ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1592 Министерство культуры Республики Узбекистан 24/12/2018 08/01/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Маданият марказлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-1592

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Маданият марказлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-4038-сон қарори юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Маданият маркази тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ, Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ва нодавлат ташкилотлари билан биргаликда маданият марказлари фаолиятини янада яхшилаш мақсадида ушбу масаланинг кўриб чиқилишини ташкил этган ҳолда, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари жорий этилишини таъминласин.

3. Белгилансинки, маданият марказлари фаолияти самарадорлигининг баҳолаш натижалари ушбу муассасанинг кейинги йил учун фаолиятини молиялаштириш тартибини белгилайди ва унинг амалиётга тадбиқ этилиши тўғрисида Маданият вазирлигининг ҳисоботи ҳар йили якунида эшитиб борилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда:

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан тасдиқланган маданият марказлари фаолиятига оид ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва соха ходимларини қўллаб-қувватлаш борасидаги аҳамияти ҳақида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этсин.

5. Ушбу қарор 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

А.Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил «__» ______даги ___-сон қарорига 1-илова

 

Маданият маркази тўғрисидаги
 Н И З О М

I. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, аҳоли. айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва номоддий маданий мерос дурдонаси бўлган миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналарни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этадиган маданият марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Маданият марказлари Маданият вазирлиги (бошқа идоралар ва муассасалар) тассаруфидаги давлат муассасаси бўлиб, аҳолининг маданий эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда маънавий-маърифий ва кўнгилочар хусусиятга эга бўлган хилма-хил хизматлар кўрсатиш, ҳаваскорлик, бадиий ижод ва амалий санъат билан шуғулланувчилар учун шарт-шароитлар яратиш уларининг асосий фаолияти ҳисобланади.

3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Маданият вазирлигининг буйруқлари ва методик кўрсатмаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

4. Марказ давлат муассасаси шаклидаги маданият ва санъатнинг турли йўналишлари ва жанрларидаги маданий-маърифий, ижодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий хизматларни ривожлантиришни таъминлайдиган юридик шахс ҳисобланади.

Марказ маҳаллий давлат ҳокимиятининг тегишли органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.

5. Қуйидаги ҳолларда шаҳарларда ва туман марказларида ҳамда қишлоқ жойларда аҳолига маданий хизмат кўрсатадиган маданият марказлари ташкил этилиши мумкин:

шаҳарлар ва туманларнинг маъмурий марказларида аҳоли сони 30 – 40 минг нафардан ортиқ бўлганда, маданий хизмат кўрсатиш томоша зали сиғими 300-400 (ва ундан юқори) тага эга бўлган;

шаҳарлар ва туманларда аҳоли сони 15–20 минг нафардан ортиқ бўлганда, маданий хизмат кўрсатиш томоша зали сиғими 200-300  (ва ундан ортиқ) тага эга бўлган;

туманларда ва қишлоқ жойларда аҳоли сони 5–7 мингдан ортиқ бўлганда маданий хизмат кўрсатиш томоша зали сиғими камида 100-150гача (ваундан ортиқ) тага эга бўлган маданият марказлари ташкил этилиши лозим.

 

II. Марказнинг асосий мақсад ва вазифалари

2.1 Маданият маркази Ўзбекистон Республиксида миллий маданиятни янада ривожлантириш, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш ва бўш вақтларининг мазмунли ўтишини таъминлаш, ижодий жамоаларнинг миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарни ўзида мужассам этган намунали дастурларини шакллантириш, халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорлик санъатини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, ҳаваскорлик гуруҳлари ҳамда турли хил тўгаракларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда халқ ижодкорлигини тизимли равишда ташкил этишг мақсадида ташкил этилади.

2.2 Қуйидагилар маданият марказларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, замонавий студиялар ва тўгараклар, халқ филармониялари, шунингдек, бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш йўли билан бадиий ижод ва амалий – тасвирий санъатни ривожлантириш (тўгараклар, студиялар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, қизиқувчилар уюшмалари, бошқа йўналишларнинг номлари тавсия этиладиган рўйхат илова қилинади);

аҳолининг барча қатламлари томонидан талаб қилинган замонавий маданий-маърифий ҳамда маиший хизматларни кенг ёйиш, Интернет-студиялар, электрон ресурслар, шу жумладан, Интернет воситасида ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиш курслари, кўп функцияли залларда қизиқарли ва мароқли томошалар, тўйлар ва бошқа тантанали тадбирлар, мунозара клублари, спортнинг стол турлари ва интеллектуал ўйинлар бўйича мусобақалар ўтказилишини ташкил этиш;

адабиёт ҳамда санъат арбоблари ва профессионал ижодий гуруҳлар билан маънавий-маърифий, маданий-оммавий тадбирлар ташкил этиб, улар иштирокида аҳоли, хусусан, ёшлар билан бевосита бадиий учрашувлар ва давра суҳбатларини ўтказиш; 

фото - видео ва амалий - тасвирий ҳамда бадиий ижодиёт санъати йўналишларида доимий ва вақтинчалик кўргазмаларини, танловлар, халқ ижодиёти ва томоша санъатининг туман (шаҳар) миқёсидаги фестивалларини ўтказиш; 

“Нурли наволар”, “Буюк ипак йўли”, “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестиваллари, “Халқаро мақом”, “Халқаро бахшичилик санъати” фестиваллари, “Зулфия”, “Ниҳол” давлат мукофоти, “Рақс сеҳри”, “Майдон томошаси ва миллий халқ ўйинлари”, “Алла”, “Ўлан ва лапар”, “Умрбоқий наволар” қадим чолғула ижрочиларининг туман, шаҳар, вилоят танловлари, халқ ижодиёти ва томоша санъатининг мини-фестивалларини ўтказиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижодкор ёшларнинг ютуқларини кенг тарғиб қилиш ҳамда республика ва халқаро танловларга тавсия этиш;

оммавий байрам, томоша ва халқ сайилларини ташкиллаштириш, ижтимоий-маданий соҳада юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар бўйича уларга пулли хизматлар кўрсатиш; 

ҳаваскорлик, бадиий ижод жамоалари ва амалий – тасвирий  санъат, фото– видео студиялари ва тўгараклари, халқ театрлари ва халқ филармониялари, тарих-ўлкашунослик, илмий-техник, табиат-экологик, маданий-маиший, коллекция-тўплаш ва бошқа қизиқишлар бўйича ҳаваскорлик бирлашмалари ва клублар ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш;

Марказнинг имкониятлари доирасида, миллий урф-одатлар ва анъаналарни кенг тарғиб этиш ҳамда сервис соҳасини ривожлантириш  мақсадида “Халқ ҳаваскорлик жамоаси” ва “Болалар намунали жамоаси” унвонига эга бўлган бадиий жамоалари иштирокида аҳолининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, миллий маросимлар (тўй, кўрик–танлов, юбилейлар ва бошқалар) ўтказиш, унга ижтимоий-маданий хусусиятга эга бўлган хилма-хил пулли хизматлар кўрсатиш ( истесно тариқасида  лицензиядан озод этилга ҳолда);

ижтимоий-ижодий буюртмалар, юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган бошқа шартномалар бўйича турли маданий-оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш, унда бевосита маслаҳатлар бериш, методик ва ташкилий-ижодий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, шунингдек, қўшимча хизматлар кўрсатиш (мусиқали асбобларни, китобларни, бинодаги вақтинчалик фойдаланилмаётган бўш жойлар, либослар, фото - видео ускуналари, стол – стул, овоз кучайтириш ва техник воситалари, реквизитларни ижарага бериш, репертуар-методик материалларни сотиш ва шу кабилар);

маданий-ижодий, ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бўйича давлатнинг маданият соҳасидаги сиёсати натижаларини акс эттирувчи бадиий лойиҳалар ва ижодий дастурларни ишлаб чиқиш;

халқ ижодиётининг турли жанр ва йўналишлари, номоддий маданий мерос бўйича маълумотлар базасини яратиш асосида бадиий ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш;

маҳорат дарслари, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа марказлар билан тажриба алмашиш машғулотларини ташкил этиш орқали Марказ мутахассисларининг малакасини ошириш.

2.3 Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

2.4 Марказ тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ушбу фаолиятдан олинган даромадларни ва ушбу даромадлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади. ( Махсус маблағ бўйича сарф-ҳаражатлар сметасига асосан )

III. Марказнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

3.1 Марказ маданият ва санъат соҳасида ўз ҳудудида сиёсий ислоҳатларни олиб борувчи давлат муассасаси ҳисобланиб, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда фойдаланиш;

маданият ва санъат соҳасида давлат дастурларини ва бошқа мақсадли дастурларни амалга оширишда белгиланган тартибда қатнашиш;

маданий-ижодий бирлашмалар ва уюшмаларга кириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

3.2 Марказ ушбу Низомда белгиланган ўз вазифаларини қонунлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур тарзда бажаришга;

меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, техника хавфсизлиги, ходимларни ижтимоий таъминлаш ва аниқ тарзда ижтимоий муҳофаза қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларини амалга оширишга;

ходимларнинг, ўз тўгараклари, студиялари қатнашчиларининг, шунингдек, мижозларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатлашга;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган, Марказ фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш ва назорат қилиш учун асос ҳисобланган талабларга мувофиқ иш журналларини юритишга;

ўзига тезкор бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилган мол-мулкнинг сақланишини ва ундан қатъий мақсадли фойдаланишни таъминлашга ҳамда ушбу мол-мулкнинг техник ҳолати ёмонлашишига йўл қўймасликка мажбур (ушбу талаб фойдаланиш жараёнида мазкур мол-мулкнинг норматив эскириши билан боғлиқ ёмонлашишига татбиқ этилмайди).

3.3 Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

 

IV. Марказни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш

 

4.1 Марказ ўзи бевосита бўйсунуви бўлган туман (шаҳар) маданият бўлими томонидан бошқарилади.

4.2 Туман (шаҳар) маданият бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари билан келишган ҳолда Марказ Уставини тасдиқлайди, Марказ директорини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

4.3 Туман (шаҳар) ва қишлоқ жойлардаги маданият маркази директорларини туман (шаҳар) Маданият бўлими мудирлари лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади. Туман (шаҳар) маданият бўлими мудири маданият маркази фаолиятининг қонун ҳужжатларига, ушбу Низом талабларига ҳамда уставда қайд этилган мақсадлар ва вазифаларга мувофиқлигини назорат қилади.

4.4 Марказ фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш директор томонидан амалга оширилади. Директор билан меҳнат шартномасини (контрактни) туман (шаҳар) маданият  бўлими тузади.

4.5 Марказ директори уставга мувофиқ ва ўз ваколатлари доирасида Марказ номидан ишончномасиз иш кўради, муассасанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беради, Марказ фаолияти натижалари учун жавоб беради.

4.6 Марказда маслаҳат органлари: бадиий кенгаш, методик кенгаш ва шу кабилар ташкил этилиши мумкин.

4.7 Вилоят, туман (шаҳар) маданият марказлари туман (шаҳар) ва қишлоқ жойлардаги маданият марказларига ташкилий-методик раҳбарлик қилувчи методик марказ, маданият ва санъатнинг таянч муассасаси ҳисобланадилар;

ўзининг хизмат кўрсатиш чеграсига кирадиган туман маркази ва аҳоли пунктларида яшовчилар ўртасида турли оммавий ва маданий-тарбиявий ишларни ташкил этишда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

аҳолининг, айниқса ёшларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб тўгараклар, студиялар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари фаолиятини ҳамда марказлар томонидан кўрсатиладиган бошқа хизматларни ташкил этиш юзасидан методик қўлланмалар, шунингдек, янги репертуар тўпламлари билан таъминлайдилар;

туман ва қишлоқ жойлардаги маданият марказлар билан биргаликда номоддий маданий мерос объектларини сақлаш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ бўлган ҳар йилги тадбирлар режасини ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар.

 

V. Марказ фаолиятини молиялаштириш

 

5.1 Марказнинг ушбу Низоми ва унинг Уставида назарда тутилган мақсадлар ва вазифаларидан келиб чиқиб ўз фаолиятини режалаштиради ва уни ривожлантириш истиқболларини белгилайди.

5.2 Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

бюджет маблағлари;

Марказ томонидан ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирларга чипталар сотишдан, шу жумладан қўшимча хизматлар кўрсатишдан ва ўзини ўзи қоплайдиган тўгараклар фаолият кўрсатишидан олинадиган даромадлар;

давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган хизматлар кўрсатишга шартномалар бўйича тушумлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ва ҳомийлик маблағлари;

тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5.3 Марказнинг асосий фаолиятини амалга ошириш учун ажратиладиган бюджет маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, шу жумладан бюджет маблағларини Марказ томонидан қўшимча даромад олиш учун кредит муассасаларининг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштириш тақиқланади.

5.4 Туман (шаҳар) маҳаллий ҳокимликлари маданият маркази фаолиятини ташкил этишда уларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, зарур овоз кучайтириш мосламалари, мусиқа чолғулари, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар билан таъминлаш, Марказда фаолият кўрсатаётган ва фаолияти янгидан ташкил этиладиган “Халқ ҳаваскорлик жамоалари” ва “Болалар намунали жамоаси” унвонига эга жамоаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга амалий ёрдам кўрсатиш учун масъул ҳисобланадилар ҳамда зарур моддий амалий ёрдам кўрсатадилар.

VI. Марказни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш

6.1 Янги ташкил этиладиган Марказлар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

6.2 Марказни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва (ёки) тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

6.3 Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармонларидан ташқари бирор бир вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликлар қабул қилган ҳужжатлар Марказлар фаолиятини ташкил этиш, тугатиш ёки уни қайта ташкил этишга асос бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил «__» ________даги ___-сон қарорига 2-илова

Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш

мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1.1 Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарорига асосан Маданият марказлари фаолият самарадорлигини баҳолаш ҳамда унинг натижалари асосида марказ раҳбар ва мутахассисларини рағбатлантириш, улар меҳнатига хақ тўлаш асосий кўрсаткич ва тоифалари тартибини белгилайди.

1.2 Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳар йили, йил якунига асосан бир марта ўтказилади.

1.3 Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш (кейинги ўринларда – ФСБ деб аталади) қонунийлик, ошкоралик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик тамойилларига асосланиб ўтказилади.

1.4 Маданият марказлари ФСБ мезонлари  белгиланган бир йиллик давр бўйича ҳисобланадиган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини ўз ичига олади.

1.5 Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини муҳим кўрсатгичларини баҳолаш натижасига кўра маданият марказларининг рейтинги шакллантирилади, республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўйича энг намунали маданият марказлари аниқланади, энг намунали маданият марказлари раҳбар ва ходимлари моддий рағбатлантирилади.

1.6 Ҳар бир маданият марказининг самарали фаолиятини баҳолаш натижалари асосида уларнинг тоифаси белгиланади ҳамда тоифа асосида меҳнатига хақ тўлаш тартиби жорий этилади.

1.7 Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мақсади тадбиқ этилган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларининг барча ўлчовларининг якуний натижаси 100 фоизни ташкил қилиши талаб этилади.

II. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигининг

муҳим кўрсаткичлари

2.1 Қуйидагилар:

йил давомида мунтазам ишлаётган Марказ тузилмалари (бадиий жамоалар, ҳаваскорлик уюшмалари ва қизиқувчилар клублари, тўгараклар, студиялар, ансамбллар, спорт секциялари, майиший тўгараклар, соғломлаштириш гуруҳлари, техника ижодиёти ва бошқа тузилмалар) сони:

бюджетдан ташқари ишлаб топилган пуллик хизматлар ҳажми. (млн. сўмда);

йил давомида ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар сони ҳамда унинг аҳамиятлилиги;

йил давомида маданият маркази ҳамда тўгарак, студия ва бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан эришилган ижобий натижалар (маданият марказининг ходимлари, тўгарак, студия ва жамоалар ҳамда уларнинг иштирокчилари томонидан вилоят, республика ва халқаро кўрик-танлов ва фестиваллардаги эришган ютуқлари) якуни.

ушбу мезонлар асосида маданият марказларининг жойлашувлари қуйидагича номланади;

Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида;

туман ва шаҳарларда;

қишлоқ ва шаҳарчаларда

III. Маданият маркази фаолияти самарадорлигини баҳолаш

3.1 Маданият маркази ФСБ учун ҳар йили 1 октябрга қадар Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий методик маркази раҳбарияти (директор, директор ўринбосарлари ҳамда бўлим мудирлари – ишчи гуруҳи раҳбари) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари (ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари), Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар Маданият бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари (ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари), молия, иқтисодиёт, бандлик, маънавият ва маърифат, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, телевидения ҳамда матбуот ва ахборот маркази каби ташкилотларнинг ҳудудий бўлимлари вакилларидан иборат Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳ (бундан буён матнда ишчи гуруҳ деб юритилади) тузилади.

Ишчи гуруҳ таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар Маданият бошқармалари томонидан тасдиқланади.

3.2 Ишчи гуруҳ ҳар йилнинг 1 ноябрига қадар туман (шаҳар)даги ҳар бир маданият марказига чиқиб, амалга оширилган ишларни, уларнинг жойлашуви, хизмат кўрсатадиган аҳоли сони ҳамда мавжуд шаҳарсозлик инфратузилмалари ва бошқа яратилган шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда Маданият марказлари раҳбар ва мутахассислари фаолияти самарадорлиги натижасида уларнинг меҳнатига хақ тўлаш асосий кўрсаткич ва тоифаларида белгиланган барча кўрсаткичларни бажарганлик даражаси асосида баҳоланади.

Бунда, ишчи гуруҳ тегишли маданият марказлари томонидан амалга оширилган ишларни тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида баҳолайди. Мезонларни баҳолашда маданият марказларида ташкил этилган тузилмалар, ишлаб топилган пуллик тушимлар, ўтказилган маданий тадбирлар ва уларнинг аҳоли маданий эҳтиёжларини тўлиқ таъминланганлиги, тадбирларнинг миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ёшлар тарбиясидаги тасирчанлик аҳамияти, бугунги кундаги бунёдкорлик ишларини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришдаги ҳамкорлиги, маданият марказларининг жойлашган ўрни ва хизмат кўрсатадиган аҳоли сони инобатга олинади.

3.3 Маданият марказлари фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсатигичларини ҳисоблашнинг тўғрилиги ва ишончлилиги ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

3.4 Зарур ҳолларда ишчи гуруҳ томонидан тегишли ташкилотлардан маданият марказлари бўйича керакли маълумотларни сўровномалар бериш орқали олиши мумкин.

3.5 Маданият марказларининг самарали фаолияти мезонларида кўрсатилган ҳар бир кўрсатгич бўйича баҳоланиши лозим.

3.6 Ишчи гуруҳ томонидан мазкур Низомнинг 1- иловасига мувофиқ тумандаги ҳар бир маданият маркази фаолиятини баҳолаш натижалари белгиланган мезон кўрсатичлари асосида баҳоланади. Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.

3.7 Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда тегишли маданият маркази раҳбари (раҳбар бўлмаганда унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан имзоланади.

3.8 Баҳолаш натижалари бўйича тузилган ҳужжатнинг бир нусхаси тегишли маданият марказида қолдирилади.

3.9 Туманда мавжуд бўлган маданият марказлари баҳолангандан сўнг, ишчи гуруҳ томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ намунавий шаклда туман бўйича маданият марказлари рейтинги (бундан буён матнда рейтинг деб юритилади) тузилади.

3.10 Рейтинг натижалари ишчи гуруҳ раиси томонидан тасдиқланади. Рейтингда маданият марказлари тўпланган баллардан келиб чиқиб, энг юқори баллдан энг паст баллгача камайиб борувчи тартибда жойлаштирилади.

3.11 Рейтингда тумандаги маданият марказлари фаолиятига нисбатан “аъло”, “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” деб баҳоланади.

Бунда тўпланган баллардан келиб чиқиб ҳисоблаганда: 

85,0–100 балл тўплаган маданият марказлари фаолияти “аъло”;

71,0–84,9 балл тўплаган маданият марказлари фаолияти “яхши”;

50,0–70,9 балл тўплаган маданият марказлари фаолияти “қониқарли”;

49,9 балл ва ундан кам балл тўплаган маданият марказлари фаолияти “қониқарсиз” деб баҳоланади.

3.12 Рейтингда 85,0 балл ва ундан юқори балл тўплаган маданият маркази “Намунали маданият маркази” деб топилади.

3.13 Маданият маркази фаолияти самарадорлигини баҳоламасдан ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёки паст даражада деб эътироф этилган тақдирда устамалар белгилашга, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди.

3.14 Маданият маркази фаолияти самарадорлиги кетма-кет икки маротаба қониқарсиз ёки паст даражада (ҳар қандай уйғунликда) бўлса, бунда ушбу муассаса раҳбари билан, туман (шаҳар) миқёсида бир неча маданият марказлари фаолияти қониқарсиз деб топилса туман (шаҳар) маданият бўлими мудири билан тузилган меҳнат шартномасининг бекор қилинишига олиб келади.

IV. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш

натижалари бўйича рағбатлантириш

4.1 Баҳолаш якунлари бўйича маданият маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тоифа ва гуруҳига киритиш юзасидан (тоифаларни белгилаш, яъни мавқеини ошириш ёки пасайтириш) Ишчи гуруҳи хулосасига асосан статистик ва молиявий маълумотларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Марказни тоифадан тоифага ўтказиш Ишчи гуруҳининг якуний хулосаси асосида тузилган баённома ҳамда барча (статистик ва молиявий) ҳужжатлар илова қилинган туман (шаҳар) маданият бўлимининг расмий мурожаати Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланади. Ушбу ҳужжат асосида туман (шаҳар) молия бўлими келгуси йиллик сарф-харажатлар сметасига тегишли ўзгаришларни киритади.

4.2 Янги ташкил этилган маданият марказлари ходимларига ҳақ тўлаш тоифаси дастлабки меъёр (тоифасиз) асосида белгиланади. Маданият марказининг иш самараси ва кўлами белгиланган кўрсаткичлар талабларига жавоб бермаса, меҳнатга хақ тўлаш тоифаси амалдаги тоифасига нисбатан бир поғонага пасайтирилади.

4.3 Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари юқори натижаларга эришган (тасарруфдаги) маданият марказлари тоифаларини бир поғона юқори тоифага кўтариши ёки пасайтиришлари мумкин.

4.4 Баҳолаш якунлари бўйичаНамунали маданият марказидеб топилган маданият марказининг раҳбар ва ходимларини мукофотлаш масаласини кўриб чиқиш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар Маданият бошқармалари томонидан ҳар йили 15 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тавсиянома киритилади.

4.5 Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳар бир ҳудуддан биттаданНамунали маданият марказидеб топилган маданият маркази раҳбар ва ходимларини ҳар йили ўтказиладиган Маданият соҳаси йил якунларига бағишланган тадбир доирасида рағбатлантириш чораларини кўради.

Бунда “Намунали маданият маркази” деб топилган маданият маркази раҳбар ва ходимларининг (марказ директори, бадиий раҳбар, режиссёр, балейтмейстр, тўгарак, студия ва жамоалар раҳбарлари ва мутахассислар) ҳар бирига:

а) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирилиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида пул маблағлари ажратилади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги “Намунали маданият маркази” раҳбар ва ходимлари “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони ҳамда бошқа давлат мукофотлари билан тақдирланишга номзод сифатида тавсия этилади.

“Намунали маданият маркази” деб топилган маданият маркази раҳбар ва ходимларини рағбатлантириш мақсадида бошқа қимматбаҳо совғалар берилиши мумкин.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар Маданият бошқармалари ташаббуси билан ҳудуддаги бошқа 1-3 тагача бўлган маданият маркази ҳудудий “Намунали маданият маркази” сифатида баҳоланиб, рағбатлантирилиши мумкин.

4.6 “Намунали маданият маркази” деб топилган маданият маркази биносининг пешлавҳасига тегишли йилни кўрсатган ҳолда “йилнинг намунали маданият маркази” деган ёзув жойлаштирилади.

V. Якуний қоидалар

5.1 Фаолиятиқониқарливақониқарсиздеб баҳоланган маданият марказлари раҳбар ва ходимларининг иши самарадорлиги ошириш ва фаолиятини яхшилаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар Маданият бошқармалари Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази билан биргаликда тегишли зарур чора-тадбирларни амалга оширади.

5.2 Маданият марказлари фаолиятини баҳолашнинг холислиги, тўғрилиги ва қонунийлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари шахсан масъул ҳисобланади.

Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Общие предложения

1196