ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
1431 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 10/12/2018 25/12/2018 9

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
“Божхона йиғимлари ставкаларини оптималлаштириш тўғрисида”
ID-1431

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

“Божхона йиғимлари ставкаларини оптималлаштириш тўғрисида”

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2019 йил 1 январдан бошлаб божхона йиғимлари ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Н.С Отажонов, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                         А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил “___” декабрдаги

____-сон қарорига 1-ИЛОВА

 

Божхона йиғимлари

СТАВКАЛАРИ

 

Т/р

Божхона йиғими тури

Ставки сборов
в МРЗП

1

Қуйидагиларни божхонада расмийлаштирганлик учун*:

а) божхона юк декларациясини тақдим этиш орқали эквиваленти қуйидаги божхона қийматидаги товарларнинг тегишли божхона режимида (“экспорт”, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш”дан ташқари) расмийлаштирганлик учун:

10 000 АҚШ долларигача

1

10 000,01 дан 20 000 АҚШ долларигача

2

20 000,01 дан 40 000 АҚШ долларигача

3,5

40 000,01 дан 60 000 АҚШ долларигача

5

60 000,01 дан 80 000 АҚШ долларигача

6,5

80 000,01 дан 100 000 АҚШ долларигача

8,5

100 000,01 дан 200 000 АҚШ долларигача

15,5

200 000,01 дан 300 000 АҚШ долларигача

24

300 000,01 дан 500 000 АҚШ долларигача

39

500 000,01 дан 750 000 АҚШ долларигача

56

750 000,01 дан 1 000 000 АҚШ долларигача

79

1 000 000,01 АҚШ доллари ва ундан ортиқ

115

б) Божхона юк декларациясини тақдим этиш орқали эквиваленти қуйидаги божхона қийматидаги дастлабки декларацияланаётган товарларни (“экспорт”, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш”дан ташқари)**

10 000 АҚШ долларигача

0,5

10 000,01 дан 20 000 АҚШ долларигача

1

20 000,01 дан 40 000 АҚШ долларигача

3

40 000,01 дан 60 000 АҚШ долларигача

4

60 000,01 дан 80 000 АҚШ долларигача

6

80 000,01 дан 100 000 АҚШ долларигача

8

100 000,01 дан 200 000 АҚШ долларигача

14,5

200 000,01 дан 300 000 АҚШ долларигача

23

300 000,01 дан 500 000 АҚШ долларигача

38

500 000,01 дан 750 000 АҚШ долларигача

55

750 000,01 дан 1 000 000 АҚШ долларигача

78

1 000 000,01 АҚШ доллари ва ундан ортиқ

114

в) божхона юк декларациясини “экспорт”, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” режимларида

0,5

г) ходим томонидан товарни белгиланган жойдан ташқарида ва (ёки) божхона органлари иш вақтидан ташқари (18.00 – 9.00), битта ходимнинг бир соатлик иши учун «экспорт» божхона режими бундан мустасно:

0,5

д) божхона юк декларациясини тақдим этиш орқали юридик шахслар томонидан олиб келинаётган нақд чет эл валютасини

2

2

Эгаси божхона органи бўлган товарларни божхона омборида сақлаганлик учун, суткалар учун***:

дастлабки ўн сутка мобайнида (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган)

1 тонна (брутто) учун ЭКОИХнинг фоизи миқдорида

ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган)

1 тонна (брутто) учун ЭКОИХнинг 5 фоизи миқдорида

3

Товарларнинг классификацияси бўйича дастлабки қарор қабул қилганлик учун****

2

4

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта транспорт воситасини божхона томонидан қуйидаги масофаларга кузатиб борганлик учун:

200 км. гача

2

200 км. дан ортиқ

5

5

Автотранспорт воситасини бир календар йил давомида тоқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун

олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун транспорт воситаси двигателининг ҳар куб. см учун ЭКОИҲнинг 0,05 % миқдорида*****

*Товарларни “давлат фойдасига воз кечиш”, “йўқ қилиш”, “вақтинчалик сақлаш”, божхона транзити” рижимига расмийлаштирганлик учун божхона йиғимлари ундирилмайди.

** Дастлабки декларациялаш орқали товарларни расмийлаштирганда, божхонада расмийлаштирганлик учун йиғим фақатгина дастлабки декларациялашда бир марта ундирилади.

*** Суд қарорига асосан давлат фойдасига ёки йўқ қилиш учун йўналтирилган товарларни сақлаганлик учун йиғим ундирилмайди.

**** Товарлар классификатори бўйича дастлабки қарор бекор қилинганда, ўзгартирилганда ёки қайтиб олинганда уни қабул қилганлик учун тўлов қайтарилмайди.

***** Умумий ҳисобланган йиғимлар қиймати, транспорт воситасини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига жойлаштиргандаги тўлиниши лозим бўлган божхона тўловлари суммасидан ошмаслиги шарт.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил “___” декабрдаги

 ____-сон қарорига 2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида”ги 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда) 2-илованинг 2-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 97-модда) 1-илованинг 6-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 2-илованинг 10-банди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 124-модда) 3-банди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг “ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида”ги 2004 йил 20 майдаги 239-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 49-модда) илованинг 2-банди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 74-модда) илованинг 3-банди.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)” 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 16-банди.

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона иши такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 82-модда) илованинг 3-банди.

10. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)”ги 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 59-модда) 1-илованинг 5-банди.

11. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони)”ги 2016 йил 26 декабрдаги 414-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 12-сон, 110-модда) илованинг 1-банди.

Общие предложения

576