Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
16049 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 20/03/2020 04/04/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-16049

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПҚ–4319-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Божхона институтига номзодларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2019 й., 09/19/365/3036-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ________________ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг  Бош вазири                                                                    А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” _________даги

_____-сон қарорига илова

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Институтга ўқишга кирувчи номзодлар учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

Тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуасининг иккинчи бўлимида:

“Божхона иши” таълим йўналиши бўйича – математика, чет тили;

“Юриспруденция” (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналиши бўйича – тарих, чет тили фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Номзодларга тест синовларидаги мажбурий фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоби учун 2,1 балл, таълим йўналиши бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл берилади.”.

2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Институтга:

умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги
ПҚ-4447-сон
қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб берадиган;

ҳарбий хизматни ўтамаган ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар;

ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар;

йигирма олти ёшгача бўлган ва олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг талабалари бўлган фуқаролар танлов асосида қабул қилинади.

Номзодларнинг бўйи 165 см.дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.”.

3. 38-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Шунингдек, қабул йилида 11-синф негизидаги умумий ўрта ёки ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган номзодларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг аслини қабул йилининг 25 июнь кунига қадар Қабул комиссиясига етказишлари лозим.”.

4. 54-банднинг иккинчи хатбошидаги “июлигача бўлган вақтда” сўзлари “июль куни катта сиғимдаги биноларда” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“55. Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳаражатлар қопланади:

– тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларга тушлик ташкил этиш;

– тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг ижара ҳақи;

– тест синовларини ўтказиш жараёнида номзодлар, Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларини етарли миқдорда ичимлик суви, ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан таъминлаш учун маблағлар.”.

6. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“57. Миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларининг бирига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ҳамда улар ушбу фан бўйича тест синовидан озод этиладилар:

инглиз тили учун – миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун – миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун – миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.”.

7. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“61. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг (ички ишлар органлари бундан мустасно) фарзандлари Институтга дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Ҳарбий хизматни ўташда халок бўлган, шунингдек ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари вазирлик ва идораларнинг тавсияномалари ҳамда дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул қилинадилар.

Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Институтга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

Дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари тенг бўлган
ҳамда ажратилган беш фоизли қабул квоталари бўйича охирги ўринни эгаллашга даъвогар бўлган номзодлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига киритилади ҳамда улардан энг юқори
балл тўплаган бир нафар номзод охирги имтиёзли ўринга ўқишга қабул қилинади.

Институтга номзодлар қабули учун умумий  ўринлар сони таркибида имтиёзли квоталар доирасида вазирлик ва идораларга ажратиладиган ўринлар сонини белгилашда ўрта арифметик ҳисоблашдан фойдаланилади
ва қуйидагиларга амал қилинади:

бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,5 – 0,99 оралиғини ташкил эса, яхлитланган ҳолда 1 та қўшимча ўрин ажратилади;

бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,01 – 0,49 оралиғини ташкил эса, яхлитланган ҳолда қўшимча ўрин ажратилмайди.”.

8. 64-банднинг биринчи хатбошисидаги “61 – 63-бандларида” сўзлари “61-банди биринчи хатбошиси ҳамда 63-бандида” сўзлари билан алмаштирилсин.

9. 67-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Имтиёзга эга амалдаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ажратилган беш фоизли квота бўйича ўринларга номзодлар вазирлик
ва идоралар кесимида танловда иштирок этадилар ҳамда Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларидан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибига мувофиқ Институтга
ўқишга қабул қилинадилар.

Вазирлик ва идоралар кесимида имтиёзга эга амалдаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ажратилган беш фоизли квота бўйича охирги ўринда турувчи номзоднинг тест синовларида тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринларда турувчи номзоднинг тўплаган баллари бир хил бўлса, улар орасидан таълим йўналиши фанлари бўйича энг кўп балл тўплагани ўқишга қабул қилинади.”.

10. Қуйидаги мазмундаги 781-банд билан тўлдирилсин:

“781. Курсантларни ўқишдан четлаштириш ва кейинчалик уларни ўқишга тиклаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида” қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

5. Институтга ўқишга кирувчи номзодлар учун:

«Божхона иши» таълим йўналиши бўйича математика (информатика ва ахборот технологиялари фани билан биргаликда) (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл), чет тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл), она тили ва адабиёт (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл) фанларидан;

«Юриспруденция» (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналиши бўйича тарих (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл),  чет тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл), она тили ва адабиёт (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл) фанларидан тест синовлари ўтказилади.

 

 

 5. Институтга ўқишга кирувчи номзодлар учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика
ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан  киритилади.

Тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуасининг иккинчи бўлимида:

“Божхона иши” таълим йўналиши бўйича – математика, чет тили;

“Юриспруденция” (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналиши бўйича – тарих, чет тили фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Номзодларга тест синовларидаги мажбурий фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоби учун
2,1 балл, таълим йўналиши бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2019 йил 14 майдаги ПҚ–4319-сон қарори
1
-бандининг учинчи хатбошисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёнига мувофиқлаштириш мақсадида янги таҳрирда баён этилмоқда.

6. Институтга:

умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб берадиган;

ҳарбий хизматни ўтамаган ўн етти ёшдан кичик (қабул йилида ўн етти ёшга тўладиганлар) ва йигирма бир ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма бир ёшда бўлган;

ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаган ўн саккиз ёшдан кичик ва йигирма беш ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшда бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

 

 

 

Тўлдирилмоқда

 

 

Номзодларнинг бўйи 165 см.дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим

6. Институтга:

умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон
қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низом талабларига жавоб берадиган;

ҳарбий хизматни ўтамаган ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар;

 

шунингдек ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар;

 

шунингдек йигирма олти ёшгача бўлган ва олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг талабалари бўлган фуқаролар танлов асосида қабул қилинади.

Номзодларнинг бўйи 165 см.дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентбрдаги ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-банди “г” кичик бандига мувофиқлаштириш мақсадида янги таҳрирда баён этилмоқда.

38. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) қабул жараёни бўйича «Абитур» базасини шакллантириш мақсадида, ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг маълумоти тўғрисида (11-синф негизидаги умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим) ҳужжатларининг асли, ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлардан берилган тавсияноманинг асли (ҳарбий гувоҳномаси билан бирга), мазкур Низомнинг 57-бандида назарда тутилган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатининг асли ҳамда мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган маълумотномани тўлдирилиб, уларнинг паспорт нусхаси ва ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган аризалар нусхаси билан биргаликда Қабул комиссиясига қабул йилининг 20 май кунига қадар етказишлари лозим.

 

 

 

Тўлдирилмоқда.

38. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) қабул жараёни бўйича «Абитур» базасини шакллантириш мақсадида, ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг маълумоти тўғрисида (11-синф негизидаги умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунартаълим) ҳужжатларининг асли, ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлардан берилган тавсияноманинг асли (ҳарбий гувоҳномаси билан бирга), мазкур Низомнинг 57-бандида назарда тутилган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатининг асли ҳамда мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган маълумотномани тўлдирилиб, уларнинг паспорт нусхаси ва ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган аризалар нусхаси билан биргаликда Қабул комиссиясига қабул йилининг 20 май кунига қадар етказишлари лозим.

Шунингдек, қабул йилида 11-синф негизидаги умумий ўрта ёки ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган номзодларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг аслини қабул йилининг
25 июнь кунига қадар Қабул комиссиясига етказишлари лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатларини битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида низомнинг 26-бандига мувофиқлаштириш мақсадида янги ҳатбоши билан тўлдирилмоқда.

54. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар учун тест синовларини ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан белгиланади.

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан қабул йилининг 5 июлигача бўлган вақтда ўтказилади.

54. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар учун тест синовларини ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан белгиланади.

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан қабул йилининг 5 июль куни катта сиғимдаги биноларда ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 41-бандига мувофиқлаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат тест марказининг таклифига асосан ўзгартириш киритилмоқда.

55. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан белгиланган тартибда пул маблағлари тўланади.

55. Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳаражатлар қопланади:

– тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларга тушлик ташкил этиш;

 

– тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг ижара ҳақи;

– тест синовларини ўтказиш жараёнида номзодлар, Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларини етарли миқдорда ичимлик суви, ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан таъминлаш учун маблағлар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқлаштириш мақсадида янги таҳрирда баён этилмоқда.

57. Чет тилини В1 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги давлат намунасидаги малака сертификатига ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи халқаро сертификатларга, тегишлича CEFR (Common European Framework of Reference) бўйича В1 ва ундан юқори даражага, IELTS (International English Language Testing System) 5.5 ва ундан юқори баллга, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 70 ва ундан юқори баллга, TestDaF (Test Deutsch als Fremdsprache für ausländische Studienbewerber) бўйича ТD № 3 даражасига эга бўлган абитуриентларга чет тили фандан белгиланган максимал балл берилади ҳамда улар ушбу фан бўйича тест синовидан озод этиладилар.

57. Миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларининг бирига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ҳамда улар ушбу фан бўйича тест синовидан озод этиладилар:

инглиз тили учун – миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English
as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун – миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун – миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарорининг 2-бандига мувофиқлаштириш мақсадида янги таҳрирда баён этилмоқда.

61. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фарзандлари Институтга дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

 

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Институтга қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Институтга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда.

61. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг (ички ишлар органлари бундан мустасно) фарзандлари Институтга дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази
томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида
Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

 

Ҳарбий хизматни ўташда халок бўлган, шунингдек ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари вазирлик ва идораларнинг тавсияномалари ҳамда дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш
бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз
қабул квоталаридан ташқари
Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

 

 

 

 

Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул қилинадилар.

Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Институтга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

Дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари тенг бўлган ҳамда ажратилган беш фоизли қабул квоталари бўйича охирги ўринни эгаллашга даъвогар бўлган номзодлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига киритилади ҳамда улардан энг юқори балл тўплаган бир нафар номзод охирги имтиёзли ўринга ўқишга қабул қилинади.

Институтга номзодлар қабули учун умумий ўринлар сони таркибида имтиёзли квоталар доирасида вазирлик ва идораларга ажратиладиган ўринлар сонини белгилашда ўрта арифметик ҳисоблашдан фойдаланилади ва қуйидагиларга амал қилинади:

бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,5 – 0,99 оралиғини ташкил эса, яхлитланган ҳолда 1 та қўшимча ўрин ажратилади;

 бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,01 – 0,49 оралиғини ташкил эса, яхлитланган ҳолда қўшимча ўрин ажратилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарори
1-бандининг иккинчи хатбошиси
га мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартириш киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сон қарорининг 4-банди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 апрелдаги 462-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқлаштириш мақсадида тўлдирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-бандига мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартириш киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу масаланинг ечими бўйича алоҳида тартиб мавжуд эмаслиги сабабли аниқлик киритилмоқда.

Мазкур таклифни жорий этиш номзодларни имтиёзли ўринларга қабул қилиш жараёнида юқори даражада обьектив ёндашувни таъминлайди.

64. Қабул комиссияси томонидан қабул йилининг 25 июнигача бўлган муддатда ушбу Низомнинг 61 – 63-бандларида назарда тутилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар таълим мутахассислиги, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилади.

 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси Давлат божхона қўмитаси тақдимномалари асосида қабул йилининг 4 июлигача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.

64. Қабул комиссияси томонидан қабул йилининг 25 июнигача бўлган муддатда ушбу Низомнинг 61-банди биринчи хатбоши
ҳамда
63-бандларида
назарда тутилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар таълим мутахассислиги, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси Давлат божхона қўмитаси тақдимномалари асосида қабул йилининг 4 июлигача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.

Мазкур низом 61-бандининг иккинчи – тўртинчи хатбошиларида тегишли вазирлик
ва идоралар ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар ходимларининг фарзандларини ўқишга кириши юзасидан  тақдимнома киритиши белгиланганаётганлиги сабабли ўзгартириш киритилмоқда.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 462-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 11-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар (идоралар) Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига мазкур Низомда кўзда тутилган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган, ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар фарзандларининг рўйхатларини ҳар йили 1 майгача мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклда юборишлари белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 6 майдаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини ҳар йили 1 майгача мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда юбориши белгиланган.

67. Институтга ўқишга қабул қилиш жараёнида Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра, квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда

67. Институтга ўқишга қабул қилиш жараёнида Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра, квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинадилар.

Имтиёзга эга амалдаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ажратилган беш фоизли квота бўйича ўринларга номзодлар вазирлик ва идоралар кесимида танловда иштирок этадилар ҳамда Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларидан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибига мувофиқ Институтга ўқишга қабул қилинадилар.

Вазирлик ва идоралар кесимида имтиёзга эга амалдаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ажратилган беш фоизли квота бўйича охирги ўринда турувчи номзоднинг тест синовларида тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринларда турувчи номзоднинг тўплаган баллари бир хил бўлса, улар орасидан таълим йўналиши фанлари бўйича энг кўп балл тўплагани ўқишга қабул қилинади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–3726-сон қарори 2-бандининг “б” кичик бандига мувофиқлаштириш мақсадида тўлдирилмоқда.

 

 

 

Тўлдирилмоқда

781. Курсантларни ўқишдан четлаштириш ва кейинчалик уларни ўқишини тиклаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ҳозирги кунда курсантларни Божхона институтидан ўқишдан четлаштириш
ва кейинчалик уларни ўқишини тиклаш тартиби фақатгина Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ички идоравий ҳужжатлари асосида белгиланганлиги ва ушбу Низомда мазкур масала кўрсатилмаганлиги сабабли тўлдирилмоқда.

Общие предложения: 0

325