Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
14152 Хокимият Навоийской области 25/02/2020 11/03/2020 2

Обсуждение завершено

Решение хокима
“E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига жойлаштириш учун бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-14152

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабардаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 24-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан вилоят Молия бош бошқармасининг 2020 йил 13 февралдаги 01-12/20-02-32/350-сонли, Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 12 февралдаги 15-01230-сонли ва Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2020 йил 17 февралдаги 01-17/236-сонли тавсияларини инобатга олиб,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

1. Вилоят Молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг тавсиялари асосида ишлаб чиқилган Навоий вилояти бўйича “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига жойлаштириш учун 0,01 гектар (1 сотих) бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматлари иловага мувофиқ маъқуллансин.

2. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Р.Насимов) икки кун муддатда ўрнатилган тартибда вилоятда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилишини таъминласин.

3. Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ж.Болиев):

беш иш кун муддатда белгиланган тартибда ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгиласин ва аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин;

Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси (Э.Ғаффоров), шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда юридик ва жисмоний шахслар томонидан электрон онлайн-аукцион орқали олинган ер участкалари бўйича белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторингини олиб борсин.

4. Вилоят Молия бош бошқармаси (Д.Очилов) шаҳар, туман ҳокимликлари билан биргаликда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қурилиш органлари томонидан ишлаб чиқилган архитектура- режалаштириш топшириқлари учун энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробари (ҳар бир ер участкасининг архитектура-режалаштириш топшириғи учун 892 минг сўм) қийматидаги тўловларни Қурилиш бош бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб борилишини таъминласин.

5. Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ж.Болиев), Қурилиш бош бошқармаси (О.Минглиев), Давлат активларини бошқариш бошқармаси (К.Нурмуродов), шаҳар ва туман ҳокимликлари бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминлансин.

6. Вилоят Телерадиокомпанияси (Ҳ.Қарчиғаев), ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (Б.Тошназаров), “Дўстлик Байроғи” ва “Знамя Дружбы” газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Б.Пирнафасов)га мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилиши тавсия этилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосарлари (О.Хасанов, К.Хасанов, К.Расулов, С.Истамов), Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ж.Болиев), шаҳар ва туман ҳокимлари зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                                                К.Турсунов

              Вилоят ҳокимининг
2020 йил "____" февралдаги
              _______ -сонли қарорига илова
                 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори мувофиқ, 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида
"E-IJRO AUKSION" электрон аукцион савдосига қўйиладиган 0,01 га ер майдонининг бошланғич қиймати 
ҲИСОБ-КИТОБИ
                 
Т/р Ҳудудлар номи Ер участкасининг майлони. (Гектар) Ер солиғининг йиллик миқдори Ер участкасининг жойлашган жойи ва муҳандислик коммуника-циялари мавжудлиги бўйича белгиланган коэффициенти*  1 сотих (0,01 га) ер майдонинг бошланғич қиймати
(сўмда)
 (гр3*гр4)
1 сотих (0,01 га) ер майдонинг бошланғич қийматига қўшиладиган харажатлар
Ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишлари учун харажатнинг энг кам миқдори
 (сўмда)**
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари
(сўмда)(**)
Ер участкасини танлашга оид бошқа материалларини тайёрлаш харажатлари
 (сўмда)***
1 сотих (0,01 га) учун, (сўмда) 
А 1 2 3 4 5 6 7 8
1 Навоий шаҳар 0,01 гектаргача 232441 10 2324410 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
2 Зарафшон шаҳар 0,01 гектаргача 164594 8 1316752 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
3 Учқудуқ туман маркази 0,01 гектаргача 164594 6 987564 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
Учқудуқ тумани бошқа ҳудудлар 0,01 гектаргача 164594 1 164594 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
4 Кармана туман маркази 0,01 гектаргача 96327 7 674289 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
Кармана тумани бошқа ҳудудлар 0,01 гектаргача 96327 3 288981 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
5 Конимех туман маркази 0,01 гектаргача 96327 7 674289 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
Конимех тумани бошқа ҳудудлар 0,01 гектаргача 96327 3 288981 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
6 Қизилтепа туман маркази 0,01 гектаргача 96327 6 577962 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
Қизилтепа тумани бошқа ҳудудлар 0,01 гектаргача 96327 3 288981 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
7 Навбаҳор туман маркази 0,01 гектаргача 96327 5 481635 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
Навбаҳор тумани бошқа ҳудудлар 0,01 гектаргача 96327 2 192654 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
8 Нурота туман маркази 0,01 гектаргача 96327 4 385308 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
Нурота тумани бошқа ҳудудлар 0,01 гектаргача 96327 1 96327 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
9 Томди туман маркази 0,01 гектаргача 96327 2 192654 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
Томди тумани бошқа ҳудудлар 0,01 гектаргача 96327 1 96327 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
10 Хатирчи туман маркази 0,01 гектаргача 96327 7 674289 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
Хатирчи тумани бошқа ҳудудлар 0,01 гектаргача 96327 3 288981 446000 669000 446000
0,01 гектардан 0,05 гектаргача 669000 669000 446000
0,05 гектардан 0,1 гектаргача 892000 669000 446000
0,10 гектар ва ундан кўп бўлганда 1115000 669000 446000
                 
  Изоҳ:
* Коэффициентлар вилоят марказидан узоқлиги (шаҳар, туман маркази, тоғли, чўл) бўйича ҳудудларидан ҳамда уларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланганлик ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади (шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан ўзгартирилмайдиган миқдор).
** Ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишлари харажати ер майдони миқдорига қараб ўзгариб боради ер участкаси:
- 0,01 гектардан 0,05 гектаргача бўлганда - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробарига;
- 0,05 гектардан 0,1 гектаргача бўлганда - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробарига;
- 0,1 гектардан юқори бўлганда - энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробарига оширилади.
- Гр.7-8 - ўзгармас миқдор (гр.6 ва гр.7 учун харажатлар - сотилган ер участкаси миқдоридан Ер ресурслари ва давлат кадастри хизматларига тўлаб берилади).
*** Ер участкасини танлашга доир бошқа материалларни тайёрлаш харажати (энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробари миқдорида), (ушбу харажат - сотилган ер участкаси миқдоридан Қурилиш бош бошқармасига тўлаб берилади).

Общие предложения: 2

410