ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13927 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 19/02/2020 05/03/2020 0
Постановление Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-13927

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПҚ–4567-сон “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                  Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

20__ йил “__” ________даги ПҚ–_____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2-бандининг “а” кичик бандида:

а) қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда пиллачилик ташкилотлари томонидан тутзорлар барпо этилишини мониторинг қилиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш;”;

б) иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарори билан тасдиқланган Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низомнинг 61-бандида:

а) қуйидаги таҳрирдаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“пиллачилик ва тутчилик ташкилотлари томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича ишлар доирасида тузиладиган импорт шартномаларига;”.

б) ўн тўққизинчи – йигирманчи хатбошилар тегишлича йигирманчи – йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Общие предложения

129