Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16133 Министерство финансов Республики Узбекистан 20/03/2020 04/04/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-16133

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ–4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019 йил 2 августдаги ПҚ–4412-сон “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларива Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
31 декабрдаги 1060-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 7 апрелдаги 42-сон буйруғи (рўйхат рақами 1975, 2009 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                               Т. Ишметов

 

Тошкент ш.,

2020 йил ____ ________,

___-сон

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2020 йил “_____” ____________

______-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Актуар ҳисоботи икки нусхада тузилади (буюртмачи ва актуар ташкилот
учун биттадан), актуар хизматларини бевосита кўрсатган актуарий томонидан имзоланади ва актуар ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланади. Актуар ҳисоботининг варақлари рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.”.

2. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“25. Актуар хулосаси икки нусхада тузилади (буюртмачи ва актуар ташкилот
учун биттадан), актуар хизматларини бевосита кўрсатган актуарий томонидан имзоланади ва актуар ташкилот раҳбари томонидан
тасдиқланади. Актуар хулосасининг варақлари рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.”.

3. 26-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясига (бундан буён матнда Давсуғуртаназорат деб юритилади)” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 27-банддаги “Давсуғуртаназоратга” деган сўз “Агентликка” деган сўз билан алмаштирилсин.

Общие предложения: 0

252