ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1572 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 21/12/2018 05/01/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-1572

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон қарор ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда Божхон институти деб юритилади) бакалавриат ва магистратурасига жисмонан соғлом, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятга эга ёшларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида”ги низомига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) 1-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби алоҳида низом билан белгиланади»;

б) 2-иловада:

“Вазирликлар ва идоралар” устунидаги барча тўртинчи бандлар чиқариб ташлансин;

“Бажариш муддатлари” устунидаги барча тўртинчи бандлар чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С.Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б.Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «___» _______ ___ -сон қарорига 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

@Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида” қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”  ПҚ-3775-сон, 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3995-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг бакалавриатига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Давлат божхона қўмитаси Божхона институти (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) бакалавриатига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.

2. Институтга ўқишга қабул қилиш танлови, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

дастлабки танлов;

махсус касбий танлов;

тест синовлари.

Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.

3. Дастлабки танлов — Институтга ўқишга киришга қарор қилган номзодга тегишли маълумотларни, унинг таълим муассасасидаги ўзлаштириши даражасини, индивидуал-психологик хусусиятларини, жисмоний тайёргарлиги ва соғлиғи ҳақидаги маълумотларни тўплаш, ўрганиш ҳамда унинг келгусида божхона органларида хизмат қилиши учун мойиллигини аниқлашдан иборат.

4. Махсус касбий танлов – номзодларнинг божхона органларида хизматни ўташи учун уларнинг соғлиги ва психофизиологик хусусиятларининг мос келиши, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўича билими, ёзма саводхонлиги ҳамда интеллектуал салоҳиятини аниқлашдан иборат.

5. Тест синовлари – номзодларга танлаган мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан ўтказиладиган тест синовлари.

6. Институтда тасдиқланган Давлат таълим стандартлари асосида “Божхона иши” ва “Юриспруденция” (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.

7. Институтга ўқишга кирувчи номзодлар учун:

“Божхона иши” таълим йўналиши бўйича математика (информатика ва ахборот технологиялари фани билан биргаликда) (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл), чет тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл), она тили ва адабиёт (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл) фанларидан;

“Юриспруденция” (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналиши бўйича тарих (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл), чет тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл), она тили ва адабиёт (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл) фанларидан тест синовлари ўтказилади.

8. Институтга:

умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб берадиган;

ҳарбий хизматни ўтамаган ўн етти ёшдан кичик (қабул йилида ўн етти ёшга тўладиганлар) ва йигирма бир ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма бир ёшда бўлган;

ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаган ўн саккиз ёшдан кичик ва йигирма беш ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшда бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинадилар.

Номзодларнинг бўйи 165 см.дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.

9. Институтга ўқишга киришидан олдин номзодлар ва уларнинг ота-оналари ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш белгиланган тартибда мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ огоҳлантирилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида (кейинги ўринларда ҳудудий божхона бошқармалари деб юритилади) номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида ҳудудий божхона бошқармаси бошлиқлари буйруқлари билан ишчи гуруҳлари тузилади.

Ишчи гуруҳига ҳудудий божхона бошқармасининг бошлиғи раҳбарлик қилади. Ишчи гуруҳ таркибига бошқармаларнинг кадрлар хизмати, бошқа бўлим вакиллари, шунингдек мутахассис психологлар киритилади.

11. Ишчи гуруҳларини тузиш бўйича буйруқда таркиб аъзоларининг вазифалари белгилаб берилади.

12. Ишчи гуруҳлари ўз фаолиятини ҳар йили 1 январдан 31 августга қадар амалга оширади.

13. Ҳар йили Институтга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича Институт қабул комиссияси (кейинги ўринларда Қабул комиссияси деб юритилади) тузилади ва унинг таркиби тасдиқланади.

14. Қабул комиссиясига Институт бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси таркибига Давлат божхона қўмитаси ва Институтнинг соҳавий хизмат ходимлари киритилади.

Қабул комиссиялари қабул йилининг 1 январидан 31 августига қадар фаолият юритади.

15. Қабул комиссияси раиси:

қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштиради;

қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;

кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқлар қабул қилади.

16. Қабул комиссияси таркибида қуйидаги:

номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш;

психофизиологик ўрганиш;

ёзма иш (диктант) ўтказиш;

компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш бўйича кичик комиссиялар тузилади.

17. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар ўзларининг доимий рўйхатда турган жойи ёки номзод таҳсил олаётган ўқув муассасаси жойлашган ҳудудий божхона бошқармасига мазкур низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари ўз хизмат ўташ жойига мазкур низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги билдирги билан мурожаат қиладилар.

18. Институтга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) 1 январдан 1 апрелга қадар қабул қилинади.

19. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан ҳудудий божхона бошқармаси ишчи гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси. Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилия, исм, ота исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси нусхаси;

яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси

ва ногиронлик гувоҳномаси нусхалари;

Институтга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари (асли ва нусхаси);

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета -сўровнома;

ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) тавсифнома;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар (умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар) (асли ва нусхаси);

чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси, аслини кўрсатган ҳолда (агар мавжуд бўлса);

ота-онасининг Институтга ўқишга киришига розилик хати.

Номзоднинг айрим ҳужжатларига аниқлик киритиш мақсадида қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.

Номзодлар томонидан ҳужжатлар тақдим этишда паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилия, исм, ота исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси, яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси ва ногиронлик гувоҳномаси, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд чақирилувчининг ҳарбий гувоҳномаси ҳамда меҳнат дафтарчаси (агар мавжуд бўлса) шахсан кўрсатилади.

20. Институтга ўқишга киришни хоҳлаган ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари томонидан мазкур низомнинг 19-банди иккинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади.

21. Тегишли шакл бўйича рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

22. Ҳудудий божхона бошқармалари мазкур низомда кўзда тутилган дастлабки танлов тадбирларини, Институт махсус касбий танлов тадбирлари бўйича вазифаларни бажаришга масъулдир. Бунда ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари ва Институт бошлиғи номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича вазифаларни, уларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда тегишли қабул йили учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ҳамда унинг ижросини назорат қилиб боришлари шарт.

2-боб. Дастлабки танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш

23. Дастлабки танлов тадбирлари тарғибот ишларидан бошланади.

Давлат божхона қўмитаси, ҳудудий бошқармалар ва Институт томонидан ёшларга божхона органларида хизмат қилишнинг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, уларда божхона органи ходими касбини онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян таълим мутахассислигини танлашда ёрдам бериш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилади.

24. Дастлабки танлов давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.

25. Дастлабки танлаш тадбирлари ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари томонидан қабул йилининг 1 январидан 1 майга қадар ўтказилади.

26. Дастлабки танлов:

фуқаро ёшлар учун — доимий рўйхатда турган жойдаги ҳудудий божхона бошқармаси (номзод таҳсил олаётган ўқув муассасаси жойлашган ҳудуд)да;

ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари учун — хизмат қилиш жойидаги ҳарбий қисмларда (муассасаларда), тегишли ҳудудий божхона бошқармаларда ўтказилади.

27. Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

28. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирлари якунлангунга қадар амалга оширилади.

29. Якка тартибдаги суҳбат фуқаро ёшлар билан – ҳудудий божхона бошқарма бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлар билан – ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари, тегишли ҳудудий божхона бошқарма бошлиқлари томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.

30. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий божхона бошқармаларнинг ишчи гуруҳи таркибига киритилган психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.

31. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:

Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилади;

Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилмайди.

32. Психологик тест синови натижалари бўйича Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.

33. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганиш ўтказилгандан кейин 15 кун ичида мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.

34. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан олдин улар соғлиғининг ҳолати тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномасини, ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари эса, ўзларига тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасасининг маълумотномасини тақдим этади.

35. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.

36. Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларга улар мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган зарур ҳужжатларни тўлиқ топширганларидан сўнг, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.

37. Номзодлар тиббий кўрикдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

38. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига қўшиб қўйилади.

39. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар махсус касбий танлов тадбирларига қўйилмайди.

40. Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни ўқишга юбориш тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикилади.

41. Давлат тест марказининг қабул жараёни бўйича “Абитур” базасини шакллантириш мақсадида, ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари дастлабки танлов тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) ҳужжатларининг асли, ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлардан берилган тавсияноманинг асли (ҳарбий гувоҳномаси билан бирга), чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатининг асли ҳамда мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда “Номзод ҳақида қисқача маълумотнома” варақасини тўлдирилиб, уларнинг паспорт нусхаси ва 2-иловада келтирилган аризалари нусхалари билан биргаликда Қабул комиссиясига ҳар йили 20 май кунига қадар етказишлари талаб қилинади.

42. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари ҳудудий божхона бошқармалари томонидан қабул йилининг 25 май кунига қадар Институтга етказилиши талаб қилинади.

3-боб. Махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш

43. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 20 майга қадар Давлат божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, ҳудудий божхона бошқармаларга юборилади.

44. Ҳудудий божхона бошқармалар ишчи гуруҳлари режа-жадвалга мувофиқ номзодларни махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради, уларнинг белгиланган муддатларда Институтга ҳужжатлари тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.

45. Ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари номзодларни Институтда ўтказиладиган махсус касбий танлов тадбирларига кадрлар хизматининг масъул ходимлар раҳбарлигида етиб келишларини таъминлайди.

46. Махсус касбий танлов тадбирлари 25 июнга қадар Институтда ўтказилади.

47. Махсус касбий танлов давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

ёзма иш (диктант);

компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.

48. Институт қабул комиссияси таркибидаги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш кичик комиссияси ҳужжатларни ўрганишда Институтга тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.

49. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия мутахассислари томонидан ўтказилади.

50. Номзодлар тиббий кўрикдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

51. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.

52. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар махсус касбий танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

53. Ёзма иш номзодга диктант (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилларида) ёздириш орқали Институт қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади. Бунда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия таркибига олий ёки ўрта-махсус таълим муассасаларининг мутахассислари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.

54. Номзоднинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш мазкур йўналиш бўйича тузилган кичик комиссия томонидан ушбу Низомнинг 11-иловасида келтирилган методикага мувофиқ амалга оширилади.

55. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган методика асосида номзодларнинг психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш натижаларини ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.

56. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул йилининг 25 июнига қадар коллегиал принцип бўйича, Қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

57. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.

58. Институтга ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар учун тест синовларини ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан белгиланади.

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 5 июлгача бўлган вақтда ўтказилади.

59. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан белгиланган тартибда пул маблағлари тўланади.

60. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига мазкур Низомда назарда тутилган Институтда ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади. Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан ўтказилган имтиҳон мазкур Низомнинг 13-иловасида назарда тутилган мезонларга асосан баҳоланади.

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида чет тили фанидан тест синовларидан озод этиладилар.

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот 1 июлга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади.

61. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори асосида чет тилларини билиш даражаси ҳақида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовдан озод этиладилар.

4-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар

62. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган номзодларга Институт бакалавриатига ўқишга имтиёзли кириш учун тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида балл қўшиш шаклида имтиёз берилади.

63. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 21-сон қарори талабларига мувофиқ республика ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилишда тўпланиши мумкин бўлган энг кўп балнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар қўшиш шаклида имтиёз берилади.

64. Агар номзод бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 62-63-бандларида кўрсатилган имтиёзларга эга бўлса, улар томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.

65. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари Институтга дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

66. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3726-сон қарорига асосан номзодларга имтиёз берилади.

Ушбу бандда назарда тутилган тавсияномаларнинг асли номзодлар томонидан ҳар йили 20 июнгача Қабул комиссиясига тақдим этилиши шарт.

67. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган “Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган махсус мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида халқаро

ва республика олимпиадалари ғолиблари, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари Қабул комиссиясининг қарорига кўра, Институтга Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларининг Институтга танловдан ташқари ўқишга қабул қилишга тавсия этилган ғолиблари рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

68. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 25 июнгача бўлган муддатда ушбу Низомнинг 65-67-бандларида назарда тутилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар таълим мутахассислиги, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси Давлат божхона қўмитаси тақдимномалари асосида 4 июлгача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.

5-боб. Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш

69. Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ушбу низомга мувофиқ амалга оширилади.

70. Қабул комиссияси 10 июлгача номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради. Мазкур баённома номзодларни Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

71. Институтга ўқишга қабул қилиш жараёнида Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра, квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул килинадилар.

72. Институт бакалавриатига қабул қилинган ҳар бир номзод учун якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикаси иловасида келтирилган қайднома (махсус касбий танлов натижалари қайдномаси) асосида мазкур низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома тўлдирилади ва унинг шахсий хужжатлари йиғмажилдларига қўшиб қўйилади.

73. Институтга ўқишга қабул қилинган ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.

74. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Давлат тест маркази томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

7-боб. Якуний қоидалар

75. Қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.

76. Номзодлар махсус касбий танлов пайтида Институт ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.

Номзод томонидан синовларга микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланиб, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва махсус касбий танловдан четлаштирилади.

77. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш, ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Қабул комиссияси раисининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.

78. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш, ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин.

79. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.

Апелляция комиссияси қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

80. Институтга ўқишга кирмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ҳудудий божхона бошқармаларга қайтариб юборилади.

81. Номзодни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Институтда сақланади.

82. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

ТИЛХАТ

Мен, Божхона институтига ўқишга кирувчи номзод, ___________________________________________________ушбу институтга ўқишга қабул қилинсам ва

(ф.и.ш)

ўқишни тамомлагандан сўнг 5 йил муддат ичида ўз хоҳишимга кўра ёки Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг интизомий уставига асосан божхона органларидан бўшатилсам ёхуд содир этган жиноятим учун озодликдан маҳрум этилсам моддий масъуллигим тўғрисида огоҳлантирилдим.

_______________ ________________________________________

(имзо) (ф.и.ш)

20___ йил «____» _____________

Биз, Божхона институтига ўқишга кирувчи номзоднинг ота-онаси,

____________________________________________________________________________________________

(ф.и.ш)

фарзандимиз __________________________________________________________ ушбу институтга

(ф.и.ш)

институтга ўқишга қабул қилинса ва ўқишни тамомлагандан сўнг 5 йил муддат ичида ўз хоҳишига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг интизомий уставига асосан божхона органларидан бўшатилса ёхуд содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилса, моддий масъуллигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.

_______________ ________________________________________

(имзо) (ф.и.ш)

_______________ ________________________________________

(имзо) (ф.и.ш)

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

АРИЗА

Менга Божхона институтига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Божхона органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим.

Танловда _________________________________________ мутахассислиги бўйича иштирок этаман.

Тест синовларини ________________________________________ тилида топшираман.

(ўзбек, қорақалпоқ, рус)

Чет тилидан тест синовларини (имтиҳонни)__________________________тили бўйича топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган ерда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, белгиланган муддатда бошлиқларимга ва шахсий таркиб билан ишлаш хизматига ёзма равишда хабар бераман.

_______________ ________________________________________

(имзо) (ф.и.ш)

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

БИЛДИРГИ

Менга Божхона институтига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.

Танловда______________________________________мутахассислиги бўйича иштирок этаман.

Тест синовларини ________________________________________ тилида топшираман.

(ўзбек, қорақалпоқ, рус)

Чет тилидан тест синовларини (имтиҳонни)__________________________тили бўйича топшираман.

_______________ ________________________________________

(имзо) (лавозими, унвони ва ф.и.ш)

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Якка тартибдаги суҳбат

ВАРАҚАСИ

Номзоднинг ф.и.ш:____________________________________________________________________ Номзоднинг оилавий аҳволи:__________________________________________________________

Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати:

____________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________ Божхоначи касбини танлашининг сабаблари ва асослари:________________________________ ____________________________________________________________________________________________ Номзоднинг таълим муассасасидаги фанларни ўзлаштириш даражаси:____________________

Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси:_________________________________________

Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар: _______________________________________________ ____________________________________________________________________________________________

Божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида номзодга батафсил тушунчалар берилди.

____________________________________

__________

(якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахснинг

унвони, лавозими ва ф.и.ш.)

(имзо)

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

Индивидуал-психологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

2. Дастлаб номзодларга индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби ҳудудий бошқармаларнинг ишчи гуруҳи таркибига кирган мутахассислар томонидан тушунтирилади ҳамда уларга тегишли йўл-йўриқлар берилади.

3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ҳар йили тегишли қабул йили учун Қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади.

4. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, жавоблар бланклари ҳудудий божхона бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғининг сейфида сақланади ва у тестларнинг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.

2-боб. Индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш

5. Номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.

6. Номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 20 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.

7. Номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш давомида уларга олтита вазифа бўйича бир юз ўнта психологик тест берилади.

8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;

мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккурларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психологик турғунлиги, самимийлиги;

божхоначи касбини танлашдан мақсади ва бу мақсаднинг барқарорлиги.

9. Биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи вазифалар — ўнтадан савол (жами қирқта), бешинчи вазифанинг тўртта шкаласи — ўн тўрттадан савол (жами эллик олтита), олтинчи вазифа — ўн тўртта саволдан иборат бўлади. Бунда ҳар бир тўғри жавобга бир балл қўйилади.

10. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар индивидуал-психологик ўрганиш жараёнига қўйилмайди. Бундай ҳолатда номзод учун далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.

11. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар. Жавоблар варақасидаги тегишли катакчаларни нотўғри белгилаган номзоднинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.

12. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

13. Психологик тест ўтказиш вақтида масъул шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.

14. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар варақасини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар варақасини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.

15. Вазифаларнинг барчасини (бешинчи вазифадаги барча шкалани) муваффақиятли топширган номзод Институтга кириш учун тавсия этилади ҳамда унга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.

16. Индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган индивидуал-психологик ўрганиш тадбирида психологик тестларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.

3-боб. Якуний қоидалар

17. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.

18. Қайднома ҳудудий бошқарманинг ишчи гуруҳи раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.

Индивидуал-психологик ўрганиш методикасига

ИЛОВА

Номзоднинг индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМАСИ

Номзод_______________________________________________________________________

Топшириш жойи: _____________________________________________________________

Топшириш санаси: 20__ йил «___» _______________

Натижалар:

1 -вазифа

2 -вазифа

3 -вазифа

4 -вазифа

5-вазифа

6-вазифа

Хулоса

1

2

3

4

0 — 4

0 — 4

0 — 4

0 — 5

0 — 4

0 — 4

0 — 4

0 — 4

0 — 4

Тавсия этилмайди

5 — 10

5 — 10

5 — 10

6 — 10

5 — 14

5 — 14

5 — 14

5 — 14

5 — 14

Тавсия этилади

Хулоса: ____________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

Ҳудудий бошқарма

ишчи гуруҳи раиси: _______________ ________________________________________

(имзо) ( унвони ва ф.и.ш)

Ҳудудий бошқарма

ишчи гуруҳи аъзолари: _______________ ________________________________________

(имзо) ( унвони ва ф.и.ш)

_______________ ________________________________________

(имзо) ( унвони ва ф.и.ш)

_______________ ________________________________________

(имзо) ( унвони ва ф.и.ш)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.

2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби ҳудудий бошқарманинг ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.

3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига спорт кийимларида келишлари лозим.

4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажаришади.

Ўғил болалар:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.

Қиз болалар:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.

5. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун 10 дақиқа вақт берилади.

6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.

7. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси биринчи марта қониқарсиз баҳоланган номзодларга бошқа куни ўтказиладиган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларида машқларни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.

2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар

8. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1 — 2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Турникда камида 7 марта тортилган номзод ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

9. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

100 метрга югуриш машқини ўғил болалар 15,0 сония ичида, қиз болалар эса 17,3 сония ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

10. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

3000 метрга югуриш машқини ўғил болалар 14,25 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

1000 метрга югуриш машқини қиз болалар 5,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

11. Қиз болалар учун куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда бир дақиқада иккита машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сония вақт ажратилади.

12. Биринчи машқни бажаришда:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

13. Биринчи машқ учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилингандан сўнг, дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришилади.

14. Иккинчи машқни бажаришда:

қўлга таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

Куч ишлатиш машқлари комплексини номзод қизлар камида (умумий ҳисобда) 26 марта бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

15. Номзодлар белгиланган умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш турларидан камида иккитасини муваффақиятли бажарган тақдирда, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтди» деб ҳисобланади.

3-боб. Якуний қоидалар

16. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган ҳар бир номзод учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.

17. Қайднома ҳудудий бошқарманинг ишчи гуруҳи раиси ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган мутахассислар томонидан имзоланади. Қайднома номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш методикасига

ИЛОВА

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

ҚАЙДНОМАСИ

Номзод_______________________________________________________________________

Топшириш жойи: _____________________________________________________________

Топшириш санаси: 20__ йил «___» _______________

Натижалар:

Т/р

Машқларнинг номи

Натижа

Хулоса

1.

Турникда тортилиш

2.

Куч ишлатиш машқлари комплекси

3.

100 метрга югуриш

4.

3000 метрга югуриш

5.

1000 метрга югуриш

Хулоса: ______________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

Ҳудудий бошқарма

ишчи гуруҳи раиси: _______________ ________________________________________

(имзо) ( унвони ва ф.и.ш)

Ҳудудий бошқарма

ишчи гуруҳи аъзолари: _______________ ________________________________________

(имзо) ( унвони ва ф.и.ш)

_______________ ________________________________________

(имзо) ( унвони ва ф.и.ш)

_______________ ________________________________________

(имзо) ( унвони ва ф.и.ш)

_______________ ________________________________________

(имзо) ( унвони ва ф.и.ш)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА

Номзодни Божхона институтига махсус касбий танлов тадбирларида иштирок этишга юбориш тўғрисида

ХУЛОСА

Номзод _____________________________________________________________________ ни

Божхона институтига махсус касбий танлов тадбирларида иштирок этиш учун юбориш тўғрисида.

  1. Номзодни дастлабки ўрганиш натижалари:

    __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________
  2. Махсус текшириш натижалари:

    _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________
  3. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси:

    __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
  4. Номзодни ўрганиш натижалари бўйича хулоса:

    __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________

________________________________ ___________________________________

(масъул шахснинг лавозими ва унвони) (ф.и.ш)

________________________________ ___________________________________

(масъул шахснинг лавозими ва унвони) (ф.и.ш)

________________________________ ___________________________________

(масъул шахснинг лавозими ва унвони) (ф.и.ш)

20 ___ йил «_____»________________

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА

Номзод ҳақида қисқача маълумотнома

Паспорт маълумотлари

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Фуқаролиги

Ўзбекистон

Туғилган санаси

Паспорт серияси

Яшаш манзили

Паспорт номери

Республика

Миллати

Вилоят

Жинси

(*)

Шаҳар

Ижтимоий тоифаси

(**)

Тумани

Манзили

Изоҳ: (*) эркак, аёл; (**) ижтимоий келиб чиқиши

Тугатган ўқув юрти

Мактабни тугатган манзили

Мамлакат

Мактаб тури

(*)

Вилоят

Мактаб номери

Туман

Мактабдаги таълим тили

(**)

Шаҳар

Шаҳар туман

йили

серияси

номери

бали

Диплом, Аттестат (11 синф)

Битирган ўқув муассасаси

Қайд дафтаридаги номери

Ҳужжат топширган санаси

Изоҳ: (*) тугаллаган таълим муассасаси.

(**) ўзбек, рус, қорақалпоқ, қозоқ, тожик ва бошқа тиллар.

Танлаган йўналиши

Таълим тили

(*)

Таълим тури

Тест коди

Йўналиш

(**)

Чет тилини топшириш усули

Чет тили

(***)

Ўқув юрти

Божхона институти

Ҳа / йўқ

Ҳарбий қисм Тавсиясига эгами?

Олимпиада, Танлов ёки Мусобақа ғолибими?

Тест синовларини лотин графикасида топширади

Чет тилидан имтиёзга эгами?

Изоҳ

Изоҳ: (*) ўзбекча , русча; (**) божхона иши / юриспруденция

(***) инглиз тили, немис тили, француз тили

Эслатма: ушбу маълумотлар жадвали шахсан номзод томонидан тўлдирилиб, уларнинг

ҳаққонийлиги шахсий имзо билан тасдиқланиши лозим.

Номзод ____________________________________________ _________________

(ф.и.ш) (имзо)

Кадрлар бўлими______________________________________ _________________

(унвони, ф.и.ш) (имзо)

Кадрлар бўлими муҳри

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА

Психофизиологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик хислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Номзодларни психофизиологик ўрганиш уларга психологик топшириқлар бериш орқали аниқланади.

2. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

3. Психологик топшириқлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар варақаси Қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия томонидан 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва зарур миқдорда кўпайтирилади.

Психологик топшириқлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар варақаси кичик комиссия раисининг сейфида сақланади. Кичик комиссия раиси психологик топшириқлар ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

2-боб. Психофизиологик ўрганишни ўтказиш ва натижаларни баҳолаш

4. Психофизиологик ўрганиш давомида номзодларга 3 та психологик топшириқ берилади.

5. Психофизиологик ўрганишда қуйидагилар тақиқланади:

номзодга топшириқ мазмунига мувофиқ бўлмаган тушунтиришлар ёки жавобга йўналтирилган саволлар бериш;

топшириқларни бажариш вақтида номзодни танқид қилиш, унга танбеҳ бериш.

6. Психофизиологик ўрганишни ўтказишда топшириқлар бўйича йўл-йўриқлар аниқ етказилиши ҳамда ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.

7. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.

8. Ушбу хона:

етарли даражада табиий ва сунъий ёритилган бўлиши;

шовқиндан ҳимояланган бўлиши;

номзодларга ажратилган жойлар қулай ва рақамланган бўлиши;

зарур намойиш жадваллари, плакатлар ва матрицалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

9. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонада номзодлар 20 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.

10. Кичик комиссия раиси номзодларнинг бор-йўқлигини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини шахсан текшириб, уларни рақамланган жойларга ўтқизади.

11. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.

12. Психофизиологик ўрганиш вақтида уни ўтказаётган масъул шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.

13. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар варақасини психофизиологик ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Психофизиологик ўрганиш ўтказаётган мутахассислар жавоблар варақасини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор берилиши зарур.

14. Номзодларнинг психофизиологик ўрганиш натижалари «5» баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

номзод психологик топшириқларнинг барчасини тўғри бажарган тақдирда – 5 балл;

номзод психологик топшириқларнинг иккитасини тўғри бажарган тақдирда – 4 балл;

номзод психологик топшириқларнинг биттасини тўғри бажарган тақдирда – 3 балл;

номзод психологик топшириқларнинг бирортасини тўғри бажармаган тақдирда – 0 балл қўйилади.

3-боб. Якуний қоида

15. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича номзодлар учун мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Қабул комиссияси масъул котибига топширилади.

16. Номзодларни психофизиологик ўрганиш тадбирлари компьютер технологияларига асосланган махсус автоматлаштирилган дастур ёрдамида ҳам ўтказилиши мумкин.

Психофизиологик ўрганиш методикасига

ИЛОВА

Номзодларни психофизиологик ўрганиш натижалари

ҚАЙДНОМАСИ

Ҳудудий божхона бошқармаси: _____________________________________________

( номи )

Топшириш жойи: _________________________________________________________

Номзодларни психофизиологик ўрганиш ўтказилган сана: 20___ йил «___» _____________.

Т/Р

Номзоднинг ф.и.ш.

Танлаган йўналиши ва таълим тили

тўғри жавоблар сони

нотўғри жавоблар сони

Тўплаган

бали

1

2

3

4

5

6

...

Номзодларнинг умумий сони_________

Шу жумладан кўрсаткичлари бўйича сони:

“5” балл ___________________________

“4” балл ___________________________

“3” балл ___________________________

“0” балл ___________________________

Психофизиологик ўрганиш бўйича

кичик комиссия раиси: _________________ _________________________________

(имзо) ( унвони ва ф.и.ш.)

Кичик комиссия аъзолари:

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА

Ёзма иш (диктант) ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ёзма иш (диктант) ёздириш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш амалга оширилади.

2. Диктантларнинг мавзулари ва матнлари Қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва зарур миқдорда кўпайтирилади.

3. Ёзма иш (диктант)ларнинг мавзулари ва матнлари кичик комиссия раисининг сейфида сақланади ҳамда у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

4. Номзодларга дастлаб мазкур Методикада назарда тутилган ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби тушунтирилади.

5. Номзодларга ёзма иш (диктант)ни қайта топширишга рухсат берилмайди. Ёзма иш (диктант) қандай баҳоланишидан қатъи назар, номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилади.

6. Ёзма иш (диктант)лар текшириб чиқилгандан сўнг, натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Институт қабул комиссияси масъул котибига топширилади.

7. Ёзма иш (диктант) ўтказиладиган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

2-боб. Ёзма иш (диктант)га қўйиладиган талаблар ва мезонлар

8. Ёзма иш (диктант) учун умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими фан дастурлари доирасида ўтилган мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.

9. Ёзма иш (диктант) матнининг ҳажми 170 — 200 та сўздан иборат бўлади.

10. Диктант ёзишдан олдин номзодларга диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилади.

Ёзма иш (диктант) ёзиш вақтида ҳар бир гап ўқиб эшиттирилгандан сўнг, ушбу гапни ёзишга киришилади. Ушбу гап ёзиб бўлингандан сўнг, гап яна бир бор ўқиб эшиттирилади.

11. Номзодларнинг диктанти «5» баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

мутлақо хатосиз ёзилган ёки битта орфографик ёхуд битта пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 5 балл қўйилади;

иккитагача орфографик ва иккитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 4 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги керак;

тўрттагача орфографик ва тўрттагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 3 балл қўйилади, хатолар нисбати ўзгарганда, уларнинг умумий миқдори саккизтадан, бироқ орфографик хатолар миқдори олтитадан ошмаслиги керак;

еттитагача орфографик ва еттитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 2 балл;

тўққизтагача орфографик ва тўққизтагача пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 1 балл;

ўнта ва ундан ортиқ орфографик ва ўнта ва ундан ортиқ пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга — 0 балл қўйилади.

12. Қуйидаги мезонлар мавжуд бўлганда хатолар, уларнинг сонидан қатъи назар, битта хато деб топилади:

бешта сўзда «ҳ» ёки «ў» ҳарфлари ўрнида тегишлича «х» ёки «у» ҳарфлари ёзилган бўлса;

кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида олтитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган бўлса;

қаратқич белгиси учтагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.

13. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар (масалан, тушунмоқ сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган, бироқ битта ўринда нотўғри ёзилган ёки 1441 ўрнига 1941 ёзилган бўлса);

такрорий хатолар (масалан, қутулмоқ сўзи беш ўринда қутилмоқ тарзида қўлланилган бўлса);

сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота — Чўпон ота, Юнусобод — Юнус-обод).

14. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.

3-боб. Якуний қоидалар

15. Текширилган ҳар бир ёзма иш (диктант)га Қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия раиси ва диктантни текширган аъзоси томонидан имзо қўйилади. Бунда кичик комиссия аъзолари ўзлари диктант ёздирган номзодларнинг диктантларини текшириши тақиқланади.

16. Ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия иши якунлангач, номзодларнинг ёзма иш (диктант)лари кичик комиссия раиси томонидан Қабул комиссияси масъул котибига топширилади.

Ёзма иш (диктант) ўтказиш методикасига

ИЛОВА

Номзодларнинг ёзма иш (диктант) натижалари

ҚАЙДНОМАСИ

Ҳудудий божхона бошқармаси: _____________________________________________

( номи )

Топшириш жойи: _________________________________________________________

Номзодларга ёзма иш (диктант) ўтказилган сана: 20___ йил «___» _____________

Т/Р

Номзоднинг ф.и.ш.

Танлаган йўналиши ва таълим тили

Тўплаган

бали

1

2

3

4

5

6

...

Номзодларнинг умумий сони_________

Шу жумладан кўрсаткичлари бўйича сони:

“5” балл ___________________________

“4” балл ___________________________

“3” балл ___________________________

“0” балл ___________________________

Ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича

кичик комиссия раиси: _________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

Кичик комиссия аъзолари:

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

11-ИЛОВА

Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.

2. Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текширишдан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган текшириш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

3. Тест саволлари, уларнинг жавоблари Институт қабул комиссияси таркибидаги компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш кичик комиссияси томонидан 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.

4. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун кичик комиссия раиси жавобгар ҳисобланади.

2-боб. Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш

5. Номзодга йигирмата тест саволи ва уларни ечиш учун ўттиз дақиқа вақт берилади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.

6. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

7. Тест саволларини шакллантиришда умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими фан дастурларига мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.

8. Тест саволлари қуйидагилар йўналишлар бўйича тузилади:

шахсий компьютердан фойдаланиш бўйича;

идора дастурий иловалари (microsoft office дастури) бўйича;

интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича.

9. Тест синовлари натижаси «5» баллик тизимда қуйидаги тартибда баҳоланади:

17 — 20 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса –5 балл;

13 — 16 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 4 балл;

9 — 12 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 3 балл;

5 — 8 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 2 балл;

1 — 4 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 1 балл;

тест саволларининг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса — 0 балл қўйилади.

3-боб. Якуний қоида

10. Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш натижалари бўйича қайднома мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва Қабул комиссияси масъул котибига топширилади.

Номзодларнинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш методикасига

ИЛОВА

Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш бўйича тест натижалари

ҚАЙДНОМАСИ

Ҳудудий божхона бошқармаси: _____________________________________________

( номи )

Топшириш жойи: _________________________________________________________

Номзодларга тест ўтказилган сана: 20___ йил «___» _____________

Т/Р

Номзоднинг ф.и.ш.

Танлаган йўналиши ва таълим тили

тўғри жавоблар сони

нотўғри жавоблар сони

Тўплаган

бали

1

2

3

4

5

6

...

Номзодларнинг умумий сони_________

Шу жумладан кўрсаткичлари бўйича сони:

“5” балл ___________________________

“4” балл ___________________________

“3” балл ___________________________

“0” балл ___________________________

Тест синовини ўтказиш бўйича

кичик комиссия раиси: _________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

Кичик комиссия аъзолари:

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

12-ИЛОВА

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Қабул комиссияси томонидан соғлигининг ҳолатига кўра, Институтда ўқишга яроқли деб топилган номзодлар учун махсус касбий танлов охирида якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказилади.

2. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг Институтга ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.

3. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш бўйича асосий тушунчалар, суҳбат давомида берилиши мумкин бўлган саволларнинг умумий йўналишлари ва қабулга оид бошқа зарур маълумотлар махсус касбий танлов тадбирлари бошланишидан олдин Қабул комиссияси томонидан берилади.

4. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар тўплами умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ҳолда қабул йилининг 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилиб, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

5. Саволлар номзоднинг ўқишга кириш сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятини, дунёқарашини ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлашга йўналтирилган бўлиши лозим.

6. Саволлар рўйхати Қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.

2-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

7. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича, Қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

8. Номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан киритилади.

9. Қабул комиссияси аъзоларига масъул котиб (унинг ёрдамчиси) томонидан якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилаётган номзод ҳақидаги барча маълумот (ҳужжатлари расмийлаштирилган божхона бошқармаси, танлаган йўналиши ва таълим тили, соғлигининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқлилиги, психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси натижалари)лар тақдим этилади.

10. Қабул комиссия аъзолари номзод ҳақидаги умумий маълумотларни ўрганиб чиқиб, унга оғзаки тарзда 3 та савол беради.

11. Ҳар бир номзодга 10 дақиқагача вақт ажратилади. Номзоднинг барча саволларга берган жавоби эшитилгандан сўнг, унга аудиториядан чиқишга рухсат берилади.

3-боб. Якуний суҳбат натижаларини аниқлаш

12. Номзодлар саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида «5» баллик тизимда баҳоланади:

номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда — 5 балл;

номзод мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — 4 балл;

номзод моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — 3 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда — 2 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда — 0 балл қўйилади.

13. Номзоднинг берилган саволларга жавоби эшитилгандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган ушбу балларнинг ўрта арифметиги номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбатдан олган баҳоси ҳисобланади.

Махсус касбий танловнинг барча турдаги тадбир(диктант, психофизиологик ўрганиш, компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси, якка тартибдаги сухбат натижаси)лари бўйича номзод тўплаган балларнинг ўрта арифметик миқдори унинг учун якуний балл ҳисобланади.

14. Махсус касбий танлов тадбирлари бўйича якуний балл шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади ва мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома расмийлаштирилади.

4-боб. Якуний қоидалар

15. Махсус касбий танлов натижалари бўйича ўртача уч ва ундан юқори якуний балл тўплаган номзодларга Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга рухсат берилади.

16. Номзодни Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга рухсат ёки рухсат бермаслик тўғрисидаги ҳақидаги қарор қайдномага ёзиб қўйилади.

17. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикасига

ИЛОВА

Махсус касбий танлов натижалари

ҚАЙДНОМАСИ

Ҳудудий божхона бошқармаси:______________________________________________________________

Топшириш санаси: 20___ йил «___» ________________

Т/Р

Номзоднинг ф.и.ш

Танлаган йўналиши ва таълим тили

БИ / юриспруденция

ўзбек/рус

Тиббий кўрик натижаси

(институтда ўқишга яроқли ёки яроқсиз)

Психофи-

зиологик ўрганиш натижаси бўйича қўйилган

балл

Ёзма иш (диктант) натижаси бўйича қўйилган балл

Комп. техн

ва ахб-ком. технология-ларини бўйича

билимига қўйилган балл

Якка тартибдаги якуний суҳбанат тижаси бўйича қўйилган балл

Ўртача арифме-тик балл

Қабул қилинган қарор:

тест синовларини топширишга (рухсат/ рухсат эмас)

1.

2.

3.

4.

5.

6.

...

Тавсия этилган жами______нафар номзодлардан______нафарига Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга рухсат этилди.

Комиссия раиси: _________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

Қабул комиссияси аъзолари:

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

Қабул комиссияси масъул котиби: _________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

13-ИЛОВА

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонни баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Имтиҳон тест синовлари мажмуасида фаннинг эгаллаган ўрнини ҳисобга олган ҳолда 63 балл ёки 33 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.

2. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.

2-боб. Баҳолаш мезонлари

3. Номзодларнинг имтиҳонда саволларга берган жавоблари мазкур бобда белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.

4. Тест синовлари мажмуасида чет тили бўйича 63 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, номзоднинг чет тилида матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.

Тест синовлари мажмуасида чет тили бўйича 33 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса, номзоднинг чет тилида матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши текширилади ва баҳоланади.

5. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 63 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса:

а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 63 балл қўйилади:

матнни ўқишда хато қилмаса — 15,5 балл;

матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса — 11,6 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса — 11,6 балл;

берилган мавзуни тўлиқ билса — 2,5 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса — 5 балл;

грамматик таҳлил қилишда жумлани тўлиқ таҳлил қилса — 4,2 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда иккитагача грамматик, иккитагача лексик хато қилса — 4,2 балл;

талаффуз қилишда иккитагача фонетик хато қилса — 4,2 балл;

ёзганда иккитагача орфографик хато қилса — 4,2 балл қўйилади;

б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 43 балл қўйилади:

матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса — 11,6 балл;

матннинг 90 фоизини таржима қилса — 9,9 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб берса — 6,6 балл;

берилган мавзуни чала билса — 1,6 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса — 2,5 балл;

грамматик таҳлил қилишда жумлани чала таҳлил қилса — 2,5 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўрттагача грамматик, тўрттагача лексик хато қилса — 3,3 балл;

талаффуз қилишда тўрттагача фонетик хато қилса — 2,5 балл;

ёзганда тўрттагача орфографик хато қилса — 2,5 балл қўйилади;

в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 26 балл қўйилади:

матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса — 8,4 балл;

матннинг 80 фоизини таржима қилса — 7,4 балл;

матннинг (мақоланинг) фақат умумий мазмунини гапириб берса — 3,4 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда олтитагача грамматик, олтитагача лексик хато қилса — 3,4 балл;

талаффуз қилишда олтитагача фонетик хато қилса — 1,7 балл;

ёзганда олтитагача орфографик хато қилса — 1,7 балл;

берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса — 0 балл қўйилади;

г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 13 балл қўйилади:

матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса — 4,9 балл;

матннинг 70 фоизини таржима қилса — 4,9 балл;

нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда саккизтагача грамматик, саккизтагача лексик хато қилса — 1,6 балл;

талаффуз қилишда саккизтагача фонетик хато қилса — 0,8 балл;

ёзганда саккизтагача орфографик хато қилса — 0,8 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса — 0 балл қўйилади;

д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 3 балл қўйилади:

матннинг 60 фоизини таржима қилса — 3 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўққиз ва ундан ортиқ грамматик, тўққиз ва ундан ортиқ лексик хато қилса, талаффуз қилишда тўққиз ва ундан ортиқ фонетик хато қилса, ёзганда тўққиз ва ундан ортиқ орфографик хато қилса — 0 балл қўйилади;

е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 2 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизини таржима қилса — 2 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса, жумлани грамматик таҳлил қилиб бера олмаса, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантиришда тўққиз ва ундан ортиқ грамматик, тўққиз ва ундан ортиқ лексик хато қилса, талаффуз қилишда тўққиз ва ундан ортиқ фонетик хато қилса, ёзганда тўққиз ва ундан ортиқ орфографик хато қилса — 0 балл қўйилади.

6. Тест синовлари мажмуасида фан бўйича 33 балл қўйилиши назарда тутилган бўлса:

а) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 33 балл қўйилади:

матнни ўқишда хато қилмаса — 9,7 балл;

матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса — 10 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса — 10 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволга ҳам жавоб берса — 3,3 балл;

б) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 24,2 балл қўйилади:

матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса — 6,7 балл;

матннинг 90 фоизини таржима қилса — 8,3 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб берса — 6,7 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса — 2,5 балл;

в) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 14,2 балл қўйилади:

матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса — 4,2 балл;

матннинг 80 фоизини таржима қилса — 6,7 балл;

матннинг (мақоланинг) фақат умумий мазмунини гапириб берса — 3,3 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;

г) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 6,7 балл қўйилади:

матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса — 1,7 балл;

матннинг 70 фоизини таржима қилса — 5 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;

д) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 3,3 балл қўйилади:

матннинг 60 фоизини таржима қилса — 3,3 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади;

е) агар номзод қуйидагича жавоб берса, 1,7 балл қўйилади:

матннинг 50 фоизини таржима қилса — 1,7 балл;

матндаги саккизтадан ортиқ сўзни ўқишда хато қилса ёки умуман ўқий олмаса, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса — 0 балл қўйилади.

3-боб. Якуний қоидалар

7. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга имтиҳон натижалари бўйича мазкур Мезонларнинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.

8. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади. Натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонни баҳолаш мезонларига

ИЛОВА

Чет тилидан имтиҳон натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Номзод __________________________________________________________________________.

(ф.и.ш.)

Топшириш жойи: _________________________________________________________________.

Топшириш санаси: 20__ йил «___» ____________.

Имтиҳон топширилган тил: ___________________.

Номзодга қўйилган балл _____________________.

Имтиҳон комиссияси раиси:

_________

_______________________

(имзо)

(унвони ва ф.и.ш.)

Кичик комиссия аъзолари:

_________

_______________________

(имзо)

(унвони ва ф.и.ш.)

_________

_______________________

(имзо)

(унвони ва ф.и.ш.)

_________

_______________________

(имзо)

(унвони ва ф.и.ш.)

_________

_______________________

(имзо)

(унвони ва ф.и.ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

14-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

________________________________________

________________________________________

________________________________________

(қабул комиссияси раисининг унвони,

ф.и.ш.ва имзоси)

20 ___ йил «_____»___________



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

БОЖХОНА ИНСТИТУТИ

қабул комиссияси йиғилишининг ____-сон

БАЁННОМАСИ

20__ йил «___»__________

________________________________

(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

Раислик қилувчи:

___________________________________

(қабул комиссияси раисининг унвони ва ф.и.ш.)

Қатнашганлар:

___________________________________

(қабул комиссияси аъзолари)

________________________________

(қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институти қабул комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига асосан қарор қилади:

__________________________ мутахассислиги бўйича танлов натижалари:

Т/р

Номзоднинг ф.и.ш.

Номзоднинг махсус коди

Тест синовларида тўплаган балли

Имтиёз

Умумий балл

Ўқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида ёзув

1.

2.

3.

...

Қабул комиссия раиси: _________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

Қабул комиссияси аъзолари:

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

Қабул комиссияси масъул котиби: _________________ _________________________________

(имзо) (унвони ва ф.и.ш.)

Т/р

Номзоднинг ф.и.ш.

Номзоднинг махсус коди

Тест синовларида тўплаган балли

Имтиёз

Умумий балл

Ўқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида ёзув

1.

2.

3.

...

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

15-ИЛОВА

Махсус касбий танлов натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Номзод ___________________________________________________________________________

(ф.и.ш)

Ҳудудий божхона бошқармаси: __________________________________________________

(бошқарманинг номи)

Танлаган йўналиши ва таълим тили ______________________________________________

(божхона иши / божхона ҳуқуқи , рус / ўзбек)

Топшириш санаси: 20___ йил «___» _________________

Психофизиологик ўрганиш натижаси бўйича қўйилган балл

Ёзма иш (диктант) натижаси бўйича қўйилган балл

Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш натижаси бўйича қўйилган балл

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаси бўйича қўйилган балл

Ўртача арифметик балл

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил «___» ________ ___ -сон қарорига 2-илова

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида” қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”  ПҚ-3775-сон, 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3995-сон қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 393-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтининг (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) магистратура босқичига тингловчиларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

апелляция комиссияси — ёзма имтиҳон натижалари бўйича номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Институт бошлиғининг буйруғи билан Институт профессор-ўқитувчилари, шунингдек, тегишли фанлар бўйича экспертлардан ташкил этиладиган комиссия;

аудитория кузатувчиси — ёзма имтиҳон ўтказиш вақтида ушбу Низом талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида аудиторияда номзодлар устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини тушунтириш бўйича номзодларга амалий ёрдам кўрсатиш учун масъул бўлган шахс;

аудитория раҳбари — аудиторияда ёзма имтиҳонни ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, аудиториядаги кузатувчилар ва номзодларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириш учун масъул бўлган шахс;

имтиҳон комиссияси — ёзма имтиҳонни ўтказиш учун Давлат божхона қўмитаси ва Институт ходимлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар раҳбарлари билан келишилган ҳолда ушбу ташкилотларнинг вакилларидан иборат Институт бошлиғининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия.

махсус комиссия — ёзма имтиҳон жавоблари холис текширилиши ва баҳоланиши учун Институт бошлиғининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;

номзод — Институт магистратурасига ўқишга кириш мақсадида танловда иштирок этаётган божхона органи ходими;

қабул комиссияси — Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан ҳар йили ташкил этиладиган Институт магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этувчи, номзодларга қабул масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатувчи, шунингдек, касбий танлов якунида номзодларни танлов асосида магистратурага ўқишга қабул қилувчи комиссия;

эксперт гуруҳи — мутахасислик ва чет тили фанларидан ёзма имтиҳон саволларини тузиш мақсадида Институт қабул комиссиясининг қарори билан тегишли соҳаларнинг малакали мутахассисларидан ташкил топган гуруҳ;

3. Институт магистратурасига йиллик квота Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат божхона қўмитаси деб юритилади)нинг мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши томонидан белгиланади.

4. Магистратурага иқтисодиёт ва юриспруденция (шу жумладан божхона ҳуқуқи таълим йўналишлари) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга божхона органларида камида 3 йил хизматни ўтаган, божхона органлари ходимлари танлов асосида қабул қилинадилар.

5. Институт магистратурасига танлаш ва ўқишга қабул қилиш тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида икки босқичда ташкил этилади:

дастлабки танлов;

касбий танлов.

Ушбу тадбирлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги схема асосида олиб борилади.

6. Дастлабки танлов ҳар йили 1 майдан 30 июнгача бўлган вақт оралиғида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти ва Миллий кинология марказида (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) ҳар ўқув йили учун магистратура таълим йўналишида ўқиш истагини билдирган номзодлар рўйхати тузилади;

номзодларнинг хизмат фаолиятлари ўрганиб чиқилиб, уларнинг магистратурада ўқишга лаёқатлилиги, шунингдек соҳа бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб боришга қобилияти ҳудудий бошқармаларнинг Аттестация комиссияларида кўриб чиқилади. Комиссия томонидан номзод магистратурада ўқишга муносиб деб топилганда, унинг тегишли ҳужжатлари Институтга тақдим этилади.

7. Номзодлар бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

билдирги (мутахассислик йўналиши кўрсатилган ҳолда);

ҳудудий бошқарма бошлиғининг номзодга берган тавсифномаси;

ходимнинг маълумотнома-сўровномаси;

паспорт нусхаси;

Институтга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси);

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);

олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси (асл нусҳаси).

8. Номзодларнинг тегишли ҳужжатлари қабул йилининг 5 июль кунига қадар Институт қабул комиссиясига юборилади.

9. Касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг интеллектуал салоҳияти, божхона соҳасидаги амалий кўникмаларини ҳамда чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини холисона баҳолашдан иборатдир.

Касбий танлов ҳар йили 10 июлдан 25 июлгача бўлган вақт оралиғида қуйидаги шаклда олиб борилади:

мутахассислик фанлари бўйича ёзма имтиҳон (камида 2 та фандан);

чет тилидан имтиҳон (ёзма ва оғзаки);

10. Ёзма имтиҳон мутахассислик фанлари ва чет тили фани бўйича ўтказилади.

Ёзма имтиҳон:

профессионал билим ва кўникмалар, мутахассислик фанлари бўйича таҳлил, иқтисодий ва ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш ҳамда божхонага оид муаммолар бўйича хулосаларни баён этиш борасида қобилиятларни аниқлашга йўналтирилган;

чет тили фани бўйича чет тилларини билишнинг тегишли даражасини аниқлашга қаратилган.

11. Институт магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонлари ўзбек ёки рус тилида ўтказилади. Номзоднинг магистратурага кириш тўғрисидаги билдиргисида имтиҳонни қайси тилда топшириш кўрсатилиши лозим.

12. Магистратурага кириш имтиҳонлари мутахассисликлар бўйича алоҳида ўтказилади.

13.  Чет тили ва мутахассислик фанларидан имтиҳонлар ўтказиш жадваллари Институт бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади. Буйруққа имтиҳонга кирувчи номзодлар рўйхати илова қилинади.

Ёзма имтиҳонлар ўтказиш жадваллари ушбу тадбирлар бошланишидан камида 10 кун олдин ҳудудий божхона бошқармалари орқали номзодларга етказилади.

14. Институтнинг магистратура таълим йўналишига қабул қилинган ходимлар Институт тингловчиси ҳисобланади. Магистратурада ўқиш даврида тингловчиларнинг охирги эгаллаб турган лавозими, шунингдек, пул таъминоти (лавозим маоши, унвон маоши, кўп йиллик хизматлари учун устама) сақланади.

15. Институт магистратурасига ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида, ҳар ўқув йили учун Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Институт магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси тузилади ва унинг таркиби тасдиқланади.

16. Қабул комиссиясининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.

17. Қабул комиссиясига Институт бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси таркибига Давлат божхона қўмитаси ва Институтнинг тажрибали ходимлари киритилади.

Қабул комиссияси:

касбий танлов ўтказиш тадбирларини ташкил қилади;

касбий танлов бўйича имтиҳонлар саволлари, қайдномалар ва бошқа материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди.

18. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 30 августига қадар олиб боради.

19. Қабул комиссияси таркибида касбий танловни ўтказувчи комиссия (имтиҳон комиссияси, махсус комиссия)лар тузилиши мумкин. Комиссиялар таркибига Давлат божхона қўмитаси ва Институтнинг етакчи мутахассис ходимлари, шунингдек республика олий ўқув юртларининг мутахассислари киритилиши мумкин.

2-боб. Институт магистратурасига

ўқишга қабул қилишни ташкил этиш

20. Институт магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун Давлат божхона қўмитаси ва Институт расмий веб-сайтлари ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг кадрлар хизматлари орқали танлов эълон қилинади. Унда танловни ўтказиш муддатлари, ўтказиш жойи, ўқишга қабул қилиш шартлари ҳамда танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар акс эттирилади.

21. Институт магистратурасига ўқишга кириш истагини билдирган божхона органлари ходими ўз хизмат жойи бўйича ҳудудий бошқарма бошлиғи номига низомнинг 2-иловаси ва Институт бошлиғи номига 3-иловасида келтирилган шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.

Билдиргилар қабул йилининг 1 майдан 30 майига қадар қабул қилинади. Билдиргига Институтга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси илова қилинади.

3-боб. Дастлабки танлов

22. Дастлабки танлов доирасида Институт магистратурасига кириш учун ҳужжат топширган номзодларнинг назарий билим ва амалий салоҳиятлари ҳамда илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш учун зарур бўлган қобилият ва кўникмаларига эга эканликлари аниқланади.

23. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

номзоднинг маънавий-ахлоқий хислатларини ва касбий малакасини, эгаллаб турган лавозимидаги эришган ютуқларини баҳолаш;

номзоднинг фаол фуқаролик позицияси ва республикада ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари бўйича дунёқарашларини аниқлаш;

номзоднинг келгусида божхона соҳасида илмий, илмий-педагогик фаолиятни давом эттира олишига ёки танлаган соҳавий йўналиши бўйича етук мухасиссис бўлиб чиқишига баҳо бериш;

номзоднинг касбий танловда иштирок этиш масаласини коллегиал тарзда ҳал қилиш.

24. Дастлабки танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

25. Дастлабки танлов ҳудудий бошқармаларнинг Аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.

Аттестация комиссиялари томонидан қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:

номзод “касбий танловда иштирок этишга тавсия этилади”;

номзод “касбий танловда иштирок этишга тавсия этилмайди”.

4-боб. Ёзма имтиҳонларни ўтказиш тартиби

26. Ёзма имтиҳонларни ушбу Низомга қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш масъулияти Қабул комиссияси раиси, масъул котиб, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари, имтиҳон комиссияси ва махсус комиссия аъзоларига юкланади.

27. Ёзма имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида амалга оширилади.

28. Ёзма имтиҳонларни ўтказиш жараёнлари бўйича қуйидагилар Қабул комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ёзма имтиҳон ўтказиш жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;

ёзма имтиҳон ўтказиш учун бино ва аудиторияларни тайёрлаш;

ёзма имтиҳонни ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шароитларни яратиш;

номзодларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, шунингдек, ёзма имтиҳон натижалари тўғрисида уларга тўлиқ маълумотларни тақдим этиш.

29. Ёзма имтиҳонни ўтказиш жараёни видеотасвирга олиш орқали амалга оширилади. Ёзма имтиҳон тугагач 1 соат ичида видеотасвирлар Қабул комиссияси раисига топширилади. Видеотасвирдан нусха кўчириш тақиқланади.

30. Ёзма имтиҳон олинадиган фанлар дастури, қоида тариқасида, имтиҳон бошланишидан бир ой олдин Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси орқали белгиланган тартибда номзодларга етказилади.

31. Ёзма имтиҳонлар ўтказилишига қадар Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ қабул комиссияси томонидан фанлардан консультациялар ташкил этилади.

32. Ёзма имтиҳон, қоида тариқасида, Институтга тегишли биноларда ўтказилади.

Ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинолар ва аудиторияларни тайёрлаш бўйича жавобгарлик масъул котиб зиммасига юкланади.

33. Қабул комиссияси ёзма имтиҳон ўтказиладиган кунда соат 7:00 гача назоратдан ўтиш жойлари хизматчиларига Институт бошлиғи тасдиқлаган бино ҳудудига киришга рухсат берилган шахслар рўйхатини топширади.

Имтиҳон ўтказиладиган бинога кириш эшиги олдида номзодларни тартибли ва ўз вақтида бинога киритиш учун назорат-рухсат пунктлари ташкил этилиши лозим.

34. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган бинода имтиҳон материалларини тарқатиш ва йиғиб олиш учун имтиҳон вақтида ушбу материалларни сақлаш учун сейфлар билан жиҳозланган махсус хона (кейинги ўринларда Штаб деб аталади) тайёрланиши лозим.

35. Ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинода уни ўтказиш учун санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши керак.

36. Аудиторияларни тайёрлашда ёруғлик тушиши, шамоллатиш, номзодларни тикка тушувчи қуёш нуридан ҳимоялаш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.

37. Ҳар бир аудитория камида 15 нафар номзодни жойлаштириш имкониятига эга бўлиши керак. Барча аудиториялардаги ўринлар рақамланган бўлиши лозим.

38. Аудиторияларнинг эшикларида номзодлар жойлаштириладиган гуруҳ мутахассислиги шифри ва мутахассислик номи ёзилган кўрсаткичлар бўлиши лозим.

39. Ҳар бир аудитория соат, бўр ёки маркер, доска ва елим билан таъминланган бўлиши шарт.

40. Аудиторияларда ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган фанларга тааллуқли бўлган кўргазмали воситалар бўлмаслиги лозим.

41. Ёзма имтиҳон ўтказиладиган биноларда имтиҳон жараёнида фойдаланилмайдиган, шу жумладан нусха кўчириш ва турли алоқа воситалари мавжуд хоналар, шунингдек қаватларнинг кириш-чиқиш эшиклари 1 кун олдин масъул котиб томонидан қулфланиб муҳрланиши лозим.

42. Ёзма имтиҳон ўтказиладиган аудиториялар сифатида ошхона, йўлак ва шунга ўхшаган хоналардан фойдаланиш тақиқланади.

43. Ҳар 15 кишилик гуруҳга бир нафардан аудитория раҳбари ва кузатувчиси бириктирилади.

Аудитория раҳбари ва кузатувчилари сифатида қабул жараёнига Институтнинг шаҳодатланган ходимлари жалб қилинишлари мумкин.

5-боб. Ёзма имтиҳонлар саволларини шакллантириш

44. Магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ёзма имтиҳон саволлари эксперт гуруҳи томонидан тузилади:

мутахассислик фанлари бўйича — ҳар бир мутахассислик бўйича саволлар шаклида;

чет тили бўйича — илмий матнларни тушуниш ва билиш, шунингдек ёзма (оғзаки) нутқ кўникмалари даражасини аниқлайдиган вазифалар шаклида.

45. Саволларни тузишда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор қаратилади:

мутахассислик фанлари бўйича:

саволлар номзодларда таҳлилий фикрлаш даражасини, божхонага оид иқтисодий-ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш, шунингдек, қўйилган муаммолар бўйича хулосаларни баён этиш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;

саволлар тегишли фан ўқув дастурига, шунингдек, тегишли соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши лозим;

саволлар мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларини акс эттириши лозим;

саволлар лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши лозим;

саволларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши, шунингдек, улар қонун ҳужжатларида ва фанда қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилиши лозим;

саволлар умумий қабул қилинган грамматик, орфографик, пунктуация қоидаларига мувофиқ расмий тил услублари ва иқтисодий ҳамда юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда тузилиши лозим.

чет тили бўйича:

саволлар номзодларда илмий матнлар ва махсус атамаларни тушуниш ва фойдалана олиш даражасини, шунингдек, чет тилида таҳлил қилиш ва ўз фикрини баён этиш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;

саволлар мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларини акс эттириши ва В2 даражасига мувофиқ келиши лозим;

саволлар қисқа, аниқ ва тушунарли тил билан ифодаланиши лозим;

саволлар умумий қабул қилинган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқ тузилиши лозим.

46. Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни бўйича масъулият эксперт гуруҳи аъзоларига юкланади. Эксперт гуруҳи фаолиятини Қабул комиссияси раиси бошқаради.

47. Эксперт гуруҳи томонидан тузилган ёзма имтиҳон саволлари Қабул комиссияси раисига топширилади ва имтиҳон билетлари шакллантирилгунига қадар унда сақланади.

48. Тузилган саволлар ёзма имтиҳон ўтказилишидан бир кун олдин ёзма имтиҳон билетларини шакллантириш учун масъул котибга топширилади.

Ҳар бир билет:

мутахассислик фанлари бўйича 3 та саволдан (иккита назарий ва битта амалий) иборат;

чет тили фани бўйича учта вазифадан (ўқиш даражасини аниқлаш; ёзма нутқ кўникмаларини аниқлаш; гапириш кўникмаларини аниқлаш) иборат бўлиши лозим.

49. Чет тили фанидан имтиҳон ўтказиш учун топшириқлар Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартига мувофиқ ҳолда чет тилини билишнинг В2 даражасига мос ҳолда ишлаб чиқилади.

50. Шакллантирилган имтиҳон билетлари конвертларга солинади, улар ўз навбатида тегишли мутахассисликлар бўйича аудиториялар сонини ҳисобга олган ҳолда алоҳида пакетларга солинади. Конвертлар ва пакетлар Қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ва штабда сақланади.

6-боб. Ёзма имтиҳонларни ўтказишда аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларнинг вазифалари

51. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган куни аудиториялар раҳбарлари ва кузатувчилари бириктирилган бинога соат 7:30 дан кечикмасдан етиб келишлари шарт.

52. Аудитория раҳбари ва кузатувчилар томонидан ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинога алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб, шпаргалка ва шу кабиларни олиб кириш тақиқланади.

53. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган куни Штабда соат 7:30 дан 7:50 гача аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари аудиторияларга тақсимланади. Улар бириктирилган аудиторияларга боришади ҳамда ўзларининг исми, отасининг исми ва фамилияларини доскага ёзиб қўядилар.

54. Кузатувчилар соат 7:50 дан 8:00 гача аудиториянинг имтиҳонга тайёрлик ҳолатини текширади, имтиҳон жараёнига салбий таъсир этувчи омиллар аниқланганда, зудлик билан уларни бартараф этиш чораларини кўради. Шунингдек, кузатувчилар аудиториядаги ўриндиқларнинг тўғри рақамланганини ҳам текширади.

55. Аудитория раҳбари соат 8:00 дан 8:15 гача Штабда имтиҳон комиссияси раисидан номзодларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини қабул қилиб олади, имтиҳон билетлари бўлган пакетларнинг муҳри бузилмаганлигини текширади ва имтиҳон комиссияси аъзоларидан бирининг иштирокида аудиторияга олиб келади.

56. Кузатувчилар соат 8:30 гача аудитория раҳбаридан гуруҳ бўйича рўйхатни олади, шунингдек, номзодларни гуруҳлар рўйхати асосида паспорти (хизмат гувоҳномаси) билан текшириб, аудиторияга киритади. Номзодлар рўйхатда кўрсатилган рақамли жойга бориб ўтиради.

Ёзма имтиҳонга келмаган номзодларнинг ўрни ёзма имтиҳон ўтказиш жараёнида бўш қолдирилади.

57. Кузатувчилар икки нафар номзод гувоҳлигида имтиҳон билетлари солинган пакетлар муҳрланганига ишонч ҳосил қилгач, конвертларни очади.

Кузатувчилар номзодларга қатъий ҳисобда турувчи рақамланиб муҳрланган ёзма иш ёзиладиган дафтарларни тартиб билан тарқатадилар.

Бунда дафтарларнинг варақлари алмаштириш имконини истисно қиладиган тарзда Қабул комиссияси раисида сақланадиган муҳр ва масъул котиб имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

58. Аудитория раҳбари номзодларга дафтар муқовасида ўз фамилияси, исми, отасининг исмини кўрсатиши, дафтар варақларини букмаслик, фарқ қилувчи белгилар қўймаслик, ёзувлар тагига чизмаслик, жавобларни белгилашда кўк ҳаворанг шарикли ручкадан бошқа ручкадан фойдаланмаслик ҳақида тушунтириш бериши, шунингдек, ушбу талабларни бузиш ёзма имтиҳон ўтказиш талабларини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида номзодларни огоҳлантириши лозим.

59. Кузатувчи соат 9:00 гача номзодларни рўйхат бўйича олдига чақириб уларга имтиҳон билетларини тарқатади ва уларнинг тартиб рақамини кўрсатган ҳолда билет ва дафтарларни қабул қилиб олганлиги тўғрисида қайдномага имзо қўйишини таъминлайди.

Ёзма имтиҳонларга келмаган номзодлар ҳақида гуруҳ рўйхатига “қатнашмади” деган ёзув киритилади.

60. Аудитория раҳбари соат 9:00 да ёзма имтиҳон бошланганлигини эълон қилади ҳамда ёзма имтиҳоннинг бошланиш ва тугаш вақтини доскага ёзиб қўяди.

61. Аудитория раҳбари соат 11:00 да ёзма имтиҳон саволларига жавоб ёзиш учун ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилади ва кузатувчига дафтарларни жавоби билан йиғиб олиш бўйича кўрсатма беради.

Дафтарлар йиғиб олингандан сўнг аудитория раҳбари дафтарларнинг ушбу Низом 58-бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириб, номзодларга аудиториядан чиқишга рухсат беради.

62. Барча дафтарлар, шу жумладан имтиҳон ўтказиш вақтида фойдаланилмай қолган дафтарлар ҳамда ёзма имтиҳондан четлаштириш бўйича тузилган далолатномалар тегишли дафтарларга елимланган ҳолда алоҳида-алоҳида қутига солинади.

63. Аудитория раҳбари соат 11:15 дан кечикмай барча қутиларни имтиҳон комиссияси раисига топширади ҳамда у ушбу қутиларни топширган вақтини тасдиқлатиб, тегишли жойига имзо қўяди.

64. Чет тили фанидан имтиҳон соат 9:00 да бошланади. Бунда билетнинг 1 ва 2 топшириқларига ёзма шаклда, 3 топшириққа эса, якка тартибда оғзаки шаклда жавоб берилади.

1 ва 2 топшириқларнинг ёзма шакли мазкур низомнинг 51-58 бандлари асосида ташкил қилинади.

65. Аудитория раҳбари соат 10:10 да ёзма имтиҳон саволларига жавоб ёзиш учун ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилади ва кузатувчига дафтарларни йиғиб олиш бўйича кўрсатма беради.

Дафтарлар йиғиб олингандан сўнг аудитория раҳбари дафтарларнинг ушбу Низом 58-бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириб, номзодларга аудиториядан чиқишга рухсат беради.

66. Барча дафтарлар, шу жумладан имтиҳон ўтказиш вақтида фойдаланилмай қолган дафтарлар ҳамда ёзма имтиҳондан четлаштириш бўйича тузилган далолатномалар тегишли дафтарларга елимланган ҳолда алоҳида-алоҳида қутига солинади.

67. Аудитория раҳбари соат 10:25 дан кечикмай барча қутиларни имтиҳон комиссияси раисига топширади ҳамда у ушбу қутиларни топширган вақтини тасдиқлатиб, тегишли жойига имзо қўяди.

7-боб. Ёзма ва оғзаки имтиҳон жараёнини ташкил этиш

68. Номзодлар ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинога паспорти (хизмат гувоҳномаси) билан тегишли тартибда киритилади. Киришда видеокузатув олиб борилади.

Номзодлар аудиторияларга мутахассисликларига қараб жойлаштирилади.

69. Ёзма имтиҳон соат 9:00 да бошланади ва 2 соат давом этади.

70. Номзодлар ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинога соат 8:00 гача, аудиторияга соат 8:30 гача киритилади. Соат 8:30 дан кейин номзодлар аудиторияга киритилмайди.

71. Ёзма имтиҳонга келмаган номзодлар учун қўшимча имтиҳонлар ўтказилмайди.

72. Ёзма имтиҳон бошланганидан кейин номзодлар билан имтиҳон билетлари юзасидан суҳбатлашиш тақиқланади.

73. Имтиҳон билетларига жавоблар дафтарга кўк ҳаворанг шарикли ручкада тушунарли қилиб ёзилиши лозим.

74. Номзодларга сўзларни қисқартириб ёзиш, сўзларнинг ости ёки устига чизиш, дафтарга, хусусан, ҳошия қисмига тушунарсиз белгилар қўйиш, шунингдек, берилган саволларнинг жавоби билан боғлиқ бўлмаган сўзларни ёзиш, ёзма имтиҳон материалларини бир-бирига узатиш, бошқаларга ёрдам бериш тақиқланади.

75. Имтиҳон жараёнига номзодлар томонидан уяли телефон ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

76. Ёзма имтиҳонга уяли телефон, компьютер ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини, луғат, китоблар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилган ёки олиб кирган, имтиҳон жараёнида имтиҳон материалларини бошқага узатган ёки ёрдам берган, ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганидан кейин имтиҳон материалларини топширмаган, имтиҳон материалларини аудитория ташқарисига олиб чиққан номзод ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.

77. Ёзма имтиҳон давомида номзодларга аудиториядан чиқиш тақиқланади. Ўзбошимчалик билан аудиторияни тарк этган номзодлар ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда имтиҳон материалларини қолдириб, кузатув остида аудиториядан чиқишга рухсат берилади.

78. Ёзма имтиҳон ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган номзодлар ёзма имтиҳондан четлаштирилади, ёзма имтиҳондан четлаштириш бўйича мазкур Низомнинг  4-иловасида берилган шаклга мувофиқ аудитория раҳбари ва кузатувчи томонидан далолатнома расмийлаштирилади.

79. Ёзма имтиҳондан четлаштирилган номзодларнинг ёзма ишлари баҳоланмайди ва бундай номзодлар ёзма имтиҳонда иштирок этмаган ҳисобланади.

80. Аудитория раҳбари томонидан ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганлиги эълон қилинганда номзодлар имтиҳон материалларини топширади. Номзодлар белгиланган муддатдан олдин жавоб ёзишни тугатганда ушбу Низомнинг 58-бандида назарда тутилган тартибда муддатидан олдин имтиҳон материалларини топширишлари мумкин.

81. Имтиҳон комиссияси раиси имтиҳон якунлангач дафтарлар солинган қутиларни аудитория раҳбарларидан қабул қилиб олади, дафтарларнинг муқоваси ва биринчи варағига махсус шифрлар қўйиб, дафтар муқовасини ажратиб олади ва ушбу Низомнинг 7-иловаси шаклида ёзма имтиҳонлар қайдномасининг 2 ва 3 устунларини тўлдириб ёзма имтиҳон олиш бўйича махсус комиссияси раисига топширади.

Қўйилган шифрларнинг сир сақланиши учун имтиҳон комиссияси раиси шахсан жавоб беради.

82. Номзодлар чет тили фанидан имтиҳоннинг 3-вазифасини якка тартибда оғзаки шаклда топширади. Бунда номзодлар гуруҳлар бўйича рўйхат асосида кетма-кет аудиторияга таклиф қилинадилар.

83. Аудиторияга кирган номзод билет танлайди ва унга оғзаки жавоб беради.

Билетга тайёргарлик учун 5 дақиқа, савол –жавоб учун 15 дақиқагача вақт ажратилади.

8-боб. Ёзма имтиҳон жавобларини текшириш ва баҳолаш

84. Махсус комиссия ёзма имтиҳонлар ўтказилишидан бир кун олдин тузилади. Махсус комиссия раиси Институт бошлиғининг тавсиясига кўра, Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан, махсус комиссиянинг бошқа аъзолари эса Институт бошлиғининг буйруғи билан тайинланади. Махсус комиссия аъзоларининг сони ҳар бир мутахассислик бўйича номзодларнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда Институт бошлиғи томонидан белгиланади.

Лозим бўлганда махсус комиссия таркибига Давлат божхона қўмитаси ва бошқа олий таълим муассасалари ёки идоралардан мутахассислар таклиф қилинади.

85. Махсус комиссия аъзолари ёзма имтиҳон ўтказиладиган куни соат 10:00 дан кечикмай ўз паспорт(хизмат гувоҳнома)лари билан тегишли мутахассислик бўйича ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган ва видеокузатиш тизими билан жиҳозланган хонага келишлари лозим.

86. Махсус комиссия аъзолари томонидан ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган хонага уяли телефонлар ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш тақиқланади.

87. Махсус комиссия раиси махсус шифрланган муқовасиз дафтарлар солинган қутиларни имтиҳон комиссия раисидан қабул қилиб олади ҳамда махсус комиссия аъзолари иштирокида очади ва дафтарларнинг муқовалари ажратилганлиги ва шифрланганлигини текширади.

Муқоваси ажратилмаган, шифрланмаган ёки номзоднинг шахсини аниқлаш имконини берувчи бошқа белгилари мавжуд бўлган дафтарлар аниқланган тақдирда, далолатнома тузилади. Бундай ишлар текширилмайди.

88. Махсус комиссия раиси текшириш ва баҳоларни қўйиш мақсадида имтиҳон натижалари ёзилган дафтарларни комиссия аъзоларига тақсимлаб беради:

мутахассислик фанлари бўйича — тегишли божхона иши ва юриспруденция соҳасидаги малакали мутахассислар томонидан текширилади;

чет тили бўйича — тегишли чет тили фани бўйича малакали мутахассислар томонидан текширилади.

89. Ёзма жавоблар махсус комиссия аъзолари томонидан ушбу Низомнинг 5 ва 6-иловаларида назарда тутилган баҳолаш мезонларига мувофиқ текширилади ва баҳоланади.

80. Мутахассислик фанлардан билетдаги ҳар бир савол ёки вазифага қўйилган баллар қўшилади ва 3га бўлинади, ҳосил бўлган қиймат ёзма имтиҳондан олинган якуний балл ҳисобланади.

91. Мутахассислик фанлар бўйича ёзма имтиҳон баллари махсус комиссиялар томонидан тегишли шифрлар билан ушбу низомнинг 7-иловаси шаклидаги қайдномага киритилади. Тўлдирилган қайдномалар имтиҳон комиссияси раисига топширилади.

Имтиҳон комиссияси раиси ушбу низомнинг 7-иловаси асосида 8-илова шаклидаги қайдномани шакллантиради ва уни Қабул комиссияси раиси ёки масъул котибга топширади.

92. Чет тили фанидан ёзма имтиҳондаги ҳар бир савол ёки вазифага қўйилган баллар ушбу низомнинг 9-иловаси шаклидаги қайдномага киритилади.

Тўлдирилган қайдномалар имтиҳон комиссияси раисига топширилади.

93. Дафтарлар ва ёзма имтиҳон натижалари қайдномалари қутиларга солинади ҳамда махсус комиссия раиси томонидан имтиҳон комиссияси раисига топширилади.

94. Институт магистратурасига кириш учун ёзма имтиҳонни қайта ўтказиш тақиқланади.

95. Ёзма имтиҳон натижалари имтиҳонлар ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади.

96. Чет тили фанидан имтиҳонда берилган 3-вазифа бўйича оғзаки жавоб ушбу низомнинг 6-иловасида келтирилганЧет тили фани бўйича имтиҳон саволларга жавобларни баҳолаш мезонлари”нинг “Speaking” бўлими бўйича баҳоланади.

97. Чет тили фанидан оғзаки имтиҳон якунида махсус комиссия раиси томонидан мазкур низомнинг 10-иловаси шаклидаги имтиҳон қайдномаси тўлдирилиб имтиҳон комиссияси раисига топширади.

Имтиҳон комиссияси раиси ушбу низомнинг 9 ва 10-иловалари асосида 11-илова шаклидаги қайдномани шакллантиради ва уни Қабул комиссияси раиси ёки масъул котибга топширади.

98. Чет тили ва мутахассислик фанларидан имтиҳон натижалари ҳар бир номзоднинг касбий танловда умумий тўплаган балларини аниқлаш учун асос бўлади.

9-боб. Ёзма имтиҳон натижалари бўйича шикоят қилиш

99. Агар номзод ёзма имтиҳон натижаларига рози бўлмаса, Қабул комиссияси томонидан ёзма имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида апелляция комиссиясига шикоят бериш ҳуқуқига эга.

100. Шикоят қилувчи номзодга имтиҳон бўйича апелляция куни

ва вақти ҳақида хабарнома берилади.

101. Зарур ҳолларда апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига тегишли масалалар бўйича махсус комиссия аъзолари, аудитория раҳбари ва кузатувчилар жалб қилиниши мумкин.

102. Шикоят тушган куни масъул котиб томонидан шикоят ёзган номзоднинг ёзма имтиҳон материаллари апелляция комиссиясига топширилади.

103. Номзод хабарномада назарда тутилган вақтда хизмат гувоҳномаси билан етиб келиши ва апелляция комиссиясида шикоятини кўриб чиқишда ўзининг иштирокини таъминлаши шарт.

104. Шикоятни кўриб чиқишда номзоднинг сўровига асосан унга ёзма иши берилиши мумкин.

105. Номзод ўз эътирозларини ёзма равишда ёзади ва унга берилган материаллар билан бирга апелляция комиссиясига топширади.

106. Апелляция комиссияси томонидан шикоятни кўриб чиқиш муддати шикоят берилган санадан бошлаб 2 иш кунидан ошмаслиги лозим, натижа бўйича қарор қабул қилиниши шарт.

107. Номзоднинг шикоятида кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаган тақдирда, апелляция комиссияси ёзма имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

108. Номзоднинг шикоятида кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топган тақдирда, апелляция комиссияси шикоятчининг ёзма имтиҳон ишига узил-кесил балл қўяди ва қабул қилинган якуний қарор ҳақида номзодга хабар беради.

10-боб. Касбий танлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш

109. Ёзма имтиҳонлар бўйича максимал балл 150 баллни ташкил этади, ушбу баллар қуйидагилардан ташкил топади:

мутахассислик фанлари бўйича — 0 балдан 100 балгача;

чет тили фани бўйича — 0 балдан 50 балгача.

110. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан CEFR (Common European Framework of Reference) бўйича В2, IELTS (International English Language Testing System) бўйича 6.0 балл (бунда writing модулидан 6.0 балл), TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 95 балл (бунда writing модулидан 27 балл) ёки TestDaF (Test Deutsch als Fremdsprache für ausländische Studienbewerber) бўйича ТD № 3 балл даражасидан кам бўлмаган баллга эга абитуриентлар чет тили фани бўйича ёзма имтиҳонни топширишдан озод қилинадилар. Уларга энг юқори балл (50 балл) қўшилади.

111. Номзодларнинг касбий танловнинг босқичлари бўйича жами тўплаган балларининг умумий қайдномаси мазкур низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклда масъул котиб томонидан расмийлаштирилади ва номзодларга тўплаган баллари эълон қилинади.

112. Умумий қайдномада номзодлар рўйхати ҳар бир мутахассислик бўйича тўпланган энг юқори балдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.

113. Номзодларнинг умумий қайдномада тўплаган баллари асосида Институт магистратурасига мутахассисликлар бўйича танлов ўтказилади.

114. Касбий танлов бўйича номзоднинг жами тўплаган баллари уни Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилишга асос бўлади.

11-боб. Институтга ўқишга қабул қилиш

115. Касбий танлов босқичлари бўйича энг юқори балл тўплаган номзодлар белгиланган квоталар асосида мутахассисликлар бўйича магистратурага тингловчи сифатида қабул қилинадилар.

116. Институтга ўқишга қабул қилиш жараёнида касбий танлов натижаларига кўра, квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул килинадилар.

117. Қабул комиссияси номзодларни ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли баённомани расмийлаштиради.

118. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш учун асос бўлади.

Ҳар йили 1 августга қадар Институт бошлиғининг номзодларни магистратура тингловчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

119. Касбий танлов натижалари асосида Институт магистратурасига қабул қилинган ҳар бир номзод учун мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома тўлдирилади ва уларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларига қўшиб қўйилади.

120. Институтга ўқишга қабул қилинган божхона органлари ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этишлари учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.

12-боб. Якунловчи қоидалар

121. Номзодлар касбий танлов босқичлари пайтида Институт ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.

122. Номзод томонидан имтиҳонларга микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва танловдан четлаштирилади.

123. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Божхона институти магистратурасига танлаш ва ўқишга қабул қилиш тадбирларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Ҳудудий божхона бошқармалари

Дастлабки танлов

Ҳудудий божхона бошқармаси таркибий бўлим ва бўлинмалари, бошқармалар, божхона постларида тарғибот ишларини олиб бориш;

Божхона институти магистратурасида ўқиш истагини билдирган ходимлардан билдиргилар қабул қилиш;

Божхона институтининг магистратурасида ўқиш истагини билдирган ходимларни танлаш;

Божхона институти қабул комиссиясига хужжатларни юбориш.

Доимий

равишда.

1 майдан

сиясига хужжатларни юбориш.

Доимий

равишда.

1 майдан

30 майгача.

1июндан

30 июнгача

1 июлдан

5 июлгача.

1-БОСҚИЧ

Божхона институти

Касбий танлов

Хужжатларни ўрганиш, касбий танловга тайёрганлик кўриш;

Ёзма имтихонлар;

Танлов ўтказиш (магистратурага қабул қилинган номзодлар бўйича бўйруқ чиқариш)

6 июлдан

9 июлгача.

10 июлдан

25 июлгача.

Босқичлар Бажарувчилар Ўтказиладиган тадбирлар Бажариш

(ўтказиш жойи) муддатлари

2-БОСҚИЧ

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

БИЛДИРГИ

Менга Божхона институти магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга ва дастлабки танловда иштирок этиш учун рухсат беришингизни сўрайман.

Танловда_________________________________мутахассислиги бўйича иштирок этаман.

_______________ ________________________________________

(имзо) (лавозими, унвони ва ф.и.ш)

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

БИЛДИРГИ

Менга Божхона институти магистратурасига ўқишга кириш учун учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга ва касбий танловда иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман.

Танловда______________________________________мутахассислиги бўйича иштирок этаман.

Касбий танловларни ________________________________________ тилида топшираман.

(ўзбек,, рус)

Чет тилидан имтиҳонни__________________________тили бўйича топшираман.

_______________ ________________________________________

(имзо) (лавозими, унвони ва ф.и.ш)

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Ёзма имтиҳондан четлаштириш 

ДАЛОЛАТНОМА

Тошкент шаҳри 20___ йил «_____» ________________

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, номзод

__________________________________________________________________________

(ф.и.ш)

қуйидаги сабабларга кўра ёзма имтиҳондан соат ___:___ да четлатилди:

уяли телефон, компьютер ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб,

шпаргалкадан фойдаланди;

ёзма имтиҳон материалларини бошқа абитуриентга узатди;

абитуриентларга ёрдам берди;

Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатлар: _____________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

Номзод томонидан Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _______ -бандлари талаблари бузилди.

1. Аудитория раҳбари ________________________________ ______________

(ф.и.ш) (имзо)

2. Кузатувчи _____________________________________ ______________

(ф.и.ш) (имзо)

Изоҳ. Ушбу далолатнома абитуриентга берилган дафтарга елимланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

Мутахассислик фанлари бўйича ёзма имтиҳон саволларга ёзган жавобларини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Ҳар бир саволга берилган жавоблар қуйидаги мезонлар асосида 100 балгача баҳоланади:

Балл

Жавоб тавсифи

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланилганлик даражаси

86 баллдан

100

баллгача

мазмунан аниқ ёритилган, моҳияти тўлиқ очиб берилган, мантиқий изчил ифодаланган;

қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланган ҳолда тўғри жавоб берилган;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган ҳамда уларнинг самаралари ва натижалари бўйича мустақил ижодий фикр юритилган;

тегишли масалалар бўйича ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси эътиборга олинган;

фикр мантиқий изчил баён этилган, савол бўйича тегишли хулосалар чиқарилган;

ҳуқуқий атамалардан тўғри фойдаланилган.

зарур бўлган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс ва унинг ҳавола қилинган нормаси аниқ кўрсатилган;

қонунчиликка киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар уларнинг мазмуни ва амалий аҳамиятидан келиб чиқиб таҳлил қилинган;

ушбу соҳада қабул қилиниши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида етарлича маълумотга эга.

71 баллдан

85

баллгача

мазмунан ёритилган, моҳияти очиб берилган, изчил ифодаланган;

қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланган ҳолда яхши жавоб берилган;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган;

тегишли масалалар бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасига мурожаат қилинган;

фикр изчил баён этилган, савол бўйича хулосалар чиқарилган;

ҳуқуқий атамалардан тўғри фойдаланилган.

зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс кўрсатилган;

қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар эътиборга олинган;

ушбу соҳада қабул қилиниши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида қисман маълумотга эга.

55 баллдан

70

баллгача

мазмунан қониқарли даражада ёритилган;

қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга етарлича асосланмаган ҳолда жавоб берилган;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар эътиборга олинмаган;

савол бўйича тўлиқ бўлмаган хулосалар чиқарилган;

айрим ҳуқуқий атамалар нотўғри қўлланилган.

айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган;

қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар эътиборга олинмаган;

ушбу соҳада қабул қилиниши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида маълумотга эга эмас.

0 баллдан

54

баллгача

26 баллдан 54 баллгача:

қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланмаган ҳолда жавоб берилган;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга умуман эътибор қаратилмаган.

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар мавжуд эмас ёки мавжуд ҳаволалар ҳам ноўрин қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

Чет тили фани бўйича имтиҳоннинг саволларга жавобларни

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Ҳар бир саволга берилган жавоблар қуйидаги мезонлар асосида 50 балгача баҳоланади:

Балл

Жавоб тавсифи

1-вазифа: reading (ўқиб ёзма жавоб бериш)

43 дан 50 баллгача

матндаги ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл қўйилади. 22 — 25 та тўғри жавоб берилган.

36 дан 42 баллгача

матндаги ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл қўйилади. 18 — 21 та тўғри жавоб берилган.

28 дан 35 баллгача

матндаги ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл қўйилади. 14 — 17 та тўғри жавоб берилган.

0 дан 27 баллгача

матндаги ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл қўйилади. 0 — 13 та тўғри жавоб берилган.

2-вазифа: writing (ёзиш)

43 дан 50 баллгача

баён этилган фикр берилган мавзуга тўлиқ мос келади, ҳар бир тушунча далиллар билан асослантирилган. Мавзу тегишли хулосалар билан тўлиқ очиб берилган. Гаплар грамматик ва мантиқий тўғри тузилган, мантиқан параграфларга бўлинган. Турли хил нутқ иборалари ва махсус атамаларни қўллай олиш қобилиятини намоён қилган, унча кўп бўлмаган (2-3) мантиқий ва грамматик хатоларга йўл қўйилган.

36 дан 42 баллгача

баён этилган фикр берилган мавзуга мос келади, тушунчалар тўлиқ ҳажмда далиллар билан асосланмаган. Мавзу тўлиқ очиб берилмаган. Турли хил нутқ иборалари ва махсус атамалардан тўғри фойдаланилмаган ёки бир қатор (5 — 7) мантиқий ва грамматик хатолар билан ноакадемик сўзлар қўлланилган.

28 дан 35 баллгача

баён этилган фикр берилган мавзуга қисман мос келади, ёзма вазифанинг барча талабларига риоя қилинмаган. Нутқ иборалари ва махсус атамалардан тўғри фойдаланилмаган ёки бир қатор (10 тагача) мантиқий ва грамматик хатолар билан ноакадемик сўзлар қўлланилган.

0 дан 27 баллгача

15 дан 27 баллгача:

баён этилинган фикр берилган мавзуга мувофиқ келмайди. Турли хил нутқ иборалари ва махсус атамалар нотўғри қўлланилган ёки умуман қўлланилмаган. 250 та сўз ёзилиши керак бўлган ҳолатда 200 дан кам сўз ёзилган. 10 дан ортиқ мантиқий ва грамматик хатолар мавжуд.

1 дан 14 баллгача:

250 та сўз ёзилиши керак бўлган ҳолатда 150 дан кам сўз ёзилган. 15 дан ортиқ мантиқий ва грамматик хатолар мавжуд.

0 балл:

берилган мавзу бўйича фикр баён қилинмаган.

3-вазифа: speaking (гапираш)

43 дан 50 баллгача

Хулоса ва қарор қабул қилиш;

ижодий фикрлай олиш;

мустақил мушоҳада юрита олиш;

олган билимларини амалда қўллай олиш;

моҳиятини тушуниш;

билиш, айтиб бериш;

тасаввурга эга бўлиш.

36 дан 42 баллгача

Мустақил мушоҳада юрита олиш;

олган билимларини амалда қўллай олиш;

моҳиятини тушуниш;

билиш, айтиб бериш;

тасаввурга эга бўлиш.

28 дан 35 баллгача

моҳиятини тушуниш;

билиш, айтиб бериш;

тасаввурга эга бўлиш.

0 дан 27 баллгача

аниқ тасаввурга эга бўлмаслик;

билмаслик.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА

Ёзма имтиҳон бўйича ____ гуруҳ

ҚАЙДНОМАСИ

Ёзма иш ўтказилган фаннинг номи: __Мутахассислик фанлари_____________________

Номзодларнинг танлаган мутахассислиги: ______________________________________

Номзодларга ёзма иш ўтказилган сана: 20___ йил «___» _________________________

Т/Р

Махсус шифр

(номзодга берилган шифр)

Тўплаган

бали

1

2

3

4

5

6

...

Номзодларнинг умумий сони_________

Шу жумладан:

имтиҳонда _____________ иштирок этди;

имтиҳонда ______________ иштирок этмади;

имтиҳондан ______________ четлаштирилди.

Имтиҳон комиссияси раиси: _________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Махсус комиссия раиси: _________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Комиссия аъзолари:

_________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (ф.и.ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА

Номзодларнинг ёзма иш натижалари бўйича ____ гуруҳ

ҚАЙДНОМАСИ

Ёзма иш ўтказилган фаннинг номи: _ Мутахассислик фанлари_______________________

Номзодларнинг танлаган мутахассислиги: ________________________________________

Номзодларга ёзма иш ўтказилган сана: 20___ йил «___» _________________________

Т/Р

Махсус шифр

(номзодга берилган шифр)

Номзоднинг ф.и.ш.

Тўплаган

бали

1

2

3

4

5

6

...

Номзодларнинг умумий сони_________

Шу жумладан:

имтиҳонда _____________ иштирок этди;

имтиҳонда ______________ иштирок этмади;

имтиҳондан ______________ четлаштирилган.

Имтиҳон комиссияси раиси: _________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Махсус комиссия раиси: _________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА

Чет тили фанидан ёзма имтиҳон бўйича ____ гуруҳ

ҚАЙДНОМАСИ

Ёзма иш ўтказилган фаннинг номи: _____________________________________________

Номзодларнинг танлаган мутахассислиги: _______________________________________

Номзодларга ёзма иш ўтказилган сана: 20___ йил «___» _________________________

Т/Р

Махсус шифр

(номзодга берилган шифр)

1-вазифа бўйича

тўплаган бали

2-вазифа бўйича

тўплаган бали

1

2

3

4

5

6

...

Номзодларнинг умумий сони_________

Шу жумладан:

имтиҳонда _____________ иштирок этди;

имтиҳонда ______________ иштирок этмади;

имтиҳондан ______________ четлаштирилди.

Имтиҳон комиссияси раиси: _________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Махсус комиссия раиси: _________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Комиссия аъзолари:

_________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (ф.и.ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА

Ёзма (оғзаки) имтиҳон бўйича ____ гуруҳ

ҚАЙДНОМАСИ

Ёзма иш ўтказилган фаннинг номи: _____________________________________________

Номзодларнинг танлаган мутахассислиги: _______________________________________

Номзодларга ёзма иш ўтказилган сана: 20___ йил «___» _________________________

Т/Р

Номзоднинг ф.и.ш.

3-вазифа бўйича

тўплаган бали

1

2

3

4

5

6

...

Номзодларнинг умумий сони_________

Шу жумладан:

имтиҳонда _____________ иштирок этди;

имтиҳонда ______________ иштирок этмади;

имтиҳондан ______________ четлаштирилди.

Имтиҳон комиссияси раиси: _________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Махсус комиссия раиси: _________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Комиссия аъзолари:

_________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (ф.и.ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

11-ИЛОВА

Чет тили фанидан имтиҳон ____ гуруҳ

ҚАЙДНОМАСИ

Ёзма иш ўтказилган фаннинг номи: _____________________________________________

Номзодларнинг танлаган мутахассислиги: _______________________________________

Номзодларга ёзма иш ўтказилган сана: 20___ йил «___» _________________________

Т/Р

Махсус шифр

(номзодга берилган шифр)

Номзоднинг ф.и.ш.

1-вазифа бўйича

тўплаган бали

2-вазифа бўйича

тўплаган бали

3-вазифа бўйича

тўплаган бали

Чет тилидан имтиҳон натижаси

1

2

3

4

5

6

...

Номзодларнинг умумий сони_________

Шу жумладан:

имтиҳонда _____________ иштирок этди;

имтиҳонда ______________ иштирок этмади;

имтиҳондан ______________ четлаштирилди.

Имтиҳон комиссияси раиси: _________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Махсус комиссия раиси: _________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Комиссия аъзолари:

_________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

_________________ _________________________________

(имзо) (ф.и.ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

12-ИЛОВА

Номзодларнинг касбий танловда тўплаган балларининг умумий

ҚАЙДНОМАСИ

Гуруҳнинг тартиб рақами:__________________

Номзодларнинг танлаган мутахассислиги: _______________________________________

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказилган сана: 20___ йил «___» ________________

Т/р

Номзоднинг ф.и.ш

Мутахассислик фанларидан имтиҳон натижаси

Чет тилидан имтиҳон натижаси

Жами тўплаган

бали

Ўқишга:

(тавсия этилади /

тавсия этилмайди)

1.

2.

3.

4.

5.

6.

...

Номзодларнинг умумий сони_________

Шу жумладан:

якуний суҳбатда _____________ иштирок этди;

якуний суҳбатда ______________ иштирок этмади;

Қабул комиссия раиси: _______________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Комиссия аъзолари:

________________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

________________ _________________________________

(имзо) (ф.и.ш.)

Қабул комиссияси масъул котиби: _______________ ________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

13-ИЛОВА

Номзоднинг касбий танловда тўплаган баллари умумий

ҚАЙДНОМАСИ

Номзод ____________________________________________________________________

(ф.и.ш)

Ҳудудий божхона бошқармаси: ________________________________________________

(бошқарманинг номи)

Номзоднинг танлаган мутахассислиги __________________________________________

(божхона иши / солиқ ва божхона ҳуқуқи )

Магистратурага танлов ўтказилган сана: 20___ йил «___» _____________________

Мутахассислик фанларидан

имтиҳон натижаси

Чет тилидан имтиҳон натижаси

Жами тўплаган

бали

Ўқишга:

(тавсия этилади /

тавсия этилмайди)

Қабул комиссия раиси: _______________ _________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Қабул комиссияси масъул котиби: _______________ ________________________________

(имзо) ( ф.и.ш.)

Общие предложения

2263