ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1577 Государственная инспекция Республики Узбекистан по надзору за безопасностью полетов 21/12/2018 05/01/2019 3

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик парвозларни бажариш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-1577

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик парвозларни бажариш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1. Ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик парвозларни бажариш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

 

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

         

 

Ўзбекистон Республикасининг

                          Бош вазири                                                        А. АРИПОВ

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил _________

____-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

 

Ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик (якка) парвозларни бажаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

      1. Ушбу Низом, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда “Дававианазорат” инспекцияси деб аталади) томонидан хорижий давлатлар фуқаро авиацияси ҳаво кемалари эксплуатантларига Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик (якка) парвозларни бажаришга рухсатномалар бериш тартибини белгилайди.

       2. Самовий ҳудуддан фойдаланишга  сўровнома тақдим қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом билан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси

Аэронавигацияси маълумотлари тўпламида эълон қилинади.

 

 

 

         3. Фуқаро ҳаво кемаларига тааллуқли бўлмаган хорижий давлатлар ҳаво кемаларига бир марталик парвозларни бажариш учун сўровнома тақдим қилиш ва рухсатномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

       

         4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
 

      аэродром – қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги унда жойлашган бинолар, иншоотлар ҳамда анжомлари билан бирга махсус жиҳозланган, ҳаво кемаларининг келиб қўниши, жўнаши ва шу сатҳ бўйлаб ҳаракатланиши учун тўлиқ ёки қисман мўлжалланган майдон;

   

      аэропорт – ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш, ҳаво транспортидаги ташувларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ва шу мақсадларда аэродром, аэровокзал, бошқа иншоотлар, шунингдек зарур қурилмаларга эга бўлган иншоотлар мажмуаси;

 

     ҳаво кемаси – ҳаво билан ўзаро таьсири ҳисобидан атмосферада турувчи учиш аппарати, қуруқлик (сув) сатҳидан акс этган ҳаво билан ўзаро таьсири  бундан мустасно;

  

 

 

     бир марталик (якка) парвозларни бажаришга сўровнома – бир марталик (якка) парвозларни бажаришга рухсатнома олиш учун зарур маълумотлар акс этган белгиланган муддатларда тақдим қилинган аризачининг ёзма сўровномаси;

 

 

 

      

       аризачи – Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик (якка) парвозларни бажаришга рухсатнома олиш учун “Дававианазорат” инспекциясига ёзма сўровнома билан мурожаат қилган, хорижий давлат авиация маъмурияти, ҳаво кемаси эксплуатанти ёки улар томонидан ваколатланган вакил;

        хавфли юк – ҳаво транспортида ташиш вақтида йўловчилар ёки экипаж аъзоларининг соғлиги, парвоз хавфсизлиги ёки ҳаво кемаси бортида жойлашган мол-мулк бутлигига хавф туғдирувчи буюмлар ёки моддалар;

 

 

        бир марталик (якка) парвоз – хорижий давлат фуқаро авиацияси ҳаво кемасининг Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромига жадвалда назарда тутилмаган бир марталик (якка) парвози;

      

         рухсатнома – хорижий давлат фуқаро авиацияси  ҳаво кемасининг эксплуатантига Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромига бир марталик (якка) парвозни бажаришга “Дававианазорат” инспекцияси томонидан берилган рухсатнома;

 

       ҳаво кемасининг эксплуатанти – эгалик ҳуқуқи ёки ўзга мулкий ҳуқуқ асосида ҳаво кемасига эгалик қилувчи ушбу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга оширишга лаёқатли, эксплуатант сертификати билан тасдиқланган хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси.

 

 

 

2-боб. Сўровнома тақдим қилиш ва рухсатнома бериш тартиби

 

      5. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик (якка) парвозларни бажариш учун сўровномалар хорижий давлатлар фуқаро авиацияси ҳаво кемалари эксплуатантлари  томонидан “Дававианазорат” инспекциясига бир марталик (якка) парвоз бажаришдан 3 календарь кун олдин тақдим қилинади.

     6. Аризачи рухсатнома олиш учун “Дававианазорат” инспекциясига сўровномани инглиз ва рус тилларида зарур маълумотлар билан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Аэронавигацияси маълумотлари тўпламида эълон қилинган манзилларга мавжуд алоқа қаналлари (интернет, почта, телефон ва бошқа электр алоқа воситалари) орқали кеча-кундуз тартибида тақдим қилади.

 

      7. “Дававианазорат” инспекцияси сўровнома келиб тушган санадан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда сўровномани кўриб чиқади, рухсатнома беради ёки рад қилади.

      8. “Дававианазорат” инспекцияси аэропорт ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда АИЧДХ деб аталади) билан ҳаво кемасини фуқаро авиацияси аэродромига қабул қилиш мумкин бўлган вақтини келишади.

      9.  Рухсатнома бериш ушбу Низомнинг 2-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

     10.   Зарурат туғилганда, “Дававианазорат” инспекцияси келиб тушган сўровномани қўшимча равишда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишади.

     Бундай ҳолда сўровномани кўриб чиқиш муддати  қўшимча уч календарь иш кунига узайтирилиши мумкин.

      11. “Дававианазорат” инспекцияси Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланишга рухсат беришни Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва ягона бошқариш тизими органлари (кейинги ўринларда СҲФЯБТО деб аталади) билан мустақил равишда келишади.

      12. “Дававианазорат” инспекцияси сўровномани кўриб чиқиш ва тақдим қилинган маълумотларни текшириш натижаларига кўра, ушбу Низомнинг 3-иловасидаги рухсатнома шаклига мувофиқ расмийлаштиради.

     

 13.  “Дававианазорат” инспекцияси аризачига рухсатнома беради (жўнатади) ёки  рухсатнома бериш рад қилинганлиги тўғрисида  тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай хабар қилади.

       14. “Дававианазорат” инспекциясининг бир марталик (якка) парвозни бажаришга берилган рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланишга ҳам рухсатнома хисобланади.

       15.  Шошилинч ҳолларда (амбулатор, шахсий, бизнес, қўшимча в.б) сўровномалар бир марталик (якка) парвозни бажаришдан 24 соат олдин тақдим қилинади ва  “Дававианазорат” инспекцияси томонидан сўровнома келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат давомида кўриб чиқилади.

       16.   Агар аризачи рухсат берилган санадан бошлаб 72 соат давомида парвозни бажаришга киришмаган бўлса берилган рухсатнинг амал қилиш муддати тугайди (шошилинч ҳоллар бундан мустасно).

        17. Қуйидаги ҳолларда аризачига рухсат бериш рад қилиниши мумкин:

        а) талаб қилинган маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаса;

        б) тақдим қилинган маълумотларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;

       

 

 

 в) СҲФЯБТО ва аэропортнинг ҳаво кемасини қабул қилиш имконсизлиги ҳақида асосланган салбий хулосаси бўлса;

        Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

 

Ҳаво кемалари эксплуатантларига

бир марталик (якка) парвозларни бажаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги НИЗОМга

1-илова

 

 

 

Хорижий давлатлар фуқаро авиацияси ҳаво кемалари эксплуатантлари  томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик (якка) парвозларни бажаришга рухсатнома олиш учун “Дававианазорат” инспекциясига тақдим қилинадиган

Маълумот

 

         1)  Ҳаво кемаси эксплуатантининг номи ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (кейинги ўринларда ХФАТ деб аталади) таснифи бўйича уч ҳарфли белгиси; 

         2)   Ҳаво кемаси ҳақида маълумотлар:

         а) ХФАТнинг таснифи бўйича ҳаво кемасининг тури;

         б)  ҳаво кемасининг таниқлик белгиси (қатнов рақами ва шартли белгиси) ;

         в) ҳаво кемасининг рўйхатга олинган рақами;

         г) ҳаво кемасининг учиш-қўниш оғирлиги (вазни);

         д) навигация ва алоқа ускуналарининг тури;

         е) ҳаво кемаси эксплуатанти ва унинг юридик манзили;

        

 

       

        

 3) Экипаж ҳақида маълумотлар:

а) ҳаво кемасининг капитани;

б) экипаж аъзоларининг сони (уларнинг фуқароликлари кўрсатилган ҳолда);

4) Режалаштирилаётган парвоз ҳақида маълумотлар:

а) парвоз мақсади;

б) Учиш ва қўниш пункти (ХФАТ кодларида), нуқталари (пунктлари) ва Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудига/дан кириш ва чиқиш хисоблаш вақти кўрсатилган, ҳар томонлама (универсал) мувофиқлаштирилган (ўзаро координацияланган) вақтдаги (кейинги ўринларда ҲМВ деб аталади) парвоз жадвали ва бажариш санаси;

в) Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидаги парвознинг йўналиши ва баландлиги;

г) йўловчилар (сони, рўйхати, мақоми, фуқаролиги);

д) ташилаётган юкнинг рўйхати ва тавсифи (хусусияти);

е) ҳаво кемасининг ижарачиси ва унинг манзили;

ж) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кутиб олувчи томон (реквизитлари);

з) юк жўнатувчи/юк олувчи (реквизитлари);

и) бортда қурол ва ўқ-дорилар мавжудлиги;

5) Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида аэронавигация хизматлари учун тўлов тури, банк реквизитлари, телефон ва факс кўрсатилган тўловчининг манзили;

 

6) Бортида хавфли юк билан парвоз бажариладиган  ҳолда,

аризачи “Дававианазорат” инспекциясига эксплуатантнинг ҳавода Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг рўйхати бўйича рақами кўрсатилган хавфли юкларни ташиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи сертификатини қўшимча тарзда тақдим қилади.

 

 

          Изоҳ: “Дававианазорат” инспекцияси, зарурат туғилганда, ҳаво кемаси эксплуатантининг сертификати, ҳаво кемасининг ҳужжатлари, экипаж гувоҳномалари, ҳаво кемаси суғурта полисларининг нусхаларини ва учинчи шахслар олдидаги жавобгарликларини, юк жўнатувчи ва  олувчи ҳақида маълумотларни, ҳамда бўлажак парвоз ҳақида қўшимча зарурий маълумотларни сўрашга (талаб қилишга) ҳақли.

 

Ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик (якка) парвозларни бажаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги НИЗОМга

2-илова

 

 

Хорижий давлатлар фуқаро авиацияси  ҳаво кемалари эксплуатантлари  томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик (якка) парвозларни бажаришга рухсатнома бериш

Схемаси

 

 

1. Сўровнома нусҳасини қабул қилади.

2. Сўровномани АИДХ ва СҲФЯБТОга жўнатади.

3. Сўровномани кўриб чиқади.

4. Зарурият бўлганда, сўровномани тегишли вазирлик ва идораларга  келишиш учун жўнатади.

 

1-2. Ҳужжат-лар қабул қилинган кунда.

3. Сўровнома қабул қилинган санадан бошлаб уч кун давомида 

4. Ҳужжат-лар қабул қилинган кунда.

 

Сўровномани кўриб чиқади ва Дававианазорат инспекциясига жавобларни тақдим қилади.

 

 

 

Бир кун давомида.

 

                                           
   

Босқичлар

     

Субъектлар

 

              Тадбирлар

 

Бажариш муддати

 
   

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

     

 

 

 

 

 

 

 

Аризачи

       

1. Мазкур Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ, рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. “Дававианазорат” инспекциясига сўровномани кеча-кундуз тартибида инглиз ва рус тилларида мавжуд алоқа қаналлари орқали  тақдим қилади.

         

 

 

 

 

 

 

Парвоз бажаришдан 3 кун олдин.

 
   

 

 

 

 

 

2-босқич

 

 

 

 

 

 

 

Дававианазорат инспекцияси

         
 
 

 

 

3-босқич

 

   

 

АИДХ ва СҲФЯБТО органлари

 
 
   

 

4-босқич

(Зарурият бўлганда)

 

 

Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари.

 

 

       

 

Тақдим қилинган сўровномани кўриб чиқадилар ва келишадилар.

 

         

 

 

Уч кун давомида.

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

               
 

 

 

 

 

5-босқич

 

 

 

 

 

 

Дававианазорат инспекцияси

 

     

1. Ижобий қарор қабул қилинган ҳолда аризачига рухсатнома беради (жўнатади).

2. Салбий қарор қарор қилинган ҳолда, аризачига рухсатнома бериш рад қилинганлиги тўғрисида  рад қилишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома жўнатади.

 

       

 

Қарор қабул қилинган санадан кейин бир кун муддатда.

 

 
 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                            

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳаво кемалари эксплуатантларига

 бир марталик (якка) парвозларни бажаришга

рухсатномалар бериш тартиби

тўғрисидаги НИЗОМга 3-илова

 

 

 

Хорижий давлатлар фуқаро авиацияси  ҳаво кемалари эксплуатантлари  томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик (якка) парвозларни бажариш рухсатномасининг шакллантириш

Тартиби

 

Хорижий давлатлар фуқаро авиацияси ҳаво кемалари эксплуатантлари  томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик (якка) парвозларни бажариш учун қуйидаги тарибда рухсатномалар берилади:

 

CAA UZB  ХХХ / ХХ / ХХХХ  TAS

 

 

CAA UZB

-

         Рухсатнома берувчи органнинг қисқартирилган шартли шакли (номи) ушбу ҳолда, Ўзбекистон Республикаси   Дававианазорат инспекцияси

                                                                      

ХХХ

-

Жорий ойда берилган рухсатноманинг тартиб рақами

 

ХХ

-

Рухсатнома берилган йилдаги ой рақами.

 

ХХХХ

-

Рухсатнома берилган йил.

 

TAS

-

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўниш пунктининг уч харфли белгиси, ушбу ҳолда Тошкент.

 

 

Общие предложения

741