конструкцияли, энергия тежовчи лойиҳалар;

8. Зарур ҳолларда, ҳудудий комиссия лойиҳа ташаббускорини таклиф этган ҳолда лойиҳанинг тақдимоти ўтказилишини ташкил қилиши мумкин.

9. Тадбиркорлик субъектининг лойиҳаси бўйича тижорат банкининг кредит қўмитаси (комиссияси) имтиёзли кредит бериш бўйича хулоса тақдим этади.

10. Ҳудудий комиссия тижорат банкларининг тақдим этилган хулосаларга асосан амалга ошириладиган самарали лойиҳаларни манзилли рўйхатини шакллантиради ва мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ расмийлаштиради ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жимоний тарбия ва спорт вазирлиги орқали республика комиссиясига тақдим этади.

11. Ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган манзилли лойиҳа рўйхатларни туман (шаҳар)лар кесимида умумлаштириб, Жамғарманинг жорий йил учун молиялаштириш прогноз параметрлари доирасида кўриб чиқади ва таҳлил қилади ҳамда тасдиқлаш учун республика комиссиясига киритади.

12. Тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати республика комиссияси томонидан ҳар йили 3 май санасиига қадар тасдиқланади.

13. Тасдиқланган манзилли рўйхат 3 кун ичида тижорат банкларига тақдим этилади. Республика комиссияси тасдиқлаган манзилли рўйхатни олганидан сўнг 5 иш куни ичида уни ҳудудий комиссияларига етказилишини ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлайди.

Ҳудудий комиссияларга тасдиқланган манзилли рўйхат келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида мазкур рўйхатга киритилган тадбиркорлик субъектлари (лойиҳа ташаббускорлари)ни хабардор қилади.

14. Тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ лойиҳаларнинг реализация қилинганлиги ҳудудий комиссиялар томонидан ҳар чоракда ўрганилиб, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ҳал этиб борилади.

Шунингдек, заруратга кўра манзилли рўйхатда белгиланган муддатда амалга оширилмаган лойиҳалар ўрнига ҳудудий комиссиялар томонидан аниқланган бошқа истиқболли лойиҳаларни тасдиқланган параметрлар доирасида молиялаштиришни инобатга олган ҳолда манзилли рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича республика комиссиясига таклифлар киритади.

15. Ўзбекистон Республикаси Жимоний тарбия ва спорт вазирлиги Ҳудудий комиссияларнинг манзилли рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларини умумлаштиради, кўриб чиқади ва заруратга кўра натижаси бўйича республика комиссиясига киритади.

 

3-боб. Халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан ажратиладиган кредит маблағларининг

умумий тартиби

16. “Ўзмиллийбанк” АЖ, халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг ресурс маблағларини жалб этади ва 1% устама (банк маржаси) билан тижорат банкларига тақдим этади.

17. Молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан кредитлар ажратиш тижорат банклари томонидан манзилли рўйхатга асосан амалга оширилади.

18. Манзилли рўйхатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Жимоний тарбия ва спорт вазирлиги билан тижорат банки  ўртасида Бош келишув имзоланади.

19. Бош келишувда тижорат банклари жалб этилган маблағлардан манзилли рўйхатга киритилган лойиҳаларнигина молиялаштириш учун фойдаланиши қатъий белгиланади.

20. Манзилли рўйхатдаги лойиҳалар тижорат банкларининг кредит қўмиталари (комиссиялари) томонидан имтиёзли кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг молиялаштирилади.

21. Кредитлар бериш тижорат банклари томонидан намунали лойиҳалар асосида суммаси 10 миллиард сўмдан ошмайдиган 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга 12 ойгача имтиёзли давр билан тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектига йиллик Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган ставкада миллий валютадаги кредитлар учун — асосий ставкадан ошадиган, лекин 8 фоиз дан кўп бўлмаган қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилиши шартлари асосида берилади.

Бунда, имтиёзли кредит фойдаланиш муддати ва имтиёзли даври лойиҳаларнинг бизнес режасига асосан белгиланади.

22. Имтиёзли кредитлар тижорат банкларининг алоҳида ҳисобварақларда юритилади.

4-боб. Халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан кредитлар ажратиш ва расмийлаштириш

тартиби

23. Молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан кредитлар, тадбиркорлик субъектларига жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш мақсадида тасдиқланган намунали лойиҳалар асосида енгил конструкцияли спорт иншоотлари барпо этиш мақсадлари учун ажратилади.

24. Имтиёзли кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.

25. Молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

26. Имтиёзли кредитлар қуйидаги мақсадларга ажратилмайди:

- тасдиқланган намунали лойиҳалардан четга чиққан ҳар қандай лойиҳаларга;

- аввал олинган кредитлар ёки бошқа ҳар қандай қарзларни қайтаришга;

27. Тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун тижорат банкига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- намунавий лойиҳа паспорти;

- бизнес режа;

- кредитлар қайтарилиши бўйича мажбуриятни таъминлашга доир ҳужжатлар;

- паспорт нусхаси - юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини юритаётганлар учун;

- ҳамда тижорат банки талабига биноан зарур ҳолларда бошқа қўшимча ҳужжатлар.

Юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари юқоридаги тегишли ҳужжатлар билан бирга давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия балансини (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномаларини, молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни (2-сон шакл) тижорат банкига тақдим этади, янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно.

28. Имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича мажбуриятлар мол-мулк гарови, суғурта ташкилотлари кафолати, учинчи шахс кафиллиги, жумладан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллиги (кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда) ҳамда қонун ҳужжатларида ва тижорат банкининг ички кредит сиёсатида белгиланган бошқа усулларда таъминланиши мумкин.

29. Имтиёзли кредит ажратиш бўйича тадбиркорлик субъектининг аризаси тижорат банки томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ва натижаси бўйича кредит ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилинади.

30. Имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда бир иш куни ичида тадбиркорлик субъекти ва тижорат банки ўртасида кредит шартномаси имзоланади.

31. Кредит бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, тижорат банки тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида бу ҳақда тадбиркорлик субъектини ҳамда ҳудудий комиссияни ёзма шаклда хабардор қилади.

32. Молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан имтиёзли кредит ажратишда тижорат банкининг маълум бир филиалида маблағлар етишмаган тақдирда бошқа бир филиалида мавжуд маблағлар тижорат банкининг ҳудудий бўлинмаси томонидан туман ва шаҳар филиалларига қайта тақсимланиши мумкин.

5-боб. Тадбиркорлик субектларига тадбиркорликни қўллаб-қуввватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкларининг ткредитлари бўйича кафиллик бериш шартлари

33. Тижорат банки томонидан тадбиркорлик субъектига ажратиладиган кредитларни қайтариш мажбуриятлари бўйича таъминот сифатида кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 5 млрд. сўмдан ошмаган миқдорда Жамғарма кафиллиги берилиши мумкин.

34. Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликларнинг умумий миқдори Жамғарма жами маблағларининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.

35. Кафиллик бериш бўйича Жамғарма хизматлари пулли ҳисобланади. Жамғарманинг кафиллиги берилганлиги учун тадбиркорлик субъектларидан миллий валютада кафиллик суммасининг 1 (бир) фоизи миқдорида бир марталик воситачилик ҳақи ундирилади.

36. Жамғарма кафиллиги тадбиркорлик субъектларига улар қуйидаги шартларга мос келганда берилади:

тадбиркорлик субъекти лойиҳада ўзининг 25 фоиздан кам бўлмаган улуши билан иштирок этса;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятини амалга ошираётган бўлса;

тижорат банклари кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги бўлмаса.

37. Тадбиркорлик субъектининг имтиёзли кредит олиш мақсадида тижорат банкига тақдим этган ҳужжатларида кредит қайтарилиши бўйича мажбуриятни таъминлаш Жамғарма кафиллиги назарда тутилган бўлса, тижорат банки томонидан тадбиркорлик субъектининг ҳужжатлари ушбу Низомнинг 35-бандидаги шартларга мослиги билан бир вақтда ўрганиб чиқилади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда тижорат банки бир кун муддатда тадбиркорлик субъектидан етишмаётган ахборотни (ҳужжатни) талаб қилади;

тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар ҳамда ички кредит сиёсатига мувофиқ баҳолайди.

Кредит ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда тижорат банки тадбиркорлик субъектининг Жамғарма кафиллигини олиш учун аризаси илова қилинган ўз хулосасини бош тижорат банкига икки кун муддатда юборади ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик субъектига маълум қилади.

Тижорат банки кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган ҳолатда тадбиркорлик субъектига Жамғарма кафиллиги учун рад этишнинг асосли сабаблари кўрсатилган ёзма жавоб юборади.

38. Бош тижорат банки ҳужжатларни олгач, икки иш кунида зарур ҳужжатлар ва улар бўйича умумлаштирилган ахборотни кўриб чиқади ҳамда Жамғармага тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар бўйича Жамғарма кафиллигини тақдим этиш учун юборади.

39. Жамғарма томонидан Жамғарма кафиллигини олиш учун бош тижорат банки томонидан юборилган ҳужжатлар тўплами қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида:

тақдим этилган ҳужжатларни текширади, заруратга кўра, бир иш куни мобайнида бош тижорат банкидан етишмаётган ахборотни (ҳужжатларни) сўраб олади;

умумлаштирилган маълумотларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текширади;

кафиллик олиш учун ариза маъқулланган тақдирда тижорат банкини хабардор қилади.

40. Ҳужжатлар кафиллик олиш учун талабларга мос келмаган тақдирда Жамғарма бош тижорат банки ва Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалига икки иш куни мобайнида қабул қилинган қарор ҳақида асосли сабабларни ёзма равишда кўрсатиб хабарнома юборади ва тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.

41. Кафиллик олиш учун ариза маъқуллангач:

тижорат банки ва тадбиркорлик субъекти ўртасида кредит шартномаси;

Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали, тижорат банки ва тадбиркорлик субъекти ўртасида кафиллик шартномаси тузилади.

Бунда кафиллик шартномасини Жамғарма номидан Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали раҳбари имзолайди. Тижорат банки ва тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган кредит ва кафиллик шартномаларининг нусхаси, шунингдек кредитни қайтариш жадвали Жамғармага юборилади.

42. Жамғарманинг берилган кафилликлар бўйича тижорат банки олдидаги мажбуриятлари қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:

кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар берилган кафиллик суммаси бўйича тўлиқ қайтарилганда;

жамғарма томонидан кафиллик бўйича тўловлар амалга оширилганда;

тадбиркорлик субъекти кредит маблағларини бошқа субъектга Жамғарманинг ёзма равишдаги рухсатисиз берганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.

43. Жамғарма кафиллик портфелининг қисман ёки тўлиқ ҳажмини суғурта йўли билан қоплаш ҳуқуқига эга. Бунда суғурта йўли билан қоплаш бўйича сарф-харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

44. Кафилликка эга бўлган тадбиркорлик субъекти Жамғармага кредит бўйича жорий қарзни қайтарганидан сўнг такроран мурожаат қилишга ҳақли.

6-боб. Жамғарманинг тақдим этилган кафилликлар бўйича мажбуриятларини бажариш тартиби

45. Тадбиркорлик субъекти кредитни қайтарганда ва кредит бўйича ўз мажбуриятларини имкон қадар камайтирганда, биринчи навбатда, Жамғарма кафиллигидан кредит бўйича қайтарилган суммага мутаносиб равишда озод этилади (таъминотдан чиқарилади). Бунда тадбиркорлик субъекти томонидан ажратилган кредит бўйича таъминот сифатида тақдим этилган мулк Жамғарма таъминоти тўлиқ қопланганидан сўнг имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича мажбуриятлардан озод этилади.

46. Тадбиркорлик субъекти асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда бажармаса ёки тегишли равишда бажармаса, ёхуд мажбуриятлар 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда бажарилмаса ёки тегишли равишда бажарилмаса, тижорат банки қонунчиликда белгиланган тартибда унга ёзма талаблар қўяди.

47. Тадбиркорлик субъекти кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган санадан (тегишли равишда бажармаганда) бошлаб, тижорат банки 90 календарь кун давомида тадбиркорлик субъектидан кредит бўйича асосий қарзнинг қайтарилмаган суммасини олиш, ундан фоизларни ундириш ҳамда кредит шартномасида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши учун барча оқилона ва юзага келган вазиятда мумкин бўлган чоралар кўришга мажбур, жумладан:

тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамидаги маблағни унинг рухсатисиз олиб қўйиш;

гаров предметини ундириш ва таъминот бўйича талаблар қўйиш (Жамғарма кафиллиги бундан мустасно).

48. Муддатлар тугагач ва мазкур Низомнинг 46-бандида назарда тутилган барча зарур тартиб-таомиллар бажарилгандан сўнг кредит шартномасида белгиланган тартибда тижорат банки олдидаги қарз суммаси қайтарилмаса тижорат банки Жамғармага қуйидагилар қайд этилган талабларни қўяди:

кафиллик шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами, банк ва Жамғарма кафил бўлган тадбиркорлик субъекти номи);

кафиллик шартномаси билан таъминланадиган кредит шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами ва бошқалар);

кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизлар суммасига бўлинган талаблар ҳажми;

тадбиркорлик субъектининг шартнома бўйича бажармаган мажбуриятлари ҳажми бўйича жавобгарликнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Жамғарманинг кафиллик шартномаси бўйича молиявий жавобгарлик ҳажмини ҳисоблаш;

тижорат банкининг Жамғарма томонидан тўланадиган маблағлар ўтказилиши лозим бўлган тўлов реквизитлари кўрсатилган ҳисоб рақами;

тижорат банки талабларини қаноатлантириш муддатлари.

49. Талаб Бош тижорат банкининг ваколатли вакили томонидан имзоланиши ва тижорат банки муҳри билан тасдиқланиши лозим.

50. Ушбу талабга қуйидагилар илова қилинади:

талабни (эътирозни) имзолайдиган шахс ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;

тадбиркорлик субъектининг ҳисобланган қарзи ва Жамғарма молиявий масъулиятининг ҳисобланган ҳажми;

тадбиркорлик субъектининг тижорат банки олдида қарздорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

тижорат банкининг тадбиркорлик субъектига йўллаган талабининг (эътирози) нусхаси;

тижорат банки мазкур Низомнинг 45-бандида қайд этилган тадбиркорлик субъектига нисбатан чоралар кўргани ва тегишли ишларни амалга оширганини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотнома.

Тижорат банкининг Жамғармага нисбатан талаби (эътирози) қайд этилган барча ҳужжатлар бош тижорат банкининг ваколатли вакили томонидан тасдиқланиб, тижорат банки муҳри билан мустаҳкамланиши лозим.

51. Жамғарма тақдим этилган талабни унинг берилган кафилликка ва илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича кўриб чиқади. Кўриб чиқиш кафиллик шартномасида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.

52. Жамғарма талаблар ва илова қилинган ҳужжатлар кафиллик шартномаси шартларига мос келмаган ҳолатларда тижорат банкига кафиллик суммасини тўлаш ҳақидаги талабни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Эътирозлар билдирилган тақдирда Жамғарма тижорат банкидан талаб келган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида тижорат банкига мавжуд барча эътирозлар кўрсатилган хатни юборади.

53. Жамғарма эътирозлар билдирилмаганда тижорат банки кўрсатган ҳисоб рақамга маблағ ўтказиши шарт. Жамғарма тижорат банки талаблари асосида ва кафиллик шартномасига мувофиқ тижорат банкига кредитнинг тўланмаган қисми бўйича кафиллик шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар суммасидан ошмайдиган миқдорда маблағ тўлайди.

54. Жамғарма мажбуриятлари у тижорат банкига маблағ ўтказган пайтдан бажарилган ҳисобланади.

55. Жамғарма кафиллик бўйича тўловларни тўлагандан сўнг тижорат банки билан биргаликда харажатларни тадбиркорлик субъектининг бошқа ликвид мулки ҳисобидан регресс тартибда, жумладан, судга мурожаат қилиш орқали қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

7-боб. Мониторинг ўтказиш

56. Тижорат банклари томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитлар доимий мониторинг қилиб борилади.

Кредитдан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, тижорат банки кредит, унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олишга ҳамда шартномада белгиланган шартлар асосида жарима белгилашга ҳақлидир.

57. Манзилли рўйхат доирасида тадбиркорлик субъектига ажратилган молиявий маблағлардан мақсадсиз фойдаланилганлиги ҳолати аниқланса ҳудудий комиссиялар, Жамғарманинг туман (шаҳар) филиаллари ва тегишли тижорат банклари мазкур маблағларни ўз вақтида тўлиқ қайтариш чораларини кўради. Агар тадбиркорлик субъекти томонидан ажратилган молиявий маблағларни, шунингдек етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаш рад этилган ҳолларда уларни мажбурий ундириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ судга мурожаат қилади.

9-боб. Якунловчи қоида

58. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Низомга

1-ИЛОВА

 

"Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш" Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар олиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг

манзилли рўйхатини шакллантириш

СХЕМАСИ

     Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

         

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

Ҳудудий комиссия

 

 

 Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар олиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш.

 

 

ҳар йили

апрель ойига қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

 

Ҳудудий комиссия

 

 

Тижорат банклари

 

 

 1. Шакллантирилган тадбиркорлик субъектларининг дастлабки рўйхатига мувофиқ лойиҳаларни ўрганиб чиқиш.

 

2. Имтиёзли кредит бериш бўйича кредит қўмитаси (комиссияси)нинг хулосасини тақдим этиш.

 

 

ҳар йили

15 Апрелга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 

Ҳудудий комиссия

 

 

Тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини ўрганиш натижаларига кўра туман (шаҳар)да реализация қилинадиган самарали лойиҳаларни манзилли рўйхатини шакллантириш, расмийлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиcмоний тарбия ва спорт вазирлигига тақдим этиш.

 

ҳар йили

25 Апрелга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Ўзекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

 

 

Ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатларни туман (шаҳар)лар кесимида умумлаштириб тасдиқланган намунали лойиҳаларга мослигини ўрганиб кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш ҳамда тасдиқлаш учун республика комиссиясига киритиш.

 

 

ҳар йили

1 Майга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

 

Республика комиссияси

 

 

1. Тадбиркорлик субъектларининг туман (шаҳар)ларда реализация қилинадиган лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш.

 

2. Тасдиқланган манзилли рўйхатни имтиёзли кредитлар беришни молиялаштириш учун тижорат банкларига тақдим этиш.

 

 

 

ҳар йили

3 Майга қадар

 

 

манзилли рўйхат

тасдиқлангандан сўнг

уч кун ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Ўзекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

 

Тасдиқланган манзилли рўйхатни ҳудудий комиссияларига етказилишини ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш.

 

 

манзилли рўйхатни олгандан сўнг беш иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

 Ҳудудий комиссия

 

 

Тасдиқланган манзилли рўйхатга киритилган тадбиркорлик субъектлари (лойиҳа ташббускорлари)ни хабардор қилиш.

 

 

манзилли рўйхат келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида

 

 

 

 

 

 

 

  

 

 

 

8-босқич

 

Ҳудудий комиссия

 

 

 

 

1. Тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ лойиҳаларнинг реализация қилинганлиги ҳолатини ўрганиш.

 

2. Манзилли рўйхатда белгиланган муддатда амалга оширилмаган лойиҳалар ўрнига ҳудудий комиссиялар томонидан аниқланган бошқа истиқболли лойиҳаларни тасдиқланган параметрлар доирасида молиялаштиришни инобатга олган ҳолда манзилли рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Жамғармага таклифлар киритиш.

 

 

 

ҳар чоракда

 

 

заруратга кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9-босқич

 

Ўзекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

 

 

Ҳудудий комиссияларнинг манзилли рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларини умумлаштириш, кўриб чиқиш ва натижаси бўйича республика комиссиясига киритиш.

 

 

заруратга кўра

 

 

 

                 
 

Низомга

2-ИЛОВА

" Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш " Давлат дастури доирасида

_________________ тумани (шаҳри)дареализация

қилинадиган тадбиркорлик лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

 

Лойиҳа ташаб-

бускори

Лойиҳа номи

Лойиҳа умумий қий-

мати, млн.

сўм

 

 

 

шундан:

Ажратиладиган банк

кредитининг таъминот

билан таъминланганлиги,

шундан

 

Хизмат кўрса-

тувчи банк

Кредит /лизинг ажра-

тиш муддати

Ишга туши-

риш муд-

       дати

Янги иш ўрин-

лари

ўз маблағи, млн.

сўм

банк кредити, млн.

сўм

лойиҳа ташаб-

бускори томонидан тақдим этиладиган таъминот миқдори (фоизда)

 

" Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси "

сўраладиган кафиллик ёки компенсация миқдори (фоизда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

    

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ___________ туман (шаҳар) комиссияси раиси

 

 

имзо

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комиссия аъзоси

 

 

имзо

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комиссия аъзоси

 

 

имзо

Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комиссия аъзоси

 

 

имзо

Ф.И.Ш.

 

 

                                   

 

 

 

 

 

 

Низомга

3-ИЛОВА

 

Халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш

СХЕМАСИ         

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Тадбиркорлик субъекти

 

Манзилли рўйхатга мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратишни сўраб тижорат банкига тегишли ҳужжатларни тақдим этиш.

 

 

тасдиқланган

манзилли рўйхат

бўйича хабардор

қилинганидан сўнг

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Тижорат банки

 

Имтиёзли кредит ажратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.

 

 

ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Тижорат банки,

тадбиркорлик субъекти

 

 

Тижорат банки

 

 

1. Имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тадбиркорлик субъекти ва тижорат банки ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит шартномасини тузиш.

 

2. Имтиёзли кредит ажратиш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, тадбиркорлик субъектига ҳамда ҳудудий комиссияга бу ҳақда ёзма равишда хабар бериш.

 

 

бир иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Тижорат банки

 

Шартномага мувофиқ имтиёзли кредит ажратиш.

 

 

шартномада

белгиланган муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

 

Ҳудудий комиссия

 

 

 

Ажратилган имтиёзли кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида мониторинг ўтказиш.

Шунингдек, ишчи гуруҳлар билан биргаликда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги устидан мониторинг ўтказиш ва мониторинг давомида лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиб бориш.

     

 

 

доимий

 

 

ҳар чоракда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Ҳудудий комиссия

 

 

   

Манзилли рўйхат доирасида тадбиркорлик субъектига ажратилган молиявий маблағлардан мақсадсиз фойдаланилганлиги ҳолати аниқланса, мазкур маблағларни ўз вақтида тўлиқ қайтариш чораларини кўриш. Агар тадбиркорлик субъекти томонидан ажратилган молиявий маблағларни, шунингдек етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаш рад этилган ҳолларда уларни мажбурий ундириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ судга мурожаат қилиш.

      

 

заруратга кўра

 

 

 

 

 

Общие предложения: 0

246