Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
14421 Министерство юстиции Республики Узбекистан 03/03/2020 18/03/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-14421

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

           Бош вазири                                                                          А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” мартдаги “____”-сон қарорига

илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга
тақдим этиш тартиби
тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси/Ҳукумат деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартибини белгилайди.

2. Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини (кейинги ўринларда ҳисобот деб аталади) тайёрлаш ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига (кейинги ўринларда Олий Мажлис деб аталади) тақдим этиш бўйича ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан таъминланади.

3. Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳисобот тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқилишини ҳамда Олий Мажлисда ҳимоя қилинишини мувофиқлаштиради.

4. Ҳисоботни Олий Мажлисда кўриб чиқиш ва муҳокама қилишда Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг масъул қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар гуруҳлари ҳамда Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ўзаро муносабатларни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили томонидан таъминланади.

5. Ҳисоботни Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Вазирлар Маҳкамасининг
Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги
ҳисоботини
Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби

6. Ҳар йили Давлат дастури қабул қилинганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати биринчи мажлисида Давлат дастури бажарилишининг боришини назорат қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмаси (кейинги ўринларда масъул таркибий бўлинма деб аталади) белгиланади.

7. Масъул таркибий бўлинма Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (кейинги ўринларда Бош вазир деб аталади) ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда:

доимий асосда Давлат дастури бажарилиши ҳолатининг тизимли мониторингини олиб боради;

Давлат дастурининг тегишли бандлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, зарур ҳолларда тегишли бандлар ижроси учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳисоботларини ҳамда таҳлилий, статистик ва бошқа материалларни умумлаштиради.

8. Чорак якунлангандан сўнг икки кун муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – тегишли чоракда Давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни;

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – ҳисобот даврида Ҳукумат томонидан Давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилган асосий чора-тадбирлар, эришилган энг муҳим кўрсаткичлар ва натижалар юзасидан таҳлилий маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

9. Бош вазир томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг таклифи асосида Бош вазир ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлигида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда Ҳисоботни тайёрлаш ҳамда Олий Мажлисга тақдим этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ (кейинги ўринларда мувофиқлаштирувчи гуруҳ деб аталади) тузилади.

10. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ:

ҳисоботни тайёрлаш ва Олий Мажлисга тақдим этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, вазирлик ва идораларнинг фаолиятини ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлайди;

ҳисоботни тайёрлаш учун зарур бўлган ахборот-таҳлилий, статистик
ва бошқа материалларни вазирлик ва идоралардан сўраб олади;

ишчи гуруҳ томонидан ҳисоботни тайёрлаш бўйича ишни самарали ташкил этиш юзасидан зарур чораларни кўради;

ҳисоботни тайёрлаш ва Олий Мажлисга тақдим этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ҳақида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига мунтазам ҳисобот бериб боради;

ҳисоботни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (кейинги ўринларда Бош вазир деб аталади) ҳисобот материалларини тайёрлайди.

11. Масъул таркибий бўлинма мувофиқлаштирувчи гуруҳ билан биргаликда икки кун муддатда:

а) тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ҳисобот
ва таҳлилий маълумотни пухта қайта ишлайди;

б) қуйидагиларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини тайёрлайди:

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг кун тартиби ва мажлис баёни лойиҳаси ҳамда ҳисобот берувчилар ва таклиф этилганлар рўйхати (ҳисобот Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқилиши назарда тутилган ҳолларда);

ҳисобот лойиҳаси;

Бош вазирнинг ҳисобот материаллари;

ҳисобот муҳокамасида қатнашувчилар рўйхати;

ахборот-таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар.

12. Ҳисобот лойиҳасини тайёрлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

давлат дастурининг йўналишлари кесимида ҳисобот давридаги тадбирлар ва уларнинг ижро этилиши ҳолатининг қисқача таҳлили;

давлат дастурида йил давомида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот даврида бажарилган ишлар тўғрисидаги таҳлилий маълумот;

давлат дастурининг ижроси доирасида ҳисобот даврида қабул қилинган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг аҳамияти;

давлат дастурининг ижроси доирасида эришилган энг муҳим кўрсаткичлар (жалб этилган инвестиция ҳажми, яратилган иш ўринлари, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар, бу жараёнда жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари иштироки кабилар);

давлат дастурининг ижроси доирасида ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган ишларнинг таҳлили;

давлат дастурининг ижроси натижадорлигини янада оширишга қаратилган таклифлар;

давлат дастурининг ижросига оид иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга оид аниқ мисоллар таҳлили ва бошқалар.

13. Ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўплами мувофиқлаштирувчи гуруҳ ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан уч кун муддатда:

Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳузурида белгиланган тартибда муҳокама қилинади;

Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишилган ҳужжатлар тўплами Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари билан келишилади;

ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари ҳамда Аппарат бошқарувчиси ўринбосари томонидан билдирилган эътирозлардан келиб чиқиб пухта қайта ишланади.

14. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ икки кун муддатда ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини кейинчалик Бош вазирга киритиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этади ва ҳимоя қилади.

15. Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўплами бўйича Бош вазирга ахборот беради.

16. Алоҳида ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига биноан, ҳисобот лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида кўриб чиқилиши мумкин.

17. Масъул таркибий бўлинма, мувофиқлаштирувчи гуруҳ ҳисобот Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқилиши назарда тутилган ҳолларда:

ҳисобот лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида кўриб чиқиш учун киритади;

Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатининг якунлари бўйича ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини бир кун муддатда билдирилган эътирозлардан келиб чиқиб пухта қайта ишланишини таъминлайди.

18. Ҳисобот пухта қайта ишланганидан сўнг бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (кейинги ўринларда Қонунчилик палатаси деб аталади) ва Сенатига тақдим этилади.

19. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари Аппарат бошқарувчиси ўринбосари билан биргаликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳисоботни муҳокама қилишга тайёргарлик кўриш масалалари бўйича барвақт ишлашни ташкиллаштиради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан келишган ҳолда ҳисоботни Қонунчилик палатасининг фракциялари, депутатлар гуруҳлари, қўмиталарида, Сенат қўмиталарида ҳамда палаталарнинг ялпи мажлисларида муҳокама қилиш бўйича режа-график (кейинги ўринларда – режа-график) тайёрланади.

20. Ҳисоботни Қонунчилик палатасининг фракциялари, депутатлар гуруҳлари, қўмиталарида дастлабки тарзда кўриб чиқишда давлат дастурининг тегишли бандлари бўйича масъул вазирлар ва давлат қўмиталари раислари пухта тайёргарлик кўрган ҳолда ўз вақтида иштирок этишлари шарт.

21. Зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига мувофиқ, Ҳукумат аъзоларининг муҳокамаларда ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишини таъминлаш мақсадида Бош вазирнинг алоҳида топшириғи тайёрланиши мумкин.

22. Масъул таркибий бўлинма Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили билан биргаликда ҳисоботни Қонунчилик палатасининг фракциялари, депутатлар гуруҳлари, қўмиталарида, ҳисоботни Сенатнинг қўмиталарида, Олий Мажлис палаталарининг ялпи мажлисларида дастлабки тарзда кўриб чиқишда Давлат дастурининг тегишли бандлари бўйича масъул бўлган вазирлар ва давлат қўмиталари раисларининг иштирокини ташкиллаштиради.

23. Ҳисоботни Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилишида Бош вазир, Бош вазирнинг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари ҳамда тегишли Ҳукумат аъзолари иштирок этадилар.

 

3-боб. Ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича
қабул қилинган Қонунчилик палатаси ва Сенат қарорлари
ижроси устидан назорат

 

24. Ҳисоботни муҳокама қилиш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ахборот беради. 

25. Ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар ижроси устидан назорат Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан амалга оширилади.

26. Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмалари Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар бажарилишининг тизимли назорати ва таҳлилини таъминлайди.

27. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими томонидан тизимли асосда Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар бажарилиши жараёнининг мониторинги амалга оширилади.

 

4-боб. Якунловчи қоида

 

28. Ҳисоботни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида муҳокама қилиш жараёнини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш Бош вазирнинг Матбуот хизмати томонидан ташкиллаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли
йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши
юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга
тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга

илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан
келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан
Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби

СХЕМАСИ

 

Босқич

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддат

 

1-босқич

 

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури (кейинги ўринларда – Давлат дастури) бажарилишининг боришини назорат қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмасини (кейинги ўринларда – масъул таркибий бўлинма) белгилаш.

 

Давлат дастури қабул қилинганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг
биринчи мажлисида

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари,

масъул таркибий бўлинма

 

Адлия вазирлиги

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

 

1. Давлат дастури бажарилишининг ҳолатини мониторингини олиб бориш.

2. Давлат дастурининг тегишли бандлари ижроси юзасидан Адлия вазирлигининг, зарур ҳолларда тегишли бандлар ижроси учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳисоботларини ва таҳлилий, статистик ва бошқа материалларни умумлаштириш.

3. Давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4. Ҳисобот даврида Ҳукумат томонидан Давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилган асосий чора-тадбирлар, эришилган энг муҳим кўрсаткичлар ва натижалар юзасидан таҳлилий маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

Доимий

 

 

 

 

Чорак якунланган сўнг 2 кун муддатда

 

Чорак якунланган сўнг 2 кун муддатда

3-босқич

 

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

 

Бош вазирга ҳисоботни тайёрлаш ҳамда Олий Мажлисга тақдим этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби юзасидан таклиф киритиш.

 

Белгиланган
муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Бош вазир

 

Бош вазир ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлигида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузиш.

 

Белгиланган
муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ,
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

 

1. Тақдим этилган ҳисобот ва таҳлилий маълумотни пухта қайта ишлаш.

2. Қуйидагиларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш:

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг кун тартиби лойиҳаси, мажлис баёни лойиҳаси ҳамда ҳисобот берувчилар ва таклиф этилганлар рўйхати (ҳисобот Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқилиши назарда тутилган ҳолларда);

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли чоракда Давлат дастури бажарилиши ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи (кейинги ўринларда – ҳисобот) лойиҳаси;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (кейинги ўринларда – Бош вазир) ҳисобот материаллари;

ҳисобот муҳокамасида қатнашувчилар рўйхати;

ахборот-таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар.

 

2 кун

муддатда

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ,
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

 

1. Ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини тегишли Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари ҳузурида муҳокама қилиш.

2. Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишилган ҳужжатлар тўпламини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда Аппарат бошқарувчиси ўринбосари) билан келишиш.

3. Ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари ҳамда Аппарат бошқарувчиси ўринбосари томонидан билдирилган эътирозлардан келиб чиқиб пухта қайта ишлаш.

 

3 кун
муддатда

 

7-босқич

 

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

 

Ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини кейинчалик Бош вазирга киритиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этиш ва ҳимоя қилиш.

 

2 кун
муддатда

 

 

 

 

 

 

 

8-босқич

 

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

 

Ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўплами бўйича Бош вазирга ахборот бериш.

 

Белгиланган
муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

-босқич

 

Масъул таркибий бўлинма,

мувофиқлаштирувчи гуруҳ

 

Ҳисобот Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқилиши назарда тутилган ҳолларда, ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида кўриб чиқиш учун киритиш ҳамда унинг якунлари бўйича ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан билдирилган эътирозлардан келиб чиқиб пухта қайта ишлаш.

 

1 кун
муддатда

 

 

 

 

 

 

 

9-босқич

 

Масъул таркибий бўлинма, Умумий бўлим

 

Бош вазир томонидан ёхуд Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида маъқулланган ҳисоботни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига тақдим этиш.

 

1 кун
муддатда

 

 

 

 

 

 

 

10-босқич

 

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, Аппарат бошқарувчиси ўринбосари

 

1. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳисоботни муҳокама қилишга тайёргарлик кўриш масалалари бўйича барвақт ишлаш.

2. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан келишган ҳолда ҳисоботни Қонунчилик палатасининг фракциялари, депутатлар гуруҳлари, қўмиталарида, Сенат қўмиталарида ҳамда палаталарнинг ялпи мажлисларида муҳокама қилиш бўйича режа-график (кейинги ўринларда – режа-график) тайёрлаш.

 

Белгиланган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

11-босқич

 

Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари,
Ҳукумат аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили

 

1. Ҳисоботни режа-графикка асосан Қонунчилик палатасининг фракциялари, депутатлар гуруҳлари, қўмиталарида дастлабки тарзда кўриб чиқишда давлат дастурининг тегишли бандлари бўйича масъул вазирлар ва давлат қўмиталари раисларининг пухта тайёргарлигини ҳамда ўз вақтида иштирок этишини  таъминлаш.

2. Зарур ҳолларда, режа-графикка мувофиқ Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари ҳамда Ҳукумат аъзоларининг муҳокамаларда ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишини таъминлаш мақсадида Бош вазирнинг алоҳида топшириғини тайёрлаш.

 

Белгиланган муддатларда

12-босқич

 

Бош вазир,
Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари,
Ҳукумат аъзолари

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида ҳисоботни тақдим этиш.

 

Белгиланган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

13-босқич

 

Масъул таркибий бўлинма, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили

 

Ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталарида дастлабки тарзда кўриб чиқишни ҳамда унда давлат дастурининг тегишли бандлари бўйича масъул бўлган вазирлар
ва давлат қўмиталари раисларининг иштирокини ташкиллаштириш.

 

Белгиланган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

14-босқич

 

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари,
Ҳукумат аъзолари

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлисида ҳисоботни тақдим этиш.

 

Белгиланган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

15-босқич

 

Аппарат бошқарувчиси ўринбосари

 

Ҳисоботни муҳокама қилиш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ахборот бериш.

 

Белгиланган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

16-босқич

 

Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари,

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

 

1. Ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорларини ижросини ташкил этиш ҳамда унинг устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш.

2. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар бажарилишининг тизимли назорати ва таҳлилини таъминлаш.

3. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар бажарилиши жараёнининг мониторингини амалга ошириш.

 

Доимий

 

Общие предложения: 0

244