Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
14319 Хокимият Сурхандарьинской области 29/02/2020 15/03/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Сурхондарё вилоятида ташқи реклама фаолиятини тартибга солиш тўғрисда
ID-14319

Сурхондарё вилоятида ташқи
реклама фаолиятини тартибга солиш тўғрисда

 

 

 

 

 

Сурхондарё вилоятида амалдаги ташқи реклама фаолиятини янада такомиллаштириш, реклама конструкцияларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш борасида шаффоф механизмни жорий этиш, реклама соҳасининг барча иштирокчилари учун тенг имкониятларни яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Қуйидагилар:

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш туман шаҳар ҳокимликлари томонидан бериладиган реклама жойининг паспорти ва техник чизмаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқи аукцион савдолари орқали сотилиши белгилаб қўйилсин.

2. Мазкур қарор қабул қилингунга қадар қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун тузилган шартномалар, берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва хуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилиши белгиланган тартибда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тўловларни амалга ошириш орқали узайтирилади;

қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда реклама объектларига (конструкцияларига) олинган паспортлар гувоҳномалар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошда ҳужжатларсиз ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) бўйича ҳужжатларнинг муддатини узайтиришга рухсат берилмайди ва улар ҳақикий эмас деб ҳисобланади.

3. Вилоят ҳудудида барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) хатловдан ўтказиш бўйича Термиз шаҳар ва туманларда 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда махсус ишчи гуруҳлар тузилсин;

4. Махсус ишчи гуруҳлар:

ўн кун муддатда ҳар бир туманда (шаҳарда) жойлашган барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон қарори талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказсин;

ўтказилган хатлов натижасида ноқонуний ўрнатилганлиги аниқланган реклама объектларини (конструкцияларини) ўттиз календарь куни ичида демонтаж қилиш бўйича зарур чоралар кўрсин;

 ўтказилган хатловлар натижасига кўра хулосаларни, ташқи реклама объектларининг (конструкцияларини) ноқонуний ҳужжатларини бекор қилиш ҳамда уларни демонтаж қилиш билан боғлиқ материалларни вилоят ҳокимлигига ўз вақтида тақдим этсин.

5. Вилоят Монополияга қарши курашиш бошқармасига (................):

 махсус ишчи гуруҳларга ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) хатловдан ўтказиш бўйича яқиндан ёрдам бериш;

мазкур соҳада аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича айбдор шахсларга тегишли чоралар кўриш юклатилсин.

6. Вилоят ҳокимлиги ........................................га:

махсус ишчи гуруҳлар томонидан тузилган хулосалар асосида туман (шаҳар) ва вилоят бўйича ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) маълумотлар базасини шакллантириш;

шакллантирилган базани доимий равшда ягона электрон реестрга киритиш ва веб-сайтга жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига тақдим этиб бориш топширилсин.

7. Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликларига:

белгиланган ҳудудда ташқи реклама объектлари (конструкциялари) жойлаштириш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида доимий равишда хатлов ўтказиш;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тизимли мониторинг қилиш ва уларни қонуний жойлаштирилганлигини ўрганиш;

ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилган рекламалар, шу жумладан ижтимой рекламалар ҳисобини юритиш;

йўлнинг қатнов қисмида жойлашган аҳоли турар-жой биноларининг ташқи қисмида ҳар қандай турдаги шахсий эълонларни жойлаштирилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

ушбу соҳада аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли чора кўриш учун вилоят Монополияга қарши курашиш бошқармасига таклифлар киритиш вазифаси юклатилсин.

8. Вилоят Молия бошқармаси (Б.Хурсанов) ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун ойлик йиғимлар суммалари, ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун реклама жойлари паспортларини беришдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқи учун электрон аукцион якунлари бўйича маблағлар тушиши учун бир ҳафта муддатда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига шахсий ғазна ҳисобварақларини очсин.

9. Сурхондарё вилоят ҳокимининг 03.04.2012 йилдаги “Сурхондарё вилоятида ташқи рекламани жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 59-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси (Б.Мингбоев) мазкур қарорнинг мазмуни ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаев зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                                                Т.Боболов

Вилоят ҳокимининг

2020 йил “____” февралдаги
____-сон қарорига
1-илова

 

 

 

Термиз шаҳар ва туманларда ташқи реклама объектлари (конструкциялари) жойлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳи НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

Т/р

Ф.И.Ш

 

Лавозими

 

1.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари

 

2.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) прокуратураси маъсул ходими (келишилган ҳолда)

 

3.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими масъул ходими (келишилган ҳолда)

 

4.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ИИБ ЙҲХБ бошлиғи

 

5.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) Молия  бўлими бошлиғи

 

6.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) Маданият бўлими бошлиғи

 

7.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи

 

8.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) автомобил йўллари  бўлими бошлиғи

 

9.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати” ДК раҳбари

 

10.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази бошлиғи

 

11.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари

 

12.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ободонлаштириш бўлими бошлиғи

Общие предложения: 0

345