Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
14417 Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам 03/03/2020 18/03/2020 1
Постановление Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори
ID-14417

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги
ПҚ–4030-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ–4030-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

  Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “____”__________ даги ____–сон қарорига
илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги
ПҚ–4030-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида
қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига иловага мувофиқ
ўзгартириш ва қўшимчалар

 

2-банд:

а) учинчи хатбошисидаги “1 гектардан ортиқ бўлмаган” сўзлари
“5 гектаргача бўлган” сўзларига алмаштирилсин;

б) еттинчи хатбошисидаги “10” рақами “30” рақамига алмаштирилсин;

в) саккизинчи хатбошисидаги “7,5 млн сўмни ташкил қилади” сўзлари “ҳар бир гектарига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида белгиланади. Бунда тўлиқ бўлмаган гектарлар учун бошланғич нарх кўпайиш томонга тўлиқ гектар кўринишида ҳисобланади” сўзларига алмаштирилсин;

г) тўққизинчи хатбошисидаги “таклифи асосида Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари чиқариб ташлансин.

 

 

Общие предложения: 1

364