Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16129 Хокимият города Гулистан 20/03/2020 04/04/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Гулистон шаҳар “Тараққиёт” маҳалласи Бирлашган кўчаси ҳудудида жойлашган Сирдарё вилоят “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бошқармаси биноси олдига йўл белгиси ўрнатиш тўғрисида.
ID-16129

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги
370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг 2020 йил 14 мартдаги “Гулистон шаҳар “Тараққиёт” маҳалласи Бирлашган кўчаси ҳудудида жойлашган Сирдарё вилоят “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бошқармаси биноси олдига йўл белгиси ўрнатиш тўғрисида”ги 30/1060-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб,

                                                                         ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Гулистон шаҳар ИИО ФМБнинг 2020 йил 14 мартдаги “Гулистон шаҳар “Тараққиёт” маҳалласи Бирлашган кўчаси ҳудудида жойлашган Сирдарё вилоят “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бошқармаси биноси олдига йўл белгиси ўрнатиш тўғрисида”ги 30/1060-сонли хати ижро учун қабул қилинсин.

2. Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (З.Қаюмов), Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ (А.Абдуллаев)ҳамдавилоят ҳокимлиги қошидаги “Махсус эксплуатация” бўлими (Ф.Эгамбердиев)ларга:

Гулистон шаҳар “Тараққиёт” маҳалласи Бирлашган кўчаси ҳудудида жойлашган Сирдарё вилоят “Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш” бошқармаси биноси олдига, йўлнинг бир томонига 3.27 (тўхташ тақиқиланади) белгисини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

3. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (А.Қуватов), мазкур қарорни “Гулистон янгиликлари” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга етказилишини ташкиллаштирсин.

4. Ушбу қарор расмий манбаларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Камолов зиммасига юклатилсин.

 

 

 Шаҳар ҳокими                                                                                                                  Т. Дадабаев

 

 

 

Общие предложения: 0

285