ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1439 Государственная инспекция Республики Узбекистан по надзору за безопасностью полетов 10/12/2018 25/12/2018 4

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
ID-1439

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом
1-
иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

 Бош вазири                                                     А. Арипов

 

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

   2018 йил __________даги ____ - сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Дававианазорат деб аталади) вазифаларини самарали амалга ошириш:

ходимларни касбий жиҳатдан ривожлантириш, меҳнатига ҳақ тўлаш
ва моддий рағбатлантириш;

Дававианазоратнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
ва модернизация қилиш.

 

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

 

3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан аэродром атрофидаги парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномалар беришдан тушадиган маблағлар суммасининг 100 фоизи;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун Дававиназорат ходимлари томонидан солинадиган жарималар суммасининг 80 фоизи;

«Ўзаэронавигация» ДК соф фойдасининг 5 фоизи;

авиация хавфсизлиги учун ундириладиган йиғимлар суммасининг
3 фоизи;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

 

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;

бюджет маблағлари бўйича молиялаштирилишга ўтказилгунга қадар бўлган Дававиназоратнинг бюджетдан ташқари шахсий ҳисобварағидаги маблағлари;  

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан.

4. Жамғарма маблағларининг тушиши ва сарфланиши ҳисоби миллий валютада амалга оширилади.

5. Жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган махсус шахсий ҳисобварағида жамланади.

 

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

 

6. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга ишлатилади:

а) Дававианазоратнинг моддий-техника базасини ривожлантириш, замонавий ахборот –коммуникация технологияларини жорий этиш,
шу жумладан:

меъёр доирасида бюджет маблағлари етишмаган ҳолатларда автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материалларини сотиб олиш;

бюджет маблағлари етишмаган ҳолатларда хизмат сафарлари харажатларини қоплаш; 

махсус ишларни бажариш учун жалб қилинадиган мутахассисларга тўловларни амалга ошириш;

Дававианазоратнинг Ўзбекистон Республикаси давлат бюждети қопламаган бошқа жорий харажатларини қоплаш;

б) Дававианазоратнинг ходимларини моддий рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ўқитиш ва малакасини ошириш, шу жумладан:

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлаш;

амал қиладиган гувоҳномаларга (учувчи, штурман ва ҲҲБ диспетчери) эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибининг даврий ва парвоздан олдинги (навбатчиликдан олдинги) тиббий кўриклардан ўтказиш харажатларини қоплаш;

амал қиладиган гувоҳномаларга (учувчи, штурман ва ҲҲБ диспетчери) эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибларини даволаниш харажатларини қоплаш, агар улар келажакда учувчи ёки диспетчерлик фаолиятини давом эттиришлари кутилаётган бўлса;  

ходимларга фуқаро авиацияси ҳаво кемаларида имтиёзли (махсус) тарзда юриш харажатларни қоплаш;

в) Дававианазорат фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш, шу жумладан:

қабул қилиш ва кузатиш, шунингдек конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, тренинглар ва «давра суҳбатлари»ни ташкил этиш ва ўтказиш харажатларини қоплаш;

хорижий мамлакатларда  ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;

брошюралар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материалларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш;

г) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа бошқа тадбирлар.

7. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтказилади.

8. Жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасидадан ортиқ тушган маблағларидан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

9. Дававианазоратнинг ташаббуси билан зарурат бўлганда, Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

10. Жамғарма маблағлари ҳар йили Дававианазорат бошлиғи томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида сарфланади. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

11. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда келиб тушиши кутилаётган маблағлар доирасида ва бажарилиши лозим бўлган тадбирлардан келиб чиқиб тузилади.

 

4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг ҳисоботи, назорати ва масъулияти

 

12. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.

 

13. Бухгалтерия ҳисоботларининг тўғри юритилиши, ҳисоботларни тузиш ва Жамғармага маблағларининг келиб тушиши ва унинг ишлатилиши ҳақидаги ҳисоботи учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиш юзасидан Дававианазорат бошлиғи ва молия-иқтисодият бўлими бошлиғи жавоб беришади.

 

5-боб. Якунловчи қоида

 

14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

   2018 йил __________даги ____ - сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Дававианазорат деб аталади) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш, шунингдек уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:

а) бюджет маблағлари ҳисобидан:

лавозим маошлари тасдиқланган ягона тариф сеткаси бўйича;

парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш фаолияти билан боғлиқ бўлган Дававианазорат раҳбар ва ходимларининг лавозим маошлари белгиланишида тариф коэффицентининг уч баравари қўлланилади.

лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида устама (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);

давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш учун қонунчиликда белгиланган миқдорда лавозим маошига устамалар;

йилига икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги мукофотлар;

йилига бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам тўловлари;

моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағларининг 15 фоизи миқдорида ходимларнинг меҳнатини моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш;

фахрий унвонлар учун тўловлар;

б) Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан:

даража ва тоифа малакаси учун ҳар ойлик лавозим маошига устамалар;

авиация ходимларининг амалдаги гувоҳномалари учун ҳар ойлик лавозим маошига устамалар;

инглиз тилини билиш ва уни амалий фаолиятида қўллаш учун ҳар ойлик лавозим маошига устамалар;

авиация ходимларининг амалдаги гувоҳномаларига эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини назорат қилиш учун ҳар ойлик лавозим маошига устамалар;

алоҳида муҳим парвозларни ташкиллаштиришида иштироки учун ҳар ойлик лавозим маошига устамалар;

Ўзбекистон Республика фуқаро авиацияси соҳасидаги кўп йиллик хизматлари давомийлиги учун ҳар ойлик лавозим маошига устамалар;

юқори малакали ходимларга хизмат мажбуриятларини ташаббускорона ва виждонан бажарганлиги учун лавозим маошларига шахсий устамалар;

ходимларнинг соғлиғини тиклаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида моддий ёрдам;

ходимларга Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемаларида имтиёзли (махсус) тарзда юриш харажатлари;

йилига бир марта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун моддий ёрдам;

байрам кунлари учун мукофотлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа қўшимча ҳақ ва устамалар.

 

2-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобига ходимларни рағбатлантириш миқдори ва шартлари

 

3. Амалдаги (учувчи, штурман) гувоҳномаларига эга бўлган раҳбар
ва инспекторлар таркибига ҳар ойлик лавозим маошига
қўйидаги миқдорларда устамалар белгиланади:

Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (кейинги ўринларда ИКАО деб аталади) шкаласининг 4-чи даражадан паст бўлмаган ҳолда инглиз тилини билиши ва уни амалий фаолиятида қўллаши учун 15 фоиз;

2 - даражали малакаси учун 30 фоиз;

1 - даражали малакаси учун 50 фоиз;

фуқаро авиациясининг амалдаги (учувчи, штурман) гувоҳномаси учун 50 фоиз;

1 соат парвоз вақти учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида.

Амалдаги (учувчи, штурман) гувоҳномаларига эга бўлган раҳбар
ва инспекторлар таркибига ҳар ойга 25 соат парвоз вақти учун ҳақ тўланиши кафолатланади. Ҳақиқий парвоз вақти бир ой ичидаги 25 соатдан ошиб кетса
, ушбу ошиб кетган вақт учун ҳақ тўланмайди.

Кафолатланган парвоз вақтига ҳақ тўлашда, бир ойда ҳақиқатдан ишланган вақтга пропорционал тарзда тузатиш киритилади.

4. Амалдаги ҳаводаги ҳаракатни бошқариш (кейинги ўринларда ҲҲБ деб аталади) диспетчери гувоҳномаларига эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига ҳар ойлик лавозим маошига қўйидаги миқдорларда устамалар белгиланади:

ИКАО шкаласининг 4-чи даражадан паст бўлмаган ҳолда инглиз тилини билиши ва уни амалий фаолиятида қўллаши учун 15 фоиз;

2 - даражали малакаси учун 30 фоиз;

1 - даражали малакаси учун 50 фоиз;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш билан боғлиқ бўлган иш ўринларида бевосита мустақил иш бажариш рухсати учун 30 фоиз;

ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимида мустақил иш бажариш рухсати учун 30 фоиз;

амалдаги ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери гувоҳномаси учун 50 фоиз;

ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш ва ҳаво ҳудудидан фойдаланишни ташкиллаштиришни назорати ва текшируви учун  50 фоиз;

5. Амалдаги ҳаво кемаларига техникавий ҳизмат кўрсатувчи мухандис гувоҳномаларига эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига ҳар ойлик лавозим маошига қўйидаги миқдорларда устамалар белгиланади:

А тоифа учун 26 фоиз;

АА тоифалар учун 36 фоиз;

ААА тоифалар учун 60 фоиз;

В тоифа учун 70 фоиз;

АВ тоифалар учун 80 фоиз;

ВАА тоифалар учун 90 фоиз;

ВВ тоифалар учун 120 фоиз;

ВВА тоифалар учун 135 фоиз;

ВВВ (С) тоифалар учун 140 фоиз;

СВ тоифалар учун 145 фоиз;

СВВ тоифалар учун 150 фоиз;

СС  тоифалар учун 155 фоиз;

ССВ тоифалар учун 160 фоиз;

ССС тоифалар учун 170 фоиз;

ҳаво кемаларига техникавий ҳизмат кўрсатиш рухсати учун 60 фоиз;

амалдаги ҳаво кемаларига техникавий ҳизмат кўрсатиш мухандиси гувоҳномаси учун 16 фоиз;

6. Алоҳида муҳим парвозларни ташкиллаштиришида иштирок этган ходимлар учун  ҳар ойлик лавозим маошига 30 дан 40 фоизгача устама.

7. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун ҳар ойлик лавозим маошига устамалар, ҳар ойда штат жадвалига мувофиқ ҳолда қуйидаги миқдорларда тўланади:

3 йилдан 5 йилгача – 15 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача – 20 фоиз;

10 йилдан 15 йилгача – 30 фоиз;

15 йилдан 20 йилгача – 40 фоиз;

20 йилдан ва ундан ортиқ – 50 фоиз.

8. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, Конституция куни, Янги йил, Наврўз, Рамазон ва Қурбон ҳайитлар, шунингдек, касб байрами учун, юбилей саналари, кўп йиллик ҳамда бекаму кўст хизмати (меҳнати) учун, пенсияга чиқиши муносабати билан ходимлар лавозим маошининг бир бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.

9. Хизмат вазифаларини виждонан бажарадиган ва ташаббускорлиги учун юқори малакали ходимларга лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар белгиланади. Устаманинг аниқ миқдори Дававианазорат бошлиғи томонидан белгиланади.

10. Зарур ҳолларда (ходимнинг даволаниши, тўй, дафн маросими
ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда
энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача миқдорда тўлов амалга оширилади.

11. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача миқдорда тўлов амалга оширилади.

12. Ходимларга, меҳнат таътилига чиқиш санаси кунига  бир йилда бир марта лавозим маоши миқдорида тўлов амалга оширилади.

13. Ходимларга ҳар йили бир марта Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемаларида имтиёзли (махсус) тарзда юриш харажатлари учун тўлов амалга оширилади.

14. Ходимларга, жамғармада маблағ мавжуд бўлган ҳолда,  ишлатилмаган меҳнат таътили вақти учун компенсация тўлови амалга оширилади.

15. Амал қиладиган гувоҳномаларга (учувчи, штурман ва ҲҲБ диспетчери) эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига, агар улар келажакда учувчи ёки диспетчерлик фаолиятини давом эттиришлари кутилаётган бўлса, санатория-курортда даволанишлари учун тўлов амалга оширилади.

 

3-боб. Дававианазорат ходимларини мукофотлаш тартиби

 

16. Хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун шахсий бир марталик тўлов шаклида Дававианазорат бошлиғини мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, Дававианазоратнинг бошқа ходимларини унинг бошлиғи томонидан амалга оширилади.

 

4-боб. Лавозим маошларига ойлик шахсий устамалар

тўлаш тартиби

 

17. Лавозим маошларига ойлик шахсий устамалар:

Дававианазорат бошлиғига – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда;

Дававианазорат бошлиғи ўринбосари ва бошқа ходимларга Дававианазорат бошлиғи томонидан белгиланади.

18. Иш сифати ёмонлашганда, топшириқлар ўз вақтида бажарилмаганда, меҳнат ва ижро интизоми бузилганда лавозим маошига белгиланган устамалар бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.

 

5-боб. Моддий ёрдам кўрсатиш тартиби

 

19. Ходим вафот этганда, моддий ёрдам (агар ходим вафот этган йилда бевосита унга моддий ёрдам кўрсатилмаган бўлса) унинг турмуш ўртоғига, турмуш ўртоғи йўқлигида у билан бирга яшовчи вояга етган фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлар ва ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларини (болаликдан ногиронларни ёшидан қатъи назар) фарзандликка олганларга, шунингдек, агар ходимлар никоҳда турмаган ва фарзандлари бўлмаган ҳолларда, ходимнинг қарамоғидаги шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушда тўлаб берилади.

 

20. Ходимнинг асосланган аризасига асосан тузилма раҳбарининг розилиги билан ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида, қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:

яқин қариндошлари вафот этганда ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;

алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддат касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар).

21. Ходимлар харажатларини қоплаш, моддий ёрдам миқдори ва унинг тўланиши ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилганлигига боғлиқ бўлмайди.

 

6-боб. Якунловчи қоида

 

22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Общие предложения

856