Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
15628 Министерство культуры Республики Узбекистан 06/03/2020 21/03/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Хоразм вилоятидаги “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуаси бирлашган бошқарув дирекциясини ташкил этиш тўғрисида
ID-15628

 

Ўзбек – Туркман халқларининг қадимий тарихий ва маданияти, муштарак мақсадлари, ҳамжиҳатликдаги тараққиётини ёрқин ифодалайдиган Хоразм вилоятидаги “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуасини юқори даражада сақлаш ва самарали бошқариш, мажмуанинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва бу ерда қардош халқининг ўзаро уйғунликдаги этнографик маданиятини тарғиб этиш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Хоразм вилояти маданият бошқармаси қошида давлат муассасаси ҳисобланган “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуаси бирлашган дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этилсин;

Урганч тумани Ғойбу қишлоғи Туркманлар маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуасининг бино ва иншоатлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-банди учинчи хат бошида кўрсатилган бино ва иншоатларни тегишли ҳудуди билан биргаликда топшириш, Дирекция қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда ташкиллаштирсин.

2. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мажмуанинг илмий концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;

мажмуадаги объектларда турли йўналишлар ва мавзуларда маданий –маърифий, этнографик тадбирларни амалга ошириш, бадиий кўргазмалар ташкил этиш, бунда, турли даражадаги илмий анжуманлар, фестиваллар, танловлар, ярмаркалар, сайллар ўтказиб бориш;

улар ҳақида нашр материалларини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этиш;

мажмуада икки халқ дўстлиги мавзусини, унинг дастлабки кўриниши ва ўша давр муҳитини акс эттирувчи доимий экспозиция – кўргазма яратиш;

мажмуада қардош халқлар ҳақида батафсил маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунга оид китоб ва тўпламлар, видео ва фото ҳужжатлар каби бошқа манбаларни излаш, тўплаш, ўрганиш ва тарғиб этиш;

юқори технологияларга асосланган интернет тармоғи хизмати ҳамда ахборот-ресурс маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш;

ўрнатилган тартибда, мажмуанинг тарихий кўринишини сақлаган ва унга зарар етказмаган ҳолда ҳудудда зарур инфратузилмани шакллантириш, хизмат хилма-хиллиги ва сифатини ошириш, бу ерда дам олиш ва мазмунли ҳордиқ чиқариш учун қулай шароитлар яратиш;

мажмуани маданий этнографик туристик марказга айлантириш, унинг бу борадаги салоҳиятини ошириш ҳамда фаолиятини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Дерекция низоми, штатлар жадвалини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, Дерекцияни малакали ходимлар билан таъминлаш ва унинг самарали фаолият олиб бориши билан боғлиқ бошқа зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

Дерекция ходимлар штат бирликларини белгилаш тартиби ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги кўргазма ва галереяларга тенглаштирилсин.

4. Қуйидагилар:

Хоразм вилояти ҳокимлиги Дирекциянинг моддий-техник базасини яратиш, шу жумладан, идоравий жиҳозлар билан таъминлаш, Дирекцияни сақлаш харажатлари учун зарур маблағларни 2020 йилда Хоразм вилояти маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Дирекцияни сақлаш харажатлари учун зарур маблағларни назарда тутсин.

5. Дирекциянинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари;

Дирекциянинг асосий фаолиятидан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

“Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуасида турли тадбирларни ташкил этиш, манфаатдор жисмоний ва юридик шахсларга мажмуадаги заллар ва бошқа майдонларни ижарага бериш орқали ушбу объектларни доимий ишлатилишини таъминлансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири О. Назарбеков ва Хоразм вилояти ҳокими Ф. Эрманов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

 Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                                                           А.Арипов

  

 

Общие предложения: 0

239