Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
15524 Министерство энергетики Республики Узбекистан 04/03/2020 19/03/2020 0
Распоряжение Кабинета Министров
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 1010–ф-сон фармойишига мувофиқ “Қамчиқ довони орқали Оҳангарон-Пунгон магистрал газ қувурини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиши тугалланган иншоотларни фойдаланишга қабул қилишни таъминлаш бўйича
ID-15524

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 1010–ф-сон фармойишига мувофиқ “Қамчиқ довони орқали Оҳангарон-Пунгон магистрал газ қувурини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиши тугалланган иншоотларни фойдаланишга қабул қилишни таъминлаш мақсадида:

1. “Қамчиқ довони орқали Оҳангарон-Пунгон магистрал газ қувурини қуриш” инвестиция лойиҳаси бўйича қурилиши тугалланган иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссияси далолатномаси қуйидаги техник-иқтисодий кўрсаткичларга асосан тасдиқлансин:

Асосий воситаларнинг баланс қиймати          – 620 212,1 млн. сўм

шу жумладан:

қурилиш монтаж ишлари                                 – 469 313,8 млн. сўм;

асбоб ускуналар                                               – 139 754,9 млн. сўм;

бошқа харажатлар                                            – 11 143,4 млн. сўм;

газ қувурининг ўтказиш қуввати                       – 10 млрд.куб.м газ/йил.

2. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси У.Х. Сайидов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

          Бош вазири                                              А. Арипов

Общие предложения: 0

187