ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1503 Хокимият Бухарской области 14/12/2018 29/12/2018 2

Обсуждение завершено

Решение хокима
Бухоро вилоятида йўловчилар ташиш автомобиль транспорти учун тарифларни белгилаш тўғрисида
ID-1503

БУХОРО  ВИЛОЯТИ  ҲОКИМИ  ҚАРОРИ

Бухоро  вилоятида  йўловчилар  ташиш  автомобиль  транспорти

учун  тарифларни    белгилаш  тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси 1998 йил 29 августдаги “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил., 9-сон, 174-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 июндаги ПФ-2871-сонли “Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувни такоминлаштириш тўғрисида”ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, 6-сон, 118-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сонли “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2017 й., 2-сон, 33-модда, 28-сон, 636-модда)га асосан вилоятда шахар атрофи ва вилоят ичи шахарлараро йўналишларида ягона тариф сиёсатини олиб бориш, транспорт хизматлари бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, автомобиль транспорти томонидан кўрсатилаётган хизматларга асосланган нархларни белгилаш ҳамда автотранспорт хизматларини кўрсатувчи корхоналарнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида

 

                                 ҚАРОР     ҚИЛАМАН:

  1. Бухоро вилоятида шахар атрофи ва вилоят ичи шахарлароро йўналишларида йўловчи ташиш транпорти хизматлари учун йўл кира тарифи:

           микроавтобуслар бўйича бир йўловчи километр учун 109,0 сўм;

           автобуслар бўйича  бир  йўловчи  километр  учун 85,0 сўм миқдорда  белгилансин.

  1.  Вилоят  ҳокимининг 2013 йил 27 ноябрдаги 353-сонли “Бухоро вилоятида умумий фойдаланиладиган йўловчилар ташиш автомобиль транспорти учун тарифларни белгилаш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2.    Ушбу қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 
  3.    Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  4.   Ушбу қарор ижросининг назорати вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Ҳамдамов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими                                                          Ў.Барноев

 

Общие предложения

790