Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
15679 Хокимият Камашинского района 10/03/2020 25/03/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қамаши туманида дам олиш кунларида ярмаркалар ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-15679

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сон қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидаларига ҳамда мувофиқ, туман ҳудудида дам олиш кунлари ярмаркасини ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларигаа асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Республикада Озиқ-овқат ва истеъмол товарлари нархларини барқарорлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбарининг топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг кўрсатмаларини инобатга олиб, Қамаши Файз деҳқон(озиқ овқат) бозори” МЧЖ ва “манғит карвон йули деҳқон(озиқ овқат)бозори” ҳудудида ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 07-00 дан 17-00 гача озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилиши белгилансин.

2. Ярмаркаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилиши;

ярмаркалар ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилиши;

ярмаркалар учун ажратилган савдо ўринларининг тоза ва тартибли сақланишига сотувчилар масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.

3. Ярмаркаларда маҳсулотларни сотиш қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин:

товарга оид ҳужжатлар (тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган сотилаётган маҳсулот жисмоний шахс томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи, белгиланган шаклдаги ҳужжат (маълумотнома));

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

4. “Қамаши Файз ” деҳқон (озиқ-овқат) бозори МЧЖ ва “Манғит карвон йули деҳқон (озиқ овқат)бозори) маъмурияти:

ярмаркалар ташкил этиш учун бозорнинг аҳоли учун қулай бўлган қисмидан, бозорнинг умумий савдо майдонининг 5 фоизидан кам бўлмаган махсус жойлар ажратилишини;

ярмаркалар учун ажратилган ҳудуддан савдо ўринларининг бепул берилишини;

ярмаркалар ўтказилишини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишни таъминласин ва бозорнинг кириш жойларига эълонлар жойлаштиришни ташкил этилишини инобатга олсин.

5. Туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Абраев) ҳар якшанба кунлари ярмаркалар ташкил этиш учун жой ажратилганлигини, ўтказилаётганлигини ҳамда ярмаркалар ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини ҳамда ярмаркаларда товарга оид ҳужжатлар мавжудлигини доимий назорат қилсин.

6. Санитария-эпидемиология осойишталик маркази (У.Юлдашов) ярмаркаларда сотилаётган маҳсулотларнинг турларига қараб жойлаштириш ва улар сифатининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўғри келишини доимий назоратга олсин.

7. Ички ишлар бўлими (Н.Мейлиев) бозор ҳудудида ярмаркалар ўтказиладиган кунда жамоат тартибини сақлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор “Qamashi” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг qamashituman.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ғофуров) зиммасига юклатилсин.

Общие предложения: 0

239