ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1557 Совет Министров Республики Каракалпакстан 19/12/2018 03/01/2019 0

Обсуждение завершено

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси қошидаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-1557

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 9 август куни республикада санитар ҳолатни яхшилаш, маиший чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан ўтказилган йиғилишнинг 2018 йил 20 августдаги 14111-хҳ-сонли баёни билан тасдиқланган «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг 5-бандидаги «Маиший чиқиндилар тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мақбул тарифларни белгилаш» тўғрисидаги топшириқларига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси қошидаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда – «Тоза ҳудуд» ДУК) иқтисодий барқарори фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 12 январдаги 01-02/3-1686-сонли Қорақалпоғистон Республикаси «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун амалда белгиланган тарифлар  қиймати қайта кўриб чиқилиши ва янги тариф қийматлари белгиланишида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича хатига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2018 йил 22 ноябардаги 01-4048/1-сонли ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 22 ноябрдаги СМ/06-02/4035-сонли хатлари билан берилган таклифлари мақуллансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. «Тоза ҳудуд» ДУК (О.Генжебаев) туманлар ҳокимликлари ва «Тоза ҳудуд» ДУК туманлар бўлимлари раҳбарлари билан биргаликда тасдиқланган тарифлар асосида белгиланган тартибда шартномалар тузиш ишларини ташкил этсин;

тузилган шартномалар асосида чиқиндиларни ўз вақтида тегишли жойларга чиқариб ташлаш бўйича ишларнинг талаб даражасида бажарилишини таъминласин ва назорат қилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 27 сентябрдаги 672-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига (Б.Елманов), Ахборот агентлигига (Б.Нурабуллаев) «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши белгилаб қўйилсин.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нағметов зиммасига юклатилсин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

 

    Қ. Сариев

 

      Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг
2018 йил "___"  ___________
_____________- сонли
қарорига илова
Қорақалпоғистон Республикаси "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати учун янги тариф қийматлари
Хизматдан фойдаланувчилар Ўлчов бирлиги Тарифлар қийматлари, сўмда
Қўшилган қиймат
солиғисиз
Қўшилган қиймат солиғи билан
1 Жисмоний шахслар 1 одамдан бир ойга 2100 ____
2 Юридик шахслар 1 м3 учун 40 000 48 000

Общие предложения

99