ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1437 Министерство юстиции Республики Узбекистан 10/12/2018 26/12/2018 17

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
ID-1437

          ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5278-сон ва 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5538-сонли фармонларига мувофиқ ҳамда болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб юритилади) орқали болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш хизмати жорий этиладиган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб юритилади) рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, 2019 йил 1 мартдан бошлаб, болаларни мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосида умумтаълим муассасаларига жойлаштириш бўйича давлат хизматларини олиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган ҳолда давлат хизматлари амалга ошириладиган мактаблар рўйхатига белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2019 йил 1 февралга қадар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда “халқ таълими” комплекс ахборот тизимини жорий этиш, расмий веб-сайтни такомиллаштириш, Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали болаларни қабул қилиш жорий этилган умумтаълим муассасалари ҳақида маълумотлар, уларга бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати, 1-синфга қабул режалари ҳамда Давлат хизматлари марказлари манзиллари ҳақидаги ва бошқа зарур бўлган маълумотларни жойлаштиришни;

болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали қабул қилувчи умумтаълим муассасаларининг қабул режаларини тасдиқлаб, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари орқали Давлат хизматлари марказларига тақдим этишни;

болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали қабул қилувчи умумтаълим муассасаларида мазкур хизматни амалга ошириш учун зарур бўлган шароитларни яратиш, замонавий компьютер ва бошқа  ускуналар билан таъминлашни;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, давлат умумтаълим муассасалари ходимлари иштирокида, ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентни амалда қўлланиш самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ўтказишни;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган намунавий шаклларни, ҳужжатлар бланкаларини ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;

ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳузурида болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлари тузишни таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 1 мартга қадар:

болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали қабул қилувчи умумтаълим муассасаларининг белгиланган тартибда камида 10 Мб/с тезлигида бўлган Интернет тармоғининг миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғига уланишини;

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда:

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, умумтаълим муассасалари ҳамда давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи бошқа тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини таъминласин;

ЯИДХПда болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисидаги ахборот базасини халқ таълими ахборот тизимига интеграция қилиш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, умумтаълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибини амалга оширишга доир фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент талаблари бузилганлиги учун умумтаълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

 

 

                         Ўзбекистон Республикасининг

                                   Бош вазири                                                                                               А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ________ даги
___-сон қарорига

1-илова

 

 

Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб юритилади) орқали болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб юритилади) қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Регламент талаблари қуйидаги умумтаълим муассасаларига нисбатан қўлланилади:

бошланғич мактаб;

умумий ўрта таълим мактаби;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб (республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ҳамда мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари бундан мустасно).

3. Болаларни умумтаълим муассасасига қабул қилиш жараёнини амалга оширишда:

а) туман (шаҳар) ҳокимликлари:

заруриятга кўра, тегишли йилнинг 1 январига қадар умутаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (кейинги ўринларда микроҳудуд деб юритилади) тасдиқлайди;

Давлат хизматлари марказлари ва умумтаълим муассасаларига кам таъминланган оилалар ҳақида маълумотларни мунтазам равишда тақдим этади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари (кейинги ўринларда манзил-маълумот бюролари деб юритилади) ариза берувчиларнинг микроҳудудда доимий пропискада турганлиги, турган жойи бўйича вақтинчалик ҳисобга олинганлиги, шунингдек маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот беради;

в) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ўзларининг расмий веб-сайтида ўз тасарруфидаги умумтаълим муассасалари тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди.

Унда:

ўз тасарруфидаги умумтаълим муассасаларидаги ўқувчилар сони ва бўш ўринларнинг мавжудлиги;

болаларни умумтаълим муассасасига қабул қилиш бўйича сўровномалар рўйхати, унда ЯИДХПда рўйхатга олиш рақами кўрсатилади;

г) умумтаълим муассасалари болаларга йўлланмалар беради;

д) ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар) (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб юритилади) умумтаълим муассасасига йўлланма билан мурожаат қилади.

4. Умумтаълим муассасаларининг I синфига 6-7 ёшли, шу жумладан тегишли йилнинг охирига қадар 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилинади.

5. Давлат хизматлари марказлари, умумтаълим муассасалари ва манзил-маълумот бюролари ўртасида ахборотлар алмашуви фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали, электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб юритилади) қўллаган ҳолда амалга оширилади.

6. Болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби

 

7. Ариза берувчи йўлланма олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Бунда:

1 июндан 30 июнга қадар – микроҳудудга бириктирилган ариза берувчиларнинг;

1 июлдан 31 июлга қадар – ака-укалари ёки опа-сингиллари ушбу умумтаълим муассасасининг ўқувчилари сирасига кирувчи, ота-онаси ушбу умумтаълим муассасасида ишловчи (6 ойдан кам бўлмаган муддатда), отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қаровидан маҳрум болалар номидан ариза берувчиларнинг (кейинги ўринларда имтиёзли ариза берувчилар деб юритилади);

1 августдан 30 августга қадар – бошқа фуқароларнинг, шу жумладан болаларини микроҳудуд доирасига кирмайдиган умумтаълим муассасаларига жойлаштириш учун мурожаат қилган, белгиланган муддатда мурожаат қилмаган микроҳудудга бириктирилган ва имтиёзли ариза берувчиларнинг мурожаатлари қабул қилинади.

8. Ўзи келган ҳолда мурожаат қилинган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза берувчи давлат хизматлари олиш учун сўровномани электрон тарзда мустақил равишда, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.

Болани қариндошлари томонидан умумтаълим муассасасига йўлланма олиш фақат боланинг ота-онаси томонидан белгиланган тартибда берилган ишончнома асосида амалга оширилади.

Ариза берувчилардан ушбу Регламентда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

9. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани чоп этади ва ариза берувчига беради. Ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси билан тасдиқлайди.

10. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, бундан имтиёзли ҳамда кам таъминланган оила номидан ариза берувчилар мустасно.

Болаларни микроҳудуд доирасига кирмайдиган умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

11. Ариза берувчиларнинг сўровномада ишончсиз маълумотларни кўрсатиши, шунингдек давлат хизматларини кўрсатганлик учун тегишли тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

12. Ариза берувчи давлат хизматлари олишни уларни кўрсатишнинг исталган босқичида рад этиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи томонидан давлат хизматлари олиш рад этилган тақдирда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

13. Ўзи келган ҳолда мурожаат қилинган тақдирда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни тегишли умумтаълим муассасасига юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда сўровнома автоматик равишда умумтаълим муассасасига юборилади.

14. Умумтаълим муассасаси сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида уни тегишли манзил-маълумот бюросига юборади.

15. Манзил-маълумот бюролари сўровнома келиб тушгандан бошлаб бир иш куни мобайнида ариза берувчиларнинг микроҳудудда доимий пропискада турганлиги (турмаганлиги), турган жойи бўйича вақтинчалик ҳисобга олинганлиги (олинмаганлиги), шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотни тегишли умумтаълим муассасасига юборади.

16. Умумтаълим муассасаси манзил-маълумот бюроларидан маълумот келиб тушгандан бошлаб бир иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштиради.

17. Умумтаълим муассасаси йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштирган куни уларни ЭРИ билан тасдиқлайди ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

Давлат хизматлари маркази йўлланма ёки асослантирилган рад жавоби келиб тушгандан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб бериши мумкин.

18. Ариза берувчи тақдим этган сўровномада ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар (ҳужжатлар)нинг мавжудлиги (тақдим этилганлиги) йўлланмалар беришни рад этиш учун асос бўлади.

Йўлланмалар берилишини бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

Агар ушбу Регламентнинг 7-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ариза берувчиларга йўлланма бериш рад этилганда улар бир вақтнинг ўзида микроҳудуд доирасидаги умумтаълим муассасаларига йўналтирилади.

19. Ариза берувчилар йўлланма олган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида йўлланма билан бирга умумтаълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;

ариза берувчининг паспорти нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда);

боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси.

20. Болаларни умумтаълим муассасасига қабул қилиш йўлланмалар тақдим этилганда умумтаълим муассасасалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Болаларни умумтаълим муассасаларига йўлланмалар мавжуд бўлмаганда расмийлаштириш тақиқланади.

21. Боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлганда (соғлом эканлиги кўрсатилганда) бола умумтаълим муассасасига қабул қилинади.

3-боб. Якуний қоидалар

 

22. Давлат хизматлари марказлари, умумтаълим муассасалари ва манзил-маълумот бюролари ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.

23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талабларининг бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

24. Болаларни умумтаълим муассасаларига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қабул қилиш билан боғлиқ мурожаатлар ҳудудий халқ таълими бошқармаларида ташкил этилган мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.

25. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

26. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ________ даги
___-сон қарорига

2-илова

 

 

 

Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш хизмати жорий этиладиган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг

РЎЙХАТИ

 

 

Т/р

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Умумтаълим мактаблари

 

Тошкент шаҳри

1

1

Бектемир

289-сон умумтаълим мактаби

2

2

Бектемир

290-сон умумтаълим мактаби

3

3

Бектемир

291-сон умумтаълим мактаби

4

4

Бектемир

293-сон умумтаълим мактаби

5

5

Миробод

31-сон умумтаълим мактаби

6

6

Миробод

60-сон умумтаълим мактаби

7

7

Миробод

94-сон умумтаълим мактаби

8

8

Миробод

110-сон умумтаълим мактаби

9

9

Миробод

125-сон умумтаълим мактаби

10

10

Миробод

263-сон умумтаълим мактаби

11

11

Мирзо Улуғбек

35-сон умумтаълим мактаби

12

12

Мирзо Улуғбек

50-сон умумтаълим мактаби

13

13

Мирзо Улуғбек

64-сон умумтаълим мактаби

14

14

Мирзо Улуғбек

71-сон умумтаълим мактаби

15

15

Мирзо Улуғбек

187-сон умумтаълим мактаби

16

16

Мирзо Улуғбек

210-сон умумтаълим мактаби

17

17

Мирзо Улуғбек

279-сон умумтаълим мактаби

18

18

Олмазор

159-сон умумтаълим мактаби

19

19

Олмазор

191-сон умумтаълим мактаби

20

20

Олмазор

233-сон умумтаълим мактаби

21

21

Олмазор

242-сон умумтаълим мактаби

22

22

Олмазор

243-сон умумтаълим мактаби

23

23

Олмазор

249-сон умумтаълим мактаби

24

24

Олмазор

298-сон умумтаълим мактаби

25

25

Сергели

6-сон умумтаълим мактаби

26

26

Сергели

7-сон умумтаълим мактаби

27

27

Сергели

300-сон умумтаълим мактаби

28

28

Учтепа

38-сон умумтаълим мактаби

29

29

Учтепа

44-сон умумтаълим мактаби

30

30

Учтепа

74-сон умумтаълим мактаби

31

31

Учтепа

75-сон умумтаълим мактаби

32

32

Учтепа

107-сон умумтаълим мактаби

33

33

Учтепа

228-сон умумтаълим мактаби

34

34

Учтепа

238-сон умумтаълим мактаби

35

35

Чилонзор

101-сон умумтаълим мактаби

36

36

Чилонзор

103-сон умумтаълим мактаби

37

37

Чилонзор

164-сон умумтаълим мактаби

38

38

Чилонзор

168-сон умумтаълим мактаби

39

39

Чилонзор

178-сон умумтаълим мактаби

40

40

Чилонзор

184-сон умумтаълим мактаби

41

41

Чилонзор

195-сон умумтаълим мактаби

42

42

Чилонзор

217-сон умумтаълим мактаби

43

43

Чилонзор

280-сон умумтаълим мактаби

44

44

Шайхонтоҳур

19-сон умумтаълим мактаби

45

45

Шайхонтоҳур

34-сон умумтаълим мактаби

46

46

Шайхонтоҳур

42-сон умумтаълим мактаби

47

47

Шайхонтоҳур

59-сон умумтаълим мактаби

48

48

Шайхонтоҳур

169-сон умумтаълим мактаби

49

49

Шайхонтоҳур

180-сон умумтаълим мактаби

50

50

Шайхонтоҳур

314-сон умумтаълим мактаби

51

51

Юнусобод

5-сон умумтаълим мактаби

52

52

Юнусобод

17-сон умумтаълим мактаби

53

53

Юнусобод

43-сон умумтаълим мактаби

54

54

Юнусобод

51-сон умумтаълим мактаби

55

55

Юнусобод

86-сон умумтаълим мактаби

56

56

Юнусобод

97-сон умумтаълим мактаби

57

57

Юнусобод

98-сон умумтаълим мактаби

58

58

Юнусобод

235-сон умумтаълим мактаби

59

59

Юнусобод

246-сон умумтаълим мактаби

60

60

Юнусобод

257-сон умумтаълим мактаби

61

61

Юнусобод

260-сон умумтаълим мактаби

62

62

Юнусобод

272-сон умумтаълим мактаби

63

63

Юнусобод

302-сон умумтаълим мактаби

64

64

Юнусобод

313-сон умумтаълим мактаби

65

65

Яккасарой

89-сон умумтаълим мактаби

66

66

Яккасарой

91-сон умумтаълим мактаби

67

67

Яккасарой

144-сон умумтаълим мактаби

68

68

Яккасарой

160-сон умумтаълим мактаби

69

69

Яшнобод

61-сон умумтаълим мактаби

70

70

Яшнобод

145-сон умумтаълим мактаби

71

71

Яшнобод

151-сон умумтаълим мактаби

72

72

Яшнобод

152-сон умумтаълим мактаби

73

73

Яшнобод

166-сон умумтаълим мактаби

74

74

Яшнобод

282-сон умумтаълим мактаби

75

75

Яшнобод

307-сон умумтаълим мактаби

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактаблари

76

1

Мирзо Улугбек

Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби

77

2

Учтепа

Хорижий тилларга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби

78

3

Юнусобод

Табиий фанларга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби

79

4

Мирзо Улугбек

Мирзо Улуғбек номидаги астрономия физика, математика, информатика фанларига ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби

80

5

Мирзо Улуғбек

Филология фанларига ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби

81

6

Олмазор

Аниқ фанларига ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби

 

Общие предложения

750