ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1544 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 18/12/2018 02/01/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-1544

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 27 ноябрь ПФ-5584-сонли Фармонини бажариш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисида” 2000 йил 25 июль 283-сонли қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000й. 7-сон, 42-модда) хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13 банди тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Абдуҳакимов А.А. зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                                        А.Арипов

Общие предложения

869