ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1546 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 19/12/2018 04/01/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати” танловини ўтказиш, техник ва санитария холати ҳамда энергия тежамкорлик кўрсаткичи бўйича «Энг яхши уй» сифат белгиси билан тақдирлаш учун кўп квартирали уйни танлаб олиш тартиблари тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида
ID-1546

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017—2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

техник ва санитария холати ҳамда энергия тежамкорлик кўрсаткичи бўйича «Энг яхши уй» сифат белгиси билан тақдирлаш учун кўп квартирали уйни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати” танловлари ҳар йили ташкил этилиб, уларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари февраль-март ойларида, учинчи босқичи апрель ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилиб, республика босқичи ғолиблари “18 апрель – Ўзбекистон Республикаси коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни” тантанали равишда тақдирланиши таъминлансин.

3. Танлов ғолибларини рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

4. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

 

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил “___” __________ ____ - сон қарорига 1-ИЛОВА

Туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур низом туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати” танловини ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Танловнинг мақсади – ширкатларнинг фаолиятини ривожлантириш, рағбатлантириш, энг яхши ширкатлар тажрибасини амалиётга тадбиқ қилиш, хонадон мулкдорлари ўртасида умумий мулкни бошқариш, сақлаш, фойдаланиш, уни асраб авайлаш ва ривожланишга кўмаклашишга ундашдан иборат.

3. Танловнинг асосий вазифалари:

туман (шаҳар), вилоят ва республикадаги энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатини аниқлаш;

танлов ғолиблари – энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини моддий рағбатлантириш;

хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатидаги кўп қаватли уй-жойларни бошқариш ва хизмат кўрсатишнинг сифатини оширишга ёрдам бериш.

4. “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати” танловини ўтказиш ва ғолибларни совринлар билан рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимиятлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари билан биргаликда ҳар йили “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати” танловининг туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичларини ўтказади.

6. Танлов қуйидаги 3 босқичда ўтказилади:

1-босқич – туман (шаҳар) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ўртасида;

2-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 1-босқич ғолиблари ўртасида;

3-босқич  республика бўйича 2-босқич ғолиблари ўртасида.

7. Танлов комиссияси жойларда танлов ўтказиш жараёнлари тўғрисида оммавий-ахборот воситалари орқали кенг тарғибот ишларининг амалга оширилишини таъминлайдилар.

8. Танловда белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва тегишли маъмурий-ҳудудий тузилишда жойлашган ширкат иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш ҳуқуқи белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганига бир йилдан кам бўлмаган ширкатларга берилади.

9. Ширкатнинг танловда иштирок этиши, ширкатнинг умумий йиғилишида кўриб чиқилади ва унинг натижасига кўра баённома тузилиб қарор қабул қилинади.

10. Танловда қатнашиш учун, ширкат танлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади (ширкат бошқаруви раиси томонидан имзоланган хат орқали) ва аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

ширкат аъзолари умумий йиғилишининг баённомаси;

ширкат фаолиятига оид 1-иловада рўйхати қайд этилган маълумотлар.

11. Танлов комиссиясига тақдим қилинадиган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт. Танлов комиссияси ширкатлар тақдим қилган маълумотларни (хужжатларни) ўрганиб чиқиб, танловда иштирок этишга рухсат бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

12. Биринчи ва иккинчи босқичда ғолиб бўлган ширкат танловнинг иккинчи ва учинчи босқичида иштирок этиши учун туман (шаҳар), вилоят комиссияси қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

танлов комиссиясининг ширкатнинг туман (шаҳар), вилоятда ўтказилган танлов ғолиби бўлганлиги тўғрисидаги қарори нусхаси;

танловнинг туман (шаҳар), вилоят босқичида комиссия аъзоларининг ширкатдаги ҳолатни ўрганиш ва ширкат аъзолари билан ўтказган сўровлар натижалари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ.

3-боб. Танлов комиссияси таркиби ва иштирокчиларни баҳолаш тартиби

13. Танлов комиссияси таркиби биринчи ва иккинчи босқичларда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади ва унинг таркибига қуйидагиларни киритиш тавсия этилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Тошкент шаҳрида – Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳри туманларида – уй-жой коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари – танлов комиссиянинг раиси;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси (бўлим) бошлиғи (Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари) – танлов комиссияси ўринбосари;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи (шаҳар ва туманларда уй-жой хизмат кўрсатиш бўлими ходими) – танлов комиссияси котиби;

вилоят ва туман (шаҳар) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмаси, оқсоқоллар кенгаши раислари, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология бўлими бошлиқлари ва бошқалар.

Учинчи босқичда танлов комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланади.

14. Танлов комиссияси ишига раҳбарлик танлов комиссияси раиси, у бўлмаган вақтда унинг ўринбосари томонидан амалга оширилади. Танлов комиссияси йиғилишида комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этмаса, унинг қарорлари хақиқий ҳисобланмайди.

15. Танлов комиссиясининг иштирокчиларни баҳолаш тартиби:

ушбу Низом бўйича танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган объектларни кўздан кечиради ва баҳолайди;

танлов ғолибларини умумий баллар сонини ҳисоблаш йўли билан аниқлайди. Бир нечта танлов қатнашчиларининг баллари сони тенг бўлганда ғолиб комиссия аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан аниқланади;

овоз беришда ҳар бир комиссия аъзоси битта овозга эга бўлади;

танлов якуни танлов комиссияси раиси ва комиссия аъзолари томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади.

16. Танлов қатнашчилари икки босқичли мезонлар асосида баҳоланади:

биринчи босқичда - ширкатга Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонунига мослиги юзасидан баҳо берилади;

иккинчи босқичда - ширкатнинг кўп хонадонли уй-жойлар ва унга туташ ҳудудларга хизмат кўрсатишда эришилган натижаларга баҳо берилади.

4-боб. Танловни ўтказиш тартиби

17. Танлов ҳар бир босқичда тегишлигича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар), ҳокимлари ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланган танлов жадвали асосида ўтказилади.

Танлов комиссияси томонидан танлов ўтказиш юзасидан қабул қилинган қарорда қуйидагилар ўз аксини топган бўлиши лозим:

танлов ўтказилишини эълон қилиш;

танлов қатнашчиларидан ариза қабул қилиш;

танлов иштирокчиларини баҳолаш;

танлов якуни бўйича қарор қабул қилиш;

танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни мукофотлаш.

18. Танлов ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий оммавий-ахборот воситаларида ва тегишли идора (органнинг) расмий веб-сайтида эълон қилинади.

19. Танлов иштирокчилари ҳисобланган ширкатларни баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

танлов комиссияси томонидан ширкатнинг уй-жойлар (уйлар) ва унга туташ бўлган ҳудудда (ширкатнинг ер участкасида) умумий мулкни сақлаш бўйича иш натижалари билан танишиш;

ширкатда тафтиш комиссияси сайланганлиги ва унинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумот (ширкат устидан умумий назорат);

ширкат бошқаруви таркибига кирмаган аъзолари ўртасида сўровлар олиб бориш.

Сўровни ўтказиш гуруҳлари таркиби танлов комиссияси томонидан танлов иштирокчиларини объектив баҳолашни таъминлаш ва сўров жараёнини шаффоф олиб бориш учун ва ширкатларга ён босиш имкониятларини чеклашни кўзда тутиб тузилади.

20. Ширкат сўровида иштирок этган респондентларнинг сони ширкат умумий аъзоларининг 20 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

21. Ширкат аъзоларининг сўров натижалари умумлаштирилиб, тўлдирилган сўровномаларнинг асл нусхалари билан танлов комиссиясига тақдим этилади.

Танлов комиссияси аъзолари томонидан ширкат жойлашган жойда умумий мулкни ва унга туташ бўлган ҳудудни сақлаш учун ширкат фаолиятини баҳолаш бўйича натижалар танлов комиссиясига 1-иловага мувофиқ тақдим этилади.

22. Танлов комиссияси аъзолари ширкат аъзолари ва бошқарув органларини анкета саволлари бўйича суҳбатдан ўтказадилар ва олинган жавобларга қараб баҳолайдилар (2-илова).

Ширкатнинг умумий баҳоси ҳар бир мезон учун ҳисоб-китоблар суммаси сифатида 2 ва 3-иловаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

23. Танлов комиссияси ҳар бир иштирокчининг умумий баҳоси асосида танлов ғолибларини коллегиал равишда аниқлайди ва танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланган баённома билан ширкатларнинг эгаллаган ўринларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади.

24. Иккинчи ва учинчи босқичда танлов комиссияси ширкатларни баҳолашда, олдинги босқичдаги танлов комиссиясининг баҳолашидан қатъий назар, мустақил равишда ҳар бир баҳолаш мезонлари бўйича иштирокчиларни баҳолайди.

5-боб. Танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш

25. Танловнинг туман (шаҳар) босқичи натижаси туман (шаҳар) хокимияти томонидан, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмаси кўмагида уюштириладиган туман (шаҳар) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари йиғилишида эълон қилинади.

26. Танловнинг вилоят босқичи натижаси вилоятнинг ҳар бир туман (шаҳар) ширкатлари вакилларининг иштирокида ўтказиладиган йиғилишда эълон қилинади.

27. Танловнинг республика босқичи натижаси танлов комиссиясининг якуний йиғилишида эълон қилинади.

Республика танлов комиссиясининг баённомасига асосан Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг танлов ғолибларини тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.

28. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан куйидаги совринлар билан мукофотланадилар:

Туман (шаҳар) босқичи ғолибларига:

I ўрин учун – сантехник-слесарь учун асбоблар тўплами, перфоратор, аравача;

II ўрин учун – сантехник-слесарь учун асбоблар тўплами;

III ўрин учун – махсус кийим.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар босқичи ғолибларига:

I ўрин учун – компьютер, принтер 3/1, ўт ўриш аппарати тўплами;

II ўрин учун – электро сварка, газосварка ва пластик трубаларни улаш учун пайвандлаш ускуналари, болгарка;

III ўрин учун – перфоратор, махсус кийим.

Республика босқичи ғолибларига:

I ўрин учун – маҳаллий ишлаб чиқарилган кичик ҳажмли махсус автомобиль ёки аравачали мотоцикл;

II ўрин учун – маҳаллий ишлаб чиқарилган махсус аравачали мотоцикл ёки мотороллер;

III ўрин учун – электро сварка, газосварка ва пластик трубаларни улаш учун пайвандлаш ускуналари, болгарка, мотоарра.

6-боб. Якуний қоидалар

29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-илова

Ширкат томонидан танловга тақдим қилинадиган малумотлар рўйхати

I. Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати ҳақида умумий маълумотлар

1. Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатининг тўлиқ номланиши;

2. Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатининг манзили;

3. Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатининг давлат рўйҳатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг санаси ва рақами;

4. ХУЖМ ширкатида жойлашган уйлар сони, ҳар бир уйдаги турар жой ва нотурар жойларнинг сони;

5. ХУЖМ ширкатида ноқонуний объектлар сони ва уларнинг бугунги кундаги ҳолати (буздуриш, судга даво аризалар киритиш);

6. Ширкат бошқарувининг таркиби (бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларининг фамилияси, исми, шарифи, алоқа телефонлари);

7. ХУЖМШда “Обод уй” дастури бўйича электрон база яратилганлиги тўғрисидаги маълумот;

8. Бир йил давомида ширкат аъзоларидан келиб тушган шикоят ва аризаларнинг ижроси тўғрисидаги маълумот;

9. Ширкатнинг штат бирлиги бутланганлиги тўғрисидаги маълумот;

10. Ширкатнинг моддий техник таъминоти тўғрисидаги маълумот.

II. ХУЖМШининг кўп қавали уй-жойлар (уйлар) ва ширкатнинг ер участкасида умумий мулкни сақлаш бўйича фаолияти тўғрисида маълумот

 

11. Ширкатнинг умумий мулкинини сақлаш ва таъмирлаш бўйича режаси борми:

жорий йилга                                                 ҳа £                                       йўқ £

кейинги 2-3 йилга                                       ҳа £                                       йўқ £

12. Даромад ва харажатлар сметасини аниқлаш учун асос (кераги кўрсатилсин):

________ ўтган йил учун даромадлар сметаси;

________ ўтган йил учун харажатлар сметаси;

________ ўтган йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси;

________ жорий йил учун иш режаси;

________ бошқалар ___________________________________________.

13. Ширкат аъзоларининг умумий мулки, ер участкаси ва ширкат
мол-мулкини сақлаш харажатлари учун тасдиқланган мажбурий тўлов миқдори __________ сўм/кв.м.

 

 

14. Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик миқдори:

      2017 йилда ____________ минг сўм, ойлик тўловдан ______%;
      2018 йилда ____________ минг сўм, ойлик тўловдан ______%.

15. Коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарзларнинг миқдори:

      2017 йилда ____________ минг сўм, ойлик тўловдан ______%;
      2018 йилда ____________ минг сўм, ойлик тўловдан ______%.

16. 2018 йил учун ширкатнинг ўз маблағлари хисобидан бажарилиши назарда тутилган таъмирлаш ишлар рўйхати:

Уй манзили

Иш ва таъмирлаш тури

Табиий ифодадаги ҳажми

Қиймати (минг сўм)

 

 

 

 

3. Қўшимча маълумот

Сизнинг фикрингизча:
ширкатингиз туман (шаҳар)нинг бошқа ширкатларидан қандай илғор тажрибаси билан аҳолига хизмат кўрсатишда фарқ қилади;
бу илғор тажрибани қандай қилиб бошқа ширкатларга тадбиқ қилиш мумкин;
нима учун ширкатингиз “Энг намунали ширкат” номига даъвогарлик қиляпти.

Туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-илова

Ширкат аъзолари ва бошқарув органлари учун анкета саволлари

т/р
Саволлар
Жавобнинг баҳоланиши (балл)
Ширкат аъзолари учун саволлар
1.

Ширкат раиси ва бошқарувини сайлаш қачон ва қай тарзда амалга оширилди (умумий йиғилиш баённомасини иштирокчиларнинг рўйхати, манзиллари кўрсатилган ҳолда тақдим қилинсин)?


 
2.

Ширкат раиси "Коммуналўкув" ДУК марказида ўқиганлиги тўғрисидаги сертификатга эгами?


 
3.

Сизнинг ширкатингизда умумий йиғилишлар бир йилда неча марта ва қандай ўтказилган? Ширкатнинг қанча аъзолари унда иштирок этган (охирги йиғилиш баённома нусхасини, иштирокчилар сонини кўрсатган ҳолда тақдим қилинади)?


 
4.

Уй-жой мулкдорлари ширкат ишларида қайси масалаларни ҳал қилишда иштирок этади (ёки жалб қилинади)?


 
5.

Ширкат аъзолари ширкат фаолиятини қандай назорат қиляпти?


 
6.

Ширкатга уй-жой мулкдорларининг мулк эгалари манфаати учун маблағларни сарфлашга бўлган ишонч даражаси?


 
7.

Ширкат аъзоларининг уйга кўрсатилаётган хизмат даражасидан қониқиши (умумий мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш)?


 
8.

Ширкатда тафтиш комиссияси сайланганми ва унинг иш фаолияти қандай ташкиллаштирилган (ширкат устидан умумий назорат)?


 
Ширкат бошқарув органлари учун саволлар
9.

Даромад ва харажатлар сметасининг тасдиқланиши, умумий мулкни сақлаш учун ажратиладиган маблағ миқдорини тасдиқлаш қандай амалга оширилди? Ширкатнинг нечта аъзоси бу жараёнда иштирок этди (умумий йиғилиш баённомасидан олинган кўчирма)?


 
10.

Умумий йиғилиш қарорларини бажариш, иш режаларини амалга ошириш, даромадлар ва харажатлар сметаларини амалга ошириш учун ширкат бо

 

шқаруви кенгаши неча марта ширкат аъзоларига ахборот берган (охирги ҳисоботнинг нусхасини илова қилисин)?

 
11.

Текширув комиссияси қачон, қаерда ва ким томонидан қандай таркибда сайланганлиги тўғрисида ва унинг йиғилишлар ўтказганлиги тўғрисида ахборот беринг (баёномадан нусхани илова қилинг)?


 
12.

Ширкатнинг якуний молиявий-хўжалик фаолияти текшируви охирги марта қачон ўтказилди (охирги текшириш натижаларига кўра, текширув комиссиясининг ҳисобот нусхасини илова қилинг)?


 
13.

ХУЖМ ширкатида бухгалтерия ҳолати?


 
14.

Турли масалалар ечимини топишда уй-жой мулкдорларининг манфатлари қандай ҳисобга олинади?


 
15.

Ширкат аъзоларини низом мазмуни, ширкат ва ширкат аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бошқарув қарорлари ва умумий йиғилиш, ўтказилган ширкат кенгашининг йиғилишлари ҳақида қайси тартибда маълумот берилади?


 
16.

Умумий мулкни сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича жорий ва истиқболли (2-3 йил) иш режаларининг мавжудлиги?


 
17.

Қарздорликни камайтириш бўйича ширкат томонидан олиб борилаётган ишлар?


 
18.

Ширкат ходимлари ўз малакасини қаерда оширишади (ходимлар малакасини оширганлиги ҳақида тўлиқ маълумот)?


 
19.

Ким ҳал этган ва қай тарзда:

уйни бошқаришни (бошқарув кенгаши, ижро этувчи директори, ихтисослаштирилган ташкилот билан тузилган шартнома орқали)?

уйнинг умумий фойдаланиш жойларига хизмат кўрсатишни (мулкдорлар ҳисобига, ширкатнинг штатдаги ходимлари, шартномалар бўйича ихтисослашган ташкилотлар ва бошқалар билан)?


 

 

Жами (балл):

 

Изоҳ: саволга 80%дан кўп тўғри жавоб берилса – 8-10 балл, саволга 60% дан кўп жавоб берилса – 5-7 балл, саволга 30%дан кўп жавоб берилса – 3-5 балл, саволга 30% дан кам жавоб бўлса - 2 балл берилади.

Туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 3-илова

 

Ширкатни бахолашдаги асосий кўсаткичлар

Т/р

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Балл

1.

Уйнинг асосий тузилмалари ва қурилиш элементларининг техник холати (фасад, том қисми ва бошқалар).

балл

1 дан
5 гача

2.

Умумий фойдаланиш майдонларининг техник холати (техник йўлаклар, чердаклар, ертулалар ва бошқалар).

балл

1 дан
5 гача

3.

Уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларининг ва жихозларнинг техник ҳолати.

балл

1 дан
5 гача

4.

Туташ худудларнинг сақланиши (туташ худуднинг санитар, йўлакларнинг, болалар майдончаларининг холати, контейнерлар турадиган майдонларнинг жихозланиши).

балл

1 дан
5 гача

5.

Туташ худудларнинг эстетик холати: майдонларнинг кўкаламзорлаштирилганлиги, майсазорлар, гуллар ва бошқалар.

ҳа/йўқ

5/0

6.

Умумий фойдаланиш майдонларининг эстетик холати

балл

1 дан
5 гача

7.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг мавжудлиги.

ҳа/йўқ

5/0

8.

Уй-жой коммунал хизматлари учун тўловларни йиғиш суммаси фоиз хисобида.

балл

1 дан
5 гача

9.

Уйларнинг ички муҳандислик ускуналари ҳамда жихозларини модернизация қилиш ва техник қайта жихозлаш. Замонавий энергия тежовчи технологияларни жорий этиш.

ҳа/йўқ

5/0

10.

Ўрнатилган хисоблагичларнинг мавжудлиги.

ҳа/йўқ

5/0

11.

Бюджетда, ресурс етказиб берувчи ва бошқа ташкилотларга тўланадиган қарзлар йўқлиги.

ҳа/йўқ

5/0

12.

Кўп қаватли уй-жой жойлашган жойдаги ерларни ва шу уйга кирувчи бошқа кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкасини шакллантириш ва унинг кадастр рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги хужжатларнинг мавжудлиги.

ҳа/йўқ

5/0

13.

Кўп хонадонли уйнинг ёнғинга қарши холати (давлат ёнғин хафвсизлиги органларининг кўрсатмаларига мувофиқлиги, белгиланган хар бир кўрсатманинг 10% ни бажарганлиги учун бир балл берилади).

балл

1 дан
10 гача

 

Жами:

балл

 

Изоҳ: Ширкатни бахолашдаги асосий кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги қонуни ва уй-жой кодекси талаблари асосида баҳоланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил “___” __________ ____ - сон қарорига 2-ИЛОВА

Техник ва санитария холати ҳамда энергия тежамкорлик кўрсаткичи бўйича «Энг яхши уй» сифат белгиси билан тақдирлаш учун кўп квартирали уйни танлаб олиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб.Умумий бўлим

1. Ушбу Низом техник ва санитария холати ҳамда энергия тежамкорлик кўрсаткичи бўйича «Энг яхши уй» сифат белгиси билан тақдирлаш учун кўп квартирали уйни танлаб олишни ташкиллаштириш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Танловнинг асосий мақсади – кўп квартирали уйларга туташ худудни ободонлаштириш даражасини ошириш, бинолар ва худудларнинг тозалигини ва уларнинг санитария ҳолатини таъминлаш, аҳолининг кўп квартирали уй-жой ва уйларга туташ худудлардан оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш борасида маъсулиятини оширишдан иборат.

Танлов туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ташкиллаштирилади.

3. «Энг яхши уй» сифат белгиси учун кўрик танлов туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ташкиллаштирилади. Ғолибларга топшириладиган «Энг яхши уй» сифат белгиси туман (шаҳар) ҳокимликлари резерв жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2-боб. Танловни ўтказиш тартиби

4. Танловга тайёргарлик босқичи қуйидагиларни ўз ичига олади:

танлов комиссиясини тузиш;

танлов хужжатлари пакетини тайёрлаш;

танлов ўтказилиши тўғрисида ахборотни оммавий-ахборот воситалари орқали хабар бериш.

5. Танловда фойдаланишга топширилганига 5 йилдан кам бўлмаган кўп квартирали уйлар қатнашиш хуқуқига эгадирлар.

6. Кўп квартирали уйларнинг танловда иштирок этиш учун туман (шаҳар) танлов комиссияси номига ушбу ҳудуддаги хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати (бошқарув компания)лари раислари ариза билан 1-иловага мувофиқ мурожат қиладилар.

7. Танлов комиссияси жойларда танлов натижалари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали жойларда кенг тарғибот қилиниши таъминлайдилар.

8. Танловни ўтказиш учун танлов комиссияси тузилади ва шаҳар (туман) ҳокимлари қарори билан комиссия таркиби тасдиқланади.

9. Танлов комиссияси таркиби муҳандислик билан боғлиқ касб эгаларининг кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, бошқариш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ тажрибаси бўлган ҳамда жамоатчилик ишончини қозонган тоқ таркибли мутахассислардан ташкил топади.

10. Танлов комиссиясининг асосий вазифалари – танлов ҳужжатларини тайёрлаш, танловни ўтказишни ташкил қилиш, танловга таллуқли ҳужжатларни танлов иштирокчиларига ва бошқа манфаатдор идораларга тарқатиш, танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган таклифларни (аризаларни), таҳлил қилиш ҳамда танлов натижаси бўйича энг яхшиларини саралашдан иборат.

11. Танлов комиссияси:

ушбу Низом билан тасдиқланган мезонлар бўйича танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган объектларни кўздан кечиради ва 2-иловага мувофиқ баҳолайдилар;

танлов ғолибларини умумий баллар сонини ҳисоблаш йўли билан аниқлайди. Бир нечта танлов қатнашчиларининг баллари сони тенг бўлганда ғолибни комиссия аъзолари очиқ овоз бериш йўли аниқлайди;

овоз беришда ҳар бир комиссия аъзоси битта овозга эга бўлади;

танлов якуни ҳамда натижалари юзасидан танлов комиссияси раиси, ўринбосари, котиби ва комиссия аъзолари томонидан имзоланган баённома расмийлаштирилади.

3-боб. Танловда иштирок этиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

12. Танловда иштирок этиш учун даъвогарлар куйидаги ҳужжатлар ва материалларни такдим этадилар:

иштирок этиш учун анкета-ариза 1-иловага мувофиқ;

уйнинг ва унга туташ худуднинг фотосурати (асосан уйнинг техник ва санитар ҳолатлари тасвирланган, 10х15см.дан кичик бўлмаган ўлчамда 15 тадан кам бўлмаган рангли фотосуратлар);

низомда кўзда тутилган мезонларни инобатга олган холда CD-дискдаги давомийлиги 5-7 дақиқа бўлган видеолавҳа;

кўп квартирали уйнинг техник паспорти (режаси) нусхаси;

иссиқлик энергиясидан, сувдан, ва бошқа ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича ҳамда уларнинг йўқотилишини пасайтиришга қаратилган кўп квартирали уй-жой мулкдорлари ёки ширкат (бошқарувчи компания) томонидан ишлаб чиқилган тадбир (дастур) режаси нусхаси;

хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати (бошқарувчи компания)нинг йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида тақдим қилган ҳисоботи юзасидан ўтказилган йиғилиш баённомаси мулкдорлар томонидан тасдиқланганлиги (нусхаси);

кўп квартирали уй-жой мулкдорлари кенгаши раиси ёки мулкдорлар бошқаруви раисининг иши тўғрисидаги мулкдорларнинг умумий йиғилиши баённомаси нусхаси.

13. Танловда иштирок этиш учун даъвогарлар ҳужжатлар ва материалларни кўрсатилган танлов комиссиясига такдим этадилар.

4-боб. Танловда иштирок этиш шартлари

14. Даъвогарлар танловда иштирок этиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

кўп квартирали уй-жойларга кириш йўлагининг ҳолати ва унинг озодаликда сақланиши;

кўп квартирали уйларнинг конструктив элементларининг техник ҳолати (йўлакка кириш қисмидаги цокол, эшикбоши, соябоннинг бузилмаганлиги);

кўп квартирали уй фасадининг техник ҳолати (тарновларнинг бутлиги ва созлиги, ундан оқиб тушаётган сувнинг майсазорга келиб тушаётган қисмида ариқчаларнинг мавжудлиги, карниз ва айвонлар (балкон) плиталари ва бошқа қисмларнинг бузилмаганлиги);

зинапоя майдончасининг техник ҳолати (фурнитураларининг созлиги ва дераза ромларида ойна мавжудлиги, зинапояларнинг созлиги, кодли кириш эшиги ўрнатилганлиги, барча кириш йўлакларида таъмирлаш ишлари ўтказилганлиги);

уйнинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатида кадастр хужжатларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;

танловга тақдим қилинган кўп квартирали уй-жойларда ахборот берувчи белгилар мавжудлиги (кўча номи, уй номери мавжудлиги ва унинг холати, бинонинг сон белгиси, йўлак сони, хонадонлар кўрсатилган йўлак белгилари, эълонлар доскаси);

сув ва газ таъминоти, электр, иссиқлик тизими, канализация, ертўла ва том қисмларининг техник ҳолати;

энергия тежаш технологияси ва ёритиш ускуналарининг эстетик элементларини қўллашни инобатга олган ҳолда умумий фойдаланиш объектларини ёритилиши;

болалар ва спорт майдончаларини кичик архитектура формалари билан жихозланиши (тренажёрлар, қумли уйингоҳ, болалар тоғчаси, арғумчоқлар);

кўп квартирали уй атрофининг кўкаламзорлаштирилиши, уй олди ҳудудларининг тоза ҳолда сақланиши ва ундан фойдаланиши;

уй олди дам олиш ҳудудида ўриндиқлар ва аҳлат қутиларининг мавжудлиги, уларнинг ҳолати;

кўп квартирали уй ва уй олди ҳудудларида ёнғин хавфсизлиги талабларининг бажарилганлиги;

кўп квартирали уй умумий етказиладиган коммунал ресурсларни (газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув) ҳисоблаш асбоблари билан таъминланганлиги ҳолати;

ногиронлар ва ҳаракатлари чекланган фуқароларнинг уйга чиқишлари учун махсус мосламаларнинг мавжудлиги (пандус, перил ва бошқалар);

кўп квартирали уйда яшовчи фуқароларнинг уй-жой коммунал хизматлари учун (3 ойдан ортиқ) муддати ўтган қарздорликларининг йўқлиги;

танловда иштирок этиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши;

уй-жой мулкдорлари томонидан ўтказиладиган умумий тадбирларни ташкиллаштиришда уй эгаларининг иштироклари.

7-боб. Танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш

15. Танлов комиссиясининг баённомасига асосан туман (шаҳар) ҳокимининг танлов ғолибини «Энг яхши уй» сифат белгиси билан тақдирлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинади.

Танловнинг натижалари туман (шаҳар) ҳокимияти томонидан, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмаси кўмагида уюштириладиган туман (шаҳар) хусусий уй-жой мулкдорлари йиғилишида эълон қилинади.

«Энг яхши уй» сифат белгиси уйнинг олд қисмига ўрнатилади.

«Энг яхши уй» сифат белгиси билан уйни тақдирлаш учун қабул қилинган туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ғолиб уйга хизмат қиладиган ширкат (бошқарув компанияси)га агар улар бўлмаганда уй-жой мулкдорлари томонидан сайланган шахсга тантанали равишда туман (шаҳар) ҳокими томонидан топширилади.

8-боб. Якуний қоидалар

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Техник ва санитария холати ҳамда энергия тежамкорлик кўрсаткичи бўйича «Энг яхши уй» сифат белгиси билан тақдирлаш учун кўп квартирали уйни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-иловаси

Юнусобод тумани “Энг яхши уй” сифат белгиси бўйича танлов комиссияси раисига

АРИЗА ШАКЛИ

Танловда иштирок этиш учун ариза

“Энг яхши уй” сифат белгиси билан тақдирлаш учун ўтказиладиган танлов иштирокчилари рўйхатига бизнинг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси 3-уйни қўшишингизни сўрайман.

Бизнинг уйимизнинг биноси 1987 йил 23 апрелида фойдаланишга топширилган.

  1. Уйимиз ҳақида қисқача маълумот______________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

  1. Ариза киритувчилар, ҳақидаги маълумотлар: ____________________

(ширкат раиси, уй бошиси,

___________________________________________________________

бошқарув ташкилот раиси, фамилияси, исми, шарифи, телефон рақамлари)

__________________________________________________________.

  1. Илова: Суратлар ва видеотаъсвир туширилган маълумотлар.

Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати раиси

______________________________________________

(имзо, фамилияси, исми, шарифи)

м.ў.

Техник ва санитария холати ҳамда энергия тежамкорлик кўрсаткичи бўйича «Энг яхши уй» сифат белгиси билан тақдирлаш учун кўп квартирали уйни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-иловаси

“Энг яхши уй” сифат белгиси билан тақдирлаш учун саволлар мезони

тр

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Балл

1.

Кўп қаватли уйнинг техник ва санитар ҳолати

уйнинг фасад қисми

балл

1 дан
5 гача

уй фасадининг цоколи (деворнинг паст қисми)

балл

1 дан
5 гача

уйнинг атрофидаги бетон йўлак (отмостка)

балл

1 дан
5 гача

уйнинг том қисми

балл

1 дан
5 гача

уйнинг ертўласи қисми

балл

1 дан

5 гача

кўча ва уй номи кўсатилган белгининг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

2.

Уйга кириш йўлакларининг техник ва санитар ҳолати

уйга кириш йўлагидаги ёритгичлар мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уй ичидаги кириш йўлакларида ёритгичлар мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

кодли қулфли темир эшикларнинг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уйга кириш йўлагидаги деразаларнинг бутлиги ва холати

балл

1 дан
5 гача

уйга кириш йўлагининг техник ҳолати

балл

1 дан
5 гача

уйга кириш йўлагининг санитар ҳолати

балл

1 дан

5 гача

3.

Энергия тежовчи қурилмаларнинг мавжудлиги

уйга ичидаги кириш йўлакларида замонавий иссиқлик сақловчи ойналар мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уйнинг фасадини иссиқлигини сақлаш учун ишлар олиб борилганлиги

ҳа/йўқ

5/0

кириш эшикларида эшикни секин ёпувчи мослама мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

уйнинг иссиқлик тармоғида автоматлаштирилган таъминот бошқарув тизими мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

4.

Ертўла ва томга чиқиш жойларида қулфлаш мосламалари мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

5.

Уйнинг таркибида болалар ўйин майдончаси учун кичик меъморий шаклларга киритилган иншоатларнинг мавжудлиги

болалар тоғчаси (сирпанжиғ)

ҳа/йўқ

5/0

арғумчоклар (качели)

ҳа/йўқ

5/0

каруселлар

ҳа/йўқ

5/0

қум майдони

ҳа/йўқ

5/0

болалар ўйин майдончасининг атрофи ўралганлиги

ҳа/йўқ

5/0

6.

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун кичик меъморий шаклларни ўз ичига олган тузилмалар мавжудлиги

турниклар

ҳа/йўқ

5/0

кўча тренажёрлари

ҳа/йўқ

5/0

бруслар

ҳа/йўқ

5/0

швед девори

ҳа/йўқ

5/0

тўп ўйинлари учун майдончалар мавжудлиги (валейбол, минифутбол ва баскетбол майдончалари)

ҳа/йўқ

5/0

7.

Дам олиш жойларининг мавжудлиги ва уларнинг ҳолати

ўриндиқлар

ҳа/йўқ

5/0

урналар

ҳа/йўқ

5/0

шахмат ва шашка ўйини учун столлар

ҳа/йўқ

5/0

теннис столи

ҳа/йўқ

5/0

8.

Майсазор ва гулзорларнинг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

9.

Пиёдалар учун йўлакларнинг мавжудлиги

ҳа/йўқ

5/0

10.

Уй олди йўлларининг асфальтланганлиги (бетонланганлиги)

балл

1 дан
5 гача

11.

Қаттиқ турдаги маиший чиқиндиларни йиғиш учун контейнер майдонлари ва контейнерларнинг холати

балл

1 дан
5 гача

12.

Уй олдига экилган яшил худудларнинг ҳолати

дарахтларнинг оқланганлиги

ҳа/йўқ

5/0

дарахтларга шакл берилганлиги

ҳа/йўқ

5/0

13.

Меҳмонлар учун автотураргох

ҳа/йўқ

5/0

14.

Итларни сайр қилдириш учун майдон

ҳа/йўқ

5/0

15.

Ёғингарчилик сувларини қочириш каналларининг техник ва санитар ҳолати

балл

1 дан
5 гача

16.

Ёнғин хавфсизлиги бурчаси ва унинг анжомлари мавжудлиги (қум солинган қути, багор, болта, лом, кашма)

ҳа/йўқ

5/0

 

Жами:

балл

 

 

 

Общие предложения

1111