Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
14414 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 03/03/2020 18/03/2020 1
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
“Тошкент шаҳрида муз спорти ҳамда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуасини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ID-14414

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Тошкент шаҳрида муз спорти ҳамда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуасини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 4 февралдаги
ПҚ–4583-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг:

а) Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган “Ўзкўргазмасавдо” МЧЖ, “Алпомиш савдо қаторлари” МЧЖ ва “Ўзчармсаноати” уюшмасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино ва иншоотларни (кейинги ўринларда бино
ва иншоотлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш;

б) “Ўзкўргазмасавдо” МЧЖнинг тегишли мол-мулклари ва бошқа воситалари, шунингдек, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари билан биргаликда (кўчмас мулк объектлари бундан мустасно), “Ўзагроэкспорт” АЖга қўшиш ҳамда “Ўзагроэкспорт” АЖ устав капиталидаги
(устав фондидаги) давлат улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилаётган кўчмас мулк объектларининг қолдиқ (баланс) қийматига камайтириш;

в) бино ва иншоотлар жойлашган ҳудудда қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа спорт турлари) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазма ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройи ҳамда савдо, хизмат кўрсатиш ва таълим муассасалари объектлари мажмуасини барпо этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш учун “ноль” харид қийматида “New Universal Development” МЧЖга (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) тўғридан-тўғри сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, инвестор қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади:

бино ва иншоотлар жойлашган ер участкалари олиб қўйилиши
ва хусусий мулкдорларга тегишли савдо дўконлари бузилиши натижасида етказиладиган зарарларни ўрнатилган тартибда тўлиқ қоплаш;

бино ва иншоотлар негизида ва унга туташ ҳудудларда қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа спорт турлари) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазма ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройи ҳамда савдо, хизмат кўрсатиш ва таълим муассасалари объектлари мажмуасини барпо этиб, тўлиқ ишга тушириш учун камида 100,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш;

камида 120 та янги иш ўринларини яратиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

“Ўзкўргазмасавдо” МЧЖ билан биргаликда икки хафта муддатда мазкур қарорнинг 1-банди “а” ва “б” кичик бандларида қайд этилган
мол-мулк ҳамда бино ва иншоотлар бўйича топшириш-қабул қилиш ишларини амалга оширилишини;

бино ва иншоотлар белгиланган тартибда Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилгандан сўнг, йигирма кунлик муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган шартлар асосида инвестор билан бино ва иншоотларни “ноль” харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини;

“Ўзкўргазмасавдо” МЧЖни ўрнатилган тартибда “Ўзагроэкспорт” АЖга қўшилишини ҳамда “Ўзагроэкспорт” АЖнинг устав капиталидаги (устав фондидаги) давлат улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилаётган бино ва иншоотларнинг қолдиқ (баланс) қийматига камайтиришини таъминласин.

4. Белгилансинки:

ушбу қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган хусусий мулкдорларга тегишли савдо дўконлари бузилиши натижасида етказиладиган зарарларни қоплаб бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан инвестор томонидан амалга оширилади;

қайта ташкил этилаётган “Ўзкўргазмасавдо” МЧЖнинг улушларини “Ўзагроэкспорт” АЖга қўшилиши муносабати билан номинал қийматда конвертация қилинади;

қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройини ташкил қилиш 2020 йил 1 сентябрга қадар;

замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш, таълим муассасалари объектларини қуриш ишларини 2021 йил 1 июлига қадар якунланади;

истисно тариқасида инвестор томонидан қурилиш ишлари билан бир вақтда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат берилади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

 

А. Арипов

 

Общие предложения: 1

692