Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
14459 Агентство по развитию Президентских, творческих и специализированных школ при Кабинете Министров Республики Узбекистан 04/03/2020 19/03/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Термиз шаҳрида Рўзи Чориев номидаги ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида
ID-14459

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Термиз шаҳрида Рўзи Чориев номидаги ижод мактабини
ташкил этиш тўғрисида

Ёрқин истеъдоди, бадиий теран, фалсафий асарлари билан ўзбек рассомчилик ривожига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги Рўзи Чориев номини абадийлаштириш, рассом издошларини кашф этиш ва уларнинг ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ва Ўзбекистон Бадиий академиясининг Термиз шаҳрида Рўзи Чориев номидаги ижод мактабини (кейинги ўринларда Ижод мактаби деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Бе лгилаб қўйилсинки:

Ижод мактаби Агентлик тасарруфидаги давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисоб варағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;

2020-2021 ўқув йилида Ижод мактабининг тасвирий санъат, компьютер графикаси ва дизайн йўналишларининг 7-8-9-10-синфларига, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 7-синфга 40 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинади;

Агентликка Ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрларнинг салоҳияти ва мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квотасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

3. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда:

           Ижод мактаби учун бир ой муддатда Термиз шаҳрида 200 ўринга мўлжалланган ўқув биноси, 200 ўринга мўлжалланган ётоқхона, 100 ўринга мўлжалланган ошхона қурилиши учун ер майдонини ажратиш чораларини кўрсин;

Ижод мактабининг қурилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини, жиҳозларнинг техник параметрларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилишини ва ваколатли экспертиза органлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминласин;

2020 йил 1 сентябрга қадар Ижод мактаби биноларини фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига 200 ўринли ижод мактаби биноси ва унинг 200 ўринли ётоқхона, 100 ўринли ошхона биносини қурилиш ҳамда жиҳозлаш ишларини қўшимча равишда киритилишини таъминласин.

5. Ижод мактабининг бино ва иншоотларини қуриш бўйича:

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилот белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижасида аниқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

асосланган ҳисоб-китоблар ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига қўшимча равишда киритиладиган Ижод мактабининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда 200 ўринли ўқув биносини, 200 ўринли ётоқхона ҳамда 100 ўринли ошхона биносини қуриш ишларини бошлаш учун республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўрсин;

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида Ижод мактабининг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.

7. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технолог иялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ижод мак табига 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларининг тасвирий санъат, компьютер графикаси ва дизайн йўналишларини тамомлаган иқтидорли педагог-кадрларни жалб этишни таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ижод мактабига иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида, компьютер графикаси ва дизайн йўналишига математика фанларидан тест синовларини ўтказсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси тасвирий санъат йўналишига ижодий имтиҳонларни ташкил этиш ва иқтидорли, ижодкор ўқувчиларни саралаб олиш синовларини ташкил этиш чораларини кўрсин.

10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ижод мактабига иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида, психологик-педагогик диагностика ўтказсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Ижод мактабида олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.

12. Агентлик, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб,  Ижод мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида, уни ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали ва ўқув-лаборатория жиҳозлари ҳамда компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

уч ой муддатда ижод мактабининг устави тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (келишувга кўра), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори С.Н.Бабаходжаев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А.Боболов зиммасига юклансин.

                                                        

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири  

 А. Арипов

 

Общие предложения: 0

446