ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1473 Хокимият Мирзаабадского района 12/12/2018 27/12/2018 2

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив ва йўл қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1473

ЛОЙИҲА

МИРЗАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

______________2018 йил.             № _____                          Наврўз  ш.

 

Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив ва йўл қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларини
мажбурий техник 
кўрикдан ўтказиш тўғрисида

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й, 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан (рўйхат рақами 2452, 25.04. 2013 й.) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 17-сон, 229-модда) туманда 2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пункларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилояти бошқармасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 14/9/18-767-сонли хатига ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

                  1. Туманда мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, машина-трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор-парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

               2. Инспекциянинг Мирзаобод туман бўлими катта инспектори, (Ж.Эргашев)га:

           мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик, мелиоратив ва йўл-қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

        мулкчилик шаклидан қатьий назар барча русумли қишлоқ хўжалик, мелиоратив ва йўл-қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

        техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

                3. Барча корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамиятлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига:

             ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл-қурилиш техникаларини, машина ва асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўригига таълуқли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

          4. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Асамовга тумандаги корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиоратив ва йўл-қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

               5. Мазкур қарор қабул қилинганлиги муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 6 мартдаги 663-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

              6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

                7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари Б.Асомов ҳамда Ш.Карамурзаевлар зиммасига юклатилсин.

 

                                                               Туман ҳокими                                                                  Х.Абдуллаев

Общие предложения

727