ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
14054 Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации «Узстандарт» 21/02/2020 07/03/2020 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-14054

 

 

O’ZBEKISTON STANDARTLASHTIRISH METROLOGIYA
VA SERTIFIKATLASHTIRISH AGENTLIGI BOSH DIREKTORINING

BUYRUG’I

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида
ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2013 йил 18 сентябрдаги 439-сон буйруғи (рўйхат рақами 2516, 2013 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 555-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 20__ йил
“___” _______даги _____-сон 

буйруғига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида
ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига киритилаётган
ўзгартиришлар

 

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2019 йил 28 апрелдаги 349-сон “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматлар учун тўловларни, шунингдек, мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик ҳамда аккредитация белгиси қўлланиши учун тўловларни тўлаш тартибини белгилайди.”

2. 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Монополист корхоналар ва табиий монополия субъектларининг аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ва декларациялаш бўйича ишлар ва хизматларининг нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом ҳамда 2018 йил 30 мартдаги 249-сон “Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ аниқланади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 60 ва 63-бандларига мувофиқ “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази” ДУК томонидан (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) аккредитация соҳасидаги қуйидаги хизматлар учун ҳақ ундирилади:

ҳужжатлар экспертизаси учун;

аккредитация объектини баҳолаш учун;

тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўтказилган аккредитация объектининг инспекция назорати учун;

аккредитация соҳасини долзарблаштириш учун.

Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари томонидан аккредитация белгиси қўлланиши учун ҳақ ундирилади.”.

3. 6, 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Ушбу бобнинг 4-бандида назарда тутилган хизматлар учун тўловлар Марказнинг сарфланган вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Сарфланган вақтни ҳисоблаб чиқиш методикаси Марказ томонидан белгиланади ва унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

7. Аккредитация объекти аккредитация қилинганида Марказ ва аккредитация объекти ўртасида аккредитациядан кейинги шартнома тузилади ҳамда унга мувофиқ аккредитация объекти аккредитация белгиси қўлланиши, шунингдек, «Ўзстандарт» агентлиги ўз вазифаларининг бир қисмини (аккредитация қилиш соҳасини инобатга олган ҳолда) ўтказилиши учун Марказга аккредитация соҳаси доирасида бажарилган ишлар ва хизматлар ҳажмидан ажратмаларни амалга оширади ва ушбу ажратмалар Марказ томонидан қуйидагича тақсимланади: 50 фоизи – Марказ тассаруфида қолади; 50 фоизи – икки кунлик муддатда “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармасига (бундан буён матнда Махсус жамғарма деб юритилади) йўналтирилади.

Аккредитация объектларининг ажратмалар миқдори аккредитация соҳаси доирасида бажарилган ишлар ва хизматлар умумий  тушум ҳажмининг 5 фоизи миқдорида бўлади.

8. Аккредитация объектларининг фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш учун тўлов Марказ ва аккредитация объекти ўртасида тузилган аккредитациядан кейинги шартномага асосан ҳақиқий сарфларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.”.

4. 12-банддаги “2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратидан” деган сўзлар “2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

15. Сертификатлаштиришнинг натижалари ижобий бўлганда, маҳсулотлар ва хизматлар сертификатлаштириш органи билан импорт қилувчи ва маҳаллий корхоналар (сертификацияга номзод) ўртасида битим тузилади ва унга кўра импорт қилувчи ва маҳаллий корхоналар ҳар бир тур ва номдаги маҳсулот учун расмийлаштирилган мувофиқлик сертификат (декларация) бўйича мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида бир марталик тўловни амалга оширади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг “Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасидаги хизматлари учун” мукофоти лауреатлари бўлган маҳаллий корхоналар номзод маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати амал қилиш муддатида мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловдан озод этилади.”.

6. 16-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17. Сертификатлаштириш идораларига маҳсулоти сертификатлаштирилган импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан келиб тушаётган мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов суммаси солиқ тўловлари тўланганидан сўнг қуйидагича тақсимланади:

10 фоизи – сертификатлаштириш органининг тасарруфида қолади;

90 фоизи – икки кунлик муддатда “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармасига йўналтирилади.”.

Мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши бўйича сертификатлаштириш органлари раҳбарлари жавобгар бўлиб, ушбу тўловлар бўйича сертификатлаштириш миллий идорасига ҳар чорак якуни бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар маълумот бериб боради.

Аккредитация белгиси қўлланиши учун ажратмалар миқдори тўғри тўланиши бўйича инспекция назорати вақтида ёки бир йилда бир маротаба аккредитация объектларининг аккредитация соҳаси доирасида бажарилган ишлар ва хизматлар умумий тушум ҳажми тўғрисидаги маълумотлар асосида Марказ ва аккредитация объекти ўртасида аккредитация соҳаси доирасида бажарилган ишлар ва хизматлар ҳажмидан ажратмалар миқдорининг солиштирма далолатномаси расмийлаштирилади.

8. 18-банддаги “Ўзстандарт” агентлиги” деган сўзлар “Марказ” деган сўз билан алмаштирилсин.

9. Илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

 

 

 

                    Молия вазири                                                                                Д. Кучкаров

                 2020 йил “___” ________

 

 

Общие предложения

258