ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
13884 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 18/02/2020 04/03/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-13884

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”
2019 йил 11 июлдаги ПФ–5763-сон фармони ва “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 июлдаги ПҚ–4391-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда олий ва профессионал таълим муассасаларида мавжуд устахона, ўқув лаборатория базасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва таълим жараёнининг метрологик таъминотини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати (кейинги ўринларда Хизмат деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Хизматнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим муассасаларида метрология хизматини амалга ошириш, метрологик таъминот масалаларини такомиллаштириш, ўлчовларнинг ягоналиги ва аниқлигини таъминлаш;

идоравий мансублигидан қатъи назар барча олий ва профессионал таълим муассасалари (кейинги ўринларда Таълим муассасалари деб юритилади), олий таълим муассасалари ҳузуридаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари ҳамда технопаркларда ўқув жараёнида инновацион усулларни қўллаган ҳолда жиҳоз, асбоб-ускуна ва техникалар ҳамда сарфланадиган хом ашё ва материаллардан ўқув-амалий машғулотларни ўтказишда фойдаланишни назорат қилиш;

ўқув жараёнида қўлланиладиган назорат ва ўлчов жиҳозлари, техник воситаларнинг аҳволи, сақланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳамда метрологик қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш;

белгиланган муддатларда устахона, лаборатория, полигон ва бошқа жойларда ўқув жараёнида қўлланиладиган назорат-ўлчов воситаларини қиёслашдан ўтказишни ташкил этиш;

таълим муассасалари ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари, ўқув-лаборатория базаларини иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришлар ва ишлаб чиқаришга жорий этилаётган юқори технологияларни ҳисобга олган ҳолда замонавий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация воситалари ва бошқа техникалар билан жиҳозлаш бўйича таклиф
ва тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этиш;

таълим муассасаларида касблар ва мутахассисликлар бўйича қўлланиладиган намунавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар рўйхатини ҳамда сарфланадиган хом ашё ва материаллар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда жойларда жиҳозлардан фойдаланиш мониторингини юритиш;

ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, лабораториялар ва ўқув тажриба хўжаликларида асбоб-ускуналар, жиҳозларнинг ҳолати, сақланиши, шунингдек, улардан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан илмий-назарий ва амалий семинарлар ташкил этиш, таълим соҳасидаги илғор тажриба, ютуқлар ва янги технологияларни оммалаштириш ва таълим муассасаларига жорий этиш;

ўқув тажриба хўжаликларида қишлоқ хўжалиги техникалари
ва бириктирилган ерлардан оқилона ҳамда унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалик экинлари ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш мониторингини олиб бориш.

ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари ва технопаркларда ташкил этиладиган ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари даврида маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда таълим муассасаларининг ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг амалдаги тегишли техник регламентлар талабларига риоя этилиши устидан назорат олиб бориш.

3. 2020 йил 1 майдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича хизмат бошлиғи олий таълим муассасаси ректорига, бошлиқ ўринбосари – олий таълим муассасси проректорига, бўлим бошлиқлари – факультет деканига, бош мутахассис – катта ўқитувчига, етакчи мутахассис – ўқитувчига тенглаштирилсин.

4. Қуйидагилар Хизмат фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва ҳайрия маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Хизматга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда таълим муассасаларига қуйидагилар бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилсин:

мутахассисликлар ва касблар бўйича зарур асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация воситалари ва бошқа жиҳозлардан фойдаланиш бўйича услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

хом ашё ва материаллардан ўқув-амалий машғулотларни ўтказишда самарали фойдаланиш бўйича услубий қўлланма ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

таълим муассасалари ҳисобидаги хизмат муддатини ўтаб бўлган жиҳоз, асбоб-ускуна ва техникаларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш тўғрисида тегишли хулосалар бериш.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати  тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:

“Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида метрологик таъминот тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Хизматнинг Уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

8. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирилигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

Хизматга 2 та, шу жумладан, 1 та бириктирилган ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Хизматни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, Талабалар шаҳарчаси, 75-уй манзилидаги (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази) биносига ижара ҳақи олмасдан жойлаштирсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги
Идоравий метрологик назорат хизматини ташкил этиш тўғрисида”ги 259-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 48–50-сон, 489-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

 

    А. Арипов

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил _____ ___________даги _____-сон қарорига илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги

Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизматининг

Т У З И Л М А С И

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 18 нафар
Хизмат кўрсатувчи  ва техник ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

 

Общие предложения

146