Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
14457 Государственный комитет Республики Узбекистан по лесному хозяйству 03/03/2020 18/03/2020 2
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларда ишловчи ишчи ходимларнинг ишлаб чиқариш меъёрларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-14457

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги Ф–5445-сон “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ–4424-сон “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизим ташкилотларида ишловчи ишчи ходимларнинг ишлаб чиқариш меъёрларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўрмон хўжалиги соҳасида меҳнат муносабатларини тартибга солиш ҳамда ҳодимларнинг сонининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Ушбу қарор 2021 йил 1 январ кунидан кучга киритилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И.Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж.Бакиров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

               Бош вазири                                               А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “__ “_______даги
_____-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

Ўрмон хўжалиги соҳасида меҳнат муносабатларини тартибга солиш ҳамда ҳодимларнинг сонининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар.

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ–4424-сон “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, давлат ўрмон хўжалик органларида меҳнат муносабатларини тартибга солади ҳамда ходимлар сонининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом давлат ўрмон хўжаликларида ишлаб чиқариш фаолиятига тадбиқ этилади ва тавсиявий характерга эга.

3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ходимлар сонининг энг кам меъёри – йил давомида ўрмонларда бажариладиган ўрмон тадбирлари ва бошқа ишларнинг меъёрий меҳнат сиғимидан келиб чиққан ҳолда ер майдони, ихтисослашуви, чорва бош сони ва мавжуд техникалари бирлигига нисбатан ҳисобланган давлат ўрмон хўжалиги ходимлари, шу жумладан бошқарув ходимлари, мутахассис ва ишчиларининг сони;

ўрмон хўжалиги мутахассислари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг  асосий  лавозимлари ва ходимлар  касблари  классификаторига  мувофиқ хизматчилар тоифасига киритилган, давлат ўрмон хўжалигида доимий асосда меҳнат қилаётган агроном, зоотехник, ветеринар, инженер-механик, ҳисобчи, иқтисодчи, юрисконсульт ва бошқа мутахассислар;

ишчилар – техника ёки қўл кучи ёрдамида асосий агротехнологик жараёнларни бажарувчи ишчилар (тракторчи, ҳайдовчи, сувчи, сабзавоткор, чўпон, сут соғувчи, ёрдамчи ходим ва бошқалар).

 

4. Давлат ўрмон хўжалиги директори хўжаликни ихтисослашуви, ер майдони ўлчами, чорва моллари бош сони, ишлаб чиқаришни интенсивлик ва техник қуролланганлик даражалари ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун зарур бўлган ходимлар касби ва мутахассислар лавозими рўйхатини ҳамда уларнинг сонини белгиланган тартибда ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва молия идораларидан рўйҳатдан ўтказади.

2-боб. Давлат ўрмон хўжалигида ходимлар сонининг энг кам меъёрини аниқлаш

5. Давлат ўрмон хўжалигида ходимлар сонининг энг кам меъёри ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури, ер участкасининг майдони, чорва моллари тури ва бош сони, фойдаланилаётган техника ва бошқа кўрсаткичлар асосида ҳар бир мутахассис лавозими ва ходим касби бўйича ушбу Низомнинг
1 ва 2-иловаларига мувофиқ аниқланади.

6. Мазкур Низомнинг 5-бандида келтирилган давлат ўрмон хўжалиги мутахассисларининг сони ходимлар ойлик сонининг энг кам меъёрида ҳисобга олинади.

Ишчиларининг сони ўртача йиллик миқдорда ҳисобланади.

7. Давлат ўрмон хўжалигининг штат жадвали ходимларнинг меъёрий сонидан келиб чиқиб, мазкур низомнинг 3-иловасига мувофиқ давлат ўрмон хўжалиги раҳбари ва давлат молия бўлими раҳбари томонидан тасдиқланади.

8. Давлат ўрмон хўжалигида ходимларининг энг кам меъёрий иш ҳақи фонди йиллик ҳисобда қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ аниқланган ходимлар сонининг энг кам меъёри.

Ходимларнинг энг кам иш ҳақи фондида вақтинчалик ишлаш қобилиятини йўқотганлиги (касаллик ва бошқалар) бўйича тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибга мувофиқ меҳнат таътилини қоплаб бериш билан боғлиқ харажатлар инобатга олинади.

9. Энг кам иш ҳақи фонди бажариладиган ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда, давлат ўрмон хўжалиги мутахассислари ва ишчилари учун ишларнинг мавсумийлигини ҳисобга олган ҳолда 9 ойдан кам бўлмаган муддатга, суғориш ишларини бажараётган ишчи (сувчи)лар учун 7 ойдан кам бўлмаган муддатдан келиб чиқиб аниқланади.

10. Давлат ўрмон хўжалигида ходимлар сони ва уларнинг иш ҳақи фондининг энг кам меъёри мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ жадвал бўйича ҳар календар йили учун иш хақи харажатларини молия ишлаб чиқариш режасини тузишда кўрсатилади.

 

3-боб. Якуний қоида.

11. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўрмон хўжалиги соҳасида меҳнат

муносабатларини тартибга солиш
   ҳамда ҳодимларнинг сонининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

Ўрмон хўжалигида мутахассислар сонининг

ЭНГ КАМ МЕЪЁРИ

 

Мутахассислар лавозими

Мутахассисларнинг энг кам сони,

бирлик

Ўрмончилик йўналиши бўйича:

Ўрмонбеги*

Тоғ (6500 гектаргача)

1

Чўл (250000 гектаргача)

1

Водий (1500 гектаргача)

1

Тўқай (1500 гектаргача)

1

Ўрмон устаси*

Тоғ (6500 гектаргача)

2

Чўл (250000 гектаргача)

1

Водий (1500 гектаргача)

2

Тўқай (1500 гектаргача)

1

Ўрмончи (қўриқчи, назоратчи)*

Тоғ (1500 гектар)

1

Чўл (3000 гектар)

1

Водий (300 гектар)

1

Тўқай (300 гектар)

1

Егерь (ҳар бир ўрмон-овчилик ташкилоти учун)*

Тоғ (6500 гектаргача)

1

Чўл (250000 гектаргача)

1

Водий (1500 гектаргача)

1

Тўқай (1500 гектаргача)

1

*)Ишчилар***

Тоғ (1500 гектарга)

2,8

Чўл (2000 гектарга)

2,6

Водий (10 гектарга)

0,84

Тўқай (500 гектарга)

2,6

Ўрмон барпо этиш, кўчат етиштириш ва уруғчилик йўналиши бўйича:

Агроном – экин майдони ўлчами бўйича **

75 гектаргача

0,15

75 гектардан

150 гектаргача

0,25

150 гектардан

225 гектаргача

0,33

225 гектардан юқори

0,33 штат бирлигига 225 гектардан юқори бўлган ҳар 75 гектар учун 0,15 штат бирлиги қўшилади

Агроном-уруғшунос**

1 – ихтисослашган уруғчилик хўжаликларида

Инженер-механик**

1 – ҳар 10 тадан 25 тагача техника бирлигига

(машина, енгил автомобиллар, механизм ва бошқа техникалар билан бирга)

Қўриқхона, овчилик, чорвачилик йўналиши бўйича:

**)Ветеринар врач**

Чорвачилик, овчилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик йўналиши мавжуд хўжаликларда

1

Зоотехник**

30 шартли бош

1

Механик**

1 – ҳар 10 тадан 25 тагача техника бирлигига

(сут соғиш ускуналари ҳамда озуқа тайёрлаш ва тарқатиш механизмлари билан бирга)

Балиқчилик йўналиши бўйича:

Зоотехник – балиқшунос, балиқлантирилган ховузлар ўлчами бўйича**

25 гектаргача

0,25

25 гектардан

50 гектаргача

0,5

50 гектардан юқори

0,5 штат бирлигига 50 гектардан юқори бўлган

ҳар 25 гектар учун 0,25 штат бирлиги қўшилади

 

Изоҳ

*) Ишчиларнинг энг кам меъёрлари тоғ ва чўл ҳудудларида аҳолидан 50 км ва ундан ортиқ узоқликда жойлашган ҳолларда 10 баробарга кам ҳисобланади.

**)Ушбу меъёрлар Тошкент вилояти Угам-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликларига тадбиқ этилмайди.

 

Ўрмон бўлимлари ва ўрмон участкаси (айланма)ни ташкил этиш учун майдон МЕЪЁРЛАРИ

 

т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Ҳудуд майдони

Тоғ

Чўл

Водий

Тўқай

аҳолига яқин

аҳолидан узоқ

1

Ўрмон бўлими

гектаргача

8000

35000

500000

1000

1000

2

Ўрмон участкаси (айланма)

гектаргача

1000

5000

50000

300

300

 

Изоҳ: Ушбу меъёрларни қўллашда хўжаликларнинг ўрмон бўлими ва участкалари ҳудудлари орасидаги масофа 7 кмдан кам бўлмаслиги ҳисобга олинади.

 

Ўрмон хўжалиги соҳасида меҳнат

муносабатларини тартибга солиш

ҳамда ҳодимларнинг сонининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

Ўрмон хўжаликларида ишчилар сонининг

ЭНГ КАМ МЕЪЁРИ

Ўрмончилик йўналиши бўйича: **

Экинлар номи

Суғориш ишларида

1 гектар ҳисобига ишчилар сони

Бошқа ишларда
1 гектар ҳисобига ишчилар сони

Кўчатчилик

3,6

3,6

Пахта

0,33

0,5

Бошоқлилар

0,1

0,1

Картошка

0,17

1,61

Сабзавотчилик, картошкадан ташқари

0,14

1,96

Полиз

0,07

1,55

Мева

0,04

0,7

Узум

0,04

1,0

Озуқа экинлари

0,08

0,08

Изоҳ: Мазкур меъёрларда ўсимликчилик маҳсулотларини етиштириш бўйича агротехник тадбирларни амалга оширишда қўл кучи билан бажариладиган ишларга жалб қилинадиган ходимлар ҳисобга олинган (йиғим-терим давридан ташқари).

 

Чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик ва балиқчилик йўналишлари бўйича:**

Чорвачилик маҳсулоти номи

Ўлчов бирлиги

Бош сон учун талаб этилади бир ишчи

Йирик шохли қорамол (гўшт учун)

бошгача

30

Йирик шохли қорамол (сут учун)

бошгача

40

От

бошгача

20

Туя

бошгача

15

Қўй

бошгача

200

Жўжа

бошгача

1000

Товуқ, курка

бошгача

600

Қуён

бошгача

200

Асалари

оилагача

100

Балиқ

гектаргача

4,5

 

Кўчатчилик йўналиши бўйича:*

Ишлар ва тадбирлар номи

Ишчиларнинг 1 гектарга энг кам сони, бирлик

Кўчатхонада парвариш килиш ишлари

2,8

Ўрмон навларининг қаламчаларини тайёрлаш

0,4

Буталарнинг қаламчаларини тайёрлаш

0,1

 Қаламчаларни сақлаш

0,01

Япроқли ўрмон навлари кўчатларини кесиш

0,3

Жами

3,61

Республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда

талаб этиладиган ўртача меҳнат сарфи

МЕЪЁРЛАРИ**

 

Қишлоқ хўжалиги махсулотининг номи

Ҳосилдорлик ц/га

Технологик карталар бўйича

1 гектарга талаб этиладиган   киши куни

1 гектарга талаб қилинадиган одам боши, нафар*

Меҳнат сарфи,

киши соат

1 гектар экин майдонига

1 ц маҳсулот бирлигига

1

Ғаллачиликда

45

21,53

0,1

150,7

3,3

2

Шоли  етиштиришда

55

102,1

1,03

714,7

12,99

3

Сабзавот етиштиришда

220

170

1,96

1190

5,41

4

Картошка етиштиришда

240

107,8

1,61

754,6

3,14

5

Полиз

220

99,8

1,35

698,6

3,18

6

Ем хашак экинларини етиштиришда

210

16,3

0,08

114,1

0,54

7

Ҳосилли боғ парвариши

110

180,8

0,7

1265,6

11,51

 

Изох: Ушбу иловада қўлланилган штат бирликлари ташкилотнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Ўрмон хўжалиги соҳасида меҳнат

муносабатларини тартибга солиш

ҳамда ҳодимларнинг сонининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг раҳбарлари, муҳандис-техниклари, ходимлари, ишлаб чиқариш ишчилари ва хизматчилари учун

намунали штатлар

МЕЪЁРЛАРИ

 

 

1. Умумий қисм

 

1.1. Ушбу намунали штатлар меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 29 декабрдаги ПҚ-1449-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорининг
21-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Ушбу меъёр Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари, Давлат ўрмон хўжаликлари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси ҳамда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда ташкилотлар) раҳбарлари, муҳандис-техниклари, ходимлари, ишлаб чиқариш ишчилари ва хизматчиларининг сонини аниқлашга мўлжалланган.

 

 

2. Меҳнатни ташкил этиш.

 

2.1. Ўрмонларни тиклаш ва ўрмонни сақлаш тадбирларини амалга оширадиган ўрмон хўжалиги ташкилотлари ходимларининг ишлаб чиқариш фаолияти қуйидагилар билан тартибга солинади:

ташкилотларнинг йўриқномаси ва низомлари, лавозим йўриқномалари, методик кўрсатмалар, юқори ташкилотларнинг кўрсатмалари ва қоидалари.

2.2. Иш жойида меҳнатни ташкил этиш меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик, саноат гигиенаси ва гигиена қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.

Зурур ҳолларда, таркибий бўлинмалардаги ишчилардан иборат доимий ёки вақтинчалик бригадалар тузилади. Бригадалар ўзларига юклатилган вазифаларни ўрнатилган тартиб ва қоидаларга мувофиқ амалга оширадилар. Мазкур вазифаларни бажариш мақсадида ишчилар зарур воситалар
ва мосламалар билан таъминланадилар. Фойдаланиладиган воситалар
ва мосламалар техник фойдаланиш шартларига, техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши керак.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг раҳбарлари, муҳандис-техник ходимлари, ишлаб чиқариш ходимлари ва хизматчилари
учун намунали штатлар

МЕЪЁРЛАРИ

Лавозимлар номи

Лавозимларни жорий этиш учун шароитлар

Меъёрий ҳисоб, бирликда

Бошқарув ходимлари

1.

Бош директор*

Таркибида 2 ва ундан ортиқ юридик хўжаликлар мавжуд ташкилотда

1

2.

Бош директорнинг биринчи ўринбосари*

Таркибида 2 ва ундан ортиқ юридик хўжаликлар мавжуд ташкилотда

1

3.

Бош директорнинг ўрмон фонди режими ва ҳимояси бўйича ўринбосари*

Таркибида 2 ва ундан ортиқ юридик хўжаликлар мавжуд ташкилотда

1

4.

Директор

(раҳбар, бошлиқ)*

Ҳар бир ташкилотда

1

5.

Директор ўринбосари

- Бош ўрмонбеги*

Ҳар бир ўрмонзори мавжуд ташкилотда

1

6.

Директор ўринбосари

- чегара, тартиб ва кадрлар ишлари бўйича*

Ҳар бир қўшни давлатлар билан чегарадош ҳамда овчилик қуроллари мавжуд ташкилотда

1

7.

Директор ўринбосари

- қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича (бош агроном)**

Ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш йўналишидаги ташкилотда

1

8.

Директор ўринбосари

- Бош овшунос**

Ҳар бир ўрмон-овчилик ташкилотида

1

9.

Директор ўринбосари

- илмий ишлар бўйича*

Ҳар бир илмий-тадқиқот ва тажриба йўналишидаги ташкилотда

1

10.

Бухгалтерия хисоби бўлими бошлиғи - Бош хисобчи*

Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан ортиқ ташкилотда

1

11.

Иқтисодиёт ва режалаштириш бўлими бошлиғи - Бош иқтисодчи*

Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан ортиқ ташкилотда

1

12.

Бош механик**

Ҳар бир 25 ва ундан ортиқ бирликдаги ўзиюрар техникалар мавжуд бўлган ташкилотда

1

13.

Илмий котиб*

Ҳар бир илмий-тадқиқот ва тажриба йўналишидаги ташкилотда

1

14.

Кадрлар бўлими бошлиғи*

Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 200 кишидан ортиқ ташкилотда

1

15.

Махсус бўлим ходими*

Ҳар бир қўшни давлатлар билан чегарадош ҳамда овчилик қуроллари мавжуд ташкилотда

1

16.

Лаборатория мудири**

Ҳар бир лабораторияси мавжуд бўлган ташкилотда

1

17.

Ўрмон питомниги (кўчатхона) бошлиғи**

Ҳар бир ўрмон питомниги (кўчатхона) бўлган ташкилотда

1

Мутахассислар

18.

**)Бош ҳисобчи*

Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан кам ташкилотда

1

19.

**)Иқтисодчи*

Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан кам ташкилотда

1

20.

**)Хуқуқшунос*

Ҳар бир ташкилотда

1

21.

Бош мутахассис**

Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича

Эҳтиёждан келиб чиқиб

22.

Етакчи мутахассис**

Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича

Эҳтиёждан келиб чиқиб

23.

Мутахассис**

Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича

Эҳтиёждан келиб чиқиб

24.

Кадрлар бўйича мутахассис*

Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 30 кишидан ортиқ ва
200 кишидан кам ташкилотда

1

25.

Референт*

Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича

Эҳтиёждан келиб чиқиб

26.

Меҳнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик бўйича муҳанди**с

Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан ортиқ ташкилотда

1

27.

Ўрмон кадастрини ҳисобга олиш бўйича муҳандис*

Ҳар бир ташкилотда

1

28.

Инспектор (катта инспектор, кичик инспектор, ўрмон хўжалиги корхоналарида ўрмонларни ҳимоя қилиш бўйича тезкор инспектор)*

Бир инспекторга қўриқланадиган ҳудудда

айланиб ўтиш ҳажми асосида ҳар бир ташкилотда

Чўл зонасининг аҳоли пунктлари яқинида 3 минг гектаргача

1

Чўл зонасининг аҳоли пунктларидан узоқда 5 минг гектаргача

1

Тоғли ҳудудларда 1,5 минг гектаргача

1

Водий текис, тўқайзор зоналарида

370 гектаргача

1

29.

Ҳисобчи

(моддий бойликлар)**

Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан ортиқ ташкилотда

1

30.

Ҳисобчи

 (иш хақи бўйича)**

Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан ортиқ ташкилотда

1

31.

Шартнома бўйича мутахассис*

Ҳар бир ташкилотда

1

32.

Механик-муҳандис**

Ҳар бир 5 донадан ортиқ ўзиюрар мослама мавжуд бўлган ташкилотда

1

33.

Ўрмон хўжалиги муҳандиси*

Ҳар бир ўрмонзор майдони мавжуд бўлган ташкилотда

10 минг гектардан ортиқ учун

1

7,6 минг гектардан

10 минг гектаргача

0,75

34.

Ўрмонни (зараркунанда, касалликлар, термит ва чигирткалар)дан сақлаш ва ҳимоя қилиш бўйича муҳандис *

Ҳар бир ўрмонзор майдони мавжуд бўлган ташкилотда

10 минг гектардан ортиқ

1

10 минг гектаргача

0,75

35.

Ўрмонларни тиклаш муҳандиси*

Ҳар бир ўрмон экинзорлари, ўрмон уруғлари плантатциялари ва ҳимоя қилинадиган ўрмонзорларнинг майдони 5 гектардан ортиқ ташкилотда

1

36.

Лаборант

(ботаник, зоолог, аналитик, апробатор ва бошқалар)**

Ҳар бир лабораторияси мавжуд бўлган ташкилотда

6

37.

Ветеринар фельдшер**

Ҳар бир чорвачилик, овчилик, балиқчилик, паррандачилик ва асаларичилик йўналиши мавжуд бўлган ташкилотда

1

38.

Мироб (гидротехник)*

Ҳар бир суғориладиган ерлари мавжуд  бўлган ташкилотда

(ёки сув хўжалиги)

1

39.

Экотуризм мутахассиси**

Ҳар бир экотуризм соҳаси мавжуд бўлган ташкилотда

1

40.

Провизор**

Ҳар бир дориворчиликка ихтисослашган ташкилотда

1

Ишлаб чиқариш ходимлари

41.

Цех бошлиғи**

Ҳар бир халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш соҳаси мавжуд бўлган (ҳар бир цех учун) ташкилотда

1

42.

Цех устаси**

Ҳар бир халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш соҳаси мавжуд бўлган (ҳар бир цех учун) ташкилотда

1

43.

Цех ишчиси*

Ҳар бир халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш соҳаси мавжуд бўлган (ҳар бир цехнинг дастгоҳи учун) ташкилотда

2

44.

Ўрмонбеги ёрдамчиси**

Ҳар бир бўлимларда 2 ва ундан ортиқ участкаси мавжуд бўлган ташкилотда

1

45.

Участка бошлиғи ёрдамчиси**

Ҳар бир участкада 2 ва ундан ортиқ бўлинма мавжуд бўлган ташкилотда

1

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

46.

Автомобил ҳайдовчиси,  қоровул, фаррош,  ёрдамчи котиб, омборчи, отбоқар, овшунос, боғбон, пайвандчи ва бошқалар.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан

 

Бошқалар

47.

Дала ишчилари, тракторчилар, бульдозер машинистлари, юк ташувчи машиналар ва махсус автомобиллар ҳайдовчилари**

Дала ишчиларининг ўртача йиллик сони ташкилотлар иш турлари ва ҳажмлари билан белгиланади.

 

48.

Ёнғин хавфсизлиги инспектори (мавсумий)*

Ҳар бир ўрмонзори мавжуд бўлган ташкилотда

1

 

**) тегишли хизмат кўрсатиш юзасидан юридик шахс билан давлат ўрмон хўжалиги ўртасида тузилган шартнома мавжуд бўлган ҳолларда мазкур лавозимлар жорий қилинмаслиги мумкин.

 

Юқоридаги меъёрларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш амалдаги меъёрий хужжатлар талаб ва шартлари асосида амалга оширилади.

Ташкилотларнинг якуний штатлар жадваллари ходимларнинг иш ҳақи учун ажратиладиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида қўшимча ҳисоб-китоблар асосида шакллантирилади.

 

* - ходимларнинг иш хақи учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланадиган штат бирликлари.

** - ходимларнинг иш хақи учун ажратиладиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланадиган штат бирликлари.

*** - фақат ишчиларнинг иш хақи учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан
35 (ўттиз беш) фоизи қопланадиган штат бирликлари.

Ўрмон хўжалиги соҳасида меҳнат

муносабатларини тартибга солиш

ҳамда ҳодимларнинг сонининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

_________________________________

 

 

___________ давлат ўрмон хўжалигининг ________ йил учун иш хақи харажатларини молия ишлаб чиқариш

РЕЖАСИ

 

Тадбирлар ва бажариладиган ишлар номи

Ўлчов бирлиги

 

 

Код

Йил

шу жумладан чораклар буйича

микдори

Харажатлар

1 чорак

2 чорак

3 чорак

4 чорак

иш бирлиги

учун, сўм

киймати,

минг сўм

иш

хажми

киймати,

минг сўм

иш

хажми

киймати,

минг сўм

иш

хажми

киймати,

минг сўм

иш

хажми

киймати,

минг сўм

А

Б

В

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

                             
                             
                             
                             
                             
                             
                             

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “__ “_______даги
_____-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон “Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида:

5-иловада:

2-боб 9-банднинг “и” кичик бандида “Ўрмон хўжалиги соҳасида илмий ходимларни тайёрлаш соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишни ташкил этиш” сўзлари “замонавий талаблар ва ривожланган давлатлар тажрибаларини инобатга олган ҳолда илмий ходимларни тайёрлаш, қўмита тизимидаги ташкилотлар, ўрмон хўжалиги раҳбарлари ва ходимларни уч йилда бир марта қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга ошириш (қонунда малака ошириши белгиланган мутахассислар бундан мустасно)” сўзларига алмаштирилсин.

6-иловада:

3-боб 5-банднинг “д” кичик бандида “моддий рағбатлантириш” сўзларидан кейин “таътиллар, ишдан бўшатиш нафақаси, ишсизлик нафақаси учун қўшимча ҳақ тўлаш, шунингдек олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи (охирги икки календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб)” сўзлари билан тўлдирилсин.

 

Общие предложения: 0

330