ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1602 Хокимият города Кувасай 26/12/2018 10/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қувасой шаҳрида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-1602

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 11 июлдаги
ПҚ-3127-сон 
қарорига, Вазирлар  Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сон (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон) қарорларига ҳамда шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2018 йил 14 декабрдаги  35/775-сонли хатига мувофиқ, шаҳарда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида;

Қ а р о р   қ и л а м а н:

Қувасой шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2018 йил 14 декабрдаги
35/775-сонли алоқа хати маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари деб аталади), юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функцияларини юридик шахслар — тадбиркорлик субъектларига улар кўрсатадиган хизматлар учун қатъий нархлар ҳамда ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид талабларни белгилаган ҳолда босқичма-босқич ўтказиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Шаҳар ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг 2019 йил техник кўрикдан ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан - 30 июнгача, иккинчи марта 1 октябрдан - 31 октябргача техник кўрикдан ўтказилсин.

Шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи (Э.Ғаниев)га шаҳар худудида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари, жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситалари 2019 йилнинг январ ойидан 31 августига қадар, юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситалари 1 мартдан – 30 июнга қадар техник кўрикдан ўтказиш топширилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш 1-босқич жадвали 2-иловага мувофиқ, техник кўрикдан ўтказиш 2-босқич жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссия аъзоларининг ўртача ойлик маошлари сақланган ҳолда шаҳар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмасига ўз вақтида келишларини таъминлаш соҳага оид малакали мутахасислар ажратиб бериш корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

Мазкур қарор “Исфайрам” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими  ўринбосари Н.Алимов зиммасига юклатилсин.

Общие предложения

715