Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16131 Министерство финансов Республики Узбекистан 20/03/2020 04/04/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-16131

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ–4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019 йил 2 августдаги ПҚ–4412-сон “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
31 декабрдаги 1060-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сон буйруғи (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                               Т. Ишметов

 

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____” _________,

___-сон

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2020 йил “_____”____________

______- сон буйруғига

ИЛОВА

 

Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 2-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Агентлик - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги;”.

2. 26-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 42-банддаги “Давсуғуртаназоратга” деган сўз “Агентликка” деган сўз билан алмаштирилсин.

3. 38-банднинг бешинчи хатбошисидаги “Давсуғуртаназорат” деган сўз “Агентлик” деган сўз билан алмаштирилсин.

4. 43-бандда:

а) биринчи хатбошисидаги “Давсуғуртаназорат” деган сўз “Агентлик” деган сўз билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошисидаги “Давсуғуртаназоратга” деган сўз “Агентликка” деган сўз билан алмаштирилсин.

5. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Агентлик суғурталовчи томонидан қабул қилинган техник захираларнинг таркибини ва ҳисоблаш усулларини ўзгартириш борасида кўрсатма бериш, шунингдек Агентликка суғурта захиралари тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг бошқа тартибини ўрнатиш ҳуқуқига эга. Зарур ҳолда, Агентлик юзага келган ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида суғурталовчига ўзининг вакилини йўллайди, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда суғурталовчи операцияларининг ёппасига ёки танлов асосида текширувини амалга оширади.”.

6. 45-банддаги “Давсуғуртаназорат” деган сўз “Агентлик” деган сўз билан алмаштирилсин.

7. 1, 2, 21, 3 ва 4-иловалардаги “Муҳр ўрни (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Общие предложения: 0

273