Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
15683 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 09/03/2020 24/03/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 февралдаги ПҚ–4610-сон қарори)
ID-15683

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 февралдаги “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4610-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И.Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                 А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
20__ йил “___” ________даги ___- сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-амалий салоҳиятни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 22 октябрдаги 846-сон қарорининг 9-бандидаги “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 3 февралдаги 82-сон қарорига 14-илованинг “Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари” бўлими 18-бандидаги “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарорига 2-илованинг 6-бандида:

“а” кичик банди “, шу жумладан, янги лимонзорларни барпо этиш” сўзлари билан тўлдирилсин;

“б” кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектари учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;”.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 11 сентябрдаги 756-сон қарорига илованинг 17-банди 5-кичик банди қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин.

“лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт (темир йўл ва авиация транспорти) харажатларининг 25 фоизигача бўлган миқдорида субсидия;”.

Общие предложения: 0

194