ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1522 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 17/12/2018 01/01/2019 72

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-1522

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

Олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ олий ва ўрта махсус таълим тизимини модернизация қилиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Иқтисодиётнинг реал сектори ва ижтимоий соҳанинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлаш бўйича янги замонавий таълим босқичлари, йўналишлари ва мутахассисликлари очилиши халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим ва ўрта махсус тизимини яратиш энг устувор вазифадир.

Мамлакатимизда узлуксиз таълим ва илм-фан тизимини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли изчил ишлар юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур бўлган шароитларни таъминлашга замин яратди.
 

Шу билан бирга, амалга оширилаётган ишларнинг таҳлили олий таълим тизими олдида турган вазифаларни самарали ташкил қилиш, амалга оширишга тўсқинлик қилаётган айрим муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан:

биринчидан, олий ва ўрта махсус таълим тизимида ўқитишни ташкил этиш жараёни, таълим бераётган профессор-ўқитувчилар томонидан фан мазмунини етказиш ва таълим олаётган талабаларни ўзлаштириш ҳамда уларнинг билимини тўғри баҳолаш тизими талаб даражасида эмас;

ўқув жараёнини замонавий технологиялар асосида ташкил этиш борасида таълим дастурлари мазмуни ва уларни янгилаб бориш суръатлари бугунги кунда изчил ривожланаётган иқтисодиёт тармоқлари ва меҳнат бозорининг ўзгарувчан талабларига тўлақонли жавоб бермайди;

иккинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг ўз устида доимий ишламаганлиги, билими, педагогик кўникмаси ва маҳоратининг пастлиги, инновацион таълим технологияларидан фойдаланмаганлиги битирувчиларни буюртмачи (иш берувчи) талабига жавоб бермаслигига олиб келди;

республикада олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига талабаларни қабул қилишни режалаштиришнинг мақбул механизмлари ишлаб чиқилмаганлиги натижасида меҳнат бозори ва таълим хизматлари бозори ўртасида номутаносиблик келиб чиқишига асос бўлди;

учинчидан, олий таълим ва ўрта махсус муассасалари инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказларига айланмаганлиги, тегишли соҳаларда мавжуд муаммо ва камчиликларнинг тизимли ўрганилмаганлиги соҳада илм-фан йўналишларининг ривожланмаганлигига олиб келди;

тўртинчидан, олий ва ўрта махсус таълимининг ижтимоий мавқеи ва нуфузи, ходимлари меҳнатини рағбатлантириш тизими паст даражада бўлганлиги аксарият ҳолатларда соҳада кўплаб муаммоларнинг сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда;

марказлашган ҳолда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари раҳбар кадрларини тайинлаш, уларнинг ташкилий тузилмаларини тасдиқлаш тартиблари таълим муассасалари бошқарувини самарали ташкил этиш ва зиммасига юклатилган вазифаларнинг жадал суръатларда ижросини таъминлашда муайян муаммоларни келтириб чиқармоқда;

бешинчидан, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги замонавий ахборот-коммуникация техника ва технологиялари бошқаруви, ўқув-жараёнини ташкил этиш, дастурий воситаларни таълим мазмунига сингдириш масалалари талаб даражасида эмас;

олий ва ўрта махсус таълим тизими моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, уларни замонавий ўқув лабораториялари ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари билан таълим йўналишларининг дастурлари талабларига мувофиқ равишда таъминланмаган.

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларига мувофиқ халқаро талабларга мос олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни сифатли тайёрлашни ташкил этиш борасида олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. 2019 йил 1 январдан:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда - Марказ) тугатилсин ва унинг бўшаётган штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тугатилаётган Марказнинг барча ҳуқуқлари, активлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Марказ ходимларини иш билан таъминлаш юклатилсин.

3. Марказининг Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, Метрологик назорат хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ҳамда тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг идоравий бўйсунувига ўтказилсин.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Республикада олий таълим сифатини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатлар) илмий даражаларига эга ходимларига 30 фоиз, фан доктори (Doсtor of Science) (ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатлар) илмий даражасига эга ходимларига 35 фоиз ойлик иш хақига устамалар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш;

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига марказий аппарат ходимларига Вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

олий ва ўрта махсус таълим таълим тизимида хизмат қилган умумий иш стажи учун лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ойлик устамалар тўлаш:

3 йилдан 5 йилгача – 10 фоиз; 5 йилдан 10 йилгача – 20 фоиз; 10 йилдан 20 йилгача – 30 фоиз; 20 йилдан ортиқ – 40 фоиз;

хизмат вазифаларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариб келаётган ходимларга лавозим маошининг 200 фоизи миқдоригача ойлик устамалар белгилаш хуқуқини бериш.

6. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, бошқа идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарларини тайинлаш;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳа институтлари, фан-таълим муассасалари, ишлаб чиқарувчи корхоналар шунингдек, олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими соҳасида етакчи халқаро ва хорижий компаниялар мутахассис ва экспертларини консультантлар сифатида ишга жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва бошқа тўловлари миқдорларини шартнома асосида мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.

7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

олий таълим муассасаларининг ташкилий тузилмалари олий таълим муассасалари ректорлари (филиаллар директорлари) томонидан олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ бўйсунуви бўйича вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

олий таълим муассасасининг ректори бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

олий таълим муассасасининг проректорлари олий таълим муассасаси ректорининг тавсиясига асосан бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига идоравий мансуб бошқа ташкилотлар ва муассасалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилмасдан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан амалга оширилади;

коллежлар ва бошқа турдаги касб-ҳунар таълими муассасаларининг директорлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

олий таълим муассасалари қошидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари раҳбарлари, академик лицейлар директорлари тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда олий таълим муассасасининг ректори томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

коллежлар директорининг ўринбосарлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда коллеж директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Белгилансинки, Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви ва қўшма таълим дастурлари, жумладан қўшма факультет доирасида талабаларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ҳамда маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан келишув асосида, қабул квоталари ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликларини тасдиқлаш ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари, бўйсунуви бўйича вазирликлар ёки идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишув асосида олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.

10. Республика олий ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиш учун хорижий фуқароларни кенг жалб этиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ректорлари (филиаллар директорлари)га Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда:

хорижий талабаларни ўқитиш учун алоҳида таълим йўналишлари ва мутахассисликлар очишни, уларни ўқитиш тили ҳамда академик гуруҳ шаклллантириш учун зарур талабалар сонини;

хорижий фуқароларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ёки мутахассислик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тўлов миқдоридан кам бўлмаган миқдорда, мустақил белгилаш ваколати берилади.

Касб-ҳунар таълими муассасаларида касблар ва мутахассисликлар бўйича таълим олиш истагида бўлган хорижий фуқароларни ўқитиш муддати ва давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда касб-ҳунар коллежлари томонидан белгиланади.

11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тажриба тариқасида таълим хизматлари бозорида йўналишлари ва мутахассисликларга талаб юқорилигини ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, бир қатор олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш бўйича таклифларига розилик берилсин.

12. Ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларига қуйидагиларни мустақил белгилаш хуқуқи берилсин:

таълим жараёнига юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида ходимларга устамалар, қўшимчалар ҳамда моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини белгилаш;

иқтидорли талабаларга, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган талабаларга нисбатан моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш;

барча маблағларини сақлаш харажатларига, қўйилган вазифа ва мажбуриятларни амалга оширишга, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини жорий қилишга ҳамда ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфлаш;

олий таълим муассасаси инфратузилмасига сервис хизматлари кўрсатишнинг алоҳида турлари, жумладан, бино ва иншоотлар, талабалар турар жойлари, спорт объектлари эксплуатацияси, уларни тозалаш, таъмирлаш, компьютер техникаси ва телекоммуникация тармоқларини сақлаш ва юридик хизматлари кўрсатишни хусусий бошқарувга (аутсорсинг усули бўйича) бериш;

бўйсунуви бўйича вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ҳамда унинг моддий-техник базаси имкониятларини инобатга олган ҳолда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишнинг ҳар йиллик қабул кўрсаткичлари ҳамда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар очилишини белгилаш;

бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини олий таълим муассасасини ўзини-ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдорида белгилаш.

13. 2022 йилнинг 1 январига қадар:

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-63-моддаларида кўрсатилган манбалардан қўшимча даромад олувчи ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган давлат олий таълим муассасалари ундириб олинадиган барча турдаги солиқлардан;

Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасалари билан ўзаро келишув ва қўшма дастурлар (факультетлар) бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйган чет эл олий таълим муассасалари уларнинг Ўзбекистон Республикасида амалга ошираётган таълим фаолияти доирасида барча турдаги солиқлар, шунингдек, чет эллик ходимларнинг меҳнат ҳақи фонди қисмида ягона ижтимоий тўлов тўлашдан;

Олий таълим муассасаларининг ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлари доирасида бевосита олий таълим муассасалари ва улар ҳузуридаги илмий-тадқиқот муассасаларига олиб кириладиган китоблар, журналлар, ўқув адабиётлари, дастурий таъминотлар, замонавий ахборот технологиялари воситалари, ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда сарфланадиган лаборатория материалларини (бутловчи материаллар, реактивлар, кимёвий идиш, биологик материаллар ва объектлар) ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини ушбу таълим муассасаларининг педагоглари базавий лавозим маошлари миқдорларига нисбатан мос равишда фоизда белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги икки ой муддатда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.

15. Талаба-ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини кенг оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида олий таълим муассасалари спорт клубларини сақлаш, улар томонидан ўтказиладиган спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ҳамда иштирокчиларни кийим-кечак билан таъминлашни молиялаштириш олий таълим муассасаларининг талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

18. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қўшимчалар киритилган, шунингдек, ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

 

                                                                                        Ўзбекистон Республикаси
                                                                                                      Президенти                                                                     Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил “____________ даги _______-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил “___” ________ даги _______-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Марказий аппарат бошқарув ходимларининг чекланган сони - 119 нафар (хизмат кўрсатувчи ва  техник ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил “___” ________ ПҚ–_____-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касбий таълимни ривожлантириш

ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси

Жами штатлар сони 14-21 та, шундан бошқарув ходимлари 11-15 та,

Ишлаб чиқариш ходимлари 4-6 та.

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларининг умумий бошқарув ходимларнинг чекланган сони 250 та, шундан бошқарув ходимлар сони 186 та.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил “___” ________ ПҚ–_____-сон қарорига

4-ИЛОВА

Республикада олий таълим сифатини тубдан такомиллаштириш бўйича

комплекс чора-тадбирлар

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

  1.  

Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида талабаларнинг ўзлаштириш даражасини кўтариш, мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларни ўрганиш сифатини оширишга йўналтирилган малакали кадрларни тайёрлаш.

  1. Юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш бўйича иш берувчи ташкилот ва корхоналар вакиллари билан учрашувлар ўтказиш.
  2. Билим олишда мустақил таълимнинг самарадорлигини ошириш ҳамда талабаларни мустақил таълим олишлари учун шароитлар яратиш.
  3. Таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва хорижий тилларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш.

2019 йил

Февраль

 

 

доимий

 

доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар

  1.  

Тизимдаги профессор-ўқитувчиларнинг педагогик кўникмаси ва маҳоратини янада такомиллаштириш, ўқув-педагогик ва илмий-услубий раҳбарликни юқори савияда амалга ошириш, ўз устида ишлаш тажрибасини кенг жорий этиш.

  1. Тизимдаги профессор-ўқитувчиларнинг педагогик кўникмаси ва маҳоратини янада такомиллаштириш.
  2. Ўқув-педагогик ва илмий-услубий раҳбарликни юқори савияда амалга ошириш, ўз устида ишлаш тажрибасини кенг жорий этиш.

доимий

 

 

2019 йил январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар

  1.  

Ўқув методик қўлланмалар ва дарсликлар яратиш самарадорлигини ошириш.

  1. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида юқори малакали кадрлар тайёрлашда фойдаланиладиган янги авлод адабиётларини яратиш.
  2. Янги авлод адабиётларини яратган профессор-ўқитувчиларни доимий рағбатлантириб бориш.
  3. Яратилган адабиётларнинг тегишли таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим олаётган талабалар ҳамда дарс бераётган профессор-ўқитувчилар иштирокида тақдимотларини ўтказиш.

доимий

 

 

 

доимий

 

доимий

 

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар

  1.