Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
14388 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 02/03/2020 17/03/2020 4
Постановление Президента Республики Узбекистан
Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш ва тупроқнинг агрокимёвий таҳлили тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-14388

Кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиш, хусусан соҳада бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар билан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зарарли организмлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикасини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, бу борада ўтказилган таҳлил натижалари қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зарарли организмлардан ҳимоя қилиш соҳасида давлат функцияларини амалга оширишда комплекс ёндашув ва стратегик режалаштиришнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, белгиланган вазифаларни самарали бажарилмаётганлиги ва бу борада қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш органларининг ваколатлари етарли эмаслигини кўрсатмоқда.

Республикада қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зарарли организмлардан ҳимоя қилиш соҳасида давлат назорати ўрнатилишини таъминлаш, зарарли организмларнинг салбий таъсири юзага келишини прогнозлаштириш орқали уларнинг олдини олиш бўйича самарали механизмларини жорий этиш, уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимини кенг жорий этиш, фитосанитар ҳолатни яхшилаш ҳамда тупроқнинг унумдорлик даражаси мониторингини юритиш ва тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари асосида минерал ўғитларни илмий асосланган талабга мувофиқ табақалаштирилган ҳолда қўллашни таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг:

2020 йил 1 майдан эътиборан “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти ва унинг “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятлари фаолиятини тугатиш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлигини (кейинги ўринларда – Агентлик) ташкил этиш;

“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятлари устав фондидаги улушларини кейинчалик сотиш ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖни тугатиш мақсадида 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш;

“Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятларининг минерал ўғитларни сотиш шахобчаларини бериш ҳисобига устав фондини шакллантириш орқали 2-иловага мувофиқ 48 та масъулияти чекланган жамиятларини ташкил этиш;

“Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятларининг омборхона биноларини 3-иловага мувофиқ “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига бериш;

“Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятларининг омборхона биноларини 4-иловага мувофиқ сотиш;

“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва уларнинг туман филиалларининг маъмурий бинолари, биолабораториялар, хизмат автомашиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларни Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат фитосанитария назоратини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун ўсимликларни касалликлар, зараркунанда ҳашоратлар ва бегона ўтлардан уйғунлашган ҳимоя қилишнинг тизимли чора-тадбирлари ва экологик хавфсиз усуллари бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларида касалликлар, зараркунанда ҳашаротлар ва бегона ўтларнинг ривожланиши ва тарқалишини прогнозлаштириш орқали уларнинг зарар етказиш хавфини олдиндан ўрганиш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига бўлган талабни аниқлаш;

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда, шу жумладан томорқа ерларида ва иссиқхона хўжаликларида фитосанитар ҳолат устидан доимий кузатув ва назорат олиб бориш, қишлоқ хўжалиги ўсимликларида касалликлар, зараркунанда ҳашоротлар ва бегона ўтларнинг ривожланиши, тарқалиши ҳамда уларни бартараф этиш бўйича илмий тавсияларга асосланган тадбирлар тўғрисида ягона онлайн маслаҳат тизимини яратиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларида касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш учун замонавий био ва нанотехнологияларни кенг қўллаш, янги турдаги биологик воситалар интродукциясини йўлга қўйиш, биолабораториялар ҳамда ўсимликлар клиникалари тармоғини кенгайтириш ва бу борада ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида давлат-хусусий шериклик тизимини ривожлантириш, соҳага хорижий инвестициялар ва халқаро молия институтлари грантларини жалб қилиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларида зараркунанда ҳашоратларга қарши курашиш учун кимёвий воситалардан фойдаланишни камайтириш ва биологик усулни ривожлантириш мақсадида республикада мавжуд биолабораториялар фаолиятини кучайтириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда биомаҳсулотлар сифатини назорат қилиш;

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда радиологик ва токсикологик кузатувлар олиб бориш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицид қолдиқлари миқдорини таҳлил қилиш, органик ва экологик тоза маҳсулот етиштириш регламентларини белгилаш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларида касалликлар, зараркунанда ҳашоротлар ва бегона ўтларнинг ривожланиши ва тарқалишини тезкор аниқлаш ҳамда биомаҳсулотларни тарқатиш учун учувчисиз қурилма (дрон)лардан фойдаланишни кенг жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни ва биомаҳсулотларни ташиш, сақлаш, сотиш ва уларни қўллаш бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларида ўта хавфли зарарли организмларнинг ёппасига тарқалиши натижасида юзага келган фавқулодда вазиятларни тезкор бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва бу тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиш;

тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари асосида агрокимёвий хаританомаларни ишлаб чиқиш, тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда минерал ўғитларга бўлган илмий асосланган талабни аниқлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сотиладиган минерал ўғитларнинг сифатини ва сақланишини назорат қилиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш, илғор хорижий тажриба, илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш;

хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш бўйича етакчи университетлари, илмий марказлари ва бошқа ташкилотларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, стажировка ўташ учун буюртмалар портфелини шакллантириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш органлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар қишлоқ хўжалиги ўсимликларини касалликлар, зараркунанда ҳашоратлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун экологик хавфсиз ва уйғунлашган қарши курашиш усулларини қўллаш ҳамда тупроқнинг унумдорлик даражасини сақлаш ва яхшилаш юзасидан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг:

“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти таркибидаги “Агрокимё станцияси” масъулияти чекланган жамияти ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий филиаллари, “Республика Биосифат марказий лабораторияси” масъулияти чекланган жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати филиалларини Агентликка улар негизида давлат бюджетидан молиялаштириладиган тегишли ташкилотларни ташкил этиш учун бериш;

“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти таркибидаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” масъулияти чекланган жамиятини илмий муассаса шаклида қайта ташкил этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфига ўтказиш ҳамда “Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораторияси” масъулияти чекланган жамиятининг функциялари, мажбуриятлари ва мол-мулкини Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтига ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш мақсадида 2020-2022 йилларда Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм филиалларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Андижон ва Наманган вилоятларида филиалларни ташкил этиш ҳамда бино ва зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, мазкур илмий-тадқиқот институти ҳузурида соҳа раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги ўсимликларида зараркунанда ҳашоратларга қарши курашиш учун биологик усулни кўламини кенгайтириш, мавжуд биолабораториялардан унумли фойдаланиш ва биомаҳсулотлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги давлат улушини камайтирган ҳолда уларнинг тасарруфидаги мавжуд биолабораторияларни ноль қийматда Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари тасарруфига ўтказилишини таъминласин.

6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлигининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

бошқарув ходимларининг чекланган сони 37 нафардан иборат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 6-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 7-иловага мувофиқ;

туман (шаҳар) Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлимларининг намунавий тузилмаси 8-иловага мувофиқ;

Республика агрокимёвий таҳлил маркази аппаратининг тузилмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Агрокимёвий таҳлил бошқармаларининг намунавий тузилмаси 9 ва 9а-иловаларга мувофиқ;

Республика Биосифат маркази аппаратининг тузилмаси 10-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш ва тупроқнинг агрокимёвий таҳлили тизимини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” 11-иловага мувофиқ;

2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари асосида агрокимёвий хаританомалар ишлаб чиқиш ва уни молиялаштириш тақсимоти 12 ва 12а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирига зарур ҳолларда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

8. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш тизимини ислоҳ қилиш, сервис хизматлари сифатини ошириш, соҳага бозор механизмларини жорий этиш мақсадида ўсимликларни ҳимоя қилишни 2020 йил 1 майдан бошлаб босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилишига розилик берилсин.

Бунда:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатишни тартибга солиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларни сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва қўллашда атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва инсонларга зарарли таъсирининг олдини олиш мақсадида ушбу фаолият билан шуғулланиш Агентлик томонидан лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритадиган хусусий секторлар ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини республика ҳудудига олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоидалар ҳамда тартибларга риоя этишлари, мазкур воситалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва атроф-муҳитни ифлослантиришига йўл қўймасликлари лозим;

фавқулодда ҳолатлар юзага келганда қишлоқ хўжалиги ўсимликларида касалликлар, зараркунанда ҳашоратлар ва бегона ўтларга қарши курашиш тадбирларини ўз вақтида тизимли амалга ошириш учун ҳудудларда сервис хизматини кўрсатувчи хусусий секторлар фаолияти тўлиқ йўлга қўйилгунга қадар Агентлик томонидан сервис хизматлари кўрсатилади;

хусусий секторда қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўлиқ жорий этилгунга қадар ушбу турдаги хизматлар туманлар Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлимлари томонидан ташкил этиладиган хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган “Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан амалга оширилади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий секторлар хавфли фитосанитария оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган вазиятлар юзага келганда Агентликни хабардор қилишлари шарт.

9. Белгилансинки:

а) Агентлик ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради;

б) Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, шунингдек, корхоналар, ташкилотлар, кластерлар, ердан фойдаланувчилар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

в) Агентлик ходимлари қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга, шу жумладан боғ ва токзорларга, кластер, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларига, давлат ўрмон фонди ерларига, чегара ҳудудларига, шунингдек, иссиқхоналарга монеликсиз кириш ва фитосанитар назоратни юритиш ҳуқуқига эга;

г) Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади;

д) Агентлик ва унинг тизим ташкилотларини ҳамда ҳудудий бўлинмаларини молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланади;

е) Агентлик директори:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

ж) Агентлик директорининг ўринбосарлари Агентлик директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

10. Агентлик:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020-2023 йиллар мобайнида тупроқнинг агрокимёвий ҳолати, агрокимёвий хаританомалар, минерал ўғитларнинг турлари бўйича эҳтиёжлар, қишлоқ хўжалиги ўсимликларида касалликлар, зараркунанда ҳашоратлар ва бегона ўтларнинг контурлар кесимида тарқалиш башоратлари, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча биофабрикалар, биомарказлар, биолабораториялар томонидан биомаҳсулотларни тарқатилиши тўғрисидаги ҳамда хизматда фойдаланиш учун зарур бўладиган бошқа маълумотлар киритилган “plantprotection.uz” электрон ахборот базаси яратилишини;

GPS қурилмаларидан фойдаланган ҳолда тупроқнинг агрокимёвий таҳлил ишлари амалга оширилишини ва соҳада босқичма-босқич рақамли агрокимё тизими йўлга қўйилишини;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларида зарарли организмларнинг ривожланиши ва тарқалиши муддатлари ҳамда уларга қарши уйғунлашган курашиш тизими ҳамда туманлар кесимида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда тупроқларнинг агрокимёвий ҳолати тўғрисидаги очиқ маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини ва доимий янгилаб борилишини;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда ҳашоратлардан кам харажат талаб этадиган биологик усулда ҳимоя қилишни кучайтириш, сифатли, табиий, экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ошириш, табиатдаги биофонларнинг йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш мақсадида биолабораторияларни босқичма-босқич замонавий асбоб-ускунлар билан жиҳозлаш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш ва тупроқнинг агрокимёвий таҳлил тизимини ривожлантириш мақсадида халқаро алоқаларни кучайтириш, хорижий экспертларни жалб қилиш, соҳадаги раҳбар ва мутахассисларни тайёрлашнинг инновацион усулларини жорий этиш, хорижий давлатларда малакасини ошириш ва стажировка ўташни йўлга қўйилишини;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар бир туманда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий “мобил диагностика лабораториялари” ва малакали кадрлар билан бутланган ўсимликлар клиникалари ташкил этилишини;

зарарли чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш тадбирларини ўз вақтида амалга оширилишини ҳамда Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

а) қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда тупроқларнинг агрокимёвий хаританомаларини ишлаб чиқиш харажатлари божхона тўловлари ва қўшилган қиймат солиғи тушумларидан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин. Бунда ҳар тўрт йилда тупроқнинг агрокимёвий хаританомаларини қайта янгилаб бориш учун талаб этиладиган маблағлар ажратилиши назарда тутилсин;

б) Агентлик буюртманомалари асосида унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда туманлардаги бўлинмаларининг прогноз лабораториялари, биолабораториялари ва биофабрикаларини капитал таъмирлаш ҳамда ишчи жиҳозлар билан бутлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда зарарли организмларнинг оммавий тарқалишини бартараф этиш учун ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини стратегик захирасини яратиш харажатларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратсин ва Давлат бюджети харажатларининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.

в) Республика агрокимёвий таҳлил маркази тизимидаги лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятлари томонидан “Агрокимё станцияси” МЧЖ учун сотиб олинган жами 8,5 млрд сўм миқдоридаги асбоб-ускуналарни Агентлик балансига ўтказилишини таъминласин;

г) Агентлик марказий аппаратига 3 та хизмат ва 3 та махсус автотранспорт ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар бошқармаларига 2 тадан ҳамда туман бўлимларига 1 тадан хизмат автотранспорт воситаси ва агроном-энтомологларга “тезкор фитоназорат” хизматини амалга ошириш мақсадида 3 тадан махсус машина, жами 511 та транспорт воситалари учун маблағлар ажратилишини таъминласин.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда тупроқларнинг агрокимёвий хаританомалари ишлаб чиқиш тақсимотини 12 ва 12а-иловаларга мувофиқ ўз муддатларида бажарилишига масъул ҳисобланади.

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Республика агрокимёвий таҳлил марказининг тегишли ҳудудий бошқармаларини маъмурий бино билан таъминласин.

14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига Агентлик хулосасига биноан фавқулодда вазиятларда қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилини сақлаб қолиш тадбирларига маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаларидан ҳамда қўшимча манбалар ҳисобидан маблағлар ажратиш ҳуқуқи берилсин.

Агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 февралга қадар фавқулодда вазиятлар учун пестицидлар захираси маҳаллий бюджетлар ҳисобидан шакллантирилишини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги касб-ҳунар коллежларида агроном-энтомолог ҳамда тупроқшунос-агрокимёгар мутахассислари тайёрланишини йўлга қўйсин.

16. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан импорт қилинадиган лаборатория асбоб-ускуналари ва бутловчи қисмларига божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно) 2024 йил 1 январгача 50 фоизга камайтирилсин.

17. Агентлик Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси, 77-уй манзилидаги бинода оператив бошқариш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:

а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисидаги низомни;

б) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Агентлик тизимида хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларнинг меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш шартлари ва тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

в) Агентликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларини зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга ҳамда ўзига юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин;

г) Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш, соҳанинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегик ривожлантириш дастурини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни белгиласин;

д) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш ва агрокимёвий хизматлар кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларида касалликлар, зараркунанда ҳашоратлар ва бегона ўтларга қарши курашиш тадбирларини ўтказмасдан уларнинг ривожланиши ва оммавий тарқалишига йўл қўйган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан фойдаланувчиларга кўриладиган чоралар тўғрисидаги тартибни;

тупроқнинг унумдорлик даражасини пасайишига йўл қўйган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан фойдаланувчиларга кўриладиган чоралар тўғрисидаги тартибни;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон қарорининг 10-банди ва унинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

                  Президенти                                                Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

20__ йил “____” __________ даги ПҚ – _____-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг“Агрокимёҳимоя” худудий акциядорлик жамиятлари устав фондидаги сотиладиган улушлари

 

Т/р

“Агрокимёҳимоя” худудий акциядорлик жамиятларининг номи

Сотиладиган давлат улушининг миқдори, %

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси
“Қорақалпоқ агрокимёҳимоя” ҲАЖ

51,0

  1.  

Андижон вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

51,0

  1.  

Бухоро вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

51,9

  1.  

Жиззах вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

51,0

  1.  

Қашқадарё вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

51,0

  1.  

Навоий вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

51,0

  1.  

Наманган вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

54,0

  1.  

Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

83,03

  1.  

Сурхондарё вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

51,0

  1.  

Сирдарё вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

51,0

  1.  

Тошкент вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

84,7

  1.  

Фарғона вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

51,0

  1.  

Хоразм вилояти “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ

51,9

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

20__ йил “____” __________ даги ПҚ – _____-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

“Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятларининг
реализация қилинадиган минерал ўғитларни сотиш шахобчалари

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Ҳудуд номи

Масъулияти чекланган жамиятининг
номи

Реализация қилинадиган минерал ўғитларни сотиш шахобчалари сони

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё туманлараро базаси

24

Қўнғирот туманлараро базаси

20

Тўрткўл туманлараро базаси

20

Хўжайли туманлараро базаси

10

Чимбой туманлараро базаси

28

Жами

5

102

  1.  

Андижон
вилояти

Балиқчи туманлараро базаси

15

Жалақудуқ туманлараро базаси

17

Атачи туманлараро базаси

14

Жами

3

46

  1.  

Бухоро
вилояти

Лошин туманлараро базаси

30

Қоракўл туманлараро базаси

14

Қораулбазар туманлараро базаси

3

Ғиждувон туманлараро базаси

15

Жами

4

62

  1.  

Жиззах

вилояти

Дўстлик туманлараро базаси

1

Зарбдор туманлараро базаси

 

Пахтакор туманлараро базаси

 

Жами

3

1

  1.  

Қашқадарё вилояти

Қамаши туманлараро базаси а

5

Косон туманлараро базаси

36

Муборак туманлараро базаси

10

Яккабоғ туманлараро базаси

12

Жами

4

63

  1.  

Навоий
вилояти

Қизилтепа туманлараро базаси

9

Хатирчи туманлараро базаси

8

Жами

2

17

  1.  

Наманган
вилояти

Поп туманлараро базаси

5

Тўрақўрғон туманлараро базаси

9

Учқўрғон туманлараро базаси

9

Чартоқ туманлараро базаси

8

Жами

4

31

  1.  

Самарқанд вилояти

Булунғур туманлараро базаси

9

Каттақўрғон туманлараро базаси

21

Нарпай туманлараро базаси

29

Зарафшон туманлараро базаси

26

Жами

4

85

  1.  

Сурхондарё вилояти

Денов туманлараро базаси

7

Қумқўрғон туманлараро базаси

3

Музрабод туманлараро базаси

6

Термиз туманлараро базаси

5

Жами

4

21

  1.  

Сирдарё

вилояти

Боёвут туманлараро базаси

14

Сайхунобод туманлараро базаси

12

Янгиер туманлараро базаси

10

Жами

3

36

  1.  

Тошкент

вилояти

Бекобод туманлараро базаси

7

Қибрай туманлараро базаси

4

Кучлук туманлараро базаси

45

Чиноз туманлараро базаси

6

Жами

4

62

  1.  

Фарғона

вилояти

Марғилон туманлараро базаси

29

Боғдод туманлараро базаси

17

Қўқон туманлараро базаси

9

Бешариқ туманлараро базаси

6

Жами

4

61

  1.  

Хоразм

вилояти

Боғот туманлараро базаси

5

Урганч туманлараро базаси

47

Хазорасп туманлараро базаси

6

Шовот туманлараро базаси

21

Жами

4

79

Барчаси

48

831

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

20__ йил “____” __________ даги ПҚ – _____-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига бериладиган
“Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятларининг омборхона бинолари

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Ҳудуд номи

Масъулияти чекланган жамиятининг номи

Омборхона
бинолари сони

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё туманлараро базаси

3

Қўнғирот туманлараро базаси

7

Тўрткўл туманлараро базаси

4

Хўжайли туманлараро базаси

10

Чимбой туманлараро базаси

4

Жами

5

28

  1.  

Андижон
вилояти

Балиқчи туманлараро базаси

7

Жалақудуқ туманлараро базаси

12

Атачи туманлараро базаси

2

Жами

3

21

  1.  

Бухоро
вилояти

Лошин туманлараро базаси

14

Қоракўл туманлараро базаси

12

Қораулбазар туманлараро базаси

2

Ғиждувон туманлараро базаси

2

Жами

4

30

  1.  

Жиззах

вилояти

Дўстлик туманлараро базаси

7

Зарбдор туманлараро базаси

12

Пахтакор туманлараро базаси

11

Жами

3

30

  1.  

Қашқадарё вилояти

Қамаши туманлараро базаси а

6

Косон туманлараро базаси

15

Муборак туманлараро базаси

10

Яккабоғ туманлараро базаси

14

Жами

4

45

  1.  

Навоий
вилояти

Қизилтепа туманлараро базаси

5

Хатирчи туманлараро базаси

7

Жами

2

12

  1.  

Наманган
вилояти

Поп туманлараро базаси

8

Тўрақўрғон туманлараро базаси

11

Учқўрғон туманлараро базаси

10

Чартоқ туманлараро базаси

14

Жами

4

43

  1.  

Самарқанд вилояти

Булунғур туманлараро базаси

7

Каттақўрғон туманлараро базаси

8

Нарпай туманлараро базаси

7

Зарафшон туманлараро базаси

10

Жами

4

35

  1.  

Сурхондарё вилояти

Денов туманлараро базаси

20

Қумқўрғон туманлараро базаси

13

Музрабод туманлараро базаси

6

Термиз туманлараро базаси

21

Жами

4

60

  1.  

Сирдарё

вилояти

Боёвут туманлараро базаси

7

Сайхунобод туманлараро базаси

5

Янгиер туманлараро базаси

17

Жами

3

29

  1.  

Тошкент

вилояти

Бекобод туманлараро базаси

2

Қибрай туманлараро базаси

10

Кучлук туманлараро базаси

14

Чиноз туманлараро базаси

14

Жами

4

40

  1.  

Фарғона

вилояти

Марғилон туманлараро базаси

21

Боғдод туманлараро базаси

14

Қўқон туманлараро базаси

12

Бешариқ туманлараро базаси

13

Жами

4

60

  1.  

Хоразм

вилояти

Боғот туманлараро базаси

2

Урганч туманлараро базаси

14

Хазорасп туманлараро базаси

6

Шовот туманлараро базаси

3

Жами

4

23

Барчаси

48

458

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

20__ йил “____” __________даги ПҚ – _____-сон қарорига

4-ИЛОВА

 

“Агрокимёҳимоя” худудий акциядорлик жамиятларининг
сотиладиган омборхона бинолари

РЎЙХАТИ

 

Худудлар

“Агрокимёҳимоя” худудий акциядорлик жамиятларининг номи

Омборхона бинолари сони

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё туманлараро базаси

3

Қўнғирот туманлараро базаси

7

Тўрткўл туманлараро базаси

4

Хўжайли туманлараро базаси

10

Чимбой туманлараро базаси

4

Жами

5

28

  1.  

Андижон вилояти

Балиқчи туманлараро базаси

7

Жалақудуқ туманлараро базаси

12

Атачи туманлараро базаси

2

Жами

3

21

  1.  

Бухоро вилояти

Лошин туманлараро базаси

14

Қоракўл туманлараро базаси

12

Қоровулбозор туманлараро базаси

2

Ғиждувон туманлараро базаси

2

Жами

4

30

  1.  

Жиззах вилояти

Дўстлик туманлараро базаси

7

Зарбдор туманлараро базаси

12

Пахтакор туманлараро базаси

11

Жами

3

30

  1.  

Қашқадарё вилояти

Қамаши туманлараро базаси

6

Косон туманлараро базаси

15

Муборак туманлараро базаси

10

Яккабоғ туманлараро базаси

14

Жами

4

45

  1.  

Навоий вилояти

Қизилтепа туманлараро базаси

5

Хатирчи туманлараро базаси

7

Жами

2

12

  1.  

Наманган вилояти

Поп туманлараро базаси

8

Тўрақўрғон туманлараро базаси

11

Учқўрғон туманлараро базаси

10

Чортоқ туманлараро базаси

14

Жами

4

43

  1.  

Самарқанд вилояти

Булунғур туманлараро базаси

7

Каттақўрғон туманлараро базаси

8

Нарпай туманлараро базаси

7

Зарафшон туманлараро базаси

10

Жами

4

35

  1.  

Сурхондарё вилояти

Денов туманлараро базаси

20

Қумқўрғон туманлараро базаси

13

Музрабод туманлараро базаси

6

Термез туманлараро базаси

21

Жами

4

60

  1.  

Сирдарё вилояти

Боёвут туманлараро базаси

7

Сайхунобод туманлараро базаси

5

Янгиер туманлараро базаси

17

Жами

3

29

  1.  

Тошкент вилояти

Бекобод туманлараро базаси

2

Қибрай туманлараро базаси

10

Кучлик туманлараро базаси

14

Чиноз туманлараро базаси

14

Жами

4

40

  1.  

Фарғона вилояти

Марғилон туманлараро базаси

21

Бағдод туманлараро базаси

14

Қўқон туманлараро базаси

12

Бешариқ туманлараро базаси

13

Жами

4

60

  1.  

Хоразм вилояти

Боғот туманлараро базаси

2

Урген туманлараро базаси

14

Ҳазорасп туманлараро базаси

6

Шовот туманлараро базаси

3

Жами

4

23

Барчаси

48

458