ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
138 Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан 08/08/2018 23/08/2018 39
Ислом тараққиёт банки иштирокида “Сурхондарё вилояти сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Ҳазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-138

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 апрелдаги ПҚ-2332-сонли “Ислом тараққиёт банки иштирокида “Сурхондарё вилояти сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Ҳазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси қарор қилади:

     1. Ислом тараққиёт банки иштирокида “Сурхондарё вилояти сув ресурслари бошқарилишини яхшилаш (Ҳазарбоғ-Оккопчиғай каналлари тизимини кайта куриш)” лойиҳаси доирасида (кейинги матнда-инвестицион лойиҳа деб юритилади) ирригация каналларини қуриш ва қайта тиклашга тўсқинлик қилаётган 16716 дона Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни истисно тариқасида ҳақ тўламасдан кесиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳамда  Сурхондарё вилояти хокимлигининг таклифлари маъқуллансин.

     2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Б.Пулатовга):

    белгиланган тартибда инвестиция лойиҳаси доирасида ирригация каналларини қуриш ва қайта тиклашга тўсқинлик қилаётган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни истисно тариқасида кесганлик учун тўлов тўламасдан кесиш бўйича тегишли қарорини қабул қилинишини таъминласин;

   Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар кесилиши натижасида олинадиган ёғоч маҳсулотларини тайёрлов ва савдо ташкилотлари орқали белгиланган тартибда реализациясини таъминлаш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширсин;

      Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш вақтида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатсин;

    ёғоч маҳсулотларининг реализациясидан тушган маблағларнинг 50 фоизини маҳаллий бюджетга вилоятда атроф мухитни муҳофаза қилиш тадбирлари билан боғлиқ харажатлар учун, қолган 50 фоизини Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилишини таъминласин.

Общие предложения