Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
14420 Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам 03/03/2020 18/03/2020 5
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ID-14420

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори

 

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

  Бош вазири                                                     А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “____”__________ даги ____–сон қарорига
илова

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 5-бандда:

биринчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” деган сўзлари “Давлат геология қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

“Тасдиқланган рўйхатга кирмаган ер қаъри участкалари бўйича талабгорлар томонидан ариза келиб тушган ҳолларда Давлат геология қўмитаси тегишли вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралари билан биргаликда ўрганиб чиқиб, аукционда реализация қилинадиган ер қаъри участкалари рўйхатига киритиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади”;

иккинчи хатбошисидаги “1 гектардан ортиқ бўлмаган” сўзлари
“5 гектаргача бўлган” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 6-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

“Бунда йил давомида жисмоний ёки юридик шахсга лицензия билан берилган ер қаъри участкалари умумий майдони 20 гектардан ошмаслиги шарт”.

3. 13-банддаги:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан” сўзлари чиқариб ташлансин;

“тасдиқлангандан” сўзи “тасдиқланганидан” сўзи билан алмаштирилсин.

4. 21-банддаги “5” рақами “24” рақами билан алмаштирилсин.

5. 30-банддаги “4” рақами “24” рақами билан алмаштирилсин.

6. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи ҳар бир гектарига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида белгиланади. Бунда тўлиқ бўлмаган гектарлар учун бошланғич нарх кўпайиш томонга тўлиқ гектар кўринишида ҳисобланади”.

7. 72-банд бешинчи хатбошисидаги “реализация қилинган” сўзларидан кейин “тенг ўлчамдаги” сўзлари қўшилсин.

8. 75-бандда:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“сочма олтинга истиқболли участкалари ва конларида ер ости тоғ-кон қазилмалари йўлакларсиз ва портловчи моддалардан фойдаланмаган ҳолда зинасимон шаклда хавфсиз (йўл қўйиладиган) чуқурликкача (туб жинсларгача) фаолиятни амалга ошириш мумкин”;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“туб жинслар участкаларида тоғ-кон лаҳмлари тик томонларини
2 (икки) метрдан кўп бўлмаган чуқурликда ўтишга йўл қўйилади. Агар тоғ-кон лаҳмларини зинасимон шаклида ўтаётган бўлса, бу ҳолатда умумий чуқурлиги 6 (олти) метргача рухсат этилади. Бунда ҳар бир зинанинг баландлиги 2 (икки) метрдан ошмаслиги ва зинанинг эни 0,5 (ярим) метрдан кам бўлмаслиги зарур”.

9. 1-иловаси:

“Субъектлар” қаторидаги “Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари “Давлат геология қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

“Тадбирлар” қаторидаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун бериладиган ер қаъри участкалари рўйхатини тасдиқлайди” сўзлари “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун бериладиган ер қаъри участкалари рўйхатини маҳаллий ҳокимият ва тегишли вазирлик идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқлайди” сўзлари билан алмаштирилсин;

“Муддатлар” қаторидаги “1 февралгача” сўзлари “1 январгача” сўзлари билан алмаштирилсин;

“Муддатлар” қаторидаги “4 кун” сўзлари “24 кун” сўзлари билан алмаштирилсин.

Общие предложения: 4

492