ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1589 Государственный комитет Республики Узбекистан по развитию туризма 24/12/2018 08/01/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ҳар йиллик “Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
ID-1589

Туризм соҳаси субъектлари, шу жумладан жойлаштириш воситалари, умумий овқатланиш ва транспорт хизматини кўрсатувчи ташкилотлар, туроператорлар, гидлар, шунингдек туризм соҳасида бўлаётган янгиликларни кенг жамоатчиликка етказиб келаётган журналистлар ва блогерларни қўллаб-қувватлаш ва янада самарали фаолият юритишлари учун рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантирш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳар йили «Uzbekistan Tourism Industry Awards» мукофотини топшириш тадбирини (кейинги ўринларда “Тадбир” деб аталади) ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Тадбирни ўтказишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

йил давомида сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатган энг намунали ва фаол туризм соҳаси субъектларини аниқлаб олиш ва уларни рағбатлантириш;

намунали туризм соҳаси субъектларининг илғор тажрибаси асосида сайёҳларга хизмат кўрсатувчи бошқа субъектларнинг фаолиятини яхшилашга кўмаклашиш;

туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишни ташаббускори бўлган маҳаллий аҳолини рағбатлантириш;

оммавий ахборот воситалари, хусусан блогерлар томонидан туризм соҳасида юртимизда рўй бераётган янгиликларни маҳаллий ва хорижлик фуқароларга қисқа муддатда ҳамда тўлиқ ва батафсил шаклда етказилишини рағбатлантириш;

туризм йўналишида сифатли ва жозибали фото ва видео материалларни тайёрланишини рағбатлантириб бориш.

3. Қуйидагилар:

“Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Туризм соҳаси субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини танлаб олиш мезонлари 2-иловага мувофиқ;

“Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссиянинг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тадбирни ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантирш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2018 йилдан бошлаб ҳар йили декабрь ойида мукофотни юқори ташкилий даражада ўтказиш учун амалий чора-тадбирларни таъминласин.

5. Тадбирни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия:

Тадбирни ташкил этиш ва ўтказишнинг босқичма-босқич тадбирлари режасини уч кунлик муддатда тасдиқласин;

Тадбирнинг вилоят босқичини ўтказиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркибини 4-иловага мувофиқ беш кунлик муддатда тасдиқласин;

Тадбир қатнашчилари томонидан тақдим этилган материалларни баҳолашда, жойларга чиқиб ўрганишда ва ғолибларни аниқлашда ушбу қарор билан тасдиқланган Туризм соҳаси субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини танлаб олишнинг мезонларига амал қилсин;

Тадбирни ҳар бир босқичини амалга оширишда адолат, очиқлик, тенглик ва шаффофлик тамойилларига амал қилинишини таъминласин.

6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Тадбирни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                                                                   А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
201
8 йил ____даги _____-сон қарорига

1-илова

“Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини ташкил этиш
ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини мукофотини топшириш тадбирини (кейинги ўринларда Тадбир деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, туризм соҳаси субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини танлаб олиш ва рағбатлантириш мезонларини белгилайди.

2. Тадбирда қатнашиш очиқ ҳисобланади ҳамда туризм соҳаси субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қуйидаги номинациялар бўйича иштирок этишлари мумкин:

а) “Энг яхши меҳмонхона” – 25 тадан ортиқ хонага, ўз веб-саҳифасига эга бўлган барча меҳмонхоналар (Меҳмонхона йўналиши бўйича берилган аризалар уларнинг юлдузига қараб бир нечта номинацияга бўлиниши мумкин);

б) “Энг яхши меҳмон уйи” – миллий услубда расмийлаштирилган ва замонавий жиҳозланган барча оилавий меҳмон уйлари;

в) “Энг яхши жойлаштириш воситаси” – меҳмонхона ва меҳмон уйларидан бошқа барча жойлаштириш воситалари;

г) “Энг яхши умумий овқатланиш нуқтаси” – ўзбек миллий таомлари ва хорижий таомлар тайёрловчи ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш нуқталари;

д) “Энг яхши туроператор” – республиканинг барча туроператорлари;

е) “Энг яхши гид” – белгиланган шаклдаги сертификатга эга, 3 йил гид сифатида фаолият юритган хорижий тилларни мукаммал биладиган гидлар;

ё) “Энг яхши транспорт ташкилоти” – сайёҳларга хизмат кўрсатиб келаётган транспорт ташкилотлари;

ж) “Энг намунали йўл бўйи инфратузилмаси объекти ва санитария-гигиена шохобчаси” – намунавий лойиҳа асосида ташкил этилган санитария-гигиена шохобчаси учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман ва шаҳар);

з) “Энг яхши блогер” – йил давомида туризм соҳасига оид камида 6 та материал (пост) чоп қилган блогерлар;

и) “Энг яхши ички туризм тарғиботчиси” – йил давомида ички туризм доирасида тарғибот олиб борган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари);

й) “Туризм мавзусидаги энг яхши мақола муаллифи” – йил давомида босма ва электрон ОАВларида туризмга оид камида 6 та мақола чоп эттирган журналистлар;

к) “Энг наъмунали туризм полицияси ходими” – Ички ишлар вазирлигининг сайёҳлик полицияси ходимлари;

л) “Энг жозибадор туризм тўғрисида видео лавҳа” – миллий туризм салоҳиятини ёритувчи видео лавҳа ҳамда унинг муаллифи ёки муаллифлик жамоаси;

м) “Энг яхши туризм бўйича фотосурат” – туризм объектлари ва жойлари акс этган фотосуратлар жамланмаси ва уларни тайёрлаган фото операторлар;

н) “Энг яхши ички туризм туроператори” – ички туризм йўналишида фаолият юритувчи барча туроператорлар;

о) “Туризм соҳаси фидойиси” – ўз ҳудудида эътибордан четда қолган туризм объектларини тарғиб қилган, янги туризм маршрутларини ишлаб чиқилишида ташаббускор барча фуқаролар.

3. Тадбирни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантирш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мукофотнинг ташкилотчилари ҳисобланади.

II. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш

4. Тадбир ҳар йили декабрь ойида уч босқичда ташкил этилади ва ўтказилади.

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи;

- Республика босқичи;

- якуний онлайн танлов босқичи.  

5. Қуйидагилар мукофотни ташкил этиш ва ўтказишнинг ишчи органлари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий таркибдаги комиссияси (кейинги ўринларда вилоят комиссияси деб аталади);

Республика ва якуний онлайн танлов босқичида – “Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини топшириш тадбирини ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади).

Тадбирда қатнашаётган номзодларни ўрганиш ва улар томонидан  тақдим этилган материалларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек жойларга чиқиб ўрганиш учун бошқа соҳадаги мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.

6. Вилоят комиссиялари ва Махсус комиссияси тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ фаолият юритади.

7. Тадбирда иштирок этиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича иштирокчининг буюртманомаси тўлдирилиши ва вилоят комиссиясига юборилиши лозим.

8. Тадбир иштирокчилари улар томонидан тақдим этилаётган буюртманома қайси номинацияга тегишлилигини мустақил равишда танлайдилар. Бунда вилоят комиссияси иштирокчининг буюртманомасини дастлабки кўриб чиқишда номинацияни ўзгартиришни тавсия этиши мумкин.

9. Иштирокчи Тадбирда иштирок этиш учун буюртманома юборар экан, бу билан унда келтирилган маълумотларда тижорат, давлат сири ва бошқа сир мавжуд эмаслигини тасдиқлайди ва Ишчи орган томонидан унинг буюртманомаси тўғрисида очиқ фойдаланиладиган ахборот берилишига розилигини билдиради.

10. Тадбирни ташкил этиш ва ғолибларни тақдирлаш ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Вилоят комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида қуйидаги ишларни Махсус комиссия томонидан ҳар йиллик тасдиқланадиган муддатларда ташкил этадилар:

Тадбирда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш;

тақдим этилган материалларни жойларга чиқиб ўрганадилар ва жойларда ишларни ташкил этадилар;

иштирокчилар томонидан тақдим этилган материалларни пухта таҳлил қилиш ва жойларга чиқиб ўрганиш натижалари асосида ҳар бир номинация бўйича вилоят босқичидан сараланган талабгорларни аниқлайдилар;

вилоят босқичидан ўтганларга тегишли тавсия берувчи ҳужжатларни тайёрлайдилар ва Махсус комиссияга тақдим этадилар.

Махсус комиссия:

Тадбирнинг бориши ва унинг натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этади;

Вилоят комиссиялари томонидан тақдим этилган вилоят босқичида сараланган талабгорларнинг материалларини зарурат бўлганда жойларга чиқиб ўрганади ва ҳар бир талабгор бўйича жойларда ишларни ташкил этади;

номинациялар бўйича Республика босқичида энг яхши кўрсаткичга эга талабгорларни аниқлайди ва якуний онлайн танловини ташкил этади;

якуний онлайн танлов босқичида мукофот ғолибларини юқори даражада ва тантанали вазиятда мукофотни ташкил этади.

11. Вилоят комиссиялари ва Махсус комиссиянинг қарорлари улар аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

12. Вилоят комиссиялари ва Махсус комиссиянинг қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Баённомалар икки нусхада тузилади ва йиғилишда иштирок этган комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Баённомаларда комиссия аъзоларининг алоҳида фикри (мавжуд бўлганда) кўрсатилиши мумкин.

III. Баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш мезонлари

13. Тадбир иштирокчилари томонидан тақдим этилган материалларни баҳолашда, жойларга чиқиб ўрганишда ва ғолибларни аниқлашда вилоят комиссиялари ва Махсус комиссия туризм соҳаси субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини танлаб олиш мезонлари (кейинги ўринларда Мезонлар деб аталади) амал қиладилар.

14. Вилоят ва Республика босқичларида ҳар бир мезон ўн балли шкала (1 дан 10 гача) бўйича баҳоланади. Ҳар бир мезон бўйича берилган баҳо жамланади ва жами баҳо чиқарилади.

15. Агар турли иштирокчилар бир хилдаги баллар тўпласа, ғолибни аниқлаш ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибга кўра коллегиал қарор асосида амалга оширилади.

16. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган номинацияларнинг ҳар бири бўйича вилоят комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичининг 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган ғолибларини белгилайди.

17. 1-3 ўринни эгаллаган вилоят босқичи ғолибларининг тавсия этувчи ҳужжатлари Республика босқичига Махсус комиссияга киритилади.

18. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган номинацияларининг ҳар бири бўйича Махсус комиссия Республика босқичида энг яхши 5 та номзодни аниқлайди ҳамда улар ичидан ғолибни аниқлаш учун онлайн танловни ташкил этади.

Тақдим этилган буюртманома унга тегишли бўлган, яъни иштирокчи вилоят босқичидан сараланган номинацияни Республика босқичида ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

19. Номинациялар бўйича якуний онлайн танловда энг кўп овоз олган талабгорлар мукофат ғолиблари ҳисобланади ҳамда улар фахрий дипломлар ва эсталик совғалари билан мукофотланадилар.

IV. Якунловчи қоидалар

20. Тадбирда қатнашиш учун тақдим этилган материаллар қайтарилмайди.

21. Тадбирда қатнашиш учун тақдим этилган материаллардан тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик ва/ёки бошқа фаолиятини текшириш мақсадида фойдаланилиши, шунингдек уларга нисбатан маъмурий ва ёки бошқа таъсир чоралари қўлланилиши мумкин эмас.

22. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш ҳаражатлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ҳомийлар ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

 “Uzbekistan Tourism Industry Awards”  мукофотини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-илова

___________ вилояти
 “Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш 
бўйича комиссиясига

____________________________дан 
туризм соҳаси субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари

 

 

“Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотида иштирок этишга
БУЮРТМАНОМА

___________________________________________________________________________ни

 

(номинация номи, туризм соҳаси субъектлари номи ва оммавий ахборот воситалари вакиллари Ф.И.Ш

 

“Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотида иштирок этишга қўйишингизни сўрайман.


 

Буюртманомага қуйидагилар илова қилинади:

1.

2.

3.

ва шу кабилар.

 

                   

20___ йил «___»

________________
(шахсий имзо)

_________________

Ф.И.О.

 

 

                     


 

 

“Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-илова

“Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлари

 

Босқичлари

 

Тадбирлар

 

Ўтказиш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

 

Туризм соҳаси субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан мукофотида иштирок этиш учун буюртма бериш

 

20 кун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

 

Вилоят комиссиялари тақдим этилган материалларни жойларда ўрганиш ва жойларда ишларни ташкил этиш

 

7 кун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

 

Вилоят комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини аниқлаш, тегишли тавсия қилиш ҳужжатларни тайёрлаш ва Махсус комиссияга тақдим этиш.

 

3 кун

 

 

 

2-босқич

 

Республика

 

Махсус комиссия номинацияларининг ҳар бири бўйича Республика босқичида энг яхши 5 та номзодни аниқлаш.

 

10 кун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Онлайн танлов

 

Республика босқичида ҳар бир номинацияда танлаб олинган номзодларни онлайн танловини ташкил қилиш

 

30 кун

 

 

 

3-босқич

 

Республика

 

Республика босқичи ғолибларини юқори даражада ва тантанали тарзда мукофотлашни таъминлаш

 

10 кун

 

 

 

 

 

                                                                                   

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил______даги _____-сон қарорига
2-илова

Туризм соҳаси субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини танлаб олиш

мезонлари

1. Энг яхши меҳмонхона:

- гигиена ва тозаликка риоя қилинганлиги;

- меҳмонхона персонали ва қўриқчиларини касбий малака даражаси;

- қўшимча хизматлар ва ёрдамчи хизматлар сони ҳамда улардан самарали фойдаланиш даражаси;

- турли стандартларнинг мавжудлиги (ҳалол, кошер ва веган ва бошқа).

2. Энг яхши меҳмон уйи:

- миллий услубда расмийлаштирилганлиги;

- санитария-гигиена шароитларининг ҳолати;

- хоналарнинг талаб даражасида жиҳозланганлиги;

- меҳмон учун қўшимча қулайликларнинг мавжудлиги.

3. Энг яхши жойлаштириш воситаси:

- ўзига хос услубда расмийлаштирилганлиги;

- жойлаштириш воситаси ичида меҳмон учун қулайликларнинг яратилганлиги;

- хонанинг талаб даражасида жиҳозланганлиги;

- меҳмон учун қўшимча хизматларнинг мавжудлиги.

4. Энг яхши умумий овқатланиш нуқтаси:

- санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда шароит яратилганлиги;

- ошпаз ва официантнинг касбий малака даражаси (кийиниш тартибига риоя қилинганлиги, хорижий тилларни билиши ва бошқа);

- таомлар хилма-хиллиги ва таомлар менюсининг турли тилларда яратилганлиги;

- хизмат кўрсатиш сифатининг юқорилиги.

5. Энг яхши туроператор:

- туризм маҳсулотларининг хилма-хиллиги ва туризм йўналишларида республика ҳудудларининг қамраб олганлиги;

- тарғибот ишларининг даражаси (веб-саҳифасининг мавжудлиги, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини очиб берувчи видеороликлар ва фото кўргазмаларнинг ташкиллаштирилганлиги);

- хорижий давлатларда ташкил қилинадиган халқаро кўргазма
ва конференцияларда иштирок этганлиги;

- йиллик хизмат кўрсатган сайёҳлар сони.

6. Энг яхши ички туризм туроператори:

- ички туризм йўналишидаги туризм маҳсулотлари (йўналишлари) сони;

- ички туризм доирасида хизмат кўрсатган сайёҳлар сони;

- ички туризм йўналишида тарғибот ишларининг даражаси (веб-саҳифасида маълумотларнинг мавжудлиги, ички туризм салоҳиятини очиб берувчи видеороликлар ва фото кўргазмаларнинг ташкиллаштирилганлиги);

- ташкил этилаётган кўргазмаларда ички туризм доирасидаги тарғибот материаллари билан иштирок этганлиги.

7. Энг яхши гид:

- касбий малака даражаси, экскурсия ташкил қилиш методикасини ўзлаштирганлиги;

- хизмат кўрсатилган йиллик гуруҳлари сони;

- туроператор томонидан берилган тавсифномалар ёки бошқа сертификатларнинг мавжудлиги;

- бир нечта хорижий тилларни билиши ва даражаси.

8. Энг яхши транспорт ташкилоти:

- йиллик хизмат кўрсатилган сайёҳлар сони;

- транспорт ташкилотининг республиканинг бошқа ҳудудларига йўналишларининг мавжудлиги;

- транспорт воситаларининг сони ва хилма хиллиги;

- персонал ва хайдовчиларнинг профессионаллиги, кийиниши ва хизмат сифати.

9. Энг намунали йўл бўйи инфратузилмаси объекти ва санитария-гигиена шохобчаси:

- кўрсатиладиган хизмат турлари;

- санитария-гигиена талабларига мослиги ҳамда талаб даражасида жиҳозланганлиги;

- зарурий комунал хизматлари ташкил этилганлиги (иссиқ ва совуқ сув, электроэнергия ва бошқа);

- ташқи кўриниши, қўшимча шароит ва қулайликларнинг мавжудлиги.

10. Энг яхши блогер:

- блог обуначиларининг сони;

- блогининг веб-саҳифаси ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларининг мавжудлиги;

- йил давомида туризм соҳасига оид материал (пост)лари сони;

- йил давомида туризм соҳасига оид энг кўп муҳокама қилинган материал (пост)лари сони.

11. Энг яхши ички туризм тарғиботчиси:

- йил давомида ўз ҳудудининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш борасида олиб борган ишлари (ташқи рекламалар, телекўрсатувлар, мақолалар, инфотурлар сони ва бошқа);

- ҳудуднинг ички туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи материаллар билан кўргазмаларда иштироки сони;

- аҳолини ички туризм доирасида яратилган шарт-шароитлардан хабардор қилиш борасида амалга оширилган ишлар сони.

12. Туризм мавзусидаги энг яхши мақола муаллифи:

- йил давомида туризм соҳасига оид мақолалари сони;

- йил давомида жойларга чиқиб туризм бўйича масала ўрганилиши асосида тайёрлаган мақолалари сони;

- туризм соҳасига доир тайёрлаган хорижий тилдаги мақолалари сони;

- катта муҳокамага сабаб бўлган мақолалари, бошқа электрон ва босма нашрларда қайта чоп этилган мақолалар сони.

13. Энг наъмунали туризм полицияси ходими:

- ходимнинг касбий малака даражаси;

- туризм полицияси ходими ҳудудида сайёҳлар томонидан билдирилаётган шикоятларнинг камлиги;

- сайёҳларга кўрсатилаётган хизматдан сайёҳларнинг мамнунлиги;

- сайёҳларнинг ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлари сони.

14. Энг жозибали туризм тўғрисида видео лавҳа:

- туризм соҳасига оид тайёрланган видео лавҳанинг профессионаллик даражаси (тасвирнинг сифати, тасвирда ишлатилган услублар, сценарийнинг аҳамиятлийлиги ва бошқа);

- танланган мавзунинг долзарблиги;

- видео лавҳаларнинг интернет ва ижтимоий тармоқларда ёритилганлиги;

-  интернет ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видео лавҳаларга фойдаланувчиларнинг муносабати.

15. Энг яхши туризм бўйича фотосурат:

- туризм объектлари ва жойлари юзасидан тайёрланган фото жамланмаларда профессионаллик даражаси;

- танланган фото лавҳаларнинг долзарблиги.

- фото лавҳаларнинг интернет ва ижтимоий тармоқларда ёритилганлиги;

- интернет ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган фото лавҳаларга фойдаланувчиларнинг муносабати.

16. Туризм соҳаси фидойиси:

- ўз ҳудудида эътибордан четда қолган туризм объектларини аниқлаб уларни оммага маълум қилиши бўйича саъй-ҳаракати;

- ўз ҳудудидаги туризм объектларининг туроператорлар туризм йўналишларига киритилишида қўшган ҳиссаси;

- турли тадбирларда ўз ҳудудининг туризм салоҳияти ва объектларини тарғиб қилиши даражаси;

- ўз ҳудудининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича ОАВ билан ҳамкорлиги.

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил______даги _____-сон
қарорига
3-илова

“Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ  

Аккулов А. У

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи, раис

Икрамов А. И..

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, раис ўринбосари

Акилова К. Б.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари,

комиссия аъзоси

Назармухамедов Д. А.

 

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия аъзоси

Бекенов С. Ҳ.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия аъзоси

Саъдуллаев А. З.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, комиссия аъзоси

Алламжонов К.И.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи, комиссия аъзоси

Лавозими бўйича

Жамоат ташкилотлари раҳбарлари, комиссия аъзоси

 

 

 

Изоҳ. Махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил______даги _____-сон қарорига
4-илова

 “Uzbekistan Tourism Industry Awards” мукофотини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича Вилоят комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозимига кўра

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий департаментлари ва бошқармалари, раис

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, раис ўринбосари

Лавозимига кўра

Маданият вазирлиги ҳудудий бошқармалари, комиссия аъзоси

Лавозимига кўра

Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармалари, комиссия аъзоси

Лавозимига кўра

Инвестиция бўйича давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари, комиссия аъзоси

Лавозимига кўра

Ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашлари, комиссия аъзоси

Лавозимига кўра

Матбуот ва ахборот агентлиги вилоят бошқармалари, комиссия аъзоси

Лавозимига кўра

Жамоат ташкилотлари вакиллари, комиссия аъзоси

Изоҳ. Мукофотга тақдим этилган материалларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш учун вилоят комиссиялари томонидан бошқа соҳадаги мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.

Общие предложения

902